Бош сахифа » 2014 » Октябрь » 24 » Четга чиқаётган артистлар хақида
06:15
Четга чиқаётган артистлар хақида

Чет-этга гастроль сафарлари билан бораётган артистларимиз хақида оммавий ахборот воситалари ва ўша артистга ишлайдиган пресс-котиблари(ва албатта уларнинг дўсту-дугона сайтчилари)дан хонанданинг чет-элдаги концерти хақида маълумотларда концерт омадли ўтганини кўрсак, бироз кейин халқ артистидан то хизмат кўрсатганигача унвони бўлган артистларимиздан айримларини ё паспортни олиб қўйилиб депорт қилишмоқчи бўлгани, ё зал тўлмагани сабаб ташкилотчилар билан тортишуви каби  мутлақо бошқа маълумотларни оляпмиз.

 

Қизиғи бир икки шундай можаровий холатлар юзасидан Россиянинг бир икки сайтлари хам очиқчасига ёзганди. 

 

Кўпчилик гастроль концертларидан мухлислар бизларга ижтимоий тармоқдан концертни асл кўриниши хақида хабар берганида бошқа сайтларда "Аншлаг, маниа" сифатида ёритилиб турган бўлади.

Кимга ишонишни хам билмайсан киши.

 

Яқиндагина, айғоқчиларимиз хабар беришича,  бир давра сухбатида, артистларимиздан аксари  чет-элга гастроль сафарларида шунчаки виза ва айланиб келиш шарти билан текинга концерт қўйиб қайтишаётгани мавзуси кўтарилибди. 

Унда артистларимизни хаттоки райдери  хам йўқлиги айтилган. Рости хам бир маротаба артистларимизга райдер масаласида мурожаат қилинганида кўпчилиги уларда бу нарса йўқлиги тугул бу тушунчадан бехабар эканлигини хам айтишганди. 

 

Райдер-артистни талаблар рўйхати. Мисол учун бирон гастроль ёки шахардаги концертдаги иштирокидан аввал ташкилотчиларга юборадиган керакли нарсалар рўйхати. Масалан мехмонхона ундай бўлсин, гримеркада мана булар турсин, мана бундай мошина олиб юрсин, тушликда бу овқат берсин ва хоказо . Талаблар рўйхати-райдерда асосан самолётда учиб келишидан то учиб кетгунича хамма нарсалар деталигача ёзилади. Масалан артистга бизнес класс, маъмури ва раққосаларига эконом класс, мехмонхона ва грим хонасида нималар бўлиши, қандай ичимлик, дазмолу сочиқларигача. Қандай турдаги машина олиб юриши, сахнада қандай мусиқий техника бўлиши керак ва хоказо.

 

Ёпиқ тарзда кечган давра сухбатида Тошкентдаги "Истиқлол" санъат саройида  4000дан зиёд кишига 10кунлаб  концерт бераётган хонандаларимиз, чет-элда ярим зал томошабинлар 60-70 кишига қўшиқ куйлаб қайтиши ғалати эканлиги айтилган ва  гастрольдаги концертларга текин боргунича артист ўзини хурматини билиши, райдери бўлмаса хам хеч бўлмаса ташкилотчилардан зални тўлдириш, рекламасига пул тикиши ва хоказолар мухокама қилингани маълум бўлди. 

 

Бошқа тарафдан чет-элда ишлаётган Ватандошлар учун текинга концерт берса қайтанига уларга яхши бўлармиди - десак, чипталар сотилмоқда-ку, барибир Ватандошлар текинга эмас, пул тўлаб киряпти. Лекин ташкилотчилар артистга пул бермагани билан, артистни йўлкираси, ўша ерда гастроли ўтгунича яшаши ва концертни ташкилий ишларини қоплаши учун чипта сотишга мажбур.

 

Мазкур мақола изохларига чет-элдаги Ватандошларимизни таклиф қилиб юқоридаги холатлар юзасидан фикрларини йиғишни истадик. 

Чет-элдаги артистларимизни концертлари қай тарзда ўтмоқда? Чипталар нархлари қандай? Гастроль концертларидан Ватандошлар миннатдор бўляптими ўзи?


 

Шу ўринда дунё миқёсидаги артистларни райдери билан боғлиқ қизиқ талаблари билан хам бўлишмамиз:

-Guns'N'Roses гурухидаги  Эксл Роуз гримеркасида тўртбурчак тарвуз бўлиши керак,

-Эминем гастрольда  ўзини балиғи учун тахтадан сунъий кўлмак қурдирган,    

-Дженнифер Лопесни кофесини соат милларига қарши тарзда кавлашни талаб қилади,  

-Шернинг парик(ясама соч)лари учун алохида хона бўлиши керак,  

-Мэрилин Менсон  тишсиз ва кал бўлган фохиша  ва бир яшик Haribo мармелади талаб қилган.

-The Stooges гурухи 7 пакана одамларни талаб қилган  

- N*E*R*D гурухи гримеркасига арабча рақс тушадиган қизлар керак бўлган.

-Мерайа Керри гримеркасида кучукчалар, айиқчалар ва мушукчалар кўринишидаги юмшоқ ўйинчоқлардан имкон қадар кўп бўлиши керак

-Пафф Дэддига эса ўзини сурати туширилган салфеткалар мухим

-Шакира хонасида ўрдак патларидан таркиб топган катта диван бўлиши керак.  Мехмонхонаси ва у чиқадиган сахна поли ювилган ва жудаям тоза бўлиши шарт, чунки хонанда аксарият холларда ялангоёқ бўлишни хуш кўради. 

-Леди ГаГанинг оқ атиргул ёки лаванда ислик сариқ рангдаги момиқ сочиқлардан яна ғаройиб талабларидан бири унга пуштиранг туклардан иборат манекен керак))

-Барбра Стрейзанд унитазида эса хамиша янги узилган гулларнинг гуляпроқлари  сузиб юриши керак. Сув тушириб бўлингач эса янги гулларни солиб қўядиган махсус бир ишчи навбатда туришини хам талаб қилади. 

-Мадоннага ажратилган хоналар хаммаси  оқ ёки крем рангидаги гуллар ва албатта шинамлик учун пардалар билан безатилиши шарт.  Бироқ унга гортензия гулларини бера кўрманг, у бу гулни жуда ёмон кўради. Мадонна ошпазию озиқ-овқатини ўзи билан олиб келади. 

Москвадаги концертида 77та микроавтобусда Мадоннанинг техникасидан ташқари кир ювиш машинаЛАРидан тортиб  генераторгача ўзи олиб келган.

Мадоннани мехмонхонаси ўзи яшайдиган уйга ўхшаши керак, шу сабаб кўпинча у келадиган мехмонхона номери қайтадан ўзгартирилиб таъмирланади. 

Қизиғи Мадонна кетишидан аввал мехмонхона ва грим хонасини стериллаштириш гурухи тайёр туриши керак, сабаби Мадонна ўзидан кейин ДНКси қолишини истамайди. Унгача эса мехмонхона тугул гримеркада микрофон ёки камера йўқлигига амин бўлиш учун яхшилаб текширишади. 

Гастроль чоғида эса уни фанатларини чалғитиш учун нақ 5та қиёфадош хам талаб қилинади, сахна ва уни атрофидан то мехмонхона ва Мадонна атрофида умуман чекиш мумкин эмас, у тамаки хидини ёқтирмайди.

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 26197 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 17
1 Алина   (24-Окт-2014 09:07) [Материал]
Сайед привет! Сейчас я наткнулась на одну статью в журнале Rolling Stones, на рейтинг лучших шоу всех времен и народов. Где были представлены шоу Майкла Джексона, Мадонны и Битлз. Я подумала а есть ли в Узбекистане лучшие шоу когда либо сделанные нашими артистами? Было бы неплохо узнать ваш рейтинг лучших шоу узбекских артистов. Спасибо

2 ledy   (24-Окт-2014 11:35) [Материал]
Дунё микёсидаги хонандалар ва бизни махаллий хонандаларни концертини таккосламаслик керак. Шакира, Женнифер Лопез, Мадонна... Буларни концертига Москваниям исталган одами киролмайди. Лекин Юлдуз, Обид Асомов, Озодбек четда концерт берса факат Москва ёки Новосибирскдаги узбеклар киради холос. Кейин дунё микёсидаги хонандаларни концертини бошловчи  инглиз, француз ёки испан тилида олиб боради. Нега дунё микёсидаги кушикчилар билан махаллик миллий концертлар солиштирилади. Бизникилар узимизникиларга концерт куйгани боришадику.

3 ledy   (24-Окт-2014 11:38) [Материал]
Мен бу маколагамас бошка сайтни назарда тутдим. Масалан, бир сайтда миллий кушиклар куйлаб юрган хонандани чет эллик мухлисларни хурсанд килишга кетди, деб ёзганини курдим. Жахлим чикди. Уни кушикларини Тошкентдаям эшитишмайдида. Масалан, Ферузани репертуарида эронча, тожикча, арабча кушиклар бор. Ферузани шарк давлатларида концерт бурди деса ишониш мумкин. Лекин миллий туйбоп кушиклар билан четда кушик айтиш кийин.

4 бики   (24-Окт-2014 12:04) [Материал]
энди улани талаби ўзига ярашадиде, бутун дунё биладию улани, машхурлигию маблағига яраша талаб қўядиде, бзадигила бунақа талабла қўйишга арзидган иш қлшмидию Сардорака. битта Юлдуз Усмоновадан ташқари яна 1 та ёки 2 та хонандаларимиза россияда машхурлигини ҳисобга омаса а так улагаям ўзини хонандаси бринчи ўринда туради. қойил лекин

5 ledy   (24-Окт-2014 12:26) [Материал]
Мадоннани "инжикликлари" табиий хол.

6 камолбек   (24-Окт-2014 15:03) [Материал]
Москвада, Питердаям Севарани концертига кирганман. Билетни зурррга топганман анча олдиндан. Северини концерлари ростданам аншлаг. Даже Юлдуз опаникиям унака даражада эмас.

7 zaya   (24-Окт-2014 19:31) [Материал]
Bunaqa "injiqlarni" uqib, bular inoplanetyanmi deb uylab qoldim biggrin

8 sher_08   (24-Окт-2014 20:36) [Материал]
Бизни хонандалар Райдер нималигини билармикан деган саволни узи йук эмас.Узбек санъат оламида Юлдуз Усмонова Севара Назархон ва Шахзодани Дунё микёсидаги санаткорлар каторига кушса булади.Уларни эса райдерлари борлигига аминман.Коганлар эса каерга бормасин факат узбек халкидан бошкага казик эмас. Уз узидан келиб чикадики улар райдер хакида уйлаши мумкинми?

9 m   (24-Окт-2014 20:59) [Материал]
Олд катор 1800р балкон 800р эди Севарани Ижевскдаги концертида. Зур булди.. Бошкасиникига тушиб кормадик манимча бошкаси келмадиям. Севарани севаман

10 Flagman   (24-Окт-2014 23:25) [Материал]
Sevarani konsertiga kirdim 15-oktabr kuni bir oy avval bilet olganim uchun 800 rubl bo'ldi, konsert kuni esa hatto ko'chalarda ham odamlar ko'p edi.

11 Zulfiya_A   (25-Окт-2014 00:38) [Материал]
Дай Аллах,чтобы наши звёзды не сходили так сума,как зарубежные...

12 Uzfikrim   (25-Окт-2014 01:13) [Материал]
Bizga chetdagilarni yozma

13 zarina   (25-Окт-2014 04:12) [Материал]
Sayyod rahmat malumot uchun!!!! Undan keyin uzfikrim nickidagi odamga gapim bor !!! Odam o'zini xurmat qilishi bilmasa boshqalani qanaqa xurmat qisin?!!! Janob "Uzfikrim" Sardor ukezmi sansiris?!!! Yoqmasa o'qimen !!!! Dunyo shov-biznes yangiliklari qizuku !!! Shahsan manga yoqdi!!! Qalampir gapladan gapirmoqchidim Sayyod xurmati prosto!!!! Odamlaga insof aql farosat tiliman!!!!

15 ledy   (26-Окт-2014 01:40) [Материал]
wow

14 muxarram   (25-Окт-2014 18:09) [Материал]
Масалан ман уйгонишимдан олдин будильник жиринглаши шарт. Айникса иш кунлари)))

16 Doda   (26-Окт-2014 15:58) [Материал]
Rayder haqiqatta kerak narsa
Bizani san'atkorla bu narsani hali beri tushunmidi.Buning uchun producer savodli bo'lishi kerak.
Afsuski bizzi producerlarimiz faqat to'y osayu,tezro pulini olib qochsa.Shunday san'atkorlarimiz borki,horijga gastrolga borib kelgandan keyin borgan joyini,shaharlarni nomini etib beromidi.Achinarli hol,lekin bu haqiqat

17 UzFikrim   (26-Окт-2014 22:25) [Материал]
zarina   BU ADMIN SHUNAQAKI DOIM KIMGADIR TEKKAZIB YOZADI AMMO O'ZI BILADI HUDDI ORASIDAN QORA MUSHUK O'TGANU SAYTDA UNGA PICHING QILIB YOZADI DOIM SEZAMAN BUNI FIKRI KIMGA QIZIQ

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!