03:42 Дилафруз фанатлар қиролини орзусига етказди. | |
Бир вақтлар "Лазги" ансамблида раққоса бўлган хоразмлик Дилафруз Хайитметова мана уч йилдирки Хоразмда таниқли хонандалар сирасига киради. Эндиликда пойтахтдан туриб Республика миқёсида ижодни эгарлашга махкам бел боғлаган Дилафрузнинг бу режасига барча куч ва энг аълолар йиғилган.
Биринчи рақамли клипмейкерлар қаторидаги ва юмор билан боғлиқ клипларда ягона профи бўлган Наримон Султонхўжаев актер ва режиссер Мухаммадали Искандаров билан Дилафрузнинг "Бум бум" қўшиғига уч кунлик клипни суратга олиш билан банд.
Рольга хам энг аълоси танланган...яъни фанатлар қиролию мухлисликда энг аълоси бўлан, шоу -бизнес оламида Сардор Рахимхоннинг фанати сифатида таниш Сардор исмли йигит бош ролни талқин этмоқда.
Интернетдан юклаб олинган Сардор Рахимхоннинг қўшиқларини ўша сайтлар номи янграган овози билан қўшиқ устидан оғиз қимирлатиб тўй хизматларида юрадиган бу фанатлар қироли ора-орада Райхоннинг хам фанати сифатида унинг концертларида қилиқларини қайтариб ўзига диққат тортишни канда қилмасди. Мана нихоят у росмана юлдуз бўлиш бўсағасида. Бош рольдаги клип учун сабабчи Дилафруз бўлса ижрочилари Мухаммадали ва Наримон. Фанатизм оламида тарихий онлар))
У нафақат роль ўйнайди балки маромига етказиб рақсга хам тушади. Ишонмасангиз видеони томоша қилинг ва ўзини сал овсар ва довдирроқ кўрсатадиган (тўғрисиде) бу йигит аслида хали кўп кутилмаган сюрпризлар тайёрлаб қўйганини сезиш қийинмас. Зеро мусиқа ритм ва тактига керак бўлса қанча машхур хонандалару раққослар туша олмайдиган бир пайтда кўпинча кулгу нишонида бўлган бу йигит рақс харакатлари "нотаси"га бехато уриб харакатланмоқда))
Аълолар гурухи йиғиладию Лидия Андрэ бўлмайдими?) Гўзаллик учун масъул Лидия хам шу ерда хизматда.
Қўшиқни тинглаб клип жараёнидан завқланинг. Ишонинг, атиги 9 минтулик видеорепортаждаги бу онлар росмана завқли!
Устози йўғу, шогирди бор.
Фото Нодира Махмудова Видео Шахло Қодирова
| |
Кўрилган: 17514 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 1 | |
|
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод