Бош сахифа » 2014 » Ноябрь » 27 » Ечинаётган ёки ари чаққан хонандалар.
02:09
Ечинаётган ёки ари чаққан хонандалар.

 Кечаги хонандадан бугунги масхарабоз машхурроқдек. Кечаги санъаткордан бугунги  бизнесмен бисёрдек.  Кечаги ижодкордан бугунги хаваскор  кўпдек.

Кечаги ўғридан...йўқ, бу борада кечаги ўғриям бир, бугунгисиям бир.

Тўғрида, очиқ қарайлик, эстрадамизнинг аввалги хитларини аксари ўғирланган қўшиқлар ва ўша қўшиқлар орқали аксари бугунги кунда шлягер мақомида турибди.  Бирма-бир айтиш шартмас, оламдан ўтганлари хам бор, устоз дейиладиганлари хам кўп. Майли-да, ижроси билан, овози билан шунга лойиқ улар. Дейлик яхши кўрган қўшиғини куйлаган-да)

Лекин, аввалги  ўғри билан бугунги тўғрини фарқи шукрки бор. Плагиат анчайин камайган. Интернетни шу тарафи хам қулайки уларни бирпасда фош қилишмоқда.

 

Аммо...аввалги маданиятли хонандадан бугунги фохишатаъблар кўпдек. Кечаги ижод  намойишидан  бугунги бадан рекламаси авж олгандек. 

ДЕК?!

Маданият бу инсонни ички бир кўриниши-да. У қай тарзда намоёнланса бахонаси артистлик ва мода эмас.  Бу ўша одамни ички бир аслини юзага чиқиши холос.

Негадир кечаги маданиятли артистлар бугунги кунда замонавийликни сақлаган холда ечинвормади.

Бугун артистларни  ижтимоий тармоқдаги  шахсий  сахифаларида  суратларини кўриб, аслида нимани бозорга соляптию, нимасини сотиб кун кўрмоқчи деган савол қийнайди. Сахнадаги Майсараю, шахсий профилида “Шишларимга бахо бер!”  бўлса асли қай бири деган саволни ўзи ўринсиз.  Гап хозир фақат лаблардаги шишларда эмас, улар холва хозир кетими, кўкрми  хаммасини қовоғарига чақтириб келаётгандек.  Тавба қараб туриб рахминг келади, худди бир гала арилар чақиб ташлаган ёки роса калтак еб, шунчаки кўкарганини яширгандек.  Файз ва истара мутлақо қолмайди.   Тана тарғиботи шахсий  сахифада  холва,  клиплардачи?

Тинглайликми сизларни ё томоша қилайлик?   Томоша қилайликми ё...нимадир қилишимизам керакмикан?

 

Махсулотни рекламасига қараб унга интилинади ва ўша нарсага талаб бўлади тўғрими?  Овоз ноль, ижро ноль,  камига фонограммасиз у ижод оламида хеч ким мақомида бўлсаю баданини кўз-кўз қилаётган бўлса бу  энди  шоу-бизнес орқали фохишаликни йўлга қўйиш демакми?

Нима деб аташ мумкин?  Шу соха турини ниқоб қилиб эр  ёки бойвучча хомий топмоқ демакми?

Ё  ички бузуқлик ва “шахвоний спорт”га  мойилликни намойишими?

Эртага у бу тадбирда  қандайдир бир шўх амақи  келиб шу шишларингдан бирини шартта ушлаб олса-ю, кейин ха нимага унда очиб юрибсан, нега унда кўз-кўз қиласан?-деса нима деб жавоб берасиз? Жуда бир очиш хам шарт бўлмай  қолган хозир ундай шишларни, шундай бир урғу билан  либосни тарс тортиб таранг қилиб, “Бизларни зудлик билан озод қилмасаларинг, войдод хозир бонғиллаб кетамиз!” деб шишлар додлаб турса...энди рахмингиз хам келадида...жа бўлмаса хаёлда уларни қўйворгингиз келар...қийнлавотти шу қиз, сиҚилиб кетвотгандир дейсизда..))

