07:25 Дилшоод, энди Чароос... | |
Сухбатга энг мойили таксистлар бўлса керак а? Кун бўйи, гохида эса суткалаб кўча кезиб зерикиб хам кетади...тушунса бўлади. Уларга кунига турли инсонлар, турли кўриниш, жинс ва соха вакиллари учраса, шу таксистларни хам турлилари биз мижозларга кўп учрайди. Ўз тарихини ёки ундан бўлагини гапириб берадигани мижозларга қараганда таксистлардан кўпроқ учрашини, менимча таксида кўп юрадиганлар билса керак. Бундай қисқа учрашув давомида тезроқ манзилимга етсаму, шуни чакаги тинса, ёки "Ха гапир-гапир, зерикибсан" деб ойнадан кўчани томоша қилганча парвойи фалак кетиш кўпроқ учраса, гохида умумий мавзуда қизиқиб сухбат қуриб кетиш ва айримларини тақдиридан хайрон қолганча ичингизда шукр қилиб, таксидан чиққач хам халиги воқеа таъсирида анча юриш мумкин. Бир мартта мана шундай таксистлардан бири бўлган бир аёл хақида гапириб хам бергандим. Билмадим хозир сайтимни қай сандиғида ва қаеридаю, хуллас.
Кеча уйимга етиб келгунча бир таксист воқеаси халиям миямдан чиқмагани учун ва бир уни воқеаси ва бир хозир интернетда тарқалган коллеж ўқувчилари бўлган икки қизни сўкиниб жиққа мушук бўлиб савалаётганидан , ўз кўзим билан яна бир коллеж ўқувчилари йигитчалар муштлашувидан таъсирланиб бу мақолани ёзяпман. Видеодаги икки қизам, суратга олаётган дугоналари хам айбдор чунки бири "ким биландир ётиб юрганмиш" деб гап тарқатган, "спонтом" юзи қораланганини эса оғзидан чиқаётган сўзларига.... балки ўзи "дааавно" қора бўлиб бўлгандир деворасиз. Дугоналариям оғзи шалоқ. Калтак еганиям тарқатган гапини қарангде. Айтишларича бу видео эски эмиш, аммо гап эски янгилигидамас...мақола сўнггида тушунарсиз хамма хаммасини!
Қизиғи, таксидан тушганимда, Бодомзордаги ТАТУ коллежи йигитлари шундоққина кўча юзида бир бири билан муштлашиб, бирини бурни қонаган, иккинчиси бошини ушлаганча, шу атрофдаги дўкондаги аёлнинг милиция чақирдим деганига хаммаси аста тарқалаётгани гувохи бўлдим. Бироз ўтмай эса телеграмдан ўша "Чароооос" видеоси келиб тушди.
Бир ёқда "Дилшоооод" хангомаси уни машхур қилиб, охир оқибат кўчада қонга беланиб шармсор бўлиши воқеаси билан якунланди. Якунландимикан? Унга бўлган эътибор (қизиғи йигитларни ўзидан) уни таъқиб қилиб видеога олавериб интернетда тарқатиш ва балки яна дўппослаб яна интернетда тарқатавериш билан хали бери тугамаса керак. "Дилшоод"ни гапларидан микс қилиб қўшиқ тарзида тарқатишганига нима дейсиз? Ўзимиз уни "звезда" қилиб бўлдик.
Нега таксистдан бошлаб, Чаросу Дилшодларга уландим? Йўқ, бу сафар "ўтлаб" кетмадим...
