Бош сахифа » 2019 » Июль » 27 » Ботир Қодиров ОЛИЙЖАНОБ ОТАЛАР хақида куйлади!
17:36
Ботир Қодиров ОЛИЙЖАНОБ ОТАЛАР хақида куйлади!

Видеорепортаж тури ЮТУБда

 

Фоторепортаж:

 

26-июнь куни хонанда Ботир Қодиров мухлисларини узоқ куттирган янги қўшиғига клип суратга олиш ишларини бошлади. "Муборак кун" деб номланган янги қўшиғи хонанданинг айтиши бўйича олийжаноб оталар хақида ва қўшиқда куйланаётган сатрларда муборак ёшни қаршилаётган отага аталган табрик сўзлари мавжуд. 

Клипда қисман бўлсада илк маротаба роль ижро этаётган Ботирнинг ўзи ўз  касбидан келиб чиққан холдаги лавхалари ўрин олади ва болаликдан қўшиқчиликка мойил бўлган болакайга қўшнисининг отаси (тушунишим бўйича) қўллаб-қувватлаган воқеалари  намойиш қилиниши маълум.

Барча маълумотни тақдим этилаётган видеодан ва ундаги Ботир Қодиров хамда  бош қахрамонлардан бирини  талқин этаётган таниқли актёр Фатхулла Маъсудов фикрларидан хам билиб оласиз.

Назаримда , Ботир ўз хаётидан айрим маънони ушбу клипда намойиш қилишни ўйлагандек ва гарчан буни интервьюда тан олмаса-да, ушбу сухбат давомида у отасиз ва акасиз ўсгани хамда бегоналар қўллаб-қувватлаганини эътироф этиб уларга ташаккур изхор этади.

Клип ўзини куттиришга мажбур қилмоқда. Шахсан менга хозир бу хаётий ва ижодий лавхалар йўлларини ушбу клипда БАЛКИ чоррахада кесишувини кузатиш интригаси қизиқ бўлмоқда. 

 

 

Клип режиссёри ёш клипмейкер Суннат , ёдингизда бўлса сайтимиз ғояси ва тарғиботи билан интернетда ўтказилиб,  Шахрисабзда "Мақом арт" доирасида тақдирлаш маросими хам бўлиб ўтган   #maqomchallenge   "Энг оммабоп" номинациядан "Ёш ижодкор ва санъат оламидагилар" дан ғолиб бўлган режиссер-клипмейкер Суннат Намозов бўлиб унга  ноутбук совға қилгандик.

Мана, яхши туртки бўлиб, кичик роликлардан машхур хонандаларни хам клипларини суратга олишни бошлагани қувонарли хол.  


 

Клипда шунингдек, актриса Зухра Ашурова хам банд. 

 

Репортажни Нодира Тўраева ва Сарвар Қамбаров тайёрлади. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўрилган: 2388 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Botir Qodirov

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!