Чеченистон Республикасининг Президенти Рамзан Қодировнинг 6 ёшлик кенжа қизи Хутмат, Ислом оламининг сохир овоз юлдузи , дунёга машхур Қувейтлик Шайх Мишари Рашид ал-Афаси билан 2012 йил "Ар-Рохман" нашидасини дуэт тарзида куйлаб, унга клип хам суратга олдирган экан. (Нашид мусиқасиз куйланадиган тарғибот қўшиғи саналади)
Шайх Чеченистонга мехмон бўлиб, у ердаги "Чечен юраги" масжидида хам бўлган ва Рамзан Қодиров билан дўстлашган. Хутмат Қуръон тиловатига мехр қўйиб анчасини ёд олиб бўлган ва кўпгина диний мусобақаларда ғолиб хам бўлган. Рамзан Қодировнинг яна бир 14 ёшли Айшат исмли қизи эса, Қуръонни ёд олиб бўлган ва бунинг учун унга атиги 2 йил етарли бўлганлиги хурматга сазовор.
Мишари билан дуэт хақида таклифга аввал қизни овозини тинглаб кўришни сўраган. Хутматнинг овозидан қониққан Мишари Рашид жаноблари ўз розилигини билдириб, Дубай шахрида овоз ёзилди. Клип эса Чеченистонда икки кун давомида Москванинг машхур режиссерлари томонидан суратга олинди.
Нашидда араб ва рус матнлари мавжуд ва рус тилидаги "Помоги мне йа Рохман, успокой мою душу, наполни моё сердце, научи Қуръан" жойлари жуда бир ажиб чиққан.
Мишарининг овозига эса гап бўлиши мумкин эмас. Этингизни титратиб, жунбушга келтиргувчи дунёдаги ягона ва энг аъло овоз деб хисоблайман. Мишарининг тиловатлари ёзилган Мп3ларни бир неча йил аввал ўзимга кашф этиб, хар Рамазонда фақат винампда у қироатлардан завқланиб келмоқдаман. Яқиндагина яна янгилиги бормикан деб излаб, мана шунга дуч келдим ва сизлар билан (кечроқ бўлса хам) бўлишишга қарор қилдим.
Жума муборак!
|