Бош сахифа » 2014 » Июнь » 25 » Бугунимнинг гаплари: Хақиқатга хам шоу келгандек.
11:47
Бугунимнинг гаплари: Хақиқатга хам шоу келгандек.

Атрофни кузатиб, воқеаларни бевосита томошабинига айланиб, нафақат санъат оламида, балки умуман хамма жойда шоу ривожланаётгандек.

Хаётни ўзи  шоудан иборатдек.

 

Бирнима шоу, яна нимадир шоу,  текшир шоу,  тарбия шоу, жазола шоу...

Аянчлиси хақиқатга хам шоу келгандек...

 

Гумонлашади, айблашади, жазолашадию... бироздан кейин оқлашади. 

Хақиқати ўзи қайси билмай юраверасан шоулар гирдобида.

Майнавозчилик бўлиб қолди хаммаси...

 

Динни хам шоу қилиб юборишганига анча бўлди. 4 кунда тарқатмасанг қаттиқ хафа бўласан, 4 кунда тарқатсанг хурсанд бўласан деган аудиоёзувга дуч келиб куламан.... Тавба...инсоният кунига хафа бўлиб, соатига шодланаётган бир даврда мантиқдан йироқ примитив усуллар халиям ёрдам бераётганмикан эй?

Хар иккинчи покистонлик ёки арабистонлик тушида пайғамбарларни кўрадиган касалликка мубтало бўлгандек...тарқат тарқат тарқат... Даволан деган хақиқатга улар кўз юмиб шоуга берилган.

Ўзбекчага ўгирадиганичи, соддаларми ё ахмоқлар тушунмайман...

Ниятига боғлиқ дерсиз? қайдам... мен хам кўп нарсани нияти билан бахолайману аммо натижасини  хам олдиндан пухта ўйлаб кейин ният қилинсами... Гўзал динни турли оқимлар ниқоб қилиб ўз манфаатлари юзасида фойдаланиб, уни қўрқинчли тусда кўрсатаётган бир пайтда уни яна примитив “промо шоу” билан кулгуга йўйиш шартми?

Дин рекламага мухтож эмас, у қалб ва рухият билан боғлиқ нарса. Уни тарғиботи хам диндек гўзал, яхшилик элтувчи ва доно бўлмоғи лозим. Унга юқоридаги тушида кўриб спам-промо тарқатиш шоуси   тахқирлашдек бўлмасмикан?

 

Интернетнинг шарофати билан примтивликка анчайин чек қўйилди, одамлар истаганини интернетдан топяти, билмаганини истасанг хам истамасанг хам ўргатяпти... Одамлар сўнгги йиллар яхши ривожланган.

Энг оми ва  қолоқ деганиям одноклассникидан фойдаланишни билади. Майли, ўзини суратини қўймаса хам, ўзи Мастураю ўзидан Мадоннани ясаб олаётганлар аксар бўлса хам...

хаммаёқ шоу...

 

Шоуни кузатамиз, шоуга пул тўлаймиз.

 

Тв ва кино. Тарихни буткул алғов далғов тарзида намойиш қилган "Мухташам юз йил" сериалидаги хақиқатлар тобора парчаланиб, томошабинни эмоциясига ишлаш учун исталган шоуни намоён қилса хам одамлар телевизорга михланган. Бир соатлик бир серияни ўзида, экранда хонани бир бурчагидан нариги бурчагига боргунча вақт кетадиган сериал... асли фильм хаётни қисқа тарзда намоёнласа бу сериаллар бир сериясини ўзида 10 минутлик вақтни бир соатга чўзади.

Ўз тарихи шубхалар устига қурилган Американинг киноиндустрия томонидан ўзга мамлакатларнинг тарихий шахслари ютуқларини ўзлариники қилиб кўрсатишдек шоусига лол қолмайку  илож йўқ.

Мана оламшумул ва катта шоу! Бу аслида дунё миқёсидаги тарихий жиноят!

“Лекарь: Ученик Авиценны” бунинг яққол мисоли. Умуман хамиша америкаликлар фильмда дунёни сақлаб қолишию, тарихий шахслар билан боғлиқ воқеалар кейинчалик қандайдир бир америкалик ўзи истаган кўринишда бадиий асар бахонасида фантазияларини китоб тарзида чиқариб, ана ундан сценарий яралиб  исталгандек фильм тайёрлаб , Американинг келажаги учун яратаётган бугунги кундаги тарихий фундаментдир. Идеология шоуси! Стратегик шоу!

