Дунё бўйлаб машхурлиги ортаётган кореялик Psy юлдузлик феномени ажойиб. Ютубда энг кўп кўрилаётган видео хам шу хонанданинг Gangam style клипи. (узр клипда менталитетимизга хос бўлмаган ирғишлар ва энкайишлар бўлгани учун қўймадим)) Бу клип хатто Дженифер хоним Лопесни хам ортда қолдирди. Гиннеслар рекордига хам кира олди.
Машхурлик феномени бу клипда от ўйини...хм...халиги яъни от устидаги ирғишлов дейдими? Тавба ўзбек тили бой тилу, шу мосини қўя олмаяпман, жа бир уятсизроқ жаранглаб кетяпти. Узр.)) Ха ўзи клипдаги харакатлараааам жааа бир росааа "камтар"де.
БМТнинг генсеки Пан Ги Мун хам бу рақсни кенг омма олдида ижро қилганиден кейин.... Ламбада, Макарена каби юқумли рақслар анчадан бери чиқмаганди. Мана нихоят чиқди...фақат жа бир қутурган тури. Қутурган от устида қутуриш рақси хуллас))
Куни кеча Франциядаги Эйфель минораси атрофида 20.000(!)дан зиёд флешмоб тарзида омма йиғилишиб роса "кишнашди"...))))))) Бобо момоларимиз буни кўрса "э, қийшанғилами ўлларин" дейди))))
Ютубда томоша
Қўшиқни тингласангиз бир вақтлар роса мода бўлган "Пўш ме, кен лайка точ ми, ю гари гет май, сарисфакшн"ни ўзгинаси))) (Я! я! дас ис теперь корейс)
Флешмобдаги йигирма мингдан зиёд ирғишланиб кишнашларни томоша қиларканман ўйланиб қолдим... қатъийлик ўринсиз. Бачканалик? Бу оддий хордиқ. Инсониятга қўшиқ нима учун керак? Кимга кўнгил учун, кимга ностальгия, кимга маънавий бойлигу, кимга дил ўртаниши... Лекин аксарият холлардачи? Оёқ учун! Шунинг учун хам тўй репертуари ўзгача, рақсбоп қўшиғинг бўлмаса тўйда бўлмайди.
Инсониятга дам керак, хордиқ, бир-бир шу чочилиб ёзилиш хам керак. Бу дегани хар бир санъаткор шундай бўлиши керак эмас, шунчаки санъатни қирралари кўп, йўналишлари хам. Артист ўзи нима деган нарсани чуқурроқ кавласанг бу оддий халқни кўнглини очиши керак бўлган инсон. у хох йиғлатиб, хох кулдири ва хох рақсга чорлаб, ва мана шу кореялик Psy каби ирғишлатиб дегандек.)) Ким овози билан, ким маъноси билан, ким эса масхарабозлиги билан.
Хар ким ўзига моси, ўзига кераги ва энг асосийси ўзининг ўша пайт таъби ва кайфияти танлагани билан ёзилади. Севгидан сиқилган ўсмир Уммонни варанглатиб додласа, ёши каттароғи валерианка ютиб Озодани тинглайди. Чаман чочиламан деб Озодга хиром қилса, жайдариси Божаларга сакрайди.
Лекин хаммани хам сакратиб, хам йиғлатиб, хам қувонтириб, яна шу билан бирга ўз хурматини сақлаб қолган санъаткор эса жуда кам!
Бизни менталитет деган тушунчаларимиз юқоридаги клипни кўрмай, унга эргашмаслигимизни аввало мусулмон ва ориятли халқ эканлигимиз чегара қўяди.
Машхурлик ва йигирма мингми, юзмингними ортидан эргаштириш ... ишонаверинг қийинмас! Аслида энг осони хам шу! Гап нимага ва қай йўл билан эргаштиришда! ИРҒИШЛАТИШДАМАС!))
|