 

Майли жиддий бу мавзу, жиддийлашамиз: Айримлари таъсир орқали шу холатга келиб қолмоқда. Хаммаси атрофда ечина бошласаю, битта у четда кулгу бўлиб бораётгандек шартта тақлидни бошлайди.  Бор нарса. Хар кимни характери турфа ва санъат оламида ўз модасини баён қиладиганлар бизда деярли йўқ! Хаммаси таъсир остида! Хорижга тақлиддан керак бўлса бир-биридан ўғирлаб тақлид қилади. Хуллас, ўша ярим яланғоч кийимда ўзини ноқулай сезиб турган артистларни бир икктасига рахмингиз хам келади. Балки бу уни хомийси талабимикан...

Қўлингдан куйлаш келмаса фохиша бўлиш шартмас!  Минг компютер эффекти ортига яширинма, минг мусиқаларинг зўр бўлмасин ХОНАНДА касби ТАҚОЗО ЭТГАН АНИҚ мажбуриятга иқтидоринг бўлмаса, бошқа йўллар билан бу сохада пул топиб, ўзингни ортингдан бошқаларни хам эргаштирма!

 

Яқиндагина   бир гурух инсонлар билан ўтказилган психологик   тадқиқот натижасида , ўша гурухдаги аксарияти рухшунослар томонидан ёлланганлари   оддий  икки чизиқдан бири калталигини била туриб,  “ йўқ, иккиси бирдек!”-деб туриб олганига ўша тадқиқотда реал қатнашаётган озчиликдан  айримлари бора-бора, шубхага бориб  “рости хам балки нотўғри кўряптгандирман?” деган бўлса қолгани  “ха бирдек” деган.  Ва бунда шу  тасдиқлаганлари, четдаги ўзга фикрдаги КЎПЧИЛИК томонидан кулгу бўлишга чўчиганидан шундай деб қутулганини кейин маълум қилишади.

Бу тадқиқот натижаси хақида интернетда кенг ёйилиб, одамларга ўз фикрига эга бўлиш ва атрофда керак бўлса юзтаси оқни қора деб турган бўлса хам , ўзинг кўрган рангни айтишдан қўрқмаслик ва таъсир кучи остида бўлмасликка тарғибот қилганди.

 

Шоу-бизнес  ўз йўлигаю, аммо оддий хаётда хам шу ахволку,   “Дўсту душман нима дейди?” учун, “Ундан қолсам ўламанку!” , “Қўшнимда каптива, нега менда нексия бўларкан?” ва хоказо.

Вахоланки ўзи унга шу Нексия қулай ва ёқар, бироқ қўшниси Каптива хайдаяптику.

 

Тарбия!

 

Шу халқни аксарияти нимага қарам? Реклама , эфир, клип артистлар ...

Бу борада минг ўзингни фикринг бўлмасин эфир гипнози олдида иродага йўл йўқдек.  Хамиша айтганман ва қайтараман хам эфир ва халқ билан ишлайдиган ОАВни таъсири кучли ва гохо хавфли!

Биргина машхур хонандани мухлислари қанча? Фанатларичи?  2000та мухлис ўша хонандани қўшиғини билиб-билмай, тушуниб тушунмай промо гипнози орқали қайтариб онгига сингдириб турса, ва  дейлик 200та фанати ўшани либосини кийса...

 

Яна биз кўчада қизлар ечинворяпти, оғзидан нималар чиқяпти  деймиз а? Балиқ бошидан сасийди)  улар нимани тинглаб, нимани кўряпти?

Нима остида тарбияланяпти? Вай тарбияни нима алоқаси бор-деманг, қўйсангизчи,  реал қаранг, минг оиладаги мухитдаги тарбия кучли бўлмасин, инсониятга ўла-ўлгануча четдан, атроф мухитдан таъсир кучи уни қайта тарбиялаб, дунёқарашларини қайта шакллантириб, ўзгартириб бораверади! Юқоридаги соатлик психологлар тадқиқоти мисол. Кунлар, ойлар ва йиллар таъсирдаги атроф мухитчи?

 

Шукр, бизда бу нарсалар бонг урадиган даражада фожеа эмас. Бироқ, профилактика мухим! Эътиборни қаратиш пайти келган хонандалар етарли бўлиб бормоқда!

Мутасадди идораларни идеология бўлимлари, оав ва шоу-бизнес ходимларини нафақат сахна ва эфирдан балки реал хаётдаги турмуш тарзидан то сўзлашиш  ва кийиниш маданиятигача эътибор қаратиши керак.  Шахсий профиль-шахсий худуд, шахсий хаёт-шахсий худуд бахонаси кетмайди, сизларга халқ тикилиб қизиқиб турадиган касб эгаларимисиз, мажбурсиз! Қаерда бўлманг, ўша юриш-туришингизу, кийиниш ва гапларингизга тақлид қилгувчилар кўп бўлади.

 

Авваллари интернет йўқ эди ва қайси артист қандай бўлмасин “мишмиш” бахонасида ким ишонди ким эса йўқ бўларди. Бугун эса интернет факти билан  келтириб беряпти.

Ўша пайтлар вахоланки назорат кучли бўлган. Бугунги кунда эса интернетда хонандалар шахсий сахифаларнини  назорат қиладиган сохани ўзи йўқ.  Вахоланки керак(дир).

 

Нимаики бўлса унутманг, қаттиққўллик бор жойда интизом бўлади! Эркинлик хақидаги қолган баландпарвоз бахоналар ортиқча! Ўзбекмиз, ориятимиз билан таниқлимиз. Ўша эркинликни хам  нозик бир пардаси бўлган чегараси бузулса у шахвоний эркинликда тус олади. Қарабсанки, Амстердамдан фарқимиз қолмай бир жинсли оила қуришдаги эркинликни талаб қилишга ўтилади, астағфируллох!

Дунёни қаранг , нима ахволда уларни ёшлари.  Хозир дунё кезаётган қанчадан қанча ўзбек ёшлари билан мунтазам мулоқотдаман. Хаммаси ўзбегимни мана шуниси, тарбияси, оқибати ва тинчлигини айтиб ўзбеклигидан фахрланмоқда. Тарбия тарафлама хам  Ўзбекистон-жаннат!- деган фикрлар олмоқдаман.

 

Ўзга давлатда очилган ва ўзбек тилида нашр қилинаётган бир икки сайтларга кўпам ишонаверманг! Яшаб турганингиздаги хис қилаётган хотиржамлик, тинчлик ва фаровонлик шу эмасми факт?

О, Америка деганлар ана халигача   расизм у ерни негизида турибди, оқ одам қорани ўлдириб қўйди деб бутун Америка тик оёқда  хаммаёқни хонавайрон қилмоқда. Кўчага чиқиб мошина ва уйларни бузиб ёндиришмоқда, бу эътироз шаклими ё жиноят? Одамни оқ ва қора деб ажратиб ОАВда расман айтилишини ўзи салбий тарғибот.  Нега полиция бир ёш йигитни ўлдириб қўйгани учун дейилмайди? Демократия деб бонг урган давлатни негизидаги тарбиясидаги хатолик натижасимасми бу?

Меъёр ва чегара хамма нарсада мухим! Бу нарсаларни демократия , эркинлик билан қориштириб юборишлик натижасида тинчлик йўқолади.

Демократия ва эркинлик дегани бу истаган нарсангни қилавер дегани эмас. Мода бу ечиниш ёки баданни кўрсатиш дегани эмас! Моданиям маданиятли инсон учуниям бор, маданиятсиз бузуқи учуниям бор!

 Хамма балою касаллик хам  ўша истаганингни қилавер тарбиясида ўсган давлатлардан чиқиб келмоқда.

 

Касалини даволашдан кўра эса уни олдини олишдаги  профилактика мухим! Шоу-бизнесдан келиб туриб давлатлардаги тинчликкача шартта урилдинг деб ўйламанг. Бу хамма хаммаси бир-бирига узвий боғлиқ нарсалар! Мухим занжирдаги боғлиқ кетма-кетлик.

Юқорида батафсил, эринмай келтириб бердим. Эриниб кўз югуртирган бўлсангиз, кўзингиз тушганига шошилиб изох қолдиришга шошилманг, эринмай ўқиб чиқиб кейин фикр билдирарсиз.

 Хулласи, санъаткорлар кийинамиз! Арига чақтирмай қўшиқ куйлашни ўрганамиз, мехнатдан одам ўлмаган, кўпроқ  мехнатга вақт кетказсангиз унинг  хамиша самараси бўлади!

Усти ялтироқ ичи қалтироқ бўлгандан кўра , асл сифат рекламага мухтож эмас шиорида нафақат ишласак, балки ЯШАСАК хам  хаммаси яхши бўлиб кетади))

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 17860 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 25
1 MARAT_89   (27-Ноя-2014 02:29) [Материал]
Усти ялтироқ ичи қалтироқ бўлгандан кўра , асл сифат рекламага мухтож эмас шиорида нафақат ишласак, балки ЯШАСАК хам  хаммаси яхши бўлиб кетади))

Браво ))))

2 LOVE & GLAMOUR   (27-Ноя-2014 02:50) [Материал]
Sardor aka, honandalar uchun kasting qoldirildimi? Sentyabr oyida bo'lishi keregidi, adashmasam... Qatnashish uchun ro'yhatdan o'tkanman, lekin darak yo'q... Shu haqida ma'lumot bering.

3 ledy   (27-Ноя-2014 03:02) [Материал]
Ха, бир тадбирда Шахзода Мухаммедовани арабча жилпанглаб бошлаганини куриб хайрон колгандим. Намунча булар узларини ерга урмаса, ёки туйларга раккосалик килиш учун рекламасимикан деб. Умуман, асл мусикий билимга эга хонандалар куп улар бу ишни килишмайди.

4 Ali   (27-Ноя-2014 03:44) [Материал]
Masqaraboz bilan sanatkorni farqi bor!!! [size=22]

5 RaVsHaNBeK   (27-Ноя-2014 07:15) [Материал]
dumalab qoldim kulirib lol

6 bek88   (27-Ноя-2014 08:17) [Материал]
jidiy mavzuda gap ketibdi, tarbiyaviy mavzu ekan.

7 Diyora   (27-Ноя-2014 08:31) [Материал]
bravo

8 _Bek2201_   (27-Ноя-2014 11:10) [Материал]
Юкоридаги муаллифни гапларига 100 % кушиламан! Факат хакикатни ва фактларни келтирибсиз Сардор ака! КОЙИЛ!!!!

9 Нилуфар   (27-Ноя-2014 15:21) [Материал]
Тўғриси мақолани ўқиб жуда таъсирландим. Этларим жимирлаб кетди. Буни факат гап эгаларига тугри ва вактида етказиш керак.

10 Komoshka   (27-Ноя-2014 16:15) [Материал]
манимча овал одами узида булиши кере. кмдир узини томдан ташаб зуууур буб кетибди таша санам зуур буласан дса ташурмидику зууууур буларканман диб..... одам узи ун нима яхшилигини жуда яхши блади.... эндиии керемасдеее бузиладигон онг учун туртки шундогам бузлуради....

