Бош сахифа » 2017 » Сентябрь » 2 » Бонунинг "Қора тун" клипида ўзининг жияни!
16:39
Бонунинг "Қора тун" клипида ўзининг жияни!

 

Сирли, мавхум , криминал ва ностальгик Бону... ( Махбубабону Абдураимова )

Шоу-бизнесда қанча хонанда бор, қанчаси келиб кетди, қанчаси йўқ бўлиб кетди. Аммо улар орасида энг қизиғи хамиша Бону бўлиб  тураверади, зеро унинг бирдан йўқолишига сабаб у билан боғлиқ жиноят иши ва унинг натижасидаги рухий касалхонага тушиб шу билан у хақида бирорта хабар бўлмаганида.

Бироқ унинг қўшиқларини  бугунги кунда хам севимли деб фақат ностальгия билан боғлаб бўлмайди.

 

Бугунги тақдим этилаётган видеога киритилган унинг икки клипини ўзи хозирги кундаги янги аксарият клипларга дарс ўтаса арзийдигандек.

У даврлардаги клиплар ва қўшиқлари билан олов бўлиб ёнган Ал-Вакил, Лайло ва Бонудакаси  бошқа бўлмади ва бўлмаса хам керак. 

Чунки улар росмана ловуллаб, хаёти хам ёниб куйиб битди.

Машхурлик хаққи?

Рости хам уларнинг қўшиқларию клиплари хозирги кунда хам сифати юқорилигича қолмоқда. Қандайдир бир дуоибаддек...худди эртаклардаги бир умрга гўзал бўласану аммо хаққи бунча бўлади деган шартдек.

Бир умрга афсона бўласизлар, бир умрга ўчмас ном, унутилмас қўшиқ ва "қаримас" клиплару аммо... хаққи қандай ловуллаб ёнган бўлсаларинг хаётларинг хам шу қадар ёнади деган шартга алишилгандек.

Ғалати а?

 

Лайло, Бону ва Ал-Вакил... уччаласи хам криминалга алоқадор бўлиб ёниб битди. Энди фарқи йўқ ким  айбдор бўлиб куйдию, ким жабрланувчи бўлиб ёнди. Асосийси фикрларим исботини қаранг, уччаласини хам хаёти криминалга алоқадор бўлиб куйгани қолди.

Худдики ўша пайтда бу уччаласи қандайдир бир буюк афсунгар билан сулх тузгандек.

 

Майли, харқанча тасодифий ўхшашликлар бўлмасин лекин  фикрларни вақтида жиловлаб, фантастик ва эртакларга саёхатни тўхтатиб, реалликка қайтамиз:

 

 

Бонунинг ашаддий мухлисаси бўлган ёш хонанда Дилнаво Бонуни излаб уни Тошкент вилоятидаги  она уйигача боради. У ерда Бону хақида қизиқ янгиликлардан бохабар бўлади.

 

 

Бону журналистлар таъқибидан уй алиштиргани. Рухий касалхонада 7 йил бўлиб кейин она уйига бориб яшагани,  бироқ онаси оламдан ўтгач у бирор вақт Тошкентдаги маданият саройида ишлаб Тошкентда яшагани, кейин ўша у Бону бўлиб порлаган пайти унга хамкасб ва унинг хонандалик фаолиятига алоқадор бўлган инсонга турмушга чиққани хамда  айни дамда у билан яшаётганинидан хабардор бўлиб, ўша ерда учратган Бонунинг ўзига ўхшаш жияни Садоқатни клипда бош рольга таклиф этади.

 

 

"Қора тун" қўшиғини билмагандар бўлмаса керак а? Бу қўшиқ мусиқаси рус эфирларида, хусусан "Пусть говорят"даги кўрсатувда хам янграган. 

Қизиғи, шу қўшиққа клип суратга олинмаганди. 

Мана, орадан йиллар ўтиб бу қўшиқ жонланди ва ундаги бош рольда  Бонунинг синглиси Садоқат...

 

 

 

Яхшиси бу хаммаси билан 13 минутлик видеодан ўзингиз хабардор бўлинг. Видео ичида Бонунинг жияни роль ижро этган  клип хам бор!

(Қайта куйланган қўшиқ хамда клип хақида шахсий фикримни билдирмасликни лозим топдим. Мухлислар фикрига хавола.)

 

ЮТУБда томоша 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 9813 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Bonu

Нравится
Барча изохлар: 6
1 8287147   (03-Сен-2017 09:45) [Материал]
Манимча клип яхши чиккан диб уйлийман. Лекин Дилнавога маслахатим интервью беришдан олдин яхшилаб тайёрланиб олишни. Чунки жаргони унча ёкмади. "Анави, халиги, кегин" сузларини куп ишлатганидан кулокка яхши эшитилмади. Фикрини баён этишда куп адашаркан., фикрини тулик ёритиб беролмади.

2 loko   (04-Сен-2017 09:14) [Материал]
дилнаво дегани каёкдан пайдо булди

3 loko   (04-Сен-2017 09:19) [Материал]
макияж дегани одамни роса ўзгартирораракан а ))

4 Mili   (08-Сен-2017 11:03) [Материал]
Ман бу музикани эшитим, умуман синдириб куйиптила

5 Mili   (08-Сен-2017 11:06) [Материал]
Ўхшамапти димокчидим

6 ledi   (12-Сен-2017 04:00) [Материал]
dunyoda qoshiqchilikdan boshqa huran yoqmi? shu singlimiza nafaqat Bonuni boshqalarniyam qoshigini kuylami qoyaqolsin iltimos. nima qilishadi bir vaqtlar hit bolgan qoshiqlani qayta kuylab balkim odamla osha vaqtdagisini koproq yoqtirar. bu qizaloq ozlariga boshqa kasb tanlasinla konservatoriyani bitirgan bn qoshiqchi chiqmidi buladan

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!