Челси-Барса ўйинига икки тахлил! Sport
Челси-Барса ўйинига икки тахлил!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугунги микрофонларимиз ва нигоҳларимиз Каталониядаги НОУ КАМП стадионига "михланган”! Куни кеча ўзининг азалий ва ашаддий рақиби Мадриднинг "Реал” жамоасидан 2-1 ҳисобида "шапалоқ” еб, чемпионликдан деярли умидини узган "Барселона” клуби Европа Чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб учрашувида Англия чемпионлиги тугул, Европа Чемпионлар лигасининг кейинги йилги ўйинларида қатнашиши масала остида турган Лондон киборлари – "Челси”ни қабул қилмоқда!!!

            Келинг, аввал ўйин олдидан жамоалар ҳолати ҳамда бугунги ўйинда майдонга тушадиган футболчилар фикрлари билан танишиб чиқсак.

            Ўз уйида 1-0 ҳисобидан ғалаба қозонган "Челси” футболчилари учун бугун исталган ҳисобдаги дуранг ёки 0-1 ҳисобидан ташқаридаги 1 тўп фарқи билан исталган ҳисобдаги мағлубият ғалабага тенг. Мабодо тақдир тақозоси билан 1-0 ҳисобадиги "Барселона” ғалабаси рўй берса унда қўшимча таймлар ва балким пенальтилар сериясини ҳам кўришимиз мумкин бўлади. Ҳозирча ўйин бошланишига тахминан 15 дақиқалар бор. Бутун интернет олами, букмекерлик идоралари диққат билан ўйин бошланишини кутиб ўтиришибди.

Киборлар бош мурраббийи вазифасини бажарувчи Роберто ди Маттеонинг фикрига кўра унинг шогирдлари доимий равишда ҳужумчи сифатида ўйнаши шарт эмас, балки озгина омад бўлса кифоя, улар "Барселона”ни ютишга қодир.

Айни дамда Хосеп Гвардиола хам оптимистик руҳда ўйинни кутмоқда. Унинг фикрича аввалги ўйинни унинг жамоаси жудаям ёмон ўтқазган ва бу галги ўйин албатта олдингисидан кўра бошқачароқ бўлади. Гвардиола ўз шогирдларига ҳамда Мюнхендаги финалга боришларига ишонишини қатъий таъкидлаб ўтган.

Шу билан бирга киборлар дарвозабюони Петер Чех ўйин олдидан "Барселона”нинг ўйинларини ўрганиб чиқишганлигини айтиш билан бирга, "Реал” бош мураббийси Жозе Моуриньо "Барселона”ни қандай ютиш бўйича маълумотлар жўнатганлиги тўғрисида ҳазиллашиб ҳам ўтган.

Айни дамда жамоалардаги руҳий ҳолат ҳам бугунги ўйинга ўз таъсирини ўтказмаслиги мумкин эмас.

"Барселона” шанба кунги ўйинда охирги беш йил ичида биринчи маротаба ўз уйида "Реал”га қарши ўйинда ютқазиб қўйди. Лондоннинг "Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер фикрига кўра бугунги "барса" ўтган йилги "форма”сидан анча йироқ. Шу билан бирга "барселона” ўйинчилари муҳим аҳамиятга эга бўлган ўйинларда кетма-кет мағлубиятга учраб ўрганишмаган.

"Челси” мураббийси роберто Ди маттео учун бу ўйин Роман Абрамовичнинг азалий орзусини амалга ошириш орқали Чемпионликка эриши ҳамда англия премьер лигасидаги ўйинлар тўғрисида унутиш имконини берар.

 

Ўйин бошланди. Дастлабки дақиқаданоқ роберто ди Маттеонинг ҳужумда ўйнамаслик тўғрисидаги фикрлари алдамчи эканлигига гувоҳ бўлдик. 1-дақиқадаёқ "Челси” футболчилари ижросидаги хавфли хужум кўрдик.

