Ўзбегим таронаси радиоси "Юлдузли хит парад" гала
концертидаги қизиқ холатлар ва эътиборни тортган либослар хақида:
-Клипмейкер Ёдгор Носиров Мен ва актриса Шахзода Матчановалардан икки уч ўрин
нарида ўтириб қолгани сабабли хасадини очиқ ойдин эълон қилди))) Нариги тарафдаги яхшироқ ўринлардагиларга хам нима учун уларга ундай ўрин менга эса йўқ деб узоқ муддат
хархаша қилди))
Лекин Ёдгорни бир тарафи диққатни тортди. Концертни бошидан охиригача ким чиқса қарсакни
тўхтатмасдан қўшиқ бошидан охиригача қўллаб қувватлаб тураверди. Қўл шапатдан умуман чарчамас экан. Сомсачиларни қўли барибир бақувват бўладида, хамирни шапатлатиб ўрганиб кетишган.)))
Ўзиям кўпроқ қарсак эмас хамирни шапатлатганига ўхшади))
-
Қайсидир
жияни учун "Аха ўху, айланақолсин холаси" деб куйлаган Муниса Ризаева қўшиқни
ноанъанавий холатига жуда ва жуда мос ажабнавис кўринишда сахнада намоён
бўлди. Шоу-бизнес оламида бу қизимизни қиёфаси яхшигина танилишига сабабчи бўлган Ёдгор Носиров уни
"Хижрон" фильмидаги бош роли орқали бизларга таништиргани сир эмас. Хонандаликни бошлаган
Мунисага бу жуда қўл келди. Асосийси мухлислар уни яхши кутиб олишмоқда, қўшиқлари хақида фикрлар
хам ижобий.
-Мунисадан фарқли ўзбекона сахна кўринишини анъанавий тарзда тақдим этган Динейра бўлди! Лекин нафақат мен балки бошқалар хам Динейрани қандайдир бир ноқулайлик сезаётганини сездик. Кимдир туфлиги қисаётгандир деган бўлса кимдир кучли хаяжондадир деди. Динейра ахир қўшиғига хос тарзда ўзбекча рақсни хам уддалаётганди. балки хаяжондир.
-Райхон залга кириб келганида деярли хамма ўз хайратини яшира олмади. Гўё
Гладиатор фильми ўзбекча турига кастингга келгандек таассурот қолдирди. Менда албатта, бошқаларни билмадим)).
Сочини рангидан то баданини рангигача ўзгарган, либоси ва кўриниши хам ажабтовур. Хозир яхши ёки ёмон дея бахо бераётганим йўқ, шунчаки эътиборни тортганини эътироф қилаяпман холос, унга бахо бериш эса мухлисларга.
Ха айтганча, Райхонни олдига уни адашмасам биринчи рақамли ашаддий фанати келиб гуллар билан табриклаб кетди. Унинг хам имиджи ва кўриниши барчани эътиборини ўзига тортди. Райхонга гулларни бериб қайтар экан хурсандчилигидан рақсга тушиб кетди. Шу гул бераётиб нимадир бўлдиде бечорага)) Йўқ ман Райхон ё жин урди демоқчимасман, шунчаки бир ғаройиб холат бўлдиде))
-Райхондан Джексоний эстафетани эсон омон қабул қилиб олгандек таассурот қолдирган Акбар Атамухамедов бу тақдимотда ўзини номзоди борлигини аниқ билмаганлиги яққол сезилди. Тақдимот учун номи эълон қилинган Акбар бир неча сония ишонқирамай ўтириб
кейин сахнага чиқди. "Чиройлисан", бу қўшиғи дархақиқат чиройлик чиққан.
-Жахонгир Позилжонов қанақадир қўшиқ куйлаб чиқди ва нималадир деди. Фақат
шундай ифодалай оламан фикримни тўғриси. Ён атрофимдагилар хатто берилиб
олқишлаётган Ёдгор Носировдан хам
сўраганимда қаердан билай куйлаяптида деди холос. Хайратланмадим албатта,
Жахонгирни йўналиши ўзи шуку, нималардир дейдию, ишқилиб куйлайдида. Қани болакай, қани болакай деганини тушундим)))
Лекин, бу
йигитни сахнадаги энергияси, халқ билан ишлаши ва ўша энергиясини томошабинга
етказа олишини тан оламан!
-Нилуфар Усмонова ўша-ўша кокетка амплуасида, унга бу нақадар
ярашишлигини фақатгина бевосита сахнадаги харакатларини томоша қилиб хис
қилиш
мумкин. Нилуфар куйлаб бўлгач сахна ортига ўтар экан Шахзода сахнага таклиф қилинди.