Бутун дунё кўз тиккан Америка фильмларига болалар  катта бўлишидаги яхши промо-гипноз: Америка кучли ва қудратли, улар оламни сақлаб қолаверишади, барча тарихий кучли шахслар уларга тобе(дек).

Ният хақида айтганмидим?) Пул хам бор, тарих хам яралди) Ким зўр? Америка!

 

Яқиндагина инстаграм оламида бир сурат қўргандим... Дунёдаги барча соха зўрлари қаерга интилади? Қаерни улар гуллатмоқда? Негизидаги миллат америкаликларми аслида?

Миллатлар попурри  йиғинмаси кучлилари ушлаб турган диёр!

Оддий мисол: Вилоятлик йигит Тошкентга ошиқади, институтни битириб, омади чопса,  қишлоғига қайтиб гуллатармиди? Яна тепага чиқаман дейди, қолса Тошкентда қолиб гуллайди, бўлмаса хорижга ошиқади. Омади чопиб қайтиб келиб ё шу юқорига кўтарган зиналардан бири бўлган Тошкентга қайтиб Тошкентни гуллатармиди?

Хеч ким ўзи чиққан жойга қайтиб нафимни ўзимиз учун қилайлик демайди. Шундайлар қанча?

Йўқ, ойликни бахона қилманг, хаммасини йиғиб ўз жойида ўз билим ва тажрибасини ишлатса, гуллаган жойидаги ойликни хам ошишига айнан шулар сабабчи бўлади.

Бу эса  идеология ва стратегия шоуси эмас, бу оддий адекват ечим ва реал хақиқат!

 

Зўрлар зўрга кетаман дейдию, зўр бўлгунча  бўлган  жойини зўр қилай демайди.

Ёқмайди а хақиқат? Тақинг пушти кўзойнакни, ёзинг кўролмаяпсан  деб изохзда!

Ўзингизга қарши чиқиб шоуни ташкилотчиси хам бўлинг!

 

Газеталаримиз шоуси хам  чегарадан ўтган.  Тираж кўтариш учун “Фалончи фалончига уйланибдими?” “Фалончи фалончига эрга тегяптими?” деб муқовасида додланадию, сотиб олиб ичига кўз югуртирсангиз,  мақолада “ Машнақа гап чиқибдию,  лекин бўлмаган гап экан” билан якунланади.

Редакцияда ўзлари миш-миш ўйлаб топиб, ўзлари рад этиб ўтираверадиган пайт келгандек.

-Нима миш-миш ўйлаб топсак экан?

-Хози ким рейтинги яхши?

-Ха анавини ёзайли хозир рейтинги баланд

-Э йў,  у бизани запретда, хўжайинни тўйига бормаган

-Манбучи?

-Э яқинда чиқардигу

-Ха манбуууу

-Во супер!  Нима ўйласак экан? А, гап тарқалибди, эрга тегвотганакансиз фалончига дегин ва жавобини ол, ха расмларидан юборсин почтага яхши обложкабопидан.

-Манбуям концерт бераракан

-Э қизуро нимадир жанжалли нарса қилиб интервью берса чиқарамиз.

 

Хонандаларку ўзлари “давай-давай пиар қил! Ёзворвур!” деб сохта маълумот ташлашадию, эртасига халқ олдида газета ё журналистлар айбдор.

Тўғри айбдор. Чунки ўша пайт шу хонандаларни “дудкаси”га ўйнаш керакмас! Йўўўқ бу хақида ўйламаймиз, ўша пайтдаги шоу қизиқроқ чунки. Тираж, ойлик дегандек. Тошкентда квартирада яшаш бор, ейиш керак ичиш керак.

 

Сайтларчи... Журналистман деган сайтчилар олдида ижодкорман деб мен бошлаган ишимга уялиб қоламан гохо. Аксари фанат. Фанатлиги орқасидан сайт очган. Ё хаётда ўз ўрнини топа олмаган ва ё биронта касбда омади чопмагандек. Шукрки асосий ишим фаолиятини шу сайт ва унга боғлиқ ижодим билан тўхтатганим йўқ. Хобби деб қараган бўлсам хам, қандайдир бир ижобий таъсир устида ишлашга харакат қилавераман. Бу мақолам хам шундай ишларимдан бир бўлаги.

Сайтларни кузатсангиз на бир мақола топасиз ва на бир  тахлил ечим... Ижобий таъсирдан кўра манфаат мухимроқдек!

Реклама, промо расмга туш...примитив лойихалар ва хоказо... нима мавзу кўтардинг? Санъатдаги қайси бир оғриқли нуқталар хақида тахлил қилиб ечим топдинг? Нима мавзуда бонг ура олдинг?

 

Радиолар...хар бирида ўз шоуси. Уларни хам қайсидир хизматига кимдир бормаган бўлса, Оскар олса хам айтилмайди. Тан олишни хам исталмайди фақат ўзларидаги промодаги хонандаларни тарғиб шоуси.

 

Концертда оғиз қимирлатиб, фонограмма бўлса хам  қўшиқ куйлаб бераман деганига ишониб ўтирганимиз хақидаку айтмаса хам бўлади. Ўзимизни алдаб хурсанд бўлиш аутотрейнингига айланган давр аксиомаларидан бири буям.  Фарқи йўқ, фонограммами, голограммами, куйлади хисоб!

Терлаб пишдими ё хўллаб қўйдими-концерт хисоб!

 

Нимадан нолиймиз? Нимадан эътироз?

Ўзимиз истаган шоу!

Шуни сотиб оляпмиз, шуни истаяпмиз...

 

Нахотки атроф мухит реал хақиқатини қабул қилиш шунчалар қийин? Шунчалар оғирдир балки?

"Суррогаты" фильмини кўрганмисиз? Бош қахрамон Брюс Уиллис ўйнаган. Нафақат унинг турмуш ўртоғи оғир йўқотиш натижасида изтиробда қўғирчоқ нусхаси хаётига кириб кетади балки, атроф мухит, хамма шу виртуал хаёти билан ёлғонига кўникиб хотиржам яшайди.

Аслида бу бугунги даврдаги холатдан қилинган фильм. Мана шундай хаёт тарзи кечмоқда дунёда!

 

Бу бирон киши ва аниқ бир холат юзасидан яралган мақола дерсиз? Балки сўнгги тарқалган бир хабар натижасидами?

Йўғэ, қўйсангизчи... бу мавзу аллақачон долзарб.

Юқоридаги вариантларга кўз югуртиринг, нотўғрими?

Тобора дунёни ўзимиз истаганича қабул қилганимиз сайин иллатларни бартараф этмаяпмиз, фақат ривожлантиряпмиз холос. Ха ёмонми, ха ёқмаяптими қоч!-билан нимага эришамиз?

Реалликдаги салбий холатлар эса ишонаётган ёлғонимиз шоуси каби шиддат билан ривожланмоқда.

Бизни ямлаб ютмоқда.

Нима учун яшаяпмиз? Қандай яшаяпмиз?

Биров ўлиб қолса дахшатга тушишимиз кун сайин ошмоқда...Худдики ўлим йўқдек.

Худдики биз боқийдек...

Бу ниманинг асорати?

Ишонмай қўйдик кун келиб йўқ бўлишимизга.

Йиғаётган ёлғонларимиздан асар хам қолмайди кейин. Сиз кетасиз, қолгани сизга хам насибмас, у қолмайди хам хеч қайсиси.

Сиз кетасиз...нима билан?

Бир ховуч ёлғон биланми?

Нима деб жавоб берамиз кейин?

 

Кеча мендан зор нолиб қарз сўрагану, ман эртага ёлғон шоуимдан бирига ишлатишим мухим бўлиб қизғонган пулим  чўнтагимда қолармиди?

Уни муаммоси хақиқати ёқимсиз а? Қочиш керак!

Чўнтагимни ўзи бўларми кетгач?

Бервор борингни, муаммоси хал бўлсину дуоси сани химоя қилсин махшарда, майли индамасину аммо қалби хотиржамлиги санга салавот айтиб турсин азобдаги рухинга.

 

Гунохсизман дейсанми? Яхшиям намоз бор а? Ўқиб чиқиб худди гунохларни  қоқиб чиққандек икки қадам юрмай телефонингда кимнидир сўкасан.

Яна шоу...

Жума намози аслида фарзу, аммо суннат бўлган Хайит намозида кўчаларни тўлдирамиз...

 

Виждон

Соат миллари шошмоқда. Хозир нима бўлади билмаймиз. Нахотки яхшилик теришга шошмаяпмиз? Умримиз лимити аниқмаску, савоб ва яхшилик учун учраётган  имкониятлар эса сероб. Хар қадамда, хар бир тушган назарингизда, ёнингизда!                  

Хозир виждонимизни хам ёлғон хотиржамлик билан оғзини ёпгандирмиз, кўзини кўр қилгувчи чалғитувчи нарсалар бордир аммо...

