"Дом стиля" дефилесидан Suhbat | Intervyu | Reportaj

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Хозир умримда биринчи маротаба мода оламидан репортажни тақдим этарканман, ўзингдан жуда бир "модный приговорчи"ни ясаб олмагин-дейишга шошмаслигингизни сўрардим)))
Мода оламига умуман даъвоим йўқ, шунчаки бу тадбирни ўз фикрим, қарашларим ва албатта хар бир инсонда бўлганидек, ўз дидим билан бахолашга харакат қиламан. Ва албатта унга биноан 1280та олинган суратларимдан сараланган 40тачасиини тақдим этаман.
 Қолганини видеода томоша қиларсиз.
Хуллас 3 май куни Курантлар (улар энди эгизак) боғида соат 20-00дан "Дом стиля"дан дефиле намойишини томоша қилиш учун сараланган мехмонлар ташриф буюришди.

Келинг, аввал кўчадан, йиғилаётган мехмонлардан, ўзим саралаганларни дефилесидан бошлаймиз:

Мехмонлар дефилесидан:


 











Энди дефиледан ташқари мехмонлар ва шунчаки киришдан аввалги холатлар:



 Японияликлар

 Россиялик бу машхурни танидингизми? Мен хам танидим...фақат фамилдияси ёдимдан чиқди))) Крылов эди адашмасам)) у хам мехмон бўлди.

 "Хаёт учун" шиори остида Гули коллекциясидан ўрин олган махсус сумкалар. Нархи 130-140 $ атрофида. Барча тушган пуллар кўкрак саратони билан оғринган аёлларни даволашга ўтказилади.

 Гулнора Каримованинг дастхати туширилган сумка хам сотувда мавжуд.



КИРАВЕРИШ:

Бу ерда GULI коллекциясидан тақинчоқлар, лосьонлар хуллас аёллар учун атир-упалар, бренд шаклидаги арома шамлар.


Менга мана бу креатив ёндошув маъқул келди: 

САХНА ОРТИДА:

 Артем Дробышев. Шу йигитчани Галкинсифат девораман кўпинча....шу негадир Галкинсифатдек..Максим борку, шунга ўхшаб кетади. Гаплашганингизда, айниқса интервьюда жуда бир алламбало, ажабнавис хайратланарли ва ғайритабиий бир ижодкор. Ўзи "ижодкорлар ғалати бўлиши керак" кодекси мавжудлигини хисобга олсак, Галкинсифат...йўғэ, Артемда бу нормал равишда.)) 
Суратдаги икта ишшайиб қолган модделаримизга келсак...шу моделларга теккан касал экан, қаерда свет ёниб қолса шартта позага туриб, то чироқ ўчгунча ишшайиб тураверишади. Атайин текширдим. Қорунғуда қизлар тарафга шақ-шақ этиб босган сарим, бирдан жонланиб позага туриб ишшая бошлашади. Энди яна гапга кираман деганида, шартта ёқсам яна шартта позада ва  ишшайган...роса кулдим))) А, бу суратда эса Артемни сухбатга чорлаш пайтимда олдим.

Бугунги коллекциянгиз хақида?
Артем Дробышев:- Ишонасизми, атиги 5 кун ичида тикиб битирган коллекциям бўлди. Унда озгина бахордан, озгина се...(бииип)..дан фойдаландим.

Дефиле давомида фақатгина икки ижодкор учун томошабинлар жонланиб олқишлашди, биринчиси Артемга бўлган бўлса, иккинчиси Гулнорага бўлди. 

ДЕФИЛЕ

 Мана шу тарзда, келинлар либоси намойишидан бошланди.

Энди Дом стиля дефилесидан танлаб олган суратларим. Яъни диққатимни тортганлари билан танишасиз, фақат муаллифлар ким эканлигини видеодан билиб оларсиз, бу ерда суратлардан ажратиш жуда қийин, ёдимда хам қолмади, лекин хар бир дизайнер либослари намойишидан кейин, қизлар билан дизайнер чиқадиган пайти видеони ёқиб, ёзиб олдим.

Демак, менга ёққан ва саралаб олган суратлар:





  

  Бу либослао қизларни чиройига чирой қўшиши аниқ. 



 бахорни хис қилдиради..







Энди эса...изохталаб суратлар учун йиғганларим: 

Қўллар билан бойитилган либослар:






 Сумка стайл))) бу либосда бемалол кассир, чиптачи бўлиб ишлаш мумкин. Официантликда хам қулай. Умуман бозор-ўчарга чиқсангиз, сумкалар хожатмас, барча бозорлик либосингизда намоён!)) Практичный либос))

 Ўртадагисини юқори қисмидаги (жакет дермиди?) хуллас, ёдингизда бўлса Лолада хам шундайи бор. Райхон билан "Журналист-юлдуз" лойихамда кийганди.