"барса” футболчилари хужумга Алексис Санчесни олдинга ташлаш билан жавоб беришди.

3-дақиқа, мессси ижросидаги ўнг оёқда берилган зарба дарвоза тўсини ёнидан ўтди.

 

Дастлабки таркиблар: Челси - Чех, Иванович, Терри, Кэхилл, Коул, Мейрелеш, Лэмпард, Микель, Рамирес, Мата, Дрогба. Заҳирада - Торрес, Малуда, Босингва, Калу, Тернбулл, Старридж, Эссьен

Барселона - Вальдес, Санчес, Пике, Пуйоль, Маскерано, Фабрегас, Бускетс, Хави, Иньеста, Куэнка, Месси. Заҳирада - Адриано, Алькантара, Тельо, Пинто, Кейта, Алвес, Педро.

6-дақиқа Санчес ҳужумда, бироқ тўпга қарши чиққан Лемпард хавфни бартараф қилди, Кехилл эса оёқ пайларини чўзиб олди.

10-дақиқа Мессининг чап томондан хужумини Челси ҳимоячилари қайтаришди.

Гарри Кехилнинг жароҳати оғир кўринади, 13-дақиқада унинг ўрнига Босингва туширилди.

Ўйиннинг 14-дақиқасида "Барселона” дарвозабони Виктор Вальдес 2-маротаба коптокни ушлаб кўрди.

16-дақиқада "Челси” дарвозабони узатиб берган тўп тўғри "Барса” жарима майдончасига етиб борди, тўпга ирғисб чиққан вальдес ўзининг салмоқли гавдаси ва сонлари билан херард Пикега бориб урилди ва у қисқа "бош чайқалиши” олишига тўғри келди. Агар худо кўрсатмасин у майдондан чиқиб кетса бу Барса учун жиддий муаммо бўлади.

19-дақиқадаги Мессининг жарима майдони ичида берган зарбасини Чех қайтарди. Бу лаҳзада Месси тўпни сал кўтариб тепганда гол бўлиши мумкин эди.

22-дақиқа Хавьер Москеранонинг зарбаси дарвоза устунининг шундоқ устуни устидан ўтди (ушбу вазиятда чех тўпга теккан ва уни чиқариб юборган эди, хакамлар буни кўришмади).

Тасаввур қилинг 23-дақиқада "Челси” футболчилари 3-хужумларини амалга оширишди. Хужумда асосан "Барселона”, "Челси” эса бутун жамоа билан ҳимояга "ётиб олган”.

Дидье Дрогба хар қандай вазиятдан гол ҳосил қилиш имконига эга футболчи эканлиги ҳеч кимга сир эмас, 25-дақиқада Дрогба Пикедан илгарилаб кетиб берган зарбаси ноаниқ чиқди.

Бугунги ўйин кутилмаган сюрпризларга бой бўлмоқда. 26-дақиқа пике ўз ўрнини Дани Алвесга бўшатиб берди.

27-дақиқа, месси ўйиндаги дастлабки бурчак тўпини ишлади.

30-дақиқадаги 2-бурчак тўпи ҳам Барсага ҳеч қандай натижа бермади.

Алексис Санчесга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Оби Микел 33-дақиқада сариқ карточка билан жазоланди.

Гоооооооооооооооооооооооооооооол. 35-дақиқа Серхио Бускетс, Куенканинг пасидан сўнг бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Энди нима бўлади, шу пайтгача ҳимояга ётиб олган "Челси” ҳужумга ўтадими?

Афсус. Минг афсусларким, киборлар сардори Жон Террининг асаблари дош бера олмади. Алексис Санчесга ҳеч қандай муаммо йўқ пайтида Терри орқасидан оёқлари билан зарба берди ва хақли равишда майдондан "қувиб чиқарилди”. "Челси” жудаям оғир ҳолатда қолди.  "Барса”га қарши ноу камда 10 киши бўлиб ўйнаш..... жудаям оғирда..... бироқ танганинг орқа тарафи бор. "Барселона” хотиржамликка берилиб ҳужумга ўтган вақтда "Челси” қарши ҳужумда жазолаш имконига эга бўлади, балки буни 2-бўлимда Торрес амалга оширар?