Кун келади ва виждон тилга киради. Уни овози қулоғингизни кар қиладиган даражада бўлганида хеч нарса қилолмайсиз.  Чунки бу оламдан ўтган бўласиз.

 

Бугун онда-сонда ўзини билдириб турган, юрак атрофию, кўкрак қафасида сезиладиган қандайдир бир БОРЛИК  йўлимизда “ол мени, мен савобман” деган имкониятдан ўзини билдириб тургандир?

Ёлғиз қолганингизда бир-бир узоқдан бўлса хам овози эштилиб тургани виждон учун бу дунёнинг хамма  шоуси бир пул. Унга соф хақиқат мухим. Енгил парвозда сизни енгил кўтариб учиши учун хаққоний савоблар мухим!

 

Узундан узун бу ёзган сатрларимни охиригача ўқиш кўпчиликка эриш туюлар, ха нимаси қизиқ? Тўғри қизиқмас, чунки шоумас! Сарлавхада сиз суйган хонанда номи йўқ, ичида қисқагина матнга қизиқ сурат битилмаган.

Хақиқатни тақдири хамиша ўзи шу ахвол. Қизиқмас, ёқимсиз...КеракмасДЕК! Худди организм учун барча  фойдали нарсалар қизиқмас ва ёқимсиздек бўлгани каби. Кўк чой ўрнига кола ичамиз, спорт ўрнига  семирамиз... Зарарли ёлғони ширин ва осон. Спорт ва мехнат қийин аммо фойдали, кўк чой ва сут ширинмас аммо фойдали...

 

Хуллас шу жойигача эринмай ўқиган бўлсангиз,  табриклайман! Нимага ва нима биланми? Шу еригача ўқибсизми , унда бу савол ўринсиз.

 

Хулоса ўрнида хамиша айтиб келган фикрим:  Хақиқатни замирида хам ўз хақиқатлари мавжуд ва гохо улар бир-бирига занжирдек уланиб кетиб,  айбнинг   сабабларидаги айбсизлик  хақиқатни юқори кўтариши мумкин.

Сабабсиз гунох хам бўлмас...Балки шунинг учун Худо кечиримлидир...

Аммо У бекорга бизга   виждонни хадя этмаганки,  хақиқатни хақиқатдан ажратишдаги  инсоният учун айнан виждон мухим инъоми бўлса ажабмас. 

Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 12396 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 19
1 UmID Avazmetov   (25-Июн-2014 12:39) [Материал]
bravo

2 xilola191   (25-Июн-2014 12:57) [Материал]
Яхшиям "миз" қушимчасини қушибсиз,чунки узингиз хам айнан шу нарсалар орасида фаолсиз.Шунча виждонсизлар орасида виждон билан яшаётганиз билан табриклайман

3 Hudoyor   (25-Июн-2014 13:51) [Материал]
Sardor aka Sizni tariflawga til ojizlik qiladi anik fakitlar bn yondawgansiz oxiriga4a öqidim juda zör.

4 Isfan   (25-Июн-2014 14:14) [Материал]
Bu odammi yonib ketmaganiga hayronman. O'qib qizib kettim, boshib ogrib qoldi

5 Mirkomil   (25-Июн-2014 14:33) [Материал]
Ko'pchilik buncha narsani o'qigisi kelmaydi shaxsan o'zim boshqa saytlarda xar-xil bemani narsalarni ko'p yozgani uchun o'qimayman lekin bu saytda xammasini kuzatib boraman va o'zimga kerakli narsalarni o'rganaman Sayyod raxmat

