15 апрель соат
18-00да актриса Шахзода Матчанованинг таклифига биноан "Киночилар уйи”даги режиссер Аюб Шахобиддиновнинг "Кечиккан хаёт” фильми
премьерасига ташриф буюрдим.
Мазкур фильм тасмада олинган бўлиб кассабоп эмас, давлат фильми хисобланади.
Бош ролларда Дилноза
Кубаева, Бобур Йўлдошев ва дебютант актер Дониёр Хафизовлар
иштирок этишган.
Фильмда шунингдек ролларда актёрлар Карим Мирходиев , Пўлат Саидкосимов, актрисалар Зулхумор Мўминова, Жамила Ғофурова, Рихси Иброхимова ва Гулбахор Йўлдошевалар хам турли образларни ижро этишган.
Премьера
бошлангач, Аюб Шахобиддинов фильм ижодкорлари билан таништириб, актриса Рихси
Иброхимовага сўз берди. Айнан шу актрисамизга қарсаклар ўзгача бўлди.
Мазкур фильм бирваракайига икки тилда премьера қилинди. Рус тилидагиси намойиш пушти залда бўлиб ўтди.
Аюб Шахобиддинов шунингдек бош рольдаги актриса Дилноза Кубаева учун бундай тасма(пленка)даги фильм дебют эканлигини хам қўшиб қўйди.
Премьерага актер Бобур Йўлдошев ва актриса Дилноза Кубаевалар спектакльда бандликлари сабали кела олишмади.
Фильм хақида қисқача:
Дебютант актер Дониёрнинг қахрамони қамоқдан чиқиб отаси оламдан ўтгани, ховлиси сотилганидан хабар топиб кўчада қолади. Унинг оила аъзоларига мархум отаси қамалганини айтмаган бўлади. Ўғирликка бир хонадонга тушиб, у ердаги Дилноза қахрамони Шаходат турмушга чиқиб кетганлигидан фойдаланиб хонадонда яшай бошлайди. Ишга киради ва Шаходатнинг компютерини текшириб унинг газетада ишлашлигидан хабар топиб ўзича хикоя хам ёзишга уринади.
Шаходат бундан сал аввал қишлоқдаги қариндошига турмушга чиқади. Бобур Йўлдошев қахрамони 32 ёшлик қассоб, ажойиб Хамлет исмлик, аввал уйланмаган, актриса Жамила Ғофурова қахрамони қўшниси ва синфдоши турмушга чиқиб кетганидан кўнгли яраланган. Айнан уйланаман деганида у қиз эридан ажраб қайтиб келади. 15 йил аввал Бобур қахрамонига хадя қилган пичоқ орқали машмашалар қахрамонларни боғлаб фильмда асосий холатни ушлаб туради.
Шаходат хам ёши 30 ёшни оралаган, газетада ишловчи мусаххих бўлиб сигарета чекадиган бўлади.
Хамлет қайтиб келган синфдошидан умиди бўлганидан Шаходатни хайдайверади. Шаходат бир куни уйига қайтиб келиб халиги ўғрини учратади. Унинг ижодини қўллаб йўл йўриқ ўргатиб ўзи маслахатларидан эри билан муносабатининг муаммосини англаб қишлоққа қайтади. Хаммасини тагига етиб пичоқни Жамила қахрамонидан олиб яна Тошкентга қайтади. Бу орада ўғри йигитнинг "Кечиккан хаёт” хикояси Отелло муаллифлиги остида газетада чоп қилина бошланади. Шаходат қишлоқда бўлган пайт ўғри йигит унинг уйида туриб қўшниларга куёв Хамлетнинг укаси Отелло деган бўлади.
Хуллас Шаходат эгизакка хомиладорлиги аниқланади, қишлоққа қайтади, ва Хамлет билан Тошкентдаги квартирасига қайтиб яшашади. Ўғри йигитнинг воқеаси эса қамоқдан чиққанида унга йўлда қарзга 100 минг сўм берган чолдан қарзини узаман деб бориб унинг ўлганлигини билиб қабри устида йиғлаётгани билан тугайди.
Фильмнинг менинг шахсий фикрим бўйича ютуқ ва камчиликлари билан бўлишсам:
Камчилиги:
-Ўғри йигитнинг қахрамони тўлиқ очиб берилмаган, гўёки фильм "Келгинди келин” фильмининг фестиваль фильми учун кўринишидаги бўлиб қолаётганлиги сабаб бу қахрамон билан чалғитишга урингандек бўлиб қолган.
-Қамоқдан чиққан йигит ўз отасини қабрига келиб йиғламаган, бегона қарз берган чолнинг қабри устида берилиб йиғлайди.