41-дақиқа, Санчес олифтагарчилик қилмасдан ўйнаганда Челсига янаям оғир бўлиши мумкин эди.

Гооооооооооооооол!43-дақиқада Мессининг супер пасидан кейин Андрес Иньеста барсанинг 2- тўпини киритди.

Ҳакам билан тортишгани учун Рамирес 44-дақиқада сариқ карточка олди.

Гоооооооооооооооооооооооооооооооол!!!!!Биласизми, ўйин шу даражада қизиқ тус олаяптики, қандай изоҳлашга ва шархлашга тил ожизлик қиляпти. Барселонанинг 3-кишилик ҳимоясини Лемпарднинг оширган тўпи Рамиреснинг Вальдес билан бирга-бир чиқиши ва гол билан якунланди. Челси учун жудаям керакли танаффус.

 

2-бўлим бошланди. "Барселона”нинг дастлабки ҳужуми хавли чиқди. Бурчак тўпидан кейин барса ҳужумда, Куэнка, иньеста, Алвес .... ва пенальти.... Дрогба қоида бузди

Тўп олдида Месси ва уромади, ажаб бўсин, Дрогба тўпга ўйнаган ва пенальти ноҳақ белгиланган эди!!!

Дрогба чиройли финт билан қочиб кетаётган вақтда Иньеста уни тўпсиз оёғига тепиб йиқитгани учун 50-дақиқада сариқ билан "сийланди”

Энди "Барселона” ўйинчиларининг асаби дош бермаётган кўринади.  51-дақиқадаги вазият сал қолмаса даҳанаки жангга айланаёзди.

54-дақиқа, Алвеснинг Санчесга узатган паси дарвоза тўридан жой олмади.

2-бўлимнинг 10-дақиқаси ўтиб боряпти. Лекин "Челси” ҳали бирор марта ҳам майдоннинг "Барселона”га тегишли қисмига ўтгани йўқ!!!!

58-дақиқада Дрогбанининг майдон марказидан берган зарбасини Вальдес бир амаллаб ушлаб олди.

59-дақиқа, Хуан мата ўрнига Саломон Калу майдонга туширилди, айни вақтда ўйинни чўзганлиги учун Чех сариқ карточка олди.

62-дақиқа Иньестанинг тўп оширишидан кейин Чех билан бирга – бир вазиятга чиққан Куэнка яқин бурчакдан гол кирита олмади.

Челси ўйинни қарши ҳужумга қурганлиги яққол кўриниб турибди. Дрогбанинг олдинга интилиши 64-дақиқадаги 1-бурчак тўпи билан якунланди. Вальдес тўпга чиқишда хато қилди, иванович вазиятдан фойдалана билмади.

"Барселона” ҳужумга ўтган пайтда "Челси” жарима майдончаси атрофида гавдали футболчилардан иборат жонли қальа пайдот бўлгандек, барса футболчилари эса "кибор”лар олдида худди "ёш бола”дай кўринишяпти....

 

67-дақиқа, Куэнка ўрнига Тельо майдонга тушди. Қарши хужумда Вальдеснинг маҳорати Барса жонига оро кирди.

70-дақиқа Лемпарднинг жон ҳолатдаги олдинга ташланиши тўхтатиб қолганлиги учун Мессига сариқ карточка кўрсатилди.

Айни дамда Лемпард Фабрегасга нисбатан қўпол ўйнагани учун 71-дақиқада сариқ карточка олди.

