03:09 DaVo . Бизнинг Рок бэнд! Войдооод келмадинг!)) | |
Даво гурухи йигитлари ўзлари хам тасдиқларлар, улар юборган қўшиқлар почтамда деярли ярим йилдан бери "тингла маниии" деб турганди))) Билмадим, "ўқилмаган" хатлар орасида нега шунча қолиб кетишди лекин, хозир вақт топиб бир тингладиму, қулоқларим янги бир наводан яйради. Албатта рокдан яйраш қийин масала бўлиши мумкин аммо, шахсан ман мақомдан то операю, оғир роккача умуман танламай тинглайверганим сабаб бу қўшиқлар орасидан иккиси менга жудаям ёқди. Бехос дунёга машхур Линкин парк гурухи ёдимга тушди. Бир вақтлар бу гурухни ётволиб тинглардим. Дахшатли исён хайқириқлари!!!)) Рокни твларда қоралаб, мияни захарлаш, дўзах овози, бало баттар хуллас нималар дейишмади. Лекин бундоқ олиб қарасак яшашни ўзи хам зарар)) Барибир ўлиб, чириб, кўкариб чиқади хамма)) Хамма нарсага қандай қарашга боғлиқ тўғрими? Масалан мани ичимдаги қандайдир салбий бир исёнларни шу рок тинглаган пайтимда ғалаён ила бақир чақириқлар билан чиқиб кетарди. Адреналин, драйв рухиятда хам керак, хар ким онги ва маънавий холатини турлича тозалайди. Спиртни хам ичганда зарари бўлганидан медецинада эса фойдаси беқиёс. Хамма нарса меъёри, ўрни, холати ва керак бўлса, ўша ўтиш давриларида бўлгани хам яхшидир. Билмадим, ўша пайтлар Линкин паркни тинглаган пайтим туппу тузук ойдеккина бола эдим, ўша қувноқ ўша хазилкаш))) Қайтанига ўзимизни шоубизнесга аралашиб, бизларни қўшиқлардан жахлдорроқ бўлдим)) ХУЛЛАС! Чуқурлашиб назариямни ривожлантирсам , худди шу ерда рок психологиясидан диплом защита қилиб юборишим аниқ. Мақсадим эса бу эмас)) Шунчаки Даво гурухини икки қўшиғини сизларга тақдим этиш. Айниқса "Келмадинг" оооо вайдоооод тўполооонде бору. Бу хақиқий гитара истерикаси)) Мусиқасидан мазза қилдим. Бизда хам бу йўналишда шундай иқтидорлар борлигидан қувондим. Афсус, тўй боқадурғон санъатимизда бу йўналишга деярли жой....хм...нон йўқ. Умуман бирдек нарсалар хам жой ва ва хам нон. Сайтимизда кардинал ўзгариш онлари: Даво гурухи! Ха айтганча, Асл хонанда реалити шоуимизни 17-сони яқин кунда эътиборингизга хавола этилади. Бу сонда айнан Даво гурухи жонбозлик кўрсатган. Имкон бўлса Келмадинг | |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 5497 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |