02:31 Динозавр! Шерали, Юлдуз, "Ялла"ни танқид қилиб кўрчи?! | |
Оппа дарслик стайл! Оп, оп оп, оп, дино-завр стайл!))
Бу мавзуни бир неча маротаба кўтарганман. Тушунаман, гонорарни оқлаш учун редакциядаги айрим(!) журналистлар ишлаб мехнат қилиши керак, аммо фикрлар хам халол бўлиши керакмасми? Яхшилаб мехнат қилиб изланса бўладику, агар истеъдодинг бўлмаса бошқа иш қил , нима қиласан нималадир ўзингни зўрлаб тўқиб, халққаям нотўғри тарғиб қилиб ўзинггаям қарши чиқиб?
Хонандаларни қўшиқлари матнлари савиясию маъноси хақида танқидда жудаям чуқурлашиб кетмаяпмизми? Бундоқ тарихга назар солсак бўлармиди? Баъзи(!) журналистлар шу тарихданам аввал туғилган динозаврлар каби фикр юритишига ажабланаман. (Ўзи айримларини кўринишиям ўхшайди) Яна шулар Республика миқёсида газетадан туриб фикрини тарғиб қилади.
Қўшиқдаги матн мазмунли ва маъноли бўлиши хамда у тарбиявий ахамиятга эга бўлиши ШАРТ ЭМАС! Шундай бўлса бу яхши, хонандага катта плюс ва ижобий холат, аммо шарт эмаску! Сабаби, ўша тарихданоқ хонандалар хордиқ чиқариш учун хизмат қиладиган касб сохиблари бўлган. Умуман, тарихсизам бугунги даврда рақсга тушиш учун хам дарс ўтиш шартмикан? Дарсликни ўз жойи бор, мактаб, институт ва хоказо аммо қўшиқдан нега дарс излаш шарт?! Кимдир ўз ишини яхши уддалай олмаётган бўлса хонандалар “крайний”маску))
Қўшиқ бу хордиқ, у дам олиш учун! Қайтараман: маъноли, савияли ва тарбиявий ахамиятга эга бўлиши хонанда учун бу яхши плюс, аммо мажбур дегани кулгуликмасми? Дунё миқёсидаги қанчадан қанча машхур хитлардаги матн эмас, ритм, динамика ва ёқимли мусиқа бирламчи бўлган.
Қўшиқ билан дарс ўтилиши дейилиши ахмоқлик менимча. Шарт деган тушунча ғирт ахмоқлик! Бунақа динозаврларнинг тупой танқиди натижасида эртага рақсгаям маъноли тушиб, тарбиявий ахамиятга эга бўлган харакатлар қилиш керак бўлади. Тавба.
Муттасадди идораларнинг Республикадаги маънавият борасидаги қўшиқлардаги савия, маъно ва тарбиявий ахамиятга эга тарғиботи тушунарли хол, зеро хар бир ердаги балансда ижобийлик юқори бўлиши уларнинг мухим ишларидан бири. Аммо улар хам хамма ёппасига қўшиқда дарс ўтсин демайдику, шунчаки шундай қўшиқлар бўлса, улар кўпчиликни ташкил этса мақсадга мувофиқ деган фикрда. (Адашмасам!) Энди битта дўппини деб шартта хаммани калласини олибам ташлаш ғалатию)) Ундан кўра динозаврларга овга чиқиш керак!