73-дақиқа, Барселона "Челси дарвозасини хақиқий қамал ҳолатига олди, кетма-кет хужум ва зарбалар... бугунги ўйинда унчалик ўйини”ёпишмаётган” Фабрегас ўрнига Сейду Кейта майдонга туширилди.

77-дақиқа, Челси жарима майдончаси ичидан Бускетс томонидан тепилган тўп дарвоза устунидан анча баланддан ўтиб кетди.

Бугунги ўйин ким жисмоний жиҳатдан кучли бўлса ўша томонида бўлишини кўрсатмоқда... асаблар жудаям таранглашган... хар бир хато жудаям қимматга тушиши мумкин, ахир бу чемпионлар лигаси финали учун баҳс!!!!

Қизиқ томони шундаки, Челси ҳужумчилдари Калу ва Дрогба ҳимояда ўйнашмоқда!!!

 

Ва ниҳоят кутилган ўйинчи алмаштируви – Дидье Дрогба ўрнига Испания футболи тўғрисида жудаям кўп биладиган Фернандо торрес майдонга туширилди (80-дақиқа). Кўрамиз Торрес нима каромат кўрсатаркин..

82-дақиқа.... гоооооооооол, лекин ушбу гол офсайд ҳолатидан киритилганлиги учун ҳисобга олинмади.

83-дақиқа, Мессининг 18-19 метрлардан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди...

Қарши ҳужумда Торреснинг оёғига тўп нотўғри тегди.

86-дақиқа Коул Мессининг оёғидаги тўпни бурчакка тепиб юборди. Хосеп Гвардиолага хақас қилиб бўлмайди, костюмларини ҳам ечиб ташлади

Челси ўйинчилари хатто майдоннинг марказига боришни ҳам ҳоҳлашмаяпти, улар ўз жарима майдончалари атрофида "қўрғон” қуриб олишган.

89-дақиқа Мейрелеш сариқ карточка олди!

90-дақиқа Кейтанинг зарбасидан кейинги муқаррар голдан Чехнинг махоратигина қутқариб қолди!!

91-дақиқа Торррес яккама-яккага чиқиб кетди ва ГООООООООООООООЛ!!!!!! Алвидо "Барселона”, хайр финал!!!!!

Челси” ва барча киборларни Мюнхендаги финал билан табриклаймиз!!!!! Ўйин бошидаги барча башоратларимиз ўз натижасини бераётгандек!!!

 

Ўйин тугади – "Челси” Чемпионлар Лигаси финалида!!!!

 

Эртага "Реал”-"Бавария” ўйинида кўришгунча хайр! Сиз билан бугунги учрашув шарҳида Камолиддин Салимов (Комол_76) бўлди. Эътиборингиз ва ажратган вақтингиз учун ташаккур!!!



Энди эса, анъанага кўра, қизлар нигохи билан тахлил!

Дурдона Абдуназаровадан:


Эль классико энди бўлмайди. Барселона Мюнхенга бориши мумкин, фақат томошабин сифатида…

Камп Ноу стадионига Лондоннинг Челси жамоаси Стардфорд Бриждаги ғалабаси билан ташриф буюрди. Омад ҳар қанақасига Барселонага жилмайиб ҳам қўймади. Жаҳонда тенгсиз Месси тайёр пенальтидан гол ура олмаса-я?

Аввал меҳмонлардан бошласак, Челси мураббийи Роберто ди Маттео   Чех, Иванович, Кэхилл (Босингва, 12), Терри, Коул, Микель, Рамирес, Мейрелеш, Лампард, Мата (Калу, 58), Дрогба (Торрес, 80) ларни майдонга туширган бўлса, Барса таркибини Пеп Гвардиола қуйидаги таркиб билан майдонга туширди: Вальдес, Пике (Дани Алвеш, 26), Пуйоль, Иньеста, Бускетс, Сеск Фабрегас  (Кейта, 74), Хави, Маскерано, Санчес, Куэнка (Тельо, 67), Месси.

