Бош сахифа » 2014 » Февраль » 14 » “Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглима”
11:34
“Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглима”

О, муҳаббат!.. О, ширин дард!.. 

Бу дарддан кимлар оғримаган дейсиз?! Даво топганидан, куйиб кул бўлганлари 

кўп. Барча замон ва маконлар тараннуми у. Лекин ҳаммага маълум ва машҳур бу туйғуга 

қарашлар турлича. Буюк ҳиссиёт ичра ҳислар турфа. "Севгини жуда мукаммал деб билма, 

акс ҳолда ундан кўнглинг қолади” дея ёзганди файласуфлардан бири. 

Маҳлуқотга бўлган муҳаббат максимал бўлмагани маъқул. Аммо бу ҳам нисбий 

тушунча. "Сенинг қиёфангда Тангримнинг жамолини кўрдим” ибораси учрайди ҳинд 

киноларида. Бунинг ҳам тўғри ёки нотўғрилиги аслида нисбий.


Муҳаббат кўпинча қурбонлик талаб қилади. Буюк муҳаббат қиссалари фожеа билан 

якунланган. Чин севги эгаларга бу дунёда висол насиб қилмаслигини кузатганмиз. Заҳмат 

чекиб севгисига етишмоқ, қирқ кечаю-қирқ кундуз тўй қилиб, юртга ош бериш бахти 

эса воқеалар якуни яхшилик билан якунланиши шарт бўлгани учун ҳам эртакларда 

кўп учрайди. Реал ҳаётда ҳам севишиб турмуш қуриб, саодатли ҳаёт кечираётганлар 

кўп. Аммо романтикага ошно қалблар кўпинча муҳаббатдан саргузашт излайдилар. 

Изтиробларни ўзгача энтикиш ва бошқа ўринларда кам учрайдиган мардлик билан қарши 

оладилар. 
Ҳа, севги шароби инсонга илоҳий қудрат беради, қўрқмас қилиб қўяди. Бу ўта сирли ҳис


Биз одатда бу туйғуда осон ва тўғри йўлни тополмай қийинчиликларга дуч келамиз 

ва оқибатда кўпинча муҳаббатимизни йўқотамиз. Қаерда хато қилганимизни эса анча 

кеч бўлганидан сўнг англашимиз мумкин. Пешонамизга ёзилмагани учун ҳам севги 

деб ўйлаганимиздан воз кечишга мажбур бўламиз-у, бахт манзили томон истамайгина 

бошқа бир инсон билан кетиб, вақтлар ўтгач ёнимиздаги инсон ҳақиқий иккинчи ярмимиз 

эканлигини англаймиз. Воз кечишга мажбур бўлганимиз эса тақдирнинг катта фалокатдан 

асраган бир туҳфаси бўлиб чиқиши ҳам мумкин. "Ҳар ишда бир ҳикмат бор” дейишади 

машойиҳлар. Атиги икки хил версияси келтирдим. Аслида эса муҳаббат шунчалар кенг, 

англаш мушкул ва бир қараганда аниқ формулага солишнинг имкони бўлмаган туйғуки, 

бунда ҳар бир жуфтлик қанча уринмасин, минглаб версиялар ичра тақдирида ёзилган 

маълум бир чизгидан кетади.


"Ёшлар айниб кетяпти” дея ёзилган экан милоддан аввалги йилларга тааллуқли 

археологик топилмалардан бирида. Ҳа майли, бугунинг болалари ҳар қанча тарбияли ёки 

тарбиясизлигини қўя турайлик. Уларнинг муҳаббатга муносабати қандай? 

"Фақат битта қиз билан гаплашиш уят-ку, ўртоқ. Умринг давомида якка 

кўйлак билан юриш ҳам мумкинми”, дейди "бабник”лик модасини яратган аксар 

йигитлар. Ўнлаган балки юзлаган номаҳрамлар билан айшини сурган "модний” --

- нар йигит уйланганидан кейин буларнинг жавоби ўз модасидан албатта қайтишини 

ўйламайдимикин. Ҳамма нарса ҳисоб-китобли эканлиги барчамизга аён-ку! Ироданг етса, 

садоқатни модага айлантир, чин муҳаббатга қул бўл. Нима топасан, аслида ўзинг каби 

"урф”да юрган, сен шоҳида юрган онинг фаришта ниқобида барг оралаб шайтонни 

ҳайратга солаётган, таъбир жоиз бўлса, қиз(!)ларга умрингни сарфлаб?!


