Сайтимизнинг "пульс" қисмида, Тошкент бўйлаб кечаси велосипед минганлар кўпайгани ва бу, велосипедлар хозирда ижарага берилиши йўлга қўйилгани билан боғлиқлиги хақида хабар бергандик.
Минг афсуски хар қанча соғлиқ учун фойдалик бўлмасин, унинг салбий тарафлари кундан кун ошмоқда. Хусусан велосипед минганлар хайдовчиларга халал бераётгани хақида бир икки маротаба ўзимни хам қулоғимга чалинганди .
Бугун тунда Себзордаги "Ганга" бўйлаб аллеяда сайр қилиб юрган пайтимиз, шундоққина олдимизда бир велосипедистни мошина уриб юборишига оз қолди. Шартта йўлга чиқиб кетган велосипедистни, жудаям бахтли тасодиф билан, хайдовчи омадли маневр қилиб уриб кетмади. "Эсинг жойдами, ўлиб кетасанку ахмоқ!" деган асабийлашган хайдовчи сўзига парвои фалак велосипедист йигит эса, фақат "Узр, дедимку" билан йўлида давомлади.
Йўл бўйлаб қайтаяпмизки гала-гала велосипед минганлар мошина йўлларида гох қувлашмачоқ, гох ким ўзарга, ким эса шунчаки уёқдан буёққа ўтиш билан машғул эди...
Билмадим, велосипед хайдаш учун албатта гувохнома шарт эмасдир, лекин, шундоқ хам йўловчи ва ДАНдан хайиқиб таваккал қилаётган гувохномалик хайдовчиларга энди янада оғирроқ кечади. Сабаби, улар янада диққатлироқ бўлишлари керак... Аслида эса, мана шу йўлларни забт этаётган бамайлихотир велосипедистларни, айниқса гала-гала кимўзар бўлаётган ёшларни тартибга солиш чоралари кўриш керакмикан деб ўйлаб қоласан.
Зеро, велосипед хайдаб, соғлиққа фойда қиламан деб, қандайдир бир секундда ё хаёт билан видолашиши ва ёки бир умрга ногирон бўлиб қолиши эхтимоли юқори эканлигини бугун ўз кўзимиз билан гувохи бўлдик.
Кимнидир ногиронлигига умрбод сабабчи бўлдим деб яшайдиган бегунох хайдовчидан эса... хар доим хам "Ўлиб кетасанку ахмоқ!" деган гапни эшитмай кетиш хам мумкин...
Sog'liqa e'tibor uchun minishyotgan bösa, ana undan köra yugursin. Xop minsa avtomobilga xalaqit bermasdan minsa böladiku. Ex odamla özini jonini özi qadriga yetmaydiya.
Velosipedchilarga ham qonun chiqarish kerak, kechasi ula ko'rinmaydiyu velikka svet qo'yish kerak oldiga va orqasiga shunga haydovchilarga ham osonroq bo'ladi
O'zimizni yo'llar yaxshi, ya'ni baland past emas, tekis, katta katta. Agar haydovchilar ham, velosipedistlar ham me'yorida va qoidaga rioya qilib haydashsa hech qanday xatar bo'lmaydi, ya'ni kimo'zar va qoidasiz haydamasdan. Velosipedistlar ham hech bo'lmaganda eng elementar qoidalardan xabardor bo'lishi kerak
Давлатимиз ривожланиб, одамларимиз эҳтиёжлари кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу эса, ўз ўрнида баъзи қарашларимизниям ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Дунё бир жойда турмайди. Шу ўринда, ривожланган давлатларга фақат кийиниш ва гаплашишда тақлид қилишни ўзи камлик қилади. Масалан, кўпгина ривожланган давлатларда велосипедчилар учун катта йўлларда алоҳида йўлакчалар ажратилган. Машиналарга халақит қилишмайди ва йўл қоидаларига риоя қилишади. Бизда хатто, йўловчилар учун баъзи жойларда алоҳида йўллар йўқ. Вақти келиб велосипедга тобора эхтиёж ошиб, кўчаларимиз алоҳида йўлларга талаб ортади. Тирбанд йўллару, ақлидан озган автобус хайдовчиларидан воз кечиб, соғлиқ учун фойдали бўлган велосипедларга ёппасига ўтиб кетилади. Ана унда Олий мажлисдаги "халқ химоячиларимиз" йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритишга мажбур бўлишади. Кутамиз ўша кунларни.
Бунақа кўнгилсиз ходисалар эса доим бўлган. Велосипед хайдайдиган одам аввал, йўл ҳаракати қоидаларини яхшилаб ўрганиб олиши керак, гарчи велосипедчилар учун ҳеч қандай норма ва уставлар бўлмасада. Қолгани пешонасидан. "Сан ўзини эҳтиёт қисен, сани Худо эҳтиёт қилади".
bu da````ladan odammi tomi ketaip qoladi yaqinda qoylaga ohwab tolpa bob yuriwadi! polny bez pridel! endi toshkenda sprotik maniya bowlandi hamma joyda buqachala everlastla inkubatr tovuqni jojalariga ohwab endi velikda! y-----
Madaniyatsizlik!!! Qachon bizning yurtda ham madaniyat bilan ish yuritiladigan bo'ladi hayronman! Avtomobilni ham, velosipedni ham boshqarish madaniyati borku! Amal qilishsa bo'lardi...
Man turaev nazirbek bulaman tajikistandi kuchkak qishlog'dan bulaman sizni muhlisingiz man Tojik halpidan sizlarga kata alagalik salom yana yozasdimu ammo vahtim ziqrog'dida NFC
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.