  Иккинчи суратга қараб "Чаманда гул очилибдиё, юбкамга боқ, юбкамга" деган қўшиқ ёдимга тушди...шунақамиди ўзи?))) Учинчи суратдагиси эса, Туркларнинг "Сезам кўчаси" қўғирчоқлар сериалини эслатиб юборди.

 Бу либос дизайнери хозир ёдимда йўғу...лекин агар бу модага кирса, унда циркдагилар иш кийимида кўчга бемалол чиқиб юришлари мумкин бўлса керак))) Айнан шу либос менга ёқмади...

Энди эса, ширини "десертига" дегандек, Гули коллекцияси дефилеси ва видео билан кейинги мавзуда танишасиз (Манба).

Воқеа жойидан фоторепортаж: модадан умуман минг чақирим наридаги Sayyod

Либосларни Дом стилядан сотиб олишингиз мумкин, ёки Подиум Италия, Суламита, Мадина ва  Гламур бутикларидан.
Бутикларга сал кейинроқ чиқади, хозирча хаммаси Дом стиляда. Размерингизга қараб тикиб беришади хам.


04-Май-2012 07:15
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod
1 Dilnoza0514   (04-Май-2012 07:34)
Uzun qora kòylak bilan kaltasi yoqdi. Qòli qòrqitvordi lekin chiroyli.
Kelin kòylak 1-2-chisi chiroyli lekin oldi kalta bilmadim menga umrbod yoqmagan xuddi strausni dumiday kòrinadi menga bu meni fikrim.
Qogani faqat moda kiyishli emas.
Oxirgi rasmga vopshe yiqildim.

2 Seyhana-77   (04-Май-2012 08:37)
Sardorbek sizga qoel qolish kerak, chunki sizni uhshatishlaringizga gap euq "chamanda gul ochilibdiyo, yubkamga boq, yubkamga" judayam chiroeli uhshatish. manga yoqdi sizham asta-selin moda, defile olamiga kirib bormoqdasiz shu bohonada, nihoyat modnye prigavor loeihasi tugulsa na ajab. hands hands hands

3 Bek8111   (04-Май-2012 08:45)
Кийимларни деярли хаммаси чиройли. Лекин шуларни узбек кизларидан узун буйли ва чиройли хуснлилари кийиб чикса либослар бунданда чиройли куринарди. Качонгача чет эл кизларидан фойдаланамиз. Узимизда хам купку бунака чиройли ва узун буйли кизлар. (Бу шахсий фикр албатта). Сардор узи хам Озоднинг клипидаги фотоснайпердан туширганмисиз дейман. Койил лекин. Хамманинг хам иши эмас фотограф булиш.

4 misS   (04-Май-2012 08:59)
Raxmat Sayyod, reportajni zo'r tayarlabsiz. Qoyil hands smile

5 Blueme   (04-Май-2012 09:20)
Койил колиш керак!!!

6 milawka   (04-Май-2012 09:31)
Sardor aka malades juda bizbop mavzulani yozipsiz.iltimos yana wunaqa mavzulani iloji boricha kupayturovring clap

7 Farrux   (04-Май-2012 10:10)
yubkangga bos yubkanga vuaxaxaxa gappi otvoribsiz okam bu kiyimlarni sotib oliw un qaerga boriw kk uwa haqda ham qisqacha malumot busa yaxwi bolardi

8 Kamola_5   (04-Май-2012 11:15)
Shuncha tikilgan kiyimlarni nima qilishadi? Ular biror yerda sotuvga qo'yiladimi?

9 MARAT_89   (04-Май-2012 13:13)
Воқеа жойидан фоторепортаж: модадан умуман минг чақирим наридаги Sayyod biggrin biggrin respect

10 Diyoraxon   (04-Май-2012 14:49)
biggrin biggrin biggrin rostanam oxirgi rasmdigi libos dorbozlanikiga o'xshirkan lol lol lol lol

11 ledy   (04-Май-2012 16:30)
surprised surprised surprised surprised

12 nusrat8182   (04-Май-2012 17:13)
vuxa-xa-xa-xa-xa anularni sinab ham kuribsizda-a?))))))))

13 Dark   (04-Май-2012 17:13)
togrisi bunaqa DEFILE larga, dom stilyagalarga suyagim yode...
toshda boganimda albatta tamosha uchun borar edim...

14 Dilya   (04-Май-2012 19:13)
voy vashe qurqinchli liboslayuuu biggrin biggrin

15 Xurshida   (04-Май-2012 20:29)
zooooooooooor baribir zor manga yoqdi

16 bek88   (05-Май-2012 23:36)
Zo'r festival bo'lipti.

17 Guli   (06-Май-2012 17:35)
14 Dilya ni gaplariga 200% qo'shilaman bravooo Dilya smile
omad tiliyman ))

18 you are pretty   (07-Май-2012 02:05)
zo'r!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 38
Мехмонлар: 38
Рўйхатдагилардан: 0