-Волекум ассалом..айёмлар билан. -Айёмлар билан? -Ха, мана хозир радиода айтдику, Қурбон хайитга оз қолибди. -Ааа, 4-октябрьдаку. -Ха икки кунча қолдида. Бугун неччи ўзи? -Хозир (телефонимни қарайман) -Ие ўзимизданакансиз, манам числою, соатларни билмайман. Мана қаранг мошинамдаям соат йўқ, телефоним хам йўқ, радиода бир-бир вақтни этиб қолмаса билмайманам. -30чи экан бугун, нега телефон тутмисиз? Хозир уже камида икки учталаб деярли хаммада телефон борку. -Ээээ оилам тинчлиги учун. Йўлда телефон жиринглаб қолса кўтара олмайман, ГАИ штраф солади. Ўзи икки уч мартта яхшигина "тушдим". Бирпас туриб кейин уйга қилсам хотин бошлайди :"Ха ўйнашиз биланмидиз, трубкани оломайсиз?" деб. Кун бўйи шу ўғлимми контрактига пул тўлайман деб кўчада ишлаб юрсаму мани ўйнаш билансан деса тутақиб кетаркансан. Сўкиниб кетишим билан камига шартта трубкани қўйиб қўяди. Асабларим портлайди шунда. Шу нарса бўлавергач телефонни отиб юбордим.
Хозир телефонсиз зўрға ўргандиму аммо клиентларни йўқотдим. Ишам камроқ бўлди, лекин начора асабим жойида бўлиши мухимроқ, боламни ўқитишим керак. Хотиним Худони балоси, бўлар бўлмасга ўйнаш билансан деяверади, "повод" бермаганман, мажбурман куну тун кўчада юришга, хотиним билан минг уришмай бефойда. Қўл кўтара олмайман, болларим коп-котта бўпқоган, нима тарбия бўлади бу? Ажрашиш хақидаям ўйламайман, эртага болларимми уйли жойли қивотганда уялиб қолишмасин, болларимни қаддини букиб қўймай дейман. Бир йўли жимгина кўчада ишлаб юриб келиб ухлаш.
Гохида ёмон алам қилиб кетади....
Ўша телефоним борида клиентларим кўп пайтида югур-югур билан бирозга тўхтаб йўлдан перашками хотдогми еволишга вақт бўлмай, шунгаям жахлим чиқиб кетарди. Оёқ узатиб рохатланиб ётганимми эслолмайман, уйга келмана "отключиться" қиламан, мана шу уйқу, тушам кўрмиман, шартта уйғониб яна кўчага....
Бир куни шунақа вазият бўлиб, буёқда хотин телефонда яна ўйнаш билансан деди, буёқда клиентларникига улгуриш керак, буёқда оёқларим зирқираб оғриган, уйқим келяпти, қорним оч....Зўрға уйни эшигига кечқурун келдиму, мошинани эшигини очиб, оёғимни ерга узаттиму... кун бўйи томоғимга тиқилиб тўлган нарсадан йиғлаб юбордим. Тавба, сабаби шу қорним очиб кетганию чарчаб кетганим ва уйқум келганидан... Уйга киришга юрак йўқ, хотин "ха телефонни олганизда уйда гўшт йўқлигини айтардим, овқат йўқ!" деб қолса асабим чидай олмас деб қўрқиб киргимам келмади уйга. Шу пайт ўғлим чиқиб қолди. -Ха ада, тинчликми? Мазез қочдими-деб қўрқиб кетиб югуриб келиб қўлимдан ушлаб мошинадан туширишга киришди. Манам шу қадар тўлиб кетибманми, роппа ростини айтибман қўйибман: Болам чарчаб кетдим, қорним очиб кетди, хеч нарса еёлмадим, ишим кўпайиб кетди, просто чарчадим....айтганим шу. Билмий гапирвордимде. Эртасидан керакмас ўқишга бормайман, ишлайманга тушиб олди. Шунча мехнатимга тупурмоқчимисан, онанг бу ахвол бўлса, энди санам мани сиқма дедиму яна ишга кеттим. Ўқишдан бўш пайтига иш қидириш билан овора хозир. Йўқ десам хам туриб олган. Ўша кунни унутолмаса керак. Болаларим кўз ёшимми кўрган эмасдида.