11 mirzo2112   (27-Ноя-2014 16:51) [Материал]
))))))))))

12 bekorchi   (27-Ноя-2014 17:34) [Материал]
Amerikadagi o'zbeklar konserti haqidagi gapingiz chala qoldi. Davomini kutib qolamiz

13 сайёра   (27-Ноя-2014 20:21) [Материал]
ХУллас санаткорлар кийинамиз шу ерида котиб колдим тугриси Сардор сизга факат омадлар ва ижодизга муваффакиятлар тилайман

14 сайёра   (27-Ноя-2014 20:24) [Материал]
ман 100%мас 200% жавоб берамн сайёдни бутун санат ахли камида кунига 5 марта кириб текшириб туришади бугун ман чикиб комапманмикан деб маколани аник хаммалиги укишди и опсуждать килишвотти

15 Matluba.   (27-Ноя-2014 21:42) [Материал]
Qurbaqani oltinga kömib qöysayiz baribir qurbaqaligicha turadi oltinni balchiqqa kömsayiz baribir aynimiydi. Ota bobolarimiz hozirgi honandalarga qarata aytganga uhshaydi.

16 Farrux   (28-Ноя-2014 01:23) [Материал]
Sayyod.com mani o'z fikr mulohazalari bilan har doim qoil qoldirib kelgan bu fikrlarga 100% qo'shilaman) Sayyod.com hamma gapni gapirib bo'pti ortiqcha obsujdat qilish hojati yo' manimcha.OMAD SAYYOD.COM

17 zitz   (28-Ноя-2014 03:44) [Материал]
sarlavxani o`qishim bilan TAMILA ko`z oldimga keldi  biggrin

18 Muxlis   (28-Ноя-2014 07:19) [Материал]
To'g'ri gaplar, san'atkorman deganlar juda yarim-yalang'och bo'lib ketdi.

19 ledy   (28-Ноя-2014 12:07) [Материал]
Лабини ари чаквоган Мунисахон хакида Даракчини сайтида "Муниса Ризаева энди Қозоғистонда ижод қилиши мумкин" деган мавзуга кузим тушди. Якиндагина 2 ой олдин "Голос"даги катнашолмаганига килган бахонаси эсимга тушди. 

Муниса Ризаева:- "Голос" лойихасининг биринчи сонида Тошкентдан Севара Назархон, Света Сайдиева, Лера Грин ва мен ўтгандик. Шу 4 қиз Тошкентдан бу лойихада қатнашиш учун тасдиқландик. Аммо самолётга бир соат қолганида бормадим. Мени жойим шу ерда, Тошкентсиз яшай олмайман. У ерда уларнинг ўзлариники етарли, нима учун ўзимизни мамлакат туриб биз қаерларгадир кетишимиз керак ? Шу ерда хам ижод қилиб янгилик яратса бўладику.
Источник:
 
. Каерда ишласангиз хам ошингиз халол, бошингиз омон булсин.

20 дилафруз   (28-Ноя-2014 14:58) [Материал]
Мунисани Козогистонда хеч ким эшитмайди  ёктирмайди  хам  sniper

21 Андижанский боец!   (28-Ноя-2014 16:57) [Материал]
Лола Юлдашева бу гаплар сизга тегишли эмас, бемалол шорти кийиб расмга тушаверинг.....хоним!

22 Omina   (29-Ноя-2014 19:28) [Материал]
Mehnat qilib hich kim o'lmagan....Hamma odam o'zi mehnat qilib eriwkan narsasini qadriga yetadi, ardoqlidi ertasini o'ylidi kiyinish madaniyati hammani dunyoqarashiga bog'lu.... agar kiyinishda kim o'zarga o' ynavurshmasa azgina madaniyatliro kiyinisharmidii...

23 samirasaidova90   (29-Ноя-2014 21:31) [Материал]
Ростданам гаплариз жудаям уринли  ва хакикат гаплар.Гохида баъзибир клипларни куриб жахлим чикиб кетади.Уят , номус йукдек гуёки улар узбек эмасдек .Хайратланасан киши. Сизга койилман.Зур мавзу танлагансиз.Ижодизга омад.

24 Yodgora12   (01-Дек-2014 18:30) [Материал]
smile xm

25 vertu122   (02-Дек-2014 20:03) [Материал]
Ayol san'atkorlar ichidan faqatgina Sevara Nazarxonni qushiqlarini eshitaman, uni hurmat qilaman. Qolganlar qolganlar de..

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!