04:23 Бошпанаси бору аммо улар яна кўчада | |
Бу корейс миллатига мансуб кўзи ожиз ва касал она хамда унинг Алим исмли ўғилни тақдирини сайтимиздан кузатаётган бўлсангиз, хозирги тақдиридан ажабланасиз. Иккалови яна ўша Чилонзордаги "скамейка"га қайтди. Вахоланки юқоридаги суратда кўриб турганингиздек дачадан жой берилиб, бир ойлик яшаши учун ижара хаққи хам тўлаб қўйилганди. Қанчадан қанча одамлар нарсалар бериб юборган.
Йигит шу дачада иш билан таъминланиб, "огород"и (ховлидаги кичик боғи)да ишлаши учун хақ тўлашни хам ваъда берилганди, аммо бир соатча у бир жойда тимирскиланиб, уйкаланиб хеч нарсани эпламаган дея хабар беришмоқда ва ишлашни хам истамаган. Фақат дарди тайёр пул бўлса бўлгани. Уй пули тўланган, онасини пенсияси 500минг экан, яшаб турса бўлардику. Йўқ... одамларни рахмига ўйнаб осонгина пул топиш учун бир оёғи гўрда, бир оёғи ерда бўлган ожиз ва жудаям касалманд онасини инсофсиз ўғли яна кўчада тунашга махкум этмоқда. Мана сизга реал корейс сериали! Қазисан, қартасан асл жойингга қайтасан...
Ўзи асли уйини хам шу акаси эмас, ўз ўғли сотиб юборган бўлса хам хайрон бўлмайман. Бир неча йил аввал бир танишим афсуски гиёхванд моддага берилиб уйидаги бор бутини сотганди. Оилада ёлғиз ўғил ва бир қиз, у эса эрга тегиб оилалик бўлиб кетган. Отаси ўлган ва уларни қариндоши билан борди келдиси йўқ...шу тариқа онасини хам. Сабаби ўғли қамалиб чиқавериб, уларни хам уйидан нарсалар ўғирлайвериб қариндошларни бездирганди. Хуллас охири 4 хонали квартирани хам сотиб 2 хоналик оламиз деб чиқиб кетишди. Кейин эса у 2 хоналик 1 хоналикка алишилди...кейин уй хам сотилиб ижарага чиқиб кетишди...шу-шу у оила тақдири номаълум. Униям онаси касалманд ва гапиришгаям мадори йўқ эди.
Ана энди ижтимоий тармоқларда энг кўп мухокама бўлаётган бу воқеаларни қарангда... Бир ёқда йигит ўз онасидан фойдаланиб пул топаётган бўлса бошқа ёқда аёл икки фарзандини кўчада хор қилиб пул топмоқда. Аввало Худо кўрсатмасин, лекин ёрдам берилдику, ёрдам бераман деяётгалар сони хам кўпаймоқдаку... Халиги русларнинг "Сколько волка не корми, все равно в лес смотрит" деганидек холат десанг икки воқеада хам жабрланувчилар бор! Хуллас, бундай кўчада қолиш воқеасига ишонмай қўйдим. Чунки ўзи асли хам бизни Ватанимизда бундай холатлар узоқ муаммо бўлмайди. Одамларни ўзи бир ойга бормай шартта жойлаб қўйишади. Буни хар икки вазиятда хам ўзим гувохи бўлиб турибман. Оқибатли ва мехрибон Ўзбегимдан ғурурланаман. Қани энди онаси қариялар уйига топширилсаю, халиги аёлни хам икки фарзандини болалар уйига кимдир жойлай олса... Хар иккала холатда хам бу яқинлари рухсатисиз қийин масала. Лекин иложи бордир? | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 14259 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |