05:39 ДИД-Парад: Юлдуз стильная штучка? | |
Нахотки Тв кўришмайди? Ахир хорижнинг барча нуфузли маросимларида, албатта мана шуларни хам инобатга олишади ва хабар берилади. Йилига бир маротаба бўлган маросимга, машхурлар қай тарзда тайёрганликлари ва қандай кўринишда бўлишлари алохида мухим, сабаби шу куни барча фото ва видео объективлар уларга қараган бўлади. Маросимдан сўнг, қанча газета ва журналларни безаш устидаги рақобат нафақат маросимдаги ғолиблик балки, айнан кўринишга хам сабабчи бўлади. Шу сабаб Бренднигох ташкил қилгандигу.... атиги икки ёки уч иштирокчида машхур бренддан либослар бўлиб, қолганлар Туркия ва "Уйда ўзим тиктим" брендидан бўлгани боис, бу хит парадни бошқачароқ ва янада кенгроқ , яъни ДидПарад тарзида ўтказишга қарор қилдик.
Холис эксперт, Гламур оламининг профессионал мутахассиси, сайтимиздаги МТВА-2012 тақдимотидан қўйилган суратларни кўриб, ёзилган брендлар билан хам ўз фикрини билдиради. Шунингдек, энг аъло кўринишга эгаларни хит парадини тузади. Дид бўйича профи бу экспертимиз аноним бўлиб қолишни лозим топди. -Аввало менга айтилган брендлар билан уларни дидини химоялай олмайсиз, сабаби бренд либоси дидни кафолатламайди ва ярашмаган бўлса, бренд учун ўрин бериш нотўғри, шунинг учун, умумий кўриниш ва дидни хисобга олган холда бахо бераман. Бунда албатта маросимга лойиқлик хам мухим ўринда бўлади. Йигитлар:
11- Зиёданинг турмуш ўртоғи. Костюмдан свитерни бу турзда чиқиб туриши "дурной тон”. Агар у кўйлак манжети ва унга тақилган запонки бўлганида бошқа гап эди. Оёқ кийимига хам эътирозим бор, ботинками у, ё этикми тушунарсиз. Умумий кўриниши маросимига тўғри келмайди.
10-Озодбек Назарбеков. (Костюм: Alex Madunts ) Озодбекка бу ранг ярашмайди, унга кўпроқ шоколад рангидаги костюм ярашади. Кўйлак ранги хам нотўғри танланган, агар оппоқ ёки тўқ бардовый ранг бўлиб, шоколад ёки қора костюм билан кийилганида, тақдимот учун байрамона кўриниш бўларди. Озодбекка хаки ва исириқ рангидаги либослар ярашмайди.
9-Ғуломжон Ёқубов. (Костюм Cio Mito) Шу ёшда хам мана шундай дид билан ўзига қараб юриш хаммага хам эмас. Бу тарафига Ғуломжон акага беш кетса арзийди. Лекин жилетка ва галстукига эътирозим бор. Бу ёшдаги инсон учун бундай кўринишдаги жилетка ва галстук бачкана.
1 – Рашид Холиқов. (Костюм-шим: Armani, кўйлак: Billionaire, Бабочка: TOM FORD, Туфли: Feru) Дорого! Стильно и Гламурно! Айниқса қора тугмачалик оқ кўйлак жуда қизиқ. Бабочка хам машхур бренддан эканлиги яққол кўзга ташланади, бир хилларникига ўхшаб официантларникидек эмас. Рашид шу кунги бир сўз билан зодагон! Навбат қизларга
7. Зиёда. (либос : Maxmara, Hand-made-туфли: Дилдора Қосимова) Кўриниши, макияж соч турмагиям аъло тарзда. Хаммаси жойида, кўринишни умумий бахолаганда дорого, стильно ва дидли.
5. Шахзода. (Либос: Rick Owens , Клатч: GULI) Менга энг ёққан либос. Жудаям чиройлик кўринишда, либос, пиджак ва айниқса Гули брендидаги клатч мос тушиб ярашган. Макияж хам аъло, фақатгина соч турмагини бошқачароқ қилган бўлардим.
Машхурлик мазаси ёқимли сезилмоқдами ё кетиш олдидан; "кетиш бўлса байрамона бўлсин" тарзида якунлашми, бу энди унинг танлови. Асосийси сайт рахбаримиз улгуряпти, уддалаяпти, ва эплаяпти. Афсус... билганимда тўйда тақилган бренд бабочкаларини ўзим тақдимотга олиб бориб тақиб қўярдим, шунда экспертимиз айтгандек, биринчи ўрин сайт лидерида бўларди)).
Сиз билан Шахло бўлди. Ха, ўша Қодирова Шахло)). Янги 2013 йилдан кўп мулоқотда бўламиз, ўрганиб бораверинг менга. Хозирча хайр!)) Ёрдамчимааааан, ёрдамчииии))))
P.S: Бу тайёр мақолани суратлар ва тахрир билан сайтни ўзига жойлаштиришга нақ 5 соат кетди! Осонмас ишимиз((( | |
Бўлим: Hit-Parad | Кўрилган: 17354 | Чоп этди: writer |
Нравится
Барча изохлар: 58 | 1 2 » | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод ![]() |