Шахзода куйлаётган пайт уни кузатиб турган Нилуфар йиғлаб
юборди.
-Спорт ва дипломатия тушунчаси Сардор Рахимхоннинг костюмида намоён бўлгандек. Негадир унинг костюм шими "спортивка"ни эслатди. Шу концерт куни Сардор Рахимхонни туғулган куни экан! "Эйфория" қўшиғи учун тақдирланган Санжар Рахимов бу мукофот туғулган кунига совға эканлигини айтди.
-Концертнинг кульминацияси, фишкаси ва катта сенсацияси бу албатта Шахзоданинг
сахнага расман қайтиши бўлгани бўлди. У сахнага чиқишигача бу
сир сақланганди, у хатто репетицияга хам қатнашмаган. Шунинг
учун хам хатто санъаткорлар хайратини яширолмади. Ва тақдимотни
олиш навбати Манзурага келганида у сахнадан туриб Шахзодани табриклади.
Шахзода концерт сўнггида куйлаётган Шохруххонга гулдаста тақдим қилди.
-Манзуранинг
хам "ойпари” сахна
имиджи эътиборни тортиб, Райхонникига ўхшашроқ. Рухияти
ўхшашроқ дейлик.
Биринчи қаторда юлдузлар олдидан кетмай юрган кичкинагина қизалоқ Шохруххон Манзура ва бошқаларни эътиборини жалб қилди.
Сахнага Манзура мукофотни олиш учун чақирилганида у шартта шу қизалоқни кўтариб сахнага чиқди. Қизалоқ жажжигина бўлишига қарамай хеч хам қўрқмас экан умуман бегонасирамайди хам.))
-Ойбек ва Нигора ... илтимос рус тилида қўшиқ куйлашмасин шулар. Биттаям сўзларини тушуниш қийин ва кулгулик талаффуз қилинган. Бу фикрни фақат мен билдирмадим албатта.)) Менга қолса айнан шулар умуман куйламасин деган бўлардим. Шахсий фикр)
-Госпожа бунтарка Лола! Айнан шундай сахна кўринишини "Аста" қўшиғи орқали
тақдим этган
Лоланинг рақслари, пластикасига тан бермай илож йўқ. Сахнадаги харакатлари
билан айнан бунтарь охангини сездира олган Лола аввалига тақдимотни олиш учун
сахнага чиққанида умуман бошқа либосда эди.
Тан олиш керак мана шу илк либоси бежирим
дидли ва ўзига жуда ярашган.
Яна хаётдаги характерига хос либос.
-Эркак хонандалардан дид билан кийинишда барибир Шахзод гурухи солисти Рашид Холиқовга бас келадигани кам топилса керак. Унинг костюмлари хамиша аъло дид намунаси.
-Концертда техник "лажа"си ажойиб сирни ошкор қилиши биринчи маротаба бўлса керак!)) Кимдир куйлаётган пайт мониторларда "Беном" гурухи "Бедорингман" қўшиғи учун деган ёзув пайдо бўлди. Тақдирлаш навбати "Беном" гурухига келганида улар "роса" хайратланишдики.
Хуллас мана шу тариқа ўтди концерт!
ВИДЕО:
Худсоветдан ўтмаган, лекин қўлни қичитиш орқали сайтга чиққан суратлар:
Рухшона в шоке, у тақдирланишини кутмаган эди.
Чорлааааа
Ха айтганча, концерт тугагач бир икки маълумотларни текшириш учун Ёдгор Носиров бир неча бор қўнғироқ қилди.
Қизиғи ярим тунда ишлар билан бир жойга борганимда кўчанинг қоқ ўртасида яна шу Ёдгорни учратиб қолдим.
Концертни фишкаси Шахзода бўлган бўлса, куннинг
фишкаси Ёдгор бўлди.
Репортаж ижодкорлари:
Мақола муаллифи ва фотошопчи Sayyod
755та сурат муаллифлари Феруза Фаттахова ва Саида Вахобовалар.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Loading...Max_Dona
Shahzodani pozdravlyaem!
RAYHON PROSTA SUUUPEEEEER!MANZURAYAM!RAHMAT SAYYOD,FERUZA,SAIDA!
Lolani buntarka obrazi o'ziga juda yarawipti, latofatli Lolaga OMAD, mukofot bn tabrikliman.
Rahyon endi haqiqiy raqobatga tayyorlaning, Shahzoda hamda Lola yana sahnada))))) Gladiator obrazidan keyin Terminator bo'p qosalayam ajabamas:D
Райхон как всегда супер!!!
сочини ранги бирам ярашибди=)
Желаю удачи Райхоночка!!!