 Тўғри, умрида биргина инсонни чин дилдан севган ёш ошиқлар ҳам бор. Аммо ўз 

севгисидан умид қолмаган тақдирда улар нима қилишяпти. Умуман, бу илоҳий ҳиснинг 

илоҳийлик ҳикмати уларга нималарда кўриняпти? 

 "Чилонзор” метросида поезд тагига ўзини ташлаб, дунёдан кўз юмган қиз 

ҳақида гап чиқди. Ўтган йилнинг ўзида бу каби ҳолат "Мирзо Улуғбек” ва "Дўстлик” 

метробекатларида ҳам кузатилди. Муҳаббат дардида ўзини осиб қўйибди, сирка ичиб 

ўлибди, бир қути уйқу дори ютиб кўзини очмабди каби ҳолатларни сиз ҳам эшитгансиз. 

Нега "Ромео ва Жулиетта”ни севасиз-а?! Нега "Ўткан кунлар”ни кўрмайсиз, 

"Фарҳод ва Ширин”ни ўқимайсиз? Ҳозирда кўпчилик ёшларнинг энсаси қотадиган, 

аслида эса нақадар муҳтож ақидаларимиз ўзликни англаш моҳияти ва миллий менталитет 

тушунчаларимиз шунчалик чуқур ва кенг қамровликки, ҳақиқий муҳаббат эгаси 

ўлимдан қўрқмайди ва шу баробарида ўз жонига қасд ҳам қилмайди. Яхшилаб ўйлаб 

кўринг, севги йўлида жондан кечмоқ бу ўзини ўзи ўлдириш дегани эмас. Миллий 

адабиётимиздаги муҳаббат қиссалари бошқаларнинг ҳусумати билангина фожеали якун 

топган. Бунда менталитетимиз муқаддас эътиқодларимиз билан ҳам чамбарчарс боғлиқ 

эканлиги ҳақида фикр юритинг.


Жуда жонга тегди бу "оммавий маданият”! Таназзулнинг қай бир кўриниши 

бўлмасин "Салом, группадагилар” дея ғолибона ишшайгани ишшайган.

Эшитганингиз он "Уммон”га халқ артисти берсак арзиркан, дея кечаги 

хиргойилар ҳолвалигини ҳис қилиб, мусиқасининг сўзларидан ақли расо одамнинг 

асаблар ўйнайдиган ҳозирги хитларнинг асосий мавзуси шу: фожеали муҳаббат 

қиссаси. Қиз нимадир қилиб ўзини ўзи ўлдирган, бола аварияга, ё рак, ё спидга учраган 

ва ёки нимадир... Инсон ҳаёти олдида қанақадир арзимас ва майда бўлган турмуш 

ташвишлардан мусиқавий фожеа ясаб, яна қанақадир "драмма”, "триллер” яратиш ва 

бунда тингловчининг руҳиятига таъсир қилиб, маънавий-аҳлоқий таназзул ва ҳоказо...

Нима қилай? Руҳиятга энг катта таъсир мусиқа орқали экан, "нимадир” оламиз дея 

сайтни кузатаётган Сиз азизларга "нимадир” айтмоқчи, "нимадир” бермоқчи бўлсак, икки 

муаммонинг биттаси санъатга бориб тақалаверса... "Юзингда кўзинг борми” демай... 


Аслида гапирилмаган жойи ҳам қолмади санъатни. Ҳеч нарса айтилгани ҳам йўқ... 

Хуллас, чалғимайлик. О, муҳаббат!.. О, ширин дард!.. 


Бугун 14-феврал --- севишганлар куни. Йўқ, улуғ шоҳ ва шоир, бобомиз Бобурмирзонинг тавваллуд айёми! 

