Яқиндагина бир хонанданинг концерт дастури лицензион(!) тарзда сотувга чиқди. Нирвана дўконларида қўлимизга тушган бу дискни кўздан кечириб хайратдан кўзларимиз катта катта бўлиб кетди.
Ахир оддий сўзларда шунча хато... Хонанданинг фамилиясида хам хато! 23та қўшиқдан 10тасини хатолари билан келтирмоқдамиз, лекин яна хатолари борларини яширишга тўғри келгани, тағин у хонандага бало бўлмасин дедик. Ахир бизда биласизку барчасига хонанда балогардон. У хонандага хурмат юзасидан номиниям ва аксарият қўшиқларни хам келтирмадик.
СД профи томонидан дисклар чиқарилишини инобатга олсак, у ерда матн теришади. АДАШМАСАМ! Бир вақтлар бир хонандани диск чиқаришида ўзим бош-қош бўлганимга бундан хабардорман ва айнан СД профида тайёрланиб чиқишини билардим. Ха, майли уларга тайёр хатолари билан матн берилди дейлик, нахотки шунча хатога кўзи тушмаган СД профи ходимларини? Ё биронта ўзбек ходими йўқми?
ПариЙзод, "Мехмон ЭКАМИЗ"... ҚАНАҚҚИЛИБ????!!! Мехмонни қаерга ва қандай экиш мумкин ўртоқлар?
УйГурча, дЙет, АзиЙзим..
ЛазгиЙ....Хоразм уввос солиб йиғла!
Қурбон ОлаН...))
ТамМан(Н)о
МаврЕ(и)гиЙ... бу фамилиями ё? ВатТан...
Ватанни ВАТТАН дейиш ШАРМАНДАКУ!
Бу қанча тиражда ЛИЦЕНЗИОН деб бонг урилиб чиқарилмоқда...
СД профи, хатолар бўйича профими? Буни текшириб тасдиқлайдиган муттасадди идоралар НИМАЛАР БИЛАН БАНД?!
Узр бу энди ошиб тушди. Бу халқ устидан ЛИЦЕНЗИОН равишда кулиш эмасми?
Maktabni karidorda bitirganmi? Oddiy sözlarda xatoliklar. Achinarlia xolat, qölingdan kemasa bilmasang bog'chada öqidigan bolangdan sörasang ham aytib berardi Vattan emas Vatan deb. Savodsiz omilar.
ajoyib. buni manimcha Orolmirzo Safarov yozgan bosala kere. yanayam uzr
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.