"ЧОПАТОПАЛОҚ" лойихаси хақида бу ерда хабар бергандик манба
ФанФорум фаолларидан бири Ҳилола (Смартдент) вазифани эълон қилар экан, танлаган машхури Шахноз бўлди!
-Нима учун чумоли инига буғдойни иккига бўлиб олиб кириб кетади?
Демак вақт кетди, 2 соат ичида ким ғолиб ва ким совғага тушгани маълум бўлади!
Ўйин қоидасини яна бир бор эслатамиз: Хафтанинг хар шанба куни, сайтимиз фанфорумидан кимдир сайтда биронта ақлий вазифа беради ва ўзи танлаган машхурни дуэльга чорлайди. Берилган вазифани танланган машхур ва сайт мухлислари изохларда савол мураккаблигига қараб айтилган вақт ичида жавобни топиши керак бўлади.
-Агар биринчи бўлиб ўша машхур жавобни топса, унда иккинчи бўлиб халқдан топган одам ўша мавзу доирасида (!) бир дона исталган совға тақдим этиши керак бўлади.
-Мабодо биринчи халқдан одам топиб, машхур ундан кейин топса, демак, машхур у одамга, худди шу тариқа мавзу доирасида битта совға бериши керак.
-Мабодо, халқдан топиб, машхур берилган вақт ичида топа олмаса, унда у машхур мавзу доирасида икта совға, бири вазифа муаллифига ва бири ўша топган одамга бериши керак.
-Агарда артист топиб, халқдан берилган вақт ичида хеч ким топмаса, унда у артистга вазифа муаллифини ўзи ўша мавзу доирасида совға тақдим этиши керак бўлади!
-Артист хам, халқдан хам хеч ким топмаса, артист вазифа муаллифига ўша мавзу доирасида совға беради.
Техник тарафи; Берилган вақт давомида хеч кимга жавоб топилганлиги ёки йўқлиги айтилмайди! Кейин , хаммасини ошкор этамиз! Бу пайтда изохлар сайтга чиқарилмай сараланади, ва илк тўғри берилган захоти, сайтга чиқарилмай сақланиб турилиб, ундан кейинги тўғри жавоблар хам чиқарилмайди.
Можаролик холатда далил: Сайтдагисида изох соат ва минути. Машхурникисида ундан фақат ёзма хабар олинади (вацап, смс ва хоказода соат ва минути бўлади)
Иштирокчилар: Вазифачи Фанфорум (sayyod.uz/forum) аъзоларидан кимдир, танланган машхур ва сайт мухлислари!
қўшимча: совға жиддий бўлиши шарт эмас, мавзу доирасидан келиб чиққан холда прикол тарзда берилиши мумкин.
|