Бу премьералардан кейин "Панорама"га боргингиз келмайди)) Premyera
Бу премьералардан кейин

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Куни кеча танишимникига кириб қолганимда, ўзимизнинг қайсидир тв каналларимизни кўраётган пайтига келиб қолдим. Ё ТВМ ва ёки НТТ . Қайсидир фильмни рекламаси бўлаётганди, Қадр-2 ёки Оқибат-2.. Ё Мехрмиди? Тўғриси эсимда йўқ, шу пайт икки дўстларим диалоги:

-Қадр-2? ...А қадр-1 ўзи нима тўғрисида эди?
-Ха, кўргандим озгина, кейин энсам қотганди, ўзбек оилавий фантастикаси (кулишади). Умуман нореал ва нобадиий фильм, шунчаки реклама, додлаган саундтрек, йиғлатсам майлими диалоглари ва таниш чехралару кўпиртирилган пиардан иборатде бугунги фильмлар..
-Эй, нормал нарсалардан гаплашилу, Премьер холлда нима кетяпти? Три метра над уровнем неба-2?)

Мана шундан кейин кеееетди бахс мунозара....

Биласизми, мана шу ёзнинг катта премьералари бўлган хар тарафлама сифатли фильмлар хақида бахс кетар экан, унинг бахси хам сифатли бўларканде))). Оддий мультфильмлардаги дид тушунчаларнинг хам савияси баланд.

Бизга нима етишмайди дерсиз? Майли сифатли техника дейлик, махоратли билим дейлик...
ЛЕКИН ДИД бу хар бир инсонда бор нарсаку. Ўз ишига махоратли дид билан ёндошиб, фантастик диалоглар эмас, халиги режиссерлар 4-5 яшар болакай ёки қизалоққа нореал диалоглар айттириб томошабинни йиғлатсам деб кулгуга қолгандан кўра...

Бундай фильмдан кейин жамийки  индиго болакайлар фақат бизнинг фильмларда туғилиб қолади деган фикр келади. Болливуд умуман уялганидан паранжи ёпиб олди ўзиям бору..




Хуллас... Келинг бугунги кунда дунё миқёсидаги долзарб фильм ва мультфильмларни биргаликда тахлил қилсак.

Опоғойимлар рулят!

-Мадагаскар мультфильми аллақачон ўзини энг аъло ва модный комедик мультфильм сифатида брендини исботлай олди. Янги 3чи сонини хали кўришга вақт ажрата олмадим. Айтишларича аввалгисидан кам эмас. Менга кўпроқ пингвинлар бу сонда нималар билан яна қойил қолдиришлари қизиқ. Умуман мультфильмдаги юмор ғояси, хар бир персонажнинг характеригача юқори даражада! 3чи сериясини кўрганлар изохларда бўлишамиз.
Кўриб келгандан кейинги фикрлар: -Мадагаскар-3! Ооооо! Браво! Мультфильм ижодкорларини фантазияси аниқ инсонники эмас!)))) Кардинал равишдаги кутилмаган бурилишлар инсон тафаккурини шошилтириб қўяди. Бу сафарги серияда мюзикл онлари хам  аъло чиққан.
Ижодкорлар мультқахрамонларнинг оддий сувга тушганидаги кўз бўёғи оқишидан, орқа фондаги кичик деталларигача ишлаб туришини инобатга олишган. Худди мультфильм эмас, фильм кўраётгандек бўласиз. Томдан пастга қараб тушадиган лавхаларида, мультфильмлигини била туриб, гўё реалликни хис қилиб юборасиз.
 Матрицага тақлид лавхаларига гап бўлиши мумкин эмас. Янги қахрамонлар характери мутлақ янгича ва ўзига хос. Улар томошабинни қизиқтиришда  асосий қахрамонлардан умуман ортда қолмаган.
Бу серия аниқ аввалги икки сериядан аъло равишда қилинган!
Бир сўз билан таърифлашга умуман тил ожиз.
Мен бу мақтовларни кўпроқ, мультфильмнинг техник жихатлари, ундаги фантазия ва сценарийсига айтмоқдаман.
Юморни эса таърифлаш... "вынос мозга" ва "мозговой шок"!