Манзилимга етиб келдим. Мошинадан тушсам юқоридаги айтган холатим, ёш йигитлар муштлашган...қон...тўполон... Буёқда телеграмдан видео келди...томоша қилиб кетяпман...телефонда қизлар жанги, ён атрофимда йигитлар...хаммаси ёш...коллеж ўқувчилари...
Шуларниям ота онаси хозир болам ўқияпти деб ишлаяпти. Қайсинисидир қорни очлигию чарчаб кетганидан халқуми тўла кўз ёш. Кимларникидир яхши жойда ишлар катта ишда деб айтишга шошилманг... Катта пул топаётгании муаммосиям катта. Кўряпмиз, биляпмиз...
Бола кўрганида қувониб, катта ниятлар қилинади, кечалари ухламай, кейинига ўқишига, уйланишига пул йиғаман деб ишлайсизу... Кўчада Дилшооодлаб, Чароооослаб юриб калтак тагида умри ўтсин деймизми?
Ўшаларниям ота онаси шунақа болам бўлсин демаган. Бировни боласи шуларам. Ачинасан. Лекин улар ўзи танлаган йўл, шунисига таёқ еб ўсади. Эссиз ота оналар. Қаерида хато қилдим тарбияда деганча , ўзини айблаб, яна азобда шундоғам қисқа умрини янада қисқартириб шошиб якунлагани қолади.
Ўзим бола котта қивомман, манга бу мавзулар тобора яқин ва сезиларли. Тўғри, хали ёш отаман, лекин шахар остонадан бошланади. Маъсулиятни сезасиз. Мана шу холатларни бартараф қилиш хақида ўйланиб қоласиз.
Ўша видеоларни қўйсам ёки мақола қилсам "Нимага қўясан, нимага мухокама қиласан?" дейдиганларга менимча етарли жавоб бўлса керак. Бир болага етти махалла ота-она. Ўзбекмиз, мусулмонмиз, бу нарсалар ривожланмаслиги учун хаммага профилактик бонг урилиши шарт! Муаммони яширганинг бировга ибрат билан туртки бўлмаса, уни бошқалар хеч бўлмаса ўзига хулоса қилиб, қаеридадир бефарқ бўлиб "Ха катта бўляптида " деган боламизга жиддийроқ эътибор беришга ундар? Ўқишига бориб бир қизиқишга, телефонидаги нарсаларини текширишга ундар? Эртага уни келажагига, ўзимизни қолган умримизга қандай якун ясаймиз? Керак! Муаммони кўрсатиш, хал қилиш ва бартараф қилиш шарт! Бировнинг муаммоси "моя хата с краю" эмас, бу бизаниям муаммоимиз, хеч бўлмаса бизникиларникини бартараф қилиш учун ДАРСЛИК қўлланмаси! Теория ўз йўлига мана хаёт тажрибаси!
Дилшоооду Чарослар....Уларни фақат ота онаси билан хам тахлил қилиш қийинроқ. Улар кап катта инсон, эртага ўзлари ота она бўлар. Қилганига қараб олиб, еб юраверади. Иссиғиниям совуғиниям. Шулар хам катта бўлар, фарзанд кўришни истар...ўзини умрини раво кўрармикан болаларига? Лекин барибир ўша ота она мавзусига тақаламиз...шуларни ўзини тахлил қилсак хам.
Болангни тарбиялашни истасанг аввало ўзингни тарбияла, зеро фарзандни минг тарбиялама у барибир сен қилган нарсани қайтараверади деган гап хам бекорга эмас. Теория ўз йўлига аммо тажриба хамиша энг аъло муаллим! 1-октябрь байрам билан устозларни табриклайлигу, аммо асосий муаллим-хаёт сабоқларига диққатни кучайтирсак бўларди!
Йўл-йўлакай фикрларим холос...
Sayyod | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 24670 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 42 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |