Дунёга машхур Polen Tantuni Тошкентда! Yangiliklar
Дунёга машхур Polen Tantuni Тошкентда!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

28-февраль куни соат 13:00да Тошкентдаги "Самарқанд Дарвоза" маркетининг 5 этажида дунёга машхур ва нуфузли "Polen Tantuni" туркча фаст-фуди очилиши бўлиб ўтди. 

 

 

Очилиш маросимида Туркия элчихонаси ходимларидан то Туркиянинг таниқли телеканаллари тадбирда иштирок этишди. 

 

 

 

 

Халол сифат белгиси билан хам дунёга таниш бўлган туркларнинг бу фаст-фуди  машхур Макдональдс ва КФС  билан таомнинг мазаси борасида бемалол рақобатлаша олиши хақида интернет оламида хўрандалар қолдирган фикрлардан билиш мумкин. 

 

 

Сайтимиз жамоасидан бу кафени таомини татиб кўрган илк ходимимиз   репортажни амалга оширган фотографимиз Абдурахмон Садиков бўлди:

-Асосий таоми ва бу кафени фишкаси лаваш бўлиб, бугунги кунгача мен томондан татиб кўрилган лавашлардан аввало  ёғсизлиги билан катта фарқ қилади. Мазасини эса очиғи тасвирлаб бера олмайман, шахсан менга жудаям ёқди.   

 

 

Тадбирда кўплаб машхурларни учратиш мумкин бўлди.

 

 

Хизматда бўлган хонандаларга махсус мана шундай ясама Эйфель минораси топширилди. 

 

 

Хонанда Жахонгир Отажонов очилиш  маросимининг асосий хизматчи хонандаси бўлди. 

 

 

 

Совғаларда хонандалар исми битилган. Хаттоки бренд кўринишига эга тахаллус сохибларининг номларидаги чизгилар хам худди ўша тариқа тасвирланган. 

 

 

 

Жонли ижрода машхур қўшиқларидан куйлаган Жахонгир Отажонов хар доимгидек ўз амплуасига хиёнат қила олмайди. 

Бусиз илож йўқ. Сал қолди яна ерга ётиб олишигаю, бироқ бу шаштидан қайтиб тиз чўкиш билан кифояланди.  

 

Тадбирнинг яна  ёрқин намоёндаларидан Саида ва Шахло Ахмедовалар бўлишди. 

 

 

Саида Россиянинг "Голос" лойихасида Севара Назархон билан биргаликда қатнашган бўлса, Қозоғистондаги "Голос"да эса Шахло Ахмедова қатнашганидан хабарингиз бор. 

 

 

Иккала "Овоз"чилар шу куни овозларини уйғунлаштириб акапеллада  дуэт куйлашди. Видеога (майтуб тасикс) манбаа

 

 

Шу кунги очилишда бўлиб таомлардан татиганлар бўлса изохларда фикр билдиришар.

 

 

Оилавий тарзда келиб дам олиб кетишлик масканга яқин кунлар сайтимиз жамоаси хам ташриф буюриб, дунёга машхур бўлган туркларнинг бу бренди махсулотига муносиб бахо бериб қайтади))

 

 

Суратлар муаллифи Абдурахмон Садиков. 

01-Мар-2015 04:01
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Polen Tantuni
1 ASILJON   (01-Мар-2015 09:56)
GAP YO'Q

2 Farzona   (01-Мар-2015 10:33)
Mc Donaldsni coffe si rosa zo'r shunaqa tayyorlab berishilarmikin o'zimizdayam???

3 мухаррам   (01-Мар-2015 10:44)
Охо иштаха карнай булди узиям. Начора узб.да эмасмиз узим таерлаб ейишимга тугри келади. Саййод жамоасига эса екимли иштаха :-)

4 Dilnoz   (01-Мар-2015 11:05)
Tinip tincmagn odamlarey nmalarni oylap topiwadiya :-)

5 ledi   (01-Мар-2015 11:18)
Nasib qilsa Toshkentga borganda albatta oilaviy boramiz.KFC va 'M' ga qaraganda boshqacha bolishi aniq.Juda hursandman Toshkentimizada shunaqa f-foodlar koplab ochilsin.

6 salimxon   (01-Мар-2015 11:39)
klasssssssssssssssssss zo'r...

7 baron   (01-Мар-2015 13:01)
Polen Tantuni ancha boldiku ochilganiga...Kamida 1oy oldin...

8 Abror   (01-Мар-2015 13:13)
Turkiyada shuncha vaqt yashab, hech e'tibor qilmagan ekanman shu Polen Tantuniga smile Biz yashaydigan shaharda ikkita kafesi bor ekan, endi borib sinab ko'ramiz smile

9 Moskva   (01-Мар-2015 13:45)
Vayyyy zurku tezro Uzbekistonga borib oilamiza bn mazasini tatib kuriw kere

10 TISSOT   (01-Мар-2015 15:15)
Johonni sa'nati yahshi lekin o'zi g'irt yolg'onchi birovvi haqqidan qo'rqmidigan odam

11 Lola   (01-Мар-2015 18:44)
Rayxonni konsertini quyiwiladan haliyam umidvormiza. Reklamasiyam repetitisiniyam yozgandila konserti haqidayam yozila iltimooooooos. Bir kunda 5- 6 marta kirib kuraman balki yozgandursila deb...

12 Bobmarlik   (02-Мар-2015 02:31)
Dunyoga taniqlimasu bu fasfood , Macdonalds Burger king Friday , De La parij a bu oddiy fast fut

13 Ойбек   (02-Мар-2015 16:52)
омад

14 Shahzod   (02-Мар-2015 19:54)
manam boraman )))

15 muzuz   (03-Мар-2015 14:23)
нима булганда хам,Ха-ло-йик,фаст - фуд ейишни камайтиринг!
ундан кура,фойдали таомлар есангларчи!
фаст-фуд махсулотларини турган битгани углеводлардан иборатку!!!

16 muzaffar3089   (03-Мар-2015 19:01)
bir borib korish kere toshkenga borsam nasib qisa kirib otarman)))

17 Абдуфотих   (04-Мар-2015 00:39)
Оддий фаст фоод. ЭНГ ЗУР БУ УЗИМИЗАНИ ЧТГАТОЙ

18 Sevara   (04-Мар-2015 16:54)
Zo'o'o'o'o'r

19 doni   (06-Мар-2015 16:35)
Мазаси ухшамабди овкатини

20 MEHROJ   (07-Мар-2015 17:20)
Gap yoq! Klass!!!!

21 Fikrimda qolaman   (15-Мар-2015 17:35)
Shahzod man siz bilan boraman:))

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 17
Мехмонлар: 17
Рўйхатдагилардан: 0