Меҳмонда каталонияликлар мағлубиятга учраганлиги боис, асосий эътибор фақат ҳужумга қаратилиши табиий эди. Барселона ҳар тарафлама: бурчак тўпи дейсизми, ҳужум, тўпни назорат қилиш дейсизми хатто аниқ зарбалар сонигача устунликка эриша олди. Челсида ҳужумлар кам ташкил этилганига қарамасдан уларнинг ҳавфли тус олиши эътиборли.

Дастлабки 2 дақиқа ичида ҳар икки жамоа ҳужум уюштиришга улгурди. Камп Ноуда Барса муҳлислари сони кўплиги туфайли ҳар Челси ташаббусида хуштакларнинг ёқимсиз овозини эшитиб турдик. Реал меҳмон бўлганида ҳолат бундан-да ёмонроқ эди (И то яхшироғи бу).

Ҳар кайси статистикага мурожаат қилинмасин, барчасида Барсанинг қўли баланд келгани диққатга сазовор. Анъаналарга ҳам нуқта қўйилди.

Икки клубнинг биринчи ўҳшаш тарафи Гварлиола ва ди Маттео ўйинчи сифатида жамоаларда тўп сурганда рақиб бўлишганлигида. Иккинчи ўҳшашлик ўйин давомида Челси ва Барса ҳимоячилари Кэхилл ва Пике жарохат олиб ўйиннинг дастлабки 20 дақиқасида ўз  ўринларини бўшатиб беришди. Пике, Вальдес ва Дрогба триосининг тўқнашувидан жабрланган Пике (Шакиранинг яқин дўсти) майдонни оохири тарк этди. Гвардиола шогирдларидан Месси, Фабрегас, Маскерано Инеста, Санчес, Серхиолар томонидан дарвозага йўлланган хавфли зарбалардан Бускетс ва Инестаники бўлди. Биринчи тайм охирларида деярли барча  ўйин такдири ҳал қилинди, 2- таймда янада йирик ҳисоб қайд этилади деган фикр ўтгани сир эмас. Бунинг асосий биринчи сабаби Челси сардори Жон Террининг Алексис Санчесга нисбатан ишлатган фўлига жавобан қизил карточка олганлиги бўлса, иккинчидан Челси ҳужумчиларининг ҳимояда қолиб кетганлигидир.

Қўшиб берилган 1- таймнинг 1-дақиқасида Рамирес томонидан Вальдес бошидан учирилган зарбаси гол билан якун топганлигини кўриб шокка тушиб улгурдик ҳам. Бунда айбдор деб Барсанинг ҳотиржамликка берилганини кўрсатиш туғрироқ менимча. Энди ҳисоб тенглашган эди-ю,  Челси фойдасига ишлаётган эди. Аниқроғи 2-1 Барсани финалга олиб чиқмас эди.

Сариқ карточкалар, огоҳлантиришлар… эххе ўйин анча асабий тарзда ўтди айниқса охирлари. Жанжаллар негадир Фабрегас атрофида ташкил қилинарди. Хуллас, дарвозабон Чех ҳам қолмади огоҳлантирилмасдан. Икки жамоанинг етакчилари Месси ва Дрогба ҳам бу бахтдан мосуво бўлишмади.

Пенальти қолиб кетмасин, Дрогба ва Фабрегас дуэльидан туғилган пенальтини Месси дарвоза тўсини сабаб голга айлантиролмади.

Янада асабий руҳда давом этган ўйин аввалгидек қизил анорлилар устунлигида, кетма-кет хужумлар серяси билан давомланди. Лондонликлар лижь бы узоққа тепишса-ю хужум бартараф этилса. Ҳа бу тактика ўзини оқланганини тан олиш жоиз, чунки айни шу усул сўнгги зарбаларни амалга оширилмаслигини таъминлади. Ҳимоядан зўрға тўпни олиб чиққан Дрогба бор кучи билан тўпни Вальдесга йўллаганида зарбани менсимаган дарвозабон қийинчилик билан, амаллаб қайтариб қолди. Ди Маттео таваккал қилиб ўтирмади ва Дидиенинг ўрнига Фернандо Торресни тушириб қўя қолди.