Мисоллар:
Ана, қанча ўғирлади ва маъноси йўқ дегани билан У.Рахматуллаевнинг “Бемор” қўшиғи хитам бўлди, халигача рақсгаям чорлайди. Ё “дилим бемор” деб йиғлаб эшитишяптими? Сакрашяпти!) Айнан шу қўшиғидан У.Рахматуллаевнинг даври келди. Гап нимада? Бундай ритм, мусиқа ва аранжировкага матн маъноси тугул матнни ўзиям керемасде)) Мақсад хордиқ чиқариш, рақсга чорлаш. Нимаям керак? Ёз қўлингдан келса, рақсга тушаётганларни устидан, “ха халқ нега рақсга тушяпсанлар ахир бу ғамгин қўшиқку “ деб. Халққи устидан ёзолмайсанда, келиб редакциянгга компютерингни салла қилиб қўяди. Хонандани тупроғи енгил. Кўз-кўзга тушса ишшайиб: “Вай опааа(ёки акаа), пиаркуу” дейсан. У хам “ха, майли шунга тегмай ёзворади, эртага рекламамга шулар керак”-дейди. Лекин ичида тупойлигингни биладику)
Нечта яна факт керак? Олтин мерос саналган “Олмача анорингга балли”дан топингчи маъно, ё “Қурбон ўлам”даги қизнинг кўкраклари васф этилаётган қўшиқни танқид қилиб кўрларингчи. “Дарё тошқин...боролмаймане, отгинамни ориқ қилган шу майда тош”...ғирт “слабак”ни қўшиғи бундо олиб қарасанг. Ха , кураш севгинга дейсан. Агар тахлил қилсакда! Тарғиботини ёз буниям, одамларни кучсиз бўлиб, севгисига курашишга қаршилик қилиб, тошдан тортиб сувларгача “крайний” қиладиган қўшиқ деб, ёз! “Одамларни ўз айбини бошқаларга ағдаришга омил бўлиттурғон бу қўшиқ!” деб кўрчи)))
“Ялла” гурухининг мдх давлатларига хануз ностальгик афсона “Учқудуқ” қўшиғини тахлил этларингчи))) “Учқудуқ мени қуёшдан химоя қил, сен чўлдаги химоя доираси Учқудуқ))” Учқудуқни асл тарихини биласизларми?)) “Том бошида ноғора, ноғорада зоғора, зоғорани ёполмай дода, чола кампир овора. Ёр кетаман дейди, кетказгани қўймайман”...Причем тут ёр и чолу кампир?! Динозавр журналистларни тахлили бўйича шунақа бўляптими? Феруза Жуманиёзовани деярли дунёга танитган “Ялла хабиби”си-чи? Матн сизни опо бола бўл, хаёли қиз бўлиш деб ундайдими?)) Ликкиллашга чорлайдику! Аниқ ва бор гап билан этганда гаппи очиғиям лўндасиям шу: қийшонғлаб-қийшонғлаб ликкиллашга! Халқ артистлариданам мисоллар сероб, Юлдуз Ибрагимовна “Қоқинаман” (Уйингда бор мажнунтол, унга қараб сур хаёл. Айтганимни қилмасанг, ёринг кетиб якка қол!” ) Бунгаям чуқурлашсанг камида қарғишни чиқариб келтириш мумкин. Озодбекни “Сарсон” қўшиқлариданчи? Хитку! “Мен ғарибни битта ўп”! Хаммани ёнида келиб ўпибла таша! Шерали Жўраевнинг “Гулбадан”ичи? “Келсанг қучоғимга кириииб гулбадан”.. ах-ох..мм..йе, йе-ку! Ёз коп-котта киши Гулбаданни қучоғига чорлаяпти деб.
“Деворларга сингган каллалар!” Қачон қарама мана шундай айрим динозаврлар фақат орқага қадамга тортади, деградацияга тарғиб қилаверишади. Унда тошни тошга урибам ўтирвурийли садосига кайф қилиб. У хам ўтмиш, у хам тарих! Ё ўша давридаги хонандаларни даражасига қайта тушириб қўйиш керкми? Кўнгил учун, хордиқ чиқариш учун қўшиқ куйлаганлар қай даражада бўлишган? Бу хозир улардан аксарияти 4та фонограммани айлантириб, оғзини қимирлатиб ўзини эфирдан кўз-кўз қила, гипнози натижасида звиздани бериб юрибди. Айрим шундай хонандаларга қараб : “Э потологам темирданакан бору!”.-деворасиз. Бошинг билан урилвурасан, урилвурасан, қатга яна?)) Томинг кетгани қоляпти холос.) Осмонга чиқаман дейдию, тепасида тургани потолок холос! Иқтидор чегараси у! Истеъдодинг бўлмаса минг урил эртага ё ўзинг бу сохадан кетасан ё томинг кетиб кунинг алжирашга қолади. Бош темирданмаску!))
