Бош сахифа » 2014 » Февраль » 17 » Боласини ташлаган аёлни ЭРИГА навбат!
07:14
Боласини ташлаган аёлни ЭРИГА навбат!

 

"Якшанба-мухлис минбари" минбаридаги "Соғлом бола йили дегану, боласини ташлаган аёлга маслахат керемуш!" деб номланган сонидаги аёлнинг турмуш ўртоғи бизга хат битиб, воқеанинг унинг кўзи билан турини ёзиб юборди: 

Хайрли кун!

Мен Наргизанинг турмуш ўртоғи бўламан.

Бу хаммаси ёлғон ва тухмат, фақатгина ношукрларгина шундай иш қилади.

 

У ўзини таништираётгандак Наргиза эмас, у шу сайтда рўйхатдан ўтган ва сизга нисбатан  танқид хам ёзган,   janonaxon_leo  мана шу унинг сайтда рўйхатдан ўтган логини. Бу ерда у жавоб ёзган, 28 рақамли жавоб.

 

  Биз аёлим билан 5 йилдан бери яшаб келаётгандик, лекин охирги 2 йил у ўзини жуда хам бошқача тута бошлаган эди, хар бир арзимас нарса учун миямни эговлашни бошлайди, сабрим тугагани сабабли жанжаллашишни бошласам эса, дархол ота отасига қўнғироқ қилади ва улар хеч нарсадан бехабар, индамай, хеч нарсани тушунтирирмасдан келиб аёлимни ва боламни олиб кетишарди. Бундан иш илк маротаба 2 йил аввал бўлганди, унда фарзандимиз битта эди.  

Менинг онам институтда дарс берадилар ва ўша ерда факультет зам.декани бўлиб ишлайдилар. Улар ўзлари менга турмуш ўртоғимни топиб берганлар, у пайтда аёлим яхши эди. Аёлим у вақтда айнан ўша  институт 2 курсида контракт бўйича ўқир эди,  тўйдан сўнг онам унинг ўқишига ёрдам берганлар, бахолари 5 бўлиб, яхши стипендия олиши учун. Ўқишини тугашигача бўлган 3 йил контракт пулини хам биз тўлагандик. Ва кейинчалик магистратурага имтихонларсиз кира олиши учун, танишлар топиб унга "Беруний” стипендиясини тўғирлаб бердик. Агарда сиз "Беруний” стипендианти бўлсангиз, магистратурага  грант бўйича имтихонларсиз қабул қилинар экансиз. 

У магистратурага кирганидан сўнг ўзини бошқача тута бошлаганди. Онам билан жанжаллашди, мен билан хам хар бир арзимас нарса учун жанжаллашадиган бўлди. Жанжаллашганимизнинг эртаси куни акасини (ё укасини) чақириб, нарсаларини йиғиштириб уйига кетиб қолди, менда бу биринчи маротаба эди ва ўзи қайтиб келар деб ўйладим, бундай бўлиб чиқмади. Кейин менинг отам бир маротаба уни қайтариб олиб келдилар, бу кўпга чўзилмай яна кетиб қолди. Мен хам уни бир маротаба қайтариб олиб келдим, 8 – 10 кунда яна жанжаллашиб қолдик, мен уни бир маротаба урдим ва у яна кетиб қолди, менинг устимдан ариза ёзди, мени жаримага солишди, ва бу 8 ой давом этди. 

Нималар бўлмади, неччи маротаба уни одноклассники сайтида бошқалар билан гаплашаётганида тутиб олдим, бошқаларга "севаман, асалим” ва хоказолар деб ёзганларини. Йигитлар билан соатлаб гап сотганини распечаткаларини хам олгандим, бу хақида гапиргим хам йўқ.  

Қисқаси, 8 ойдан кейин менинг онам уларнинг уйига хаммасини хал қилиб, нуқта қўйиш ва ажрашиш хақида гаплашишга бордилар. Лекин 2-3 соатдан кейин аёлим билан қайтиб келишди ва менга "фарзандинглар бор, хаммасини унутамиз, у хаммасини тушунди, бир бирингларни тушуниб, келишиб яшанглар”  деб айтдилар, онамга қаршилик қилмадим, лекин ўзим у билан яшашни истамаётгандим, фақатгина фарзанд мени ушлаб турганди. 

 

Кейин вроде яхши яшадик,  хаммаси унутилди, аёлим 2 фарзандни дунёга келтирди. Шундан кейин кошмарлар бошланди. У яна худди олдингидек ишларини бошлади, хар бир арзимас нарсага жанжаллашарди, унинг онаси хам орага аралашарди, қизига ундай қил, бундай қил деб нималарнидур ўргатарди, онаси билан телефонда гаплашса бўлди, ўзгариб, ўзини бошқача тутарди.  Яна хаммаси ўша ўша, у телефон қилади, ота онаси югуриб келишади, хеч нарсани билмасдан, хеч ким билан маслахатлашмай 2 фарзандим билан уни олиб кетишарди. Қисқаси, уни олиб кетишди, унинг акаси (ёки укаси) уйланиши керак эди, онаси эса хеч нарса бўлмагандай менга телефон қилиб, болаларингиз билан хотинингизни олиб кетинг, биз тўй бошлаб қўйганмиз, тинчгина яшанглар деди. Хуллас, қайнонам одамлар унинг қизи уйига қайтиб келгани хақида билишлигини истамаган. Мен уларни уйга олиб кетдим, улар эса тўйни ўтказишди, орадан 2 ой ўтганидан кейин яна ўша ўша.

 

12 январь куни аёлим бир арзимаган нарса учун мен билан жанжаллашди ва ота онасини чақирди, улар хеч нарсани тушунтирмай , бўлган иш хақида суруштирмасдан уни олиб кетишмоқчи бўлишди, унинг онаси эса "болларни ташлаб кет, ўзи уларга қарасин, қўрқинчли жойи йўқ битта бонка НАН 3000 сўмдан туради, сотиб олсин” деди. Бизда 2 ўғил, бири 4 ёшда, иккинчиси эмизикли, 4 ойлик, болларни менга ташлаб, ўзлиги кетишмоқчи бўлишди, лекин мен уларни кетишига қўймадим, эмизикли болага қарай олмаслигим сабабли, у эса фақатгина сут билан озиқланарди ва кичкинасини олиб кетишлигини айтдим. Улар эса менга ташланишни бошлашди, натижада эса  қайнотам мени чап қўлимдаги охирги бармоғимни синдирди, онаси ва қизи эса мени дўппослашди.

 

   Кейин эса бизлар участковой чақирдик, у келиб болларни олиб кетинглар деб уларга айтди. Қайнонам эса "керак эмас” дейди. Хуллас, онаси ўтир деса ўтиради, тур деса турарди аёлим, онасининг гапи унга қонун эди. Унинг отаси хам худди шундай, худди бўйинбоғсиз итдай. 

Аёлим ўз хохиши билан болларни қолдираётганлиги хақида ёзиб берди ва кейинчалик фарзандлар келажагини  суд орқали хал этишини айтди ва кетди. Мен уйдан чиқиб травмотологияга гипс қилдиргани кетдим. Кетаётганимда участковой мени йўлда кўриб қолиб, докторларга хеч нарса  айтмаслигимни, айтсам улар нима бўлганлиги хақида сўрашни бошлашлигини, ким синдирганлиги ва нима бўлганлиги хақида қизиқишлигини айтди, мени бир маротаба хам милиция ходимларига ишим тушмаган ва керак хам эмасди. Шунинг учун травматологияда ўзим синдириб олдим деб айтдим. 

Лекин кейинги куни у афсусланди деб ўйлагандим, у эса устимдан ариза ёзиб берибти, худди мен уларни урганман ва болаларни бермаганлигим хақида деб.  Менинг амаким уларни бизнинг участковой билан бирга кўрибтилар, улар мед.экспертизадан  ўтишаётган экан ва у болларни ташлаб кетгани хақидан билибдилар. "Сизларга ачинмаяпман, лекин болаларнинг бунда айби йўқ, уларни олиб кетинг, иккинчиси хали кичкина, бирон нарса бўлишидан Худо асрасин” деб амаким аёлимга айтган, ундан сўраган экан, у эса эшитиб, қайрилиб кетиб қолибти.

 

  Шундан сўнг, мен хам улар мени дўппослаган ва қўлимни синдирганлиги хақида ариза ёзиб, мед.экспертизадан ўтдим.

 

Энди нима бўлишини кутамиз.

 

Аёлим 22 январь куни, 10 кундан сўнг келиб болаларни олиб кетишни хохлаганди, шунгача эса у мед.экспертиза ва участковойлар билан банд эди, икки фарзанди хақида ўйламасдан, фарзандлар учун барибир она яқинроқ бўлади, шу сабаб уларни бериб юбордим. Лекин фарзандларим учун энага ёлласам бўлар эди, шунчаки уларга рахмим келди.

 

Хаммасини қисқача гапириб бердим, мен хақманми ёки нохақ, ҳукм қилиш сизлардан. 

 

Акмал

 

 


Рус тилидан Шахло Қодирова таржимаси.

 


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.    

sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки  (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.  

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 2981 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!