Хуллас, байрам. Аслида яна бир янги кунни қаршилаганимиз, эртанги кунга ишонч 

ва бугундан шукроналик ҳисси, қандайдир сана сабаб бир биримизга ширин тилак 

билдириб, соф туйғуларни поклигича асрашни унутмаслик, улуғ аждодларимиз ёди, 

ўлмас маънавиятга таъзим бу кун. "Муҳаббат куни” менталитетимизга ёт, "туғилган кун” 

ақидаси эса эътиқодимизда йўқ! 


Телевидения анонсида айтишди: бугун "Беҳаёлик байрами” номли кўрсатув 

намойиш этилади. Ҳар доимгидек "антивалентин” қарашлар ифодаси. Курашиб бўладими 

шундай?.. Хўш натижа-чи? Бўлармикин?.. Яна кўрсатув байрам ниҳоясига етиб бўлган 

пайтда, кечки дастур орқали намойиш этилса... 


Мана бу ишларни қилма, мана бундай кийинма, мана бу сайтларга кирма деб 

боладаги қизиқишни қитиқлаб, биз катталар нималар мумкин эмаслигини 

аниқ қилиб кўрсатиб қўямиз-да, ҳавотиримиз содир бўлса, айтмаганмидим сенга, 

билмасмидинг, деймиз куйиниб. 


"Ўғлим, сенинг устингдан бир иш қилиб қўйдик”, "Ақлли кишиларнинг ўз 

фарзандлари устидан қилган ишлари ножоиз бўлмас” --- қадирдон жумлалар. Юз йиллар 

аввалги ота-она ва фарзанд ўртасидаги пардалар, оила муносабатларидаги ҳаё ҳозир қай даражада?!

Айтмоқчи бўлганим, давом этаётган тарбия ва ташвиқот ишларимиз тор доираларда 

қолиб кетмасин, ҳар қандай иллатнинг аввало илдизи ниш урмаслигига интилайлик. Ҳавас 

учун севиш, ёлғонга қурилган туйғулар энг катта руҳий таназзул. Бировни алдаш энг 

аввало инсоннинг ўзини синдиради. Бу ёлғон дунёдан ҳеч ким вафо топмаган.


 "Дунёни гўзаллик қутқаради”. Мустаҳкам эътиқод, собит тарбия ва ўша нажоткор гўзаллик --- 

ҳақиқий муҳаббат билан дунёни қутқарайлик.


Ким кўрибдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?

 Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ!

Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглима,

 Келмади жонимга ҳеч ороми жондин яхшилиғ.


 Мирзо Бобур айёми билан! Ҳеч биримизни соф туйғулар тарк этмасин!.. 

 Жума муборак! 


Аlisher ABDUMALIKXON, mustaqil jurnalist.
Бўлим: Tabriklar | Кўрилган: 5819 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 9
1 Ботир   (14-Фев-2014 12:05) [Материал]
Юкоридаги мисрани укиб шу кушикни тинглагим келди. Эшитмокчи булганлар учун.

Захириддин Мухаммад Бобур газали
Маъмуржон Тухтасинов - Яхшилик
********

2 ledy   (14-Фев-2014 13:15) [Материал]
бир пайтлар 21 аср бусага килган даврларда 7-8 синфлар эдик. Мактабимизнинг орка тарафида рус мактаби буларди. Хамма уйидан онасини косметикасини (помада, контур калам) угирлаб чикиб бир -бирига шунака буяшардику, Ёгли помада кийимлардан теридан кетиши кийин. Буларди. кейинчалик буни севган инсонига сездириш учун шундай килади, деб эшитдим.  wink . Лекин бизни ва рус мактабида бу оммавий килинарди. Жуда хунук тасвир. Кимдир кичкириб кочган, кимдир **помада суртган. Энг кизиги, куп киммат косметикасидан айрилган оналар мактабга шикоят билан келишган. Бунака бемазагарчиликка караб тургани учун. Узлари маймун тугиб, эшак тарбиялаган булса, укитувчини нима айби бор?