-Три метра над уровнем неба-2: Я тебя хочу...(вуйяй) фильмини хам хали кўришга улгурмадим, лекин илк фильми бутун дунё бўйлаб яхшигина БУМ бўлди. Менимча янги қиёфалар, эхтирослар қайноқлиги ва умуман янгича романтика бўлганигами катта омадни қучоқлади. Бу фильмнинг илк турига Б.Рахнаманинг "Пейдо" қўшиғига лавхалардан монтаж қилиб клип қилгандим. (манба) Менинг ўзбекча монологимга форсча қўшиқнинг испанларнинг фильми намоёнлаши ўзиям вахший клип бўлган-ов))
Хуллас, мазкур эмоционал-истерик романтик фильмнинг иккинчи қисмида айтишларича Аче ўзига мос шаддод қизни учратар экану, яна ўша Баби йўлидан чиқаркан... Бир вақт топиб у бевафо қизни Аченинг кўзларига қандай боққанини кўриб келишим кереде... Кўрганлар изохларда бўлишамиз.

-Белоснежка: месть гномов.
Менинг энг севган актрисаларимдан бўлган Джулия Робертснинг бу фильмдаги роли менга қизиқ туюлгандикуя...буниям кўришга қачон вақт? Лекин танишларим фильмни зерикарли дейишмоқда...Сизлар нима дейсиз?

-Белоснежка и охотник. Опоғойимлар бу йил тенденцияда шекилли а? Бу фильмни кўрдим...хм...эффектлар аъло, ёвуз маликани ролига умуман гап йўқ, супер! Шарлиз Теронга респектларим! Фақат Белоснежкага бошқа актриса йўқмиди дедим. Сумеркидан ёқтирмасдим шу писмиқни ўзи тўғриси. Қанақадир...қанақадирроқде шу қиз. Кейин фильм менга Властелин колецни жудаям кўп маротаба эслатди. Хуллас ёқ-ма-ди!

-Храбрая сердцем.
Яна малика...ва яна Рапунцига тақлид дерсиз? Балки бордир. Синглим бола-чақасини йиғиштириб, бориб кўриб келишибди. Катта-ю кичик қилт этмай томоша қиладиган мультик бўлибди деди.
Айниқса маликанинг хаётимни ўзгартириб бер- деб, иссиқ-совуқчига борганидан, унинг адаштириб юборган куф-суфи натижасида, онаси айиққа айланиб қолиши ва  айиқ холатидаги қиролича турмуш тарзини кечиши жуда кулгулик деди.
изиқдим...вақт топсам униям кўриб келаман.
Кўриб келганимдан кейинги фикрлар:
-Храбрая сердцем кутганимдан хам яхши чиқди, хаммаси бор, экшн, ужас ва албатта юмор.  Асосийси юмор кутилмаган ва дидли. Қизнинг сочлари жудаям ишонарли равишда ишланган, ростакамига ўхшайди.  Болакайлар билан боғлиқ сахналари Мадагаскардаги пингвинларни эслатиб юборди. Енгил тақлид бордек.
Лекин айнан уларнинг персонажларини кузатиш жудаям мароқлик.

-Новый человек паук.
Тўғриси эски ўргимчак одамлариям ёқмасди. Умуман шу фильмга иштахам қилт этмадиде. Детский фильм. Ўзи ўргимчакларни жиним суймайди. Яна ўргимчак қахрамон бўлса...хм... Уларда хам фантазияда оқсаш бўлиб туради а))) Тасаввур қиляпман яқин келажакда Голливуднинг хит фильмлари "Чигиртка қахрамон", "Бешиктебратархоним-3",  "Учар товуқлар-7",  "Чумоли сумо-2", "Хипчабел хўкиз".. ва хоказо)))
Тўғрида, кўршапалакни Бетмен қилишди, Пандани каратист, Мушукни хам қахрамон қилишди (Халли Берри роли), ... ва хоказо хуллас.
Бу фильмни эса  мегаянгисига хам бормайман. 3 ёшдан 13 яримгача.

-Ледниковый период-4. Хайвонлар хақидаги супермультяшкаларнинг яна бир аълосию, лекин барибир Мадагаскарга етмайди. Шунинг учун жуда катта қизиқиш билан эмас, шунчаки ортиқча вақт бўлса, уйда хам ўша кинозалдан ёзилган турини,  шунчаки танишиш учун кўрган бўлардим.
Мадагаскар рулит!

Шаг вперед-4.
Санъат олами ва айниқса раққосларнинг суюмли фильми. Бу фильмдаги сочи жингалак бир йигитга ўхшаш Злотников рақс гурухидаги бир раққосимизга талаб айнан шу ўхшашлиги учун кучли бўлса керак. Юселнинг рекламасигача чиққан бу йигитча клипларда хам ўша фильмдаги рақслари билан хам фаол.
Хуллас у фильмлар кетма кетлигига келсак, ажойиб постановка, хақиқий ижодий санъат фильми! 4 қисмини афсус хали улгурмадим кўришга, лекин албатта томоша қиламан. Зеро бу фильмдан кейин аксарият хонандаларнинг клип ва  концерт постановкалари фильмдаги сахналар каби бўлиши модага киради.

Мана шунақа гаплар, Тошкент кечаларида хордиқ чиқариш учун ўзингизга мосини танлаб олға! Лекин аниқ хақиқатим: Бу фильмларни кўргач....хечам Панорамадаги премьераларга боргим келмайди. Борсам хам тезда қочиб кетгим келади))) Камдан кам ўзимизнинг фильм мени охиригача ушлаб туради. Ва аксарият холда бу мени таклиф қилган ва шунчаки маълум ижодкорларга хурмат юзасидан бўлиши мумкин.)))

Қачон идиш товоқ, қайнона келин, бой камбағалу ва 4-5 ёшлик болакайлар кўз ёшини оталар сўзисидан фарқли фильм олинаркин?

Сизларни билмадиму, бугунги планим Премьер холлга олға!))


 

11-Июл-2012 08:58
Бўлим: Premyera | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Sardor_S   (11-Июл-2012 09:25)
Тасаввур қиляпман
яқин келажакда Голливуднинг
хит фильмлари "Чигиртка
қахрамон",
"Бешиктебратархоним-3",
"Учар товуқлар-7", "Чумоли
сумо-2", "Хипчабел хўкиз".. ва
хоказо)))
Тўғрида, кўршапалакни Бетмен
қилишди, Пандани каратист,
Мушукни хам қахрамон
қилишди (Халли Берри роли), ...

Wu joylarini 6qib qottim

2 Sardor_S   (11-Июл-2012 09:32)
O'zbelani fantastik Yig'loqi filmlari yoki yemagan Kamedyalari to'risi jonga teydi... Bza qachongacha orzu qilib yashimiz jahon miqyosiga chqadgon filmlani koriwi... Qacon ulayam bzani kinolani xuddi bza ulani kinolarini zavq bn ko'rganimizdek ulayam wunaqa zavq qiziqiw bn ko'riwadi Uzbek kinolarini

3 Yulduzim.@mal.ru   (11-Июл-2012 10:14)
Sen

4 Said   (11-Июл-2012 10:31)
Белоснежка и хотник "О" харфи тушиб колибди,
Санъат олами ва айниқса раққосларнинг суюмли фильми "М" урнига "К" харфи булса тугрирок менимча

5 Lolajon   (11-Июл-2012 10:45)
Узбекфильм учун 100 йил хам кам бундай киноларни яратиш учун. Узимизни киноларда факат Сардор айтгандай қайнона келин, бой камбағал мавзуси. Бошка мавзу куриб колгандай. Актёрлар хам хакикий ишонтириб уйнай олмайди. Сохталиги шундай куриниб туради. Узимизни киноларни курмаганимга хам анчагина булиб колди. Ростини айтсам кургим келмайди хам.Маъно деган нарса йук.

6 Dadaxon   (11-Июл-2012 11:09)
Manga madagaskar 3 juda yoqdi. Ataylab xar bir qismini kördim. Pingvinlar juda zör ishlangan. 4tala pingvin xam öziga juda mos tarzda xarakterlangan. Odamni qiziqtira oladi. Xullas super multfilm.

7 87-91   (11-Июл-2012 11:13)
Qizlarni lox qilib ko'rsatishlari jonga tegdi, yigitlarga gap otishiku endi..sevgichalariyam bir tiyinga qimmat

8 Iroda   (11-Июл-2012 11:18)
madagaskar-3 haqiqattan zo'r ishlangan. Zerikmisiz,ohirigacha ko'rasiz. Ayniqsa pingvinlani multik ohirrog'ida gapiradigan bitta gapi bor,usha gapiga zal portladiyuuu))) maslahat beraman. Endi tri metra bilan lednikoviyga tushish niyatim bor

9 skarlett   (11-Июл-2012 11:36)
juliya roberts oynagan belosnejka sal zerikarliro

10 SladkiyYad   (11-Июл-2012 11:58)
А ман вообще понарамага бормиман чунки баран болла асабга теяди. Мега и премьер xол руулеез:-)

11 DELPIERO   (11-Июл-2012 12:38)
Три метра над уровнем неба-2: Я тебя хочу filmini kurdim maza qildim lekin mana sizga film xaqiqatdan bunaqa premiralardan keyin uzimizani filmlarni kurgingiz kemedi

12 Teorema   (11-Июл-2012 12:44)
Саййод у тебя на сайте скрытая реклама премьер Холла? Уважаем твое мнение но будь немного объективным. Ты слишком субъектив в своих мнениях. Много правды и классных мнений но все таки иногда слишком суров. А на счет скрытой рекламы антимонополный комитет может зацепиться и за это! Удачи в начинаниях!!!

13 Senorita   (11-Июл-2012 12:57)
Obojayu etot fil'm TRI METRA NAD UROVNEM NEBA... 2 chast' hochu uvidet' poskoree esli mojete kinte ssylku chtoby posmotret' onlain!

14 Nartiss   (11-Июл-2012 13:06)
Rahmat, judayam qiziqarli chiqibdi shu sahifayiz, man 1-2 kun oldin Три метра над уровнем неба-2: Я тебя хочу filmini kurgandim, tugrisini aytsam birinchisini kurganimda shunchalik tasirlangandimki, ancha vaqtgacha usha film tasirida osmonlarda uchib yurgandim :))) Juda yoqqan edi, 2chisini kurib davomi ishlanmaganda yahshi bulardi degan fikrga keldim, chunki bunisi filmni qudratini pasaytirgandek hayolimda, film qahramonlariga hurmatim ham ancha pasaydi

15 stilist   (11-Июл-2012 14:39)
oka xafa bomenu ozbelani kinosi butun jaxonikidan qolishmidi xosh mintlaitetimizaga tori kemidi bu bunaqa bomidi dib oziz jar solasizu lekin oziz -Три метра над уровнем неба-2: Я тебя хочу. shunga oxshash kinolani reklama qilas bota xafa bomenu ozizam noxaqlika yol qoyvos xosh oqibat filmi nimasi yomon etin bunaqa voqeaga tushgan oilala kamamas nu siz bita narsani xich qachon unutmen gapirishdan oldin oziz taxlil qivotgan filmlarni korib chiqib kormasdan turib qaror chiqarish bu notogri isminiyam eslomayapsiz xato torimi tan olisham kerak

16 hatice_veli   (11-Июл-2012 14:42)
<teorema> boplabsiz, ajab bopti sayyod, haqiqat bu! keyin man ozbek filmlarini oqlamoqchimasman, lekin oqibat-1 judayam hayotiy! iwonmasez bolnicada soxraneniyada yotgan kelinladan, ayni girt mahalliy ozbek ahoi turadigan joyladi kelinlani axvolini korin, man shaxsan hayotda korganman bu kinodan battarini! saaaal, mundo ichkariro qaren

17 FELIX   (11-Июл-2012 14:48)
Madagaskar pingvinlari multfilmi ham hamma o'zbekkinodan ko'ra zo'r. Chet el multfilmlari va kinolari o'ziga xos ishlanadi. O'zbeklar esa... Umuman zerikarli mavzuda. Qiz-Yigit, sevishadi, ota-ona norozi bo'ladi. Keyin bir narsalar qilib ota-onasini ko'ndiradi, to'y bo'ladi i vsyo'. Qachongacha ushbu hol takrorlanaveradi? Qachon yangicha ORIGINAL mavzularda filmlar ishlanadi, hayronman?

18 винни   (11-Июл-2012 14:49)
Три метра над уровнем неба-шу кинога касалманде росаям ўлиииб кўраман...2 га ҳали бормадим...яхши чиққан бўса кере...

19 Laylo   (11-Июл-2012 15:36)
Bilmadim Toshkentda Men in Blach 3 chiqqanmi yomi no bosa stoooooit posmotret',yaqinda s mujem sxodili suuper ewe luchwe v 3d cool

20 izzatbek   (11-Июл-2012 15:45)
ниме узбек киноларига йопишволдиларин санларга йокмаса бошкасига йокади. Бута узларинча огзини купиртириб гапиришяпсан. А узбек кино кулинга тушуб колса дивани тагига кириб бусаям коришасанлаю уятишкин сал бусаям хадеб пахтакорли кивурмасдан. Гапларим огир боткан буса у3ур. Манимча шу изох чикмаса кере.

21 GuLinoZa   (11-Июл-2012 19:24)
Sayyod ja gapirasde öziyam... 3 metra nad urovnem nebaga olg'aaaaaa

22 Nono   (11-Июл-2012 21:06)
Три метра над уровнем неба 2 1-қисмидек эмас, севгини жуда кўп кўрсатишган

23 Diyoraxon   (11-Июл-2012 22:49)
"Белоснежка: месть гномов"ni silaga etsam azizla allaqachon sof-tc kanalida ko'rsatib bo'gan, o'zimizani tvlani shunisiga qoyil qolaman, yengi filmi premyer hollda bersa bir hafta o'tar o'tmas yo tvm yoki sof-tc da ko'rsatadi biggrin ja bo'masa ntt da jinnicha qilib tarjima qib ko'rsatishadi, ehe bunaqasi judayam ko'p bo'gan biggrin

24 narcicuz   (12-Июл-2012 03:06)
Madakaskar 3 oldingilaridan ham a'lo chiqibdi, Svetavoy effektlari lol qoladigan darajada. Sirk tamosholari jiddda ajoyib, mazza qilib ko'radigan bulgan.

MASLAHATIM: bollari yuq kattalar ham uyalmay borib ko;ring arziydi!!!

"Храбрая сердцем" ham joda yahshi chiqqan tasirli, ma'noli.

25 Opo-Doda   (12-Июл-2012 03:41)
oka gapizda jon bordir balki, lekin tri metra nad urovnem neba erga teymagan qizla koradgan kino db hisoblamiman. O'zbelaga tori kemidi db hisobliman. premer xolga kese, reklama bop qopti faqat. : Бу фильмларни
кўргач....хечам Панорамадаги
премьераларга боргим келмайди. Борсам
хам тезда қочиб кетгим келади))) Камдан
кам ўзимизнинг фильм мени охиригача
ушлаб туради. Ва аксарият холда бу мени
таклиф қилган ва шунчаки маълум
ижодкорларга хурмат юзасидан бўлиши
мумкин.))) Sal kamtarro bosez bolardi, kelin wu rejiserlani hurmatini qmende tinchgin
a etga bormen. Bizani yowlaga opiwmachodan wu kinola yaxwiromi diman. Yana bilmadm, fikrim wu mani qoganlani o'zini kallasi bor. Xapa boliw yo

31 Moonsi   (16-Июл-2012 02:19)
100 % qo'shilaman fikrizga! dry

26 Mr.M   (12-Июл-2012 11:34)
Madagaskar, Muzlik davri, Kung fu Panda bular yaxshi nu baribir Cars bilan Ratatouillega yetmidi !!!

27 Mark Jonson   (12-Июл-2012 13:52)
Голивуд кинолари билан узбек киноларини бюджетини бир солиштириб куриладе кейин такослела хоп

28 Sardor   (13-Июл-2012 01:56)
Три метра над уровнем неба-2: Три метра над уровнем неба-1 daka zo'r chiqmagan, umuman jaa qiziqmasu chidasa buladi

29 Zulfiya_A   (13-Июл-2012 02:17)
я вообще наши фильмы не смотрю,к сожалению...(( могу посмотреть случайно и тогда тоже с отрывками...
я бы с удовольствием пошла бы посмотреть на любимого актёра Mario Casas)))
а потом посмотрела бы Ледниковый период!)) прикольные такие)))

30 Moonsi   (16-Июл-2012 02:15)
menimcha hamma o'zbek filmlariga bir xil baho berish va bu darajada pastga urish umuman noto'g'ri! To'g'ri, saviyasiz filmlar "tiqilib yotibdi", lekin ma'noli, ya'ni mentalitetimizga mos darajada mazmunga ega bo'lgan filmlar ham ko'p.... Chet el filmlaridegi olib chiqiladigan muammoyu mavzular ularni o'zini millatiga xos, bu biz ham shunaqa mavzuda kino olishimiz kere deganimasku?! bir necha yillardan keyin siz o'ylagan "saviya"ga ham erisharmiz balki.... saytni va fikrlarizi juda hurmat qilaman lekin bitta narsani maqtash orqali boshqasini pastga urvorishiz shartmasku?! tembolee o'zizi millatizi....

32 Sappi   (21-Июл-2012 14:35)
3 metra zo`r faqat sal lyubovni senala kopro [color=red][size=14]

33 royal   (22-Июл-2014 11:00)
hamma filmlarni tsenarie boyicha olinadiki....

tsenarieni jahon miqyosidigi hisobida yozib berishsa, keyin Kinochilar oshanga qarab kino yaratishar...

ungacham hammasi multifilm

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 61
Мехмонлар: 61
Рўйхатдагилардан: 0