Ёдингизда бўлса, "Шанба-шунчаки қизиқ” рукнимизда санъат оламида кенг тарқалган "жаргон” ва унинг таржималарини фош қилгандик.
Тўйдаги
"Пылесос!” бу хонандалар ёллаган пул терувчи эканлиги хам сизларга шунда
маълум қилинганди.
Энди масалани қизиқ тарафини қаранг-да...
Хонандаларда рақобат ва "ўғрилик” тушунчаси хаттоки пулютадурғон ишчиларига хам
етиб борибдику...
-"Оналар
операцияси” бошланди дегунча, қаердандир костюм-шим кийган туппа-тузук йигитлар
даврага кириб олиб, шартта-шартта пулларни йиғиб, жуфтакни созлаб қолишмоқда. Қизиғи,
уларни аксариятини бошқа хонандаларда «пылесос»лик қилиб юрганини кўргандик,
энди булар бошқа хонандалар хизмат қилаётган тўйларида пайдо бўлиб, яна келиб сўрашиб, "Ха
нанави танишим билан, шу танишим тўйига келдим” деган бахона билан бир
кўринадию, хамма рақсга тушиб пул қистирилаётган пайтда пулларни йиғиб
қочишади. Уларга бир нима деб бўлмаса, пулни деб жанжал қилиб, бировни тўйини тирриқ қилмаймизку – дейди ўзини таништиришни истамаган бир хонанда.
Шу рақсга тушаётганлардан пул юлиш ўзи
шартмикан?
-Мана
қаранг-да, мен билан тўй эгаси бир
нархга келишди дейлик, лекин ўша тўйда хизмат қилган "состав” (созандалар
гурухи) шу ўртадан тушган пулларни, тўй охирида ўзаро хизмат хақи сифатида
бўлиб олишадику. Шунинг учун баъзида тўй
эгалари мана шу пул йиғишлар бўлмаслигини олдиндан сўрашади, бунга жавобан
менга берилаётган пулга, шу нархни 50
фоизини яна қўшимча сифатида созандалар
учун қўшиб беришни сўрайман, лекин бунга хеч ким рози бўлмайди-да.
Кўпгина
гурухларни пулютарлари росмана "пулюлғич”дек ўзини тутиб, шунақанги очкўзлик
билан юлиб кетишадики, ёқа ушлайсиз. Шунда тўй эгаларини хам тушунса бўлади,
шунинг учун мен ўз йигитларимни бошқача тарбиялаганман. Улар қўлида пуллари тўлган
рақсдагиларни ёнига бориб, табассум қилиб турадилар ва ўша ўйнаётганлар ўзи
пулларни беришади. Рақсга тушаётган ва
қўллари пулга тўлганлар ахир қўлидаги пулларни қаергадир қўйиши керакку. Пулларни хонандани
олдига бориб беришга бораверса, ашулаям тугаб қолади, рақсга тушгандек хам
бўлмайди. Шунинг учун хам пултерар ходим керак. Лекин бир хонанда ўз
пултерарлари билан келган тўйга, бегона пулюлғич акулалар пайдо бўлиб шартта пулларни
йиғиб қочишяптгани ғазаблантирмоқда.
Шунчаки тўйга келиб, бошқалар хаққини териб кун кўраётганларга хайронман.
Ғалати... Бир тарафдан ўша пайт тўйдаги хизмат
қилаётган хонандалар ва уларнинг гурухи бундай каззобларни қўлга олиши мушкул,
сабаби улар бу пайт даврани қиздириш билан банд бўлади. Ва бошқа тарафдан
бировни тўйида қистир пулларни деб жанжал қилиниши жуда хунук нарса.
Бу холатда тўй эгалари (ёки ресторан ходимлари ) мана шундай бегона текинтомоқ
кимсаларни, тўйга келиб бемалол
ойлик йиғиб кетишига чек қўйиши керак.
Тавба...бир пайтлар ғирт бегоналар , тўғри
келган ош ва тўйларга кириб безларча
товоқялар бўлиб овқатланиб кетишларини эшитгандим. Энди тўйлардан ойлик хам
олиб кетиш мумкин экан... Тўғрироғи, ўғирликни ошкора қилиб кетилиши мумкин
экан.
Кнопкачи ибн Пылесосий оламидаги жавлон ураётган эхтирослар уммони шулардан иборат эди))
жесть...
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
ибн пылесосий хахаха
ikkalovi ham harom bilan topilgan pul bo'ladi.
Allohni o'zi kifoya qilsin munofiqu mushriklarga
Allohni buyurgan shariatidan boshqa hukmni hohlgana banda ya'ni hoh demokratiya hoh boshqa tuzum bo'lsin bu shax kufr ishga qo'l uripti va u jahannamga o'tin bo'lipti.
Ko'zingi och omi xalq mushrik murtad kofirlardan hech qanday farqlaring qolmadi.
Musulmonman deb alloh buyurganini qilmasdan yurganlar munofiqlardir (munofiq ham kofir singari) ularning joyi jahannamning eng tubidir,
оламидаги жавлон ураётган
эхтирослар уммони шулардан
иборат эди)) fuxaxaxa. . . .:D
Bulardan Matritsa xam chiqadi