Барса бу орада гол кирита олди фақат афсайтдан.

1-2 марта кўзга ташланган Торрес аслида нимага қодирлигини 91 дақиқада исботлади. Сўнгги нуқта, финалга йўл, Барсани (фанатларини ҳам) умидини узишга мажбур этган гол 2- тайм сўнгида Виктор Вальдес дарвозасидан секингина жой олди.

Барселона муҳлисларига яна сабр, Челси муҳлисларига бугун аниқланадиган рақиби устидан муваффақият тилаб қоламиз.

Мадриднинг Реал ва Мюнхеннинг Бавария жамолари ўртасидаги баҳсга барчани чорлаймиз. Чиройли футбол шайдоларига: «Барселона Лигани тарк этгани билан ундан-да қизиқарли қарама-қаршиликлар олдинда!!!»

       

Биринчи ўйин– 0:1 (Лондонда) (2-2)

Голлар: Бускетс (35) – 1:0, Иньеста (44) – 2:0, Рамирес (45+1) – 2:1, Торрес (90+1) – 2:2

 Пенальти: Месси (48)

Огоҳлантиришлар: Иньеста (50), Месси (71) – Микель (32), Рамирес (45), Иванович (47), Чех (59), Лампард (72), Мейрелеш (89)

Четлатиш: Терри (37)

Ҳакам: Кюнейт Чакир (Туркия)


Дурдона Абдуназарова.


Видео (майтуб тасиксда томоша)

25-Апр-2012 05:18
Бўлим: Sport | Чоп этди: Sayyod | Тег : sport
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Dark   (25-Апр-2012 05:50)
Komol aka sharxlovchisiz tuppa tuzik... hands

shu qizlani futbolga fanatligiga hech urganomimande... confused

2 FC_PAXTAKOR   (25-Апр-2012 08:14)
2maqola ham zo'r chiqibdi!
Kamol aka mabodo Mirzahakim akani shogirdi emasmisiz yo u sizni shogirdingiz emasmi))
Agar kecha o'yinni Kamol aka sharxlamaganda Barca yutardi tongue ))))

3 Месси   (25-Апр-2012 09:12)
Аввало узр,Лекин шу Мирзахаким ака шархлаганда хеч мен "балет" килган каманда ёки терма каманда ютганини эслай олмайман.яна билмадим.

4 Shukronа   (25-Апр-2012 10:41)
Ikkisiyam zo'r fudbolga qiziqishimiza yanada ko'paydi.

5 bek_x6   (25-Апр-2012 11:14)
"Тўп олдида Месси ва уромади, ажаб бўсин, Дрогба тўпга ўйнаган ва пенальти ноҳақ белгиланган эди!!!" , " Алвидо "Барселона”, хайр финал!!!!!"
biggrin )))))))))))))))))))) gap yo' maqolaga)))))))))
Barsa tamomsan!
komolaka har bir daqiqasigacha yozibsiz raxmat, o'yinni ko'rmagandim. ko'rgandek bo'ldim. Forumda o'yinning qiziq Fotolarini kutib qolaman, raxmat hammaga.

REALga bugun omad yor bo'lsin, REAL Xudo xoxlasa Kubokni oladi!

6 bek_x6   (25-Апр-2012 11:17)
10 kishi bo'lib yutibdiyuuuuuuuuuuu Chelsi, eee Barsajon Barsa)))))))))))))
3 4 kundan beri ko'chada Barsani muxlislarini qidirib topomiyamandeeee, exxx((())))))

7 nusrat8182   (25-Апр-2012 11:23)
menimcha birinchi maqolada messini penaltidan amalga oshirolmagan penaltisiga ko'proq e'tibor berish kere edi,negaki bu haqiqiy sensasiya b-diku.

8 Nigosh   (25-Апр-2012 11:52)
kecha shu o`yini manam ko`rudim komoli yozganlai hudi mirzaxakimakani sharhlarini birma bir gapini yozganga o`xshidi tagi`n bilmadim lekin yahshi o`yin bo`ldi shu oxirgi daqiqalada tores o`zi bilmagan holda go`l urib qo`ygani yomon bo`ldide angry mayli nima bo`gandayam barsani muxlislari tushkinliga tushmela smile bu safar yutqizgan bo`sa keyingi safar yutadi endi chelsi bilan reali o`yinini ko`ramiza kim yutarkin!!!! bye clap

9 Farrux   (25-Апр-2012 11:58)
Quote
фўлига
fol yoki qo'pollik deb yozilsa maqsadga muvofiq edi.
Quote
Биринчи ўйин– 0:1
0:1 emas 1:0 yoziladi chunki Chelsea o'z uyida o'ynadi. Yozilishda e'tiborli bo'linglar!

10 Zinnura_K   (25-Апр-2012 12:01)
Komol amaqi juda ajoyib!

11 bek_uzbekistan   (25-Апр-2012 14:36)
Дурдона Абдуназарова Parvinadaka tayorlay olmabsiz o'xshamagan fikrlar.

12 RaVsHaNBeK   (25-Апр-2012 15:21)
alvido barsa endi tugadi sani davring biggrin biggrin

13 MERCANA   (25-Апр-2012 15:28)
bugun undanam zo'r bo'ladi.

14 otabek_king   (25-Апр-2012 16:14)
Мағлубиятдаям бир хикмат бор . . .

15 Sardor_B   (25-Апр-2012 18:12)
barsa forever

16 QALQON   (25-Апр-2012 18:57)
БАРСА ЎЛИБ ҚОСА МУХЛИСЛИК ҚИЛГАНИ БОРМИДИ МЮНХЕНГА!!!

17 Zulfiya_A   (25-Апр-2012 19:13)
да здравствует Абрамович! dry

18 ODILBEK   (25-Апр-2012 19:17)
BARSA UZIGA JUDA ISHONIB YUBORGANDI SHUNIN UCHUN 1 HAFTADA UZ UYIDA 2TA MUHIM UCHRASHUVDA MAGLUB BULDIN

19 MARAT_89   (25-Апр-2012 21:23)
CHELSI CHEMPION XUDO XOLASA smile first

20 sssss   (25-Апр-2012 21:35)
BARCELONA yutqizgani ja zo'r bo'ldi vawe Hursanman

21 Sardor_B   (25-Апр-2012 23:37)
kimga qandey barsa baribir barsa

22 Vijdon   (26-Апр-2012 04:22)
Bu gal bo'lmasa keyingi gal. Xar doim xam yutaverish insofdanmas. Real va Chelsi muxlislari xam xursandchilik qilib turishlari kerak-ku, axir)))
Real va Chelsi muxlislarini chin ko'ngildan tabriklab, ularga keyingi bosqichdagi o'yinlarida omad tiliman.
Sharxlovchilarga raxmat. Talantga gap yo'q!

23 8791   (26-Апр-2012 18:00)
buni o'qib chiqquncha 90 minut ketadiyu, erinmagan odamlara

24 Javlon   (03-Май-2012 03:56)
Barca ni kormadigan juda kopa lekin kormasli bu qorqoli bu pasli digankan Shoxrux qoshig'ida .. tori etkankan .. zato Realga yol bosin finalga chqishga xali realga bor chelsiyam osin budno Ligani .... xadib Barca kubiklani ovuradimi ??

25 Arzimat   (17-Окт-2012 10:54)
Barcelona yengaverib 4ar4adida 1 relga wans berib koyaylik deganda.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 11
Мехмонлар: 11
Рўйхатдагилардан: 0