-Дилнозанинг қахрамони етарлича очиб берилмаган. Нима учун 30 ёшгача турмушга чиқмагани, ота ва онаси хақида ва хоказо.
-Фильмдан сўнг нима хулосага келиш, у қандай маънони олгға сурганлиги умуман мақсад ноаниқ. Шунчаки документаллистика бўлиб қолгандек. Ўғри йигитнинг қисматидан хулоса қилиш учун унга урғу берилмаган, тарбиявий жихати хам кўрсатилмаган. Шунчаки икки инсон ёши ўтгандаги турмуши десак хам...билмасам балки ижодий "тиш”им ўтмагандир.
-Ўғри йигитнинг мавзуси ўзгача эди, айнан шу образга урғуни бериб уни яхшироқ очиб берилганида менимча ажойиб ва ўзгача фильм бўларди. Лекин афсуски бошидан шундай деб қизиқасизу яна ўша маиший хаётга бурилиб кетиб хамма фильмлардаги каби ўша маиший мавзу бирламчи бўлиб қолади. Мен асосий урғуни шу йигит қисматига қаратиб, Хамлет ва Шаходатни иккиламчи қилган бўлардим.
-Фильм охирига бориб шошиб тугаллангандек. Шаходатнинг хомиласи намоён бўлган холда қишлоққа қайтади, бу орада нималар билан улар банд бўлди тушунарсиз. Дарров куёв қабул қила қолади. Оралиқдаги Шаходатнинг кўнгли исиши ва нима сабабдан, нега айнан қорни чиққанидан кейин қайтгани номаълум. Айнан шу шошишлик туфайлими ўғри йигитнинг тақдири қандай тугаганлиги кўрсатилмаган. Шунинг учун унинг қахрамони шунчаки чалғитиб туришга танлангандек.
Ютуқлари:
-Фильм бошқа фильмлардан тубдан ажралиб туради. Стилистикаси ўзгача ва умуман фильм "Ўзига хос” деган йўналишда гўё. Кераксиздек туюлган лавхалар бўлгани билан қизиқ, динамика сустдек кўрингани билан зерикмайсиз. Уйғунлашиш қизиқ тарзда қилинган.
-Юмор ўз ўрнида, керагида, жойида ва дид билан танланган. Гохида эса ўта нозик қўлланган. Аъло!
-Дилноза
Кубаева амплуасидан нисбатан четга чиқилган. Унинг сигарета чекишлари билангина эмас, вахоланки буни
хам Дилноза гўё сигаретни хамиша чекиб юргандек қойиллатган.
-Бобур Йўлдошевнинг ижроси аъло. Бобур хам бошқа ролларидан тубдан фарқ қилган ижрони кўрсатган. Қахрамонига ишониш осон. Актриса Шахзода Матчанова хам анчадан бери Бобурнинг бундай ажойиб ролини томоша қилмагандим дея эътироф этди.
-Грим ва
либослар аъло даражада. Айниқса Бобур Йўлдошев қахрамони кўриниши унинг
хаётдаги кўринишидан умуман бошқача. Ахамият берган бўлсангиз аксарият
фильмлардаги актерларимиз кўриниши хаётдагисидан соч турмаги-ю хатто либос ва тақинчоқларигача фарқ қилмайди.
Бу борада фильмда Дилноза, Бобур, Рихси Иброхимова ва Жамила Ғофуроваларнинг
кўриниши ўзгача ва фильм рухиятига сингган.
-Дебютант
актер Дониёр Хафизовнинг типажи қизиқ. Юзида икки қиёфа хам ижобий ва хам
салбий кўринишни сезиш мумкин. Роли хам ишонарли. Унинг дебюти омадли дея
оламан. Кино оламида унинг келажаги порлоқ бўлишига умид бор, типажи омадли
икки образга хам хос.
-Актерлар ансамбли гўё сценарий айнан уларга атаб ёзилгандек танланган.
Режиссер Аюб Шахобиддинов иқтидорли режиссер ва унинг фильмида ўз оригинал ва хеч кимга ўхшамас "имзо”си сезилиб турилади.
Юқорида фикрим бўйича ажратилган ютуқ ва камчиликларни ажратган холда қабул қилиш нотўғри, бир сўз билан фильмни томоша қилишни тавсия қила оламан.
Томошабинлар охиригача зални тарк этишмади, бундай иштиёқни мен хам сезмадим.
Демак фильм омадли.
Sayyod
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
BOBIR SEVINCH KINOSIDAN TANIGANMAN.