6 ЗАҲИРИДДИН МАНСУР ҚОРАСУВ ШАҲРИ   (25-Июн-2014 14:51) [Материал]
ҲАҚИҚАТДАН ҲАМ БУЛАР БУГУННИНГ ГАПЛАРИ. АГАР БУ ГАПЛАРГА БУГУН БАРҲАМ БЕРМАСАК, ЭРТАГА ҲАМ, УНДАН КЕЙИН ҲАМ КУННИНГ МУҲИМ ГАПИ БЎЛИБ ҚОЛАВЕРАДИ. МАҚОЛАДА ТИЛГАН ОЛИНГАН МУАММОЛАРДАН БИРИ - ДИННИ ШОУ ҚИЛГАНЛАРГА ТЎХТАЛМОҚЧИМАН. БИРИНЧИДАН, МУҚАДДАС ДИНИМИЗ ШОУГА МУҲТОЖ ЭМАС. ҲАР ҲОЛДА САЛКАМ ЎН БЕШ АСР БУ ДИН ШОУГА ЭҲТИЁЖ СЕЗМАДИ. ИККИНЧИДАН, ОДДИЙ БИР ОДАМ ЁКИ БИР ОИЛА ҲАҚИДА МИШ-МИШ ТАРҚАТИБ ШУНИ ОРТИДАН ТИРИКЧИЛИК ҚИЛИШ АСЛ ХУДБИНЛИК БЎЛГАН БИР ПАЙТДА ДИННИ ОВОРА ҚИЛИБ, БУТУН БОРЛИҒИ РЕАЛЛИККА АСОСЛАНГАН ДИНИМИЗГА СОХТАЛИКНИ, ЁЛҒОННИ АРАЛАШТИРМОҚЧИ БЎЛГАНЛАРНИ НИМА ДЕБ ВА КИМ ДЕБ АТАШ МУМКИН. ИСЛОМ ДИНИ ТИНЧЛИК, ХОТИРЖАМЛИК ВА АҲИЛЛИК ДИНИ БЎЛИШИ БИЛАН БИРГА РОСТЛИК, СОФЛИК ДИНИ ҲАМДИР. УНДАН ЎЗ МАҚСАДЛАРИ ЙЎЛИДА ФОЙДАЛАНАДИГАН ҲАРОМТОМОҚЛАРГА ОЛЛОҲНИНГ ЛАЪНАТИ БЎЛГАЙ! ШУ ЎРИНДА ҲАЁТИМИЗДА ТЎҚНАШ КЕЛАЁТГАН БУНДАЙ КИРЛИКЛАРНИ КЎЗДАН ҚОЧИРМАЙ ИЛҒАБ ОЛАЁТГАН САРДОР ВА У КАБИ ВАТАН ОМОНЛИГИНИ БИРИНЧИ ЎРИНГА ҚЎЯДИГАН МИЛЛАТДОШЛАРИМИЗГА ТАШАККУРЛАР!

7 MeRoJ   (25-Июн-2014 15:10) [Материал]
Man oqidim qoyil doyimgdek sayyod niwonga aniq olganlar bravo,,,,,,!!!!

хар бир инсон узи учун жавоб берса бу дунёдаги камчиликларни анча йукотиш мумкин энг аввало инсон узини хурмат килиш керак шунда узгаларни хурматин жойга куяди.

9 AtTermiziy   (25-Июн-2014 15:45) [Материал]
eeee Sayyodjon bor ekansizu, shunaqa maqolalarni haftada bir martadan yozsez juda yaxshi ish bo'lardi, anu shunchaki piar mavzulariz sevginomaga o'xshagan maqolalarizdan ( 4 kunlik dunyoda hamma narsani unutib, hamma narsadan voz kechib, o'ldim, kuydim, ayrildim kabilar bilan nimaga erishadi hayronman, qanchadan qancha qiladigan ishlar turganda), mana shu kabi maqolalariz ming marta yaxshi....   O'zim ham viloyatdan kelib, 10 yildan beri Toshkentda o'qib, o'rganib, ko'pchilikni noroziligiga qaramay, qishloqqa borib, gullatmoqchiman... (Vashington, Chikago, Los Angeles, Calaforniya, Dallas kabilar o'ziz o'zidan rivojlangan yo'q, hamma ishbilarmon o'qiganlar New Yorkda qolamagani uchundirde... Anu, buyuklar qishloqda tug'ilib, shaharda o'ladi kabi maqollar pesimistlar o'ylab topgan bo'lmag'ur gapdir),   Haqiqatlarga real qaraylik!!!!!!

10 Elmurod_D   (25-Июн-2014 15:47) [Материал]
Tushuna olish uchun kamida 2 marta oqish kere boldi.! Haqiqat gaplani yozibsiz... Bravo..!

11 Jonibek   (25-Июн-2014 18:58) [Материал]
Dunyosini foniy,yolg'onchi deymiz,
Unda bundan haqni axtarmoq nechun?
Bir yolg'ondan qochib, boshqasin deymiz,
Kimningdir ishonchin qozonmoq uchun...

Bu qarshi fikr emas... Bu shunchaki qo'shimcha yohud Sayyod fikrlaridan yaralgan to'rtlik...

12 Layloo   (25-Июн-2014 22:58) [Материал]
Qoyil lekin gap yo' xamma wu yozganlarizzi oxiriigacha oqib ciqishsa zor boladi. O'zligiga nimadir olishardi... sizga qoyil qolamande Sardor aka xaqiqqattan qorqmisiz xammasini ociq oydin yozasiz. Ishlarizga rivoj, omad...

13 bek_2176   (25-Июн-2014 23:46) [Материал]
Рости сизнинг дунё каращингиз ва фикрлашингизга тан бераман!!! Ва бу маколангиздан узимга керакли хулоса чикариб олдим гап йук сизга Сардор ака!!! Оллох сизни ух панохида асрасин!!! ва хамиша сизга хавас киламан!

14 Guzalka   (26-Июн-2014 07:29) [Материал]
Har qattanam shunaqa bop ketishvoti ayrim jurnalistla. Man bironi yurtini maqtashmasu. Koreada har kuni gazeta chiqadi I hammasi haqiqat. Bulada piar qilib yozishla umuman mnmas. Ula qattan oladi shuncha yamgilini . Koreadigi jurmalistlani vaqti yoq har doim ishlab infarmatsiya yigishga harakat qiladi. Bizada bir haftada birmarta gazeta chiqadi shundayam hammasi piardan iborat. Iltimos hurmatli jurnalistla hadib otirib oylamasdan onternetgayam qarela sila oylaganiladanam kopro infarmatsiyala bor

15 Guzalka   (26-Июн-2014 07:31) [Материал]
Man chumimamde koreada qatan shuncha maqola topadi bilomisiz. Bizadigila bitta maqola yozib boldi jurnalist yasavogan ozidan. Uhlidimi bizadugila. Bundo azgina ishlaselachi oladigan oyligilani oqlab

16 leyla_91   (26-Июн-2014 07:48) [Материал]
haqiqat amo kimdir amal qlarmikin hammani isofi 6ziga bersin

17 sarvar5550   (26-Июн-2014 14:19) [Материал]
тугри гаплар.хаммасини тагида ношукурлик ётибди.кандай инсон булишидан каътий назар
айни дамдаги холатига шукр килиши нолинмаслиги керак.у унака киляпти бу бунака киляптидан "НОШУКУРЛИКДАН"келиб чикади хаммаси.хар бир кунимизга шукр.мани фикрим яна билмадим.

18 Hayrullo   (27-Июн-2014 17:41) [Материал]
Ko'p gaplar to'g'ri lekin bir narsani hayotni kuzatib tushunmabsiz shekellik odamda nafs bor, keyin o'zini balandroqda ko'rgisi kelishi bor buni g'urur yoki or deyisizmi bilmadim. Bu ikki narsani deb siz aytgan tashxiz va taxlil qilish odamlarni kamdan kamiga nasb etgan. Nafsni orqasidan ko'pchilik siz aytgan VIJDONNI sotadi. O'sha jurnalist ham osha artist ham. Ularni o'zlarichi tarifi bu Extiyoj. Lekin siz aytgandek tagida yo'lg'on yotadi. Chunki biri reytingi ko'tarsa ikkichisi amali oshishni istaydi. Bu endi yuqorini ko'zlash. Bu xammasi NAFS balosi deyiladi akam. Baliki men ham noxaqdirman yana bilamadim.   Siz aytgan narsalarni hammasi yo'lg'onlarga o'zimizni aldashimiz bu nafsdan boshqa narsa emas. Lekin siz dunyoni go'zalligini o'z farzandigizning beg'ubor kulgisi va uning siz samimiy talpinishi ko'rasiz va butun dunyo yo'lgonlarni unutasiz bu davo agar undan hulosa chiqara olsak. Yani bola hech qachon aldamaydi go'daklik chog'ida. Hudoga tavakkal ila yashaydi.
Ответ: А лекин нафсни жиловласа хам буладику. Хаммасига нафс сабабчи дебсиз. Бошида бошкача бошлаб охирини бошкача тугатибсизку!  Нафс хамма инсонда бор. Уни кандай бошкариш эса хар бир инсоннинг узига боглик. 

Изохлар модератори Bek8111

19 Dilfayz   (02-Июл-2014 03:52) [Материал]
Uqidim oxirigacha, haqiqat yozilgan, ayniqsa jurnalistlarni boplabsiz, "darakchi" degi Q.Shayxov haqida yozgandeksiz, uzidan jurnalist yasavogan, vaholanki o'qishga n\b tushmaslik uchun keladi, amallab diplom ovovlib, shuyam jurnalistman deydida. Shou biznes jurnalistimish yana. Shunaqalarni kimligini kursating, Sayyod. Sizga omad!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!