3 janonaxon_leo   (14-Фев-2014 17:02) [Материал]
bugun ko'pchilik yoshlar Boburni tug'ilgan kuninimas sevishganlar kunini nishonlaydi! tvda 1 haftadan buyon sevishgan kuniga qarshi targ'ibot ishlari ketyapti kollejlarda institut maktablar hamma joyda shu mavzuga qarshi chiqishyapti lekin foydasi bormikan? sevishganlar tug'ib yedirib ichirib voyaga yetkazgan ota onasining gapi o'tmaydigan zamonda birovni gapiga quloq tutarmidi? nimaga g'arbdan kelgan boshqa urf odatlarga kiyimu bayramlarga qarshi chiqmasdan bu bayramga yopishib olishganiga tushunmayapman! xo'sh o'sha bayramni yo'q qilgan qilgan bilan odnoklassniki degan ovunchog'imiz bor! unda har qanaqa hayo pardalari olib tashlangan. undan keyin hurmatli xushovoz talantlimi talantsizmi ishqilib xonandalarimiz kliplarida sal o'zbekchiligimizga e'tibor berishsa bo'larmidi bizada yoshlar asosan shu kliplani ko'rib romantichniy xayollaga borishadi nu tipa manam yigitim bilan shunaqa mashinada yursam shunaqa kiyinsam restoranga borsam i yigitlaram ko'pincha ochiq sochiq kiyingan sochlari makiyajlari super qizla bilan xayolan sevishishadi. man hozir tvda husanning yetolmasman klipi ketyapti, yetolmasman deb pochti quchoqlab ogan qizni i yana qiz mashinaga qiz suyanib turibti husan shunaqa yaqin turibtiki........ bunaqa rastoyanida *********************** . xullas man bu bayramga qarshi chiqishlari tarafdorimasman deb aytmayman bunga po etapno borish kerak deb hisoblayman bu mani shaxsiy fikrim!
Ответ: Хамма нарса аста секин булаверади. Ёшларни тарбиялаш керак. Ёшларга эса катталар узларимиз урнак булмогимиз керак. 

Изохлар модератори Bek8111.

6 microb   (14-Фев-2014 23:39) [Материал]
По этапно? Бу нарсани таг томирини куритиш керак. Жойида ва бир умрга. Бу таргибот ишларининг фойда беришига 100 % ишонаман. Авлиё Валентин? Бу ким узи? Манимча уни кимлигини Европадаги ёшлар хам яхши билишмаса кере. Шундай экан бу "байрам"ни бизга нима алокаси бор? Качонгача фойдаси йук, фойдаси йук деймиз? Шахсан ман эскича фикрлайдиган, замондан оркада коган одам эмасман. Узимни 100 % замонавий деб хисоблайман. Лекин замонавийликни купчилик бошкача тушунади. Уларни наздида замонавийлик - гламур кийиниб юриш, даврга мос келувчи жаргонларни билиш, хамма эшитадиган кушиклани эшитиш (гарчи тушунмасада) ва севишганлар кунини нишонлаш. Лекин шу хамма критерияларга жавоб берадиган купчилик "замонавийлар" хатто уз исмини тугри ёзолмиди, шарк билан гарбни кайси томондалигини билмиди, улар Ерни юмалоклигиниям билмаса кере. Качонки юриш туришинг, кийинишинг замонга мос келиши билан бирга дунёкарашинг, билиминг хам шунга яраша коникарли булса ана унда замонавийман дея оласан. Табиийки дунёкараши ва билими етарли инсон хеч качон бунака байрамларга бош кушмиди! Вахоланки у хам замонавий инсон! 

P.S. Замонавий кийинган хамма кизлар (йигитлар) хам бузук эмас. Шахсан узим бир кизни калта юбка кийиб юргани учун узок йиллар мобайнида бузук диб ойлаганман, ундан нафратланганман. Лекин уни якинрок билганимдан кейин каттик янглишганлигимни англаганман (бу биргина мисол эмас). Кийимларни Валентин байрамига тенглаштириш нотугри. Чунки европача кийимлар муаммоси маънавий деградация олдида сахро ва кум заррасидек гап!

4 dilnora   (14-Фев-2014 17:20) [Материал]
uzi uqib boshlab alisher bulsalar kerak deb uyladim ijodingizga omad

5 Husniddin   (14-Фев-2014 18:07) [Материал]
14 февраль - "Авлиё Валентин куни"миш - ким у Валентин? нимага энди уни эслаб байрам қилиш керак. Ундан кўра ота-онангни эсла. Бундан 5-6 йил олдин бунақа "тарихий сана" йўқ эди. Аслида чин муҳаббат байрам қилинадиган алоҳида кунга муҳтож эмас. Французларда бир ибора бор - "Если ты знаешь, почему ты кого то любишь, это значить, что ты его не любишь" Кимнидир нима учун севишингни аниқ билсанг демак бу севги эмас. Бу илоҳий туйғу ва қалбда асралади.  У  хиёбонлардаги дарахтни ўйиб  ёки жамоат транспортида ўриндиқлар ортига ёзиладиган изҳор эмас. М+Г=С "с" деганда нимани назарда тутаяпти. Ўзбек қизлари аввало ҳаёси билан ажралиб турган. Онаси ёки турмушга чиққан опасига севгани борлигини айтолмай уятдан қизариб рўмолчаси учини тишлаган кўйи, кўзини ердан узолмай турган қизларимиз ҳозир бемалол акаси ҳатто отаси билан ошкора севгани йигитини муҳокама қилаяпти. Алишер Навоий достонларида бирор марта ошкора мен сени севаман деган мисра қайд этилмаган. Бу бизга Ғарбдан кириб келди ва сийқаси чиқиб кетди.

7 janonaxon_leo   (15-Фев-2014 18:35) [Материал]
микроб жаноблари! по этапно сузини маъноси боскичма боскич дегани. бу байрамни бирданига бир кунда йук килиб булмайди дегани. байрамга 1 хафта коганидимас олдинрок мияларига куйиш керак эди деб хисоблайман шунча твдаги гаплар шунча лекциялар бекор кетдими билмадим кеча канча йигиту кизлар кулидаги мишка сувенирчалар и т.д. ва гулларнинг нархи ошгани бунга исбот

8 microb   (15-Фев-2014 23:23) [Материал]
"Жойида ва бир умрга" дегани по этапно (боскичма боскич) эмас, курган билган захоти, имкон тугилиши биланок, дархол, зудлик билан, кечга колдирмасдан, ортга сурмасдан, пайсалга солмай, иккиланмай йукотиш керак дегани!!! Энди тасаввур килинг: Навруз байрами якинлашиб келяпти, ТВ да эса валентин кунини ёмонлашяпти, ёки 8 март ёхуд янги йил байрами арафаси, ёки оддий кунларда жойларда валентин кунининг салбий таъсири хакида тушунчалар бериляпти. Кани мантик? Сиз уша айтаётган мишка сувенирчалар кутарвоган йигит кизлар эса олдинги постимда айтганим - "замонавийлар". Айримлар эса бу куннинг асл мазмунини, унинг тарихини билмайди. Улар учун бу кун шунчаки якин инсонини хурсанд киладиган кундек. Аммо ана шундай инсонлар ТВ да Валентин кунининг аслида кандай байрам эканлиги, унинг тарихи хакидаги курсатувларни кургач агар виждони булса килаётган ишини яхшилаб уйлаб куради ва шунга яраша хулоса чикаради. Калбида чин севгиси булган инсон Валентин кунининг асл мазмунини тушунгач кейинчалик хеч качон кадрли инсонини бехаёлик байрами билан табрикламайди. Демак, бу таргибот ишларининг фойдали томонлари купрок. 

P.S. "По этапно" сузига келадиган булсак, ман таржима ишлари билан хам шугулланаман. Шу учун рус тилини унча-мунча тушунаман ))

Келинг, тортишувимизга якун ясаймиз. Хамманинг шахсий фикри бор, бахс бир умр хам давом этиши мумкин. Бахс чузилган сари эса мохият чекиниб шахсий манфаатлар уртага чика бошлайди.

9 Inkognito   (20-Фев-2014 00:23) [Материал]
SHUNAQA MAZZA QILIB ÒQIDIM YOZGANLARIZI ALISHER. RAHMAT. YUREGIMGA YAQIN SÒZLARNI ÒQIDIM DUNYOQARASHIZ KENG EKAN. SAYYODNI BAZI BIR YOZGANLARIDANAM HAYRATGA TUSHAMAN. IJODLARIZGA OMAD

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!