Динозавр журналистлари хам шундай. Харқанча харакат қилиб танқид қилмасин , агар ижоди бўлмай нишонни ололмаса , динозавр калласини шикастлавергани қолаверади. Нима қиласан ўзингни зўрлаб хумбош? Истеъдод биринчи ишиданоқ порлаб кўринади, унга ўқилмайдиям ўрганилмаядиям, у берилган бўлади. Йўқми? Потолокни тинч қўй! Бошингни омон тутиб, бор, оила қур, арава торт жа бўлмаса, хуллас потолокка урилавериб алжирашинг билан бошқаларни онгини захарлама!
Минг чиранма шунча йил харакатинг билан атрофингда тўртта ялақи артистлар мақтови билан керилганинг қоляпти холос, фақатгина улар учун зўрсан, халқ эса аллақачон ўз қахрамонларини тан олиб бўлган. Мингта минг йиллик динозаврлардан бугун интернетда блог очган 15 яшар болакай хозир звиздароқ))) Чунки уларга хақиқат мухим! Халққа нима керак?! Сафсата эмас, хақиқат! Ўсмир ва ёшлар эса хамиша хам хақиқатни ажрата олмайди. Уларга таъсир осон, айниқса санъат оламидан. Газетада катта кетасану, редакциянг тадбирида ёки бошлиқларинг тадбирларида шу танқид қилганларинг ярайди. Ё ўзларинг қариндошларинг тўйларига чақирмайсанми? Нечта журналистларни тўйларда ўртадан чиқмай ликкиллаб юрганини кўряпмиз, гапингда тур-да, қўшиғини танқид қилдингми ўтир қулоғингни ёпиб!
Юқорида мисол тариқасида келтирилган қўшиқлар хаммаси севимли ва маза қилиб тингланади, ТИНГЛАНАДИ тахлил қилиниш учунмас! Кимнидир ички холатини қайбири хазил билан етказади, қай бири сўз ўйини билан, қай бири фантазияси билан, бу норма-бу ижод! Ижодкор бўлмаган журналистни танқиди хам ижоддан йироқ! У тушунмайди барибир бу нарсаларни, ё харф фаррошлигига уради ўзини ё яна: “потологим жоним мени ол мени хумкалламни бағрингга!)))”
Бир тарафдан тўғриям: Тупойсанку, нима қиласан ёзиб?) Уравер каллангни барибир не жалко!) Республикамиздаги ўсмирлар ва ёшларнинг онги теран, демократик, тоза ва соф ўсишида соф хақиқат мухим! Халоллик шарт! Ўзига ва виждонига қарши тузилган нарса шундоқ ўзини билдириб тураверади, хаққимиз борми салбий таъсирга? Маъсулият хақида ўйлаймизми? Хозир фақат санъат оламига доир танқид ва мақола хақида эмас, умуман хар бир ижод махсулига эътибор қаратяпман. Вахоланки ўша кичкина танқидчаю, кичкина мақоланиям ўз таъсир кучи кутилмаган тарзда катта бўлиши мумкин. Ўсмир ва ёшларни эса шоу-бизнес дегани ўзига гипноз қилиб туради. Осон-да таъсири.
200-300 минг сўм гонорарни деб хаққимиз бормикан нотўғри идеологияни тарғиб этишда? Хозир катта омма олдига шу мақолам билан чиқяпман , у нима беради, қандай таъсир кўрсатади, бировни нотўғри йўналтириб қўйиб гунохи зиммаммда бўлмасмикан деган ўйчи? Неччи мингта кишига таъсиринг бўлса шунча гунохлардир балки?
Бу мақолам хам динозаврларга бефойда бўлса керак, улар ўқиб турибам хозир потолокни жаранглатиш билан банд. Сайтимга кирган (сайтимиз ўқувчилари аксарияти теран фикрловчилигини биламан) ўқувчиларга теран ва ўз фикри билан иш юритишидаги адолатли ва демократик таъсирим менга мухимроқ.
Қўшиқни хар тарафлама (тарбияга ёки бошқа) салбий тарғиботи бўлмаса бўлди! Мабодо у савияли, маъноли ва тарбиявий ахамиятга эга бўлса бу фақат плюс ва мақтовга сазовор ижод намунаси, бўлмаса, қолганини хузурини оёқ кўраверди, шу учун яралган у, китоб ва дессертацияга уни дахли йўқ!
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 11543 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 20 | |||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |