Феруза исмли сайтимиз мухлиси бир эртак китобини суратга олиб юборар экан ўз эътирозларини яширмайди:
-Бунақа эртакларни ким ёзади болаларга? Буни китоб холига келиб чоп этилганини ўзи шубхалик. Болаларга эртак ёздим деса ўқимай китоб қилиб чиқаришга рухсат берилаверадими? Кампирни ўйнаши борлигию, хечкимга айтма деб пул бериши... Буни болаларга қандай қилиб тушунтирилади? Онасини ўлдириб сотмоқчи бўлишичи?
Рости хам, буни болаларга ўқиб беришни ўзи ғалати... шунақаям дахшатли, тентакона ва ахмоқча эртак бўладими? Очиғи, наша чакиб олиб хахаха учун ёзилгандек. Вахаха ана яна олтита ахмоқни лох қилди деб қотиб ёзишганми нима бало...
Қиз болага эр йўғу кампирри ўйнаши хақидаги жойларини фарзандларимизга нима деб тушунтираркинмиз? Ё тарбияда бунга режа бормикан, "мана эртакда секин қоғозга ўраб ўргат" деган?
Эртакдаги пул бериб беркитиш мумкин ва онасини ўлдириш тушунчалари болакайни ўсиб келаётган онгига нима мухрлайди?
Нималарни программалаштиради?
Психологларми ё педагоглар бундай китобларни чоп этилишида нега иштирок этмайди?
Кейин войдод нега ёшлар вахший ва бузулиб кетяпти деб бонг урамиз а?
Айнан ёнғиндан кейин насос излаб хожатга чопиш билан алиштиргандек холатда бу хам. Нега олдини, асосий негизи ва болаликдан программалаштириладиган мана шундай ўта жиддий маънавий вирусларига ахамият бермаймиз? Ахир болалик онги фундамент, унга нима ёзилса келажакда шунга хос натижалар бўлаверадику.
эртак якунига бориб муаллифлар гиёхванд моддани жиддийроғини урган кўринади тавба...
Билмасам, агар буни халқ эртаги деб бахона қилинса, ўша халқдан кимдир ёзгандир? Одамдир? Ё тўрттаси йиғилиб халқмиз деб ёзганмикан? Нима истеъмол қилиши натижасидиа экан қизиқ? Халқ эртаги дея нима ёзилса чиқаравериладими? Унда кунда кунора запретга тушаётган артистлар бу халқ имиджи, халқ қўшиғи ва халқ қилиғи деб бахона қилиб турса бўларканда?)
Бир тарафдан бўлаверади, зеро ўша "Олмача анорингга балли"дан тортиб "Сийнаю соқинг" каби куйланадиган машхур халқ қўшиқлари хам буюк асарлар саналади.
Халқ тилидаги зўр сўкишларам кўп лекин.
Оддий халқона стильда ёзадиган шу сайтимга харфютар-харф фаррошлари қанча ғавғо кўтаришадию асл МАЪНО ва МАВЖУД тарафларига келганида хамма жим! Мавзу ва маъносидаги нишонни хато олмасам бўлидию тўғрими?
Йўқ, уларга асосийси харфлари бут бўлсин, ундаги эртакда ўйнаш бўладими, коррупциядан далолат пул берилса иш битади тушунчалари бўладими, вахшийлик норма саналиб онани ўлдириш эртакда оддий хол бўладими буни фарқи йўқдек.
Қачон маъно ва мохият устида ишлаймиз? Қачон хамма салбий нарсаларни ОЛДИНИ ОЛИШ устида ишлаймиз?! Очиғи, халигача Юнусободдаги NBU банки олдидаги кўчани ёпиғлигини кўрсам бўлиб ўтгандан кейин энди нима фойда йўлни ёпиб?-дея кулгим қистайди.
Афсуски фарзанд тарбияси борасидаги натижаларни кейин кўриб эса кулгингиз келмайди.
Бундай нарсаларга масъул муттасаддиларни хам фарзандлари бордир ва улар бундай эртакларни ўқийдими йўқми билмадиму аммо зарари кўринганидан кўра уни бартараф қилиш устида хамма ўз масъулияти ва мажбурияти устида ишлаши керак.
Сохаси тақозо этганлар эса шарт!
Ха айтганча, Устозлар куни билан!)
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Тавба халк эртагимиш яна?!
Kim ruhsat berayapti bunday mantiq sis,tuturuqsiz kitoblarni chop etishga.Pulni olgandan keyin,bir karra uqib tasdiqlashsa buladiku?!Farzandlarimiz bunday ertaklarni uqib katta bulsa,ularning kelajagi nima buladi?!Adabiyotimizning ajoyib siymolari rahmatli Said Ahmad,Utkir Hoshimovlar (Olloh rahmatiga olgan bulsin) bu ertakni eshitsa gurida tik turadi.Hayf bunday madaniyati past ertak yozganga!
Изохлар модератори Bek8111
Изоҳлар модератори NOZI
батафсил бу ерда (рус тилида)***************
Яна билмадим, ким учун қанақа...