Клипдан хитоблар
Бир кафеда ўтириб қолдим.
Ёнимдаги столдаги бир гала талабаларми ё шунчаки дўстларми хуллас қиз ва йигитлар клипларни мухокама қила бошлашди.
Экранда эса эски ва янги клиплар аралаш дискдан қўйилмоқда
Уларнинг баъзи гапларидан кулгудан қорин учун "пресс качать” қилишни хам кераги бўлмади. Шунинг учун яна битта каатта пирожнийни буюриб уларни хитобларига қулоқ тутдим:
-"Хўкиз”де
қизни юзидан чимдилашга бало бораканми?
-Шу аёл касааал, тўғриси, аниқ касал. Балки шунга халиям ашула этвотгандир? Одамла ўзини ғалати тутса жиннига чиқариб дўхтир чақиришади, энди артист қилишади а?
-Эрке эрке бўсаде бору, артисаканман диб энди хар бало қивурадими? Хаётда ўзича эрке, клипда бўянволиб ирғишлийди, қай бирида ички дунёсини кўрсатади ўзи?
-Ия одам бўпқоптиларми? Кеча юрувди ичиб чакиб оёда туролми. Ану клипидан кейин гап сўз бўпкетгани учун энди миллийча имижда чиқибдиде. Ярашмапти.
-Машиланичи
ану "Акуна матата”даги Тимон
ва Пумбага ўхшатаман. Бири хўппа семиз жим туромиди иккинчиси қилтириқ. Юзиям
иккаласини ўша Тимон ва Пумбага ўхшиди а?
-Эээ ёшсану озсен бўмидими а? Овқат камро егин
-Бу болани ўқиган домлани ўзини жин босади. ТочнА!
-Вой бу халиям тирими? Ааа эски клипию. Буям запретдами ё омадсизликда? Эй жиннимисан, семизликда бу)))
-Эй
маши Москвага кетиптими? Жиннимисан кеча кўрдиму бозорда юрувди ўғли билан
сомса еб.
-Биринчи ашуласи яхшийди а, кейин майинлашиб кетти. Ростанам концертида оқ колготкада чиқққанми? Шунақа диб эшитгандим, оқ колготгами ё стрингми нима ўшанақада и устида қорқиззи мехли капюшонида чиққанакан-а? Бўйларига раса ярашгандир а?
-Эй жа шу жонга тегдиюю а, хаммаёқга тиқилвурарканде энди? Жа бир крассавчик бўлсенам майлийди, рекламагаям тиқилди, клиплагаям. Эфирингни оборсенчи чайналиб.
-Ўйланса
хотинига ачинган бўлардим. Оти билан чақирмоқчи бўса тасаввур қивоссанми нима
бўлади? Уям майли ярим кечаси чой-пой обкебер дийдиган бўлса отини этсами,
қўшниларам уйғонса кере.
-Иееее, нарса бўпкетиптиламиии? Бошқаладан қолишми дибсизде?
-Вой во вой, тўхтатила бу хотинни нима қивотти? Вой бу хали ўйнавотганими? Давленияси мингга чиқиб кетгандир? Яна битта шунақа клипда ўйнаса аниқ инсульт бўпқолади.
-Войяй
чиқдилаку пари. Ўзини зўўўўрман диб ўйлиди а? Ростакам
жойи борми буни ўзи? Хаётдаям шунақами?
-А бу саунтрекку, кўрдилами шу кинони? Ёрворади қийворадиними?
- Жексон тирик! Нима фарқи бор қизми ўғилми, барибир Жексон ўзи унгаям бунгаям ўхшамасдию. Мана энди бизани ашулачиларимизам га уёли на буёли бўпкетвуради.
-Қара мазза қилиб берилиб этвоттиде энди бу а? Шартта ўчирсенми фонограммани. Ўзи була ашулачимас кўпро артистде.
-Шуни
кимдир тўйга этармикан? Ман тасаввур қиломиман тўйхонада.
- Клипда ундан хамма автограф олармиш, вей санга қараганда биза таниқлиромизаку, дискатека билан институтга борганимизда хамма публика бизаники.
-Буни уйида ойнаси йўқ точнА!
-Ота онасиям кўрармикан телевизор?
-Қатта бу кийимми кўргандим дийман, бир ой олдин секонд хендга эски туски кийимларимми хайрия қип кегандим, овоптиде.
-Мани
ўртоғим кассаправ, хаптада бир мартта машхурладан келиб специальнИй насосда специальнИй жойларини ишириб кетишади. Эр-пери юзига қаттиғро
урворса боми, банғ этади и хамма ерга ётволадиде нима портлади диб
-Хамма ваннада ашула этиб котта бўган бўса бу бола туалетда машқ қиган, аниқ бу, жавоб! Чиранишда хизмат кўрсатган Чирандиқ !
-Вой этила шунга ашула этмасииин, бекинвосин. Умуман ашула этмасин, умуман озини қимирлатмасинам илтимооос
Юқоридаги барча ўхшашлар тасодиф деб қабул қилиниши мақсадга мувофиқ.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
bzanikila shude, o'tirvolib chaynashdan boshqa hich nma biliwmdi...
P.S. Жексон тирик! Нима фарқи бор қизми ўғилми, барибир Жексон ўзи унгаям бунгаям ўхшамасдию. Eto pro ------ shtol'?