00:10 Бой боласи ўлса-аза, қамбағалникига-бандалик! | |
Париждаги теракт кун мавзусига айланди. Бошқалардан фарқли бу мавзуга хабардек ёндошиб эмас, кўпроқ тахлилий фикрларим билан бўлишмоқни истадим холос.. Хечким хечнарса билан оқлаб бўлмас фожеа албатта! Яна ўша аср вабосига айланган ИШИДчиларнинг ақлга сиғмас ва қандайдир бир рухий касаллик натижасидек қилмишларини на тахлил қилиб бўлади ва на бирон жавоб топса бўладиган дахшат! Нимага эришиб бўларкин бу билан? Нима ва қандай натижани кутишаркин?
Яқиндагина Тошкентда кечган яхшигина зилзила натижасида “Ўзбекистонни Худо асради” дея, атрофимда таниганларимдан бир-иккиси хаттоки намоз ўқишга киришиб кетди. Ўзини билдириб тургувчи нарсалар ва хусусан ўша таққослаш билан кечадиган холатларда биз учун ахамиятсиздек туюлган нарсалар аслида нақадар азиз ва буюклигини тушунамиз. Париждаги холатда эса юртимиз тинч ва фаровонлигидан таскинлансак, хукуматимиз сайъи харакатлари билан хар бир фуқаро кучли бир химоя ортида яшаётганини хис қиламиз. Аваллари милиция ходимлари одамларни текширганида, ўша метрога тушиб кетавериш борми, "паспорт режими" дейлик, хуллас бу холатлардан нолиганлар кўп бўларди лекин бугунги кунга келиб эса хамма хамманинг фикри ўзгариб бу айнан тинчликни сақлашдаги профилактик ишлар эканини тушуниб милиция ходимларига бўлган муносабат хам ижобий ўзгарганини хис этмай илож йўқ. Юқорида айтганимдек, зилзиладан Худони қудратини эслаб қолганлар кўпайган бўлса телеканаллардаги хабарларни кўриб эса тинчлик ва тотувликда яшаётганимизга беадад шукрлар қиламиз. Афсуски бизларни тинчлигимизга кўз олайтирадиганлар хам йўқ эмас ва шукрки махсус хизмат ходимларидан то бошқа тинчлик учун масъул бўлганларнинг бу борадаги мехнати туфайли хам тинчликда бўлсак ажабмас.
Биласизми, Европадаги қатор давлатларни ривожланган мамлакатлар деб билсак, назаримда фақатгина моддий тарафлама ривожланиб, маънавий тарафлама деградацияни бошидан ўтказиб ўта қашшоқлик даражасига келгандек гўё. Улар учун муқаддас китобларда, қўйингки барча динда хам таъқиқланган бир жинсли никохлардан тортиб то фожеалар устидан кулиб ахборот беришдек ғалатилик демократия ниқоби ортига яширинган.. Очиғида, ривожланиш ва демократия нахотки салбийликдан иборат бўлса? Маънавий қашшоқлик ва фахшу разолат гуркираган жойда файз бўлармикан? Тинчликчи? На шахсий хаёти ва на бахти бўлганлардан ташкил топгану бу бахтсизликларда бутун оламни гўёки айблаб ўз аламларини кенг оммага тарқатаётган “Шарли Эбдо” редакциясидагилар отилганида деярли бутун дунё уларни қўллаб-қувватлади. Вахоланки уларнинг ўлими мохияти айнан маънавий ва диний тушунчаларга тупугрганидан келиб чиққанди. Диний қадриятларга хам тупурмоқ улар учун демократия... Қарангки, бироз ўтмай руслар самолёти қулаб ундаги юзлаб одамлар фожеали тарзда оламдан ўтганини...айнан шу “Шарли Эбдо” масхаралаб суратини чизди... Бугун телеграмдаги @Sayyodcombot ўқувчиларидан бир хабар келди: “Charlie Hebdo деган ярамас нашр 224 киши ҳалок бўлган Россия самолёти ҳалокатига ҳам карикатура чизган эди... Энди Париждаги воқеаларга ҳам карикатура чизмас эканми..?“ Парижми, Французми, мусулмонми фарқи йўқ, бу билан хечкимни ажратиш йўқ, адекват тарзда хечкимни одамни ўлдиришга хаққи йўқлигини биламиз, шунчаки бу хабарни келтиришимдан мақсад оддий фикрлаб, дунёни ишини қарангда-дейдиган холат тўғрими? Мазкур ғалатилар нашриёти редакцияси берган маълумотларга кўра улар ўз фожеасини устидан хам кулиб уни порнография билан таққослаб чиқаришар эмиш... Биз соддами ё дунёни эси оғганмикан эй?! Шу қадар дунёдан кўнгли қолганмики бу аламзада редакциядагиларни? Тиражи ошириши учунмиш...пул билан бир кунлик умрингдан ниманиям олиб кета олардинг?..
Инстаграм оламидаги Сурия лидери Башар Асад фикри келтирилган иқтибос диққатимни тортади:
“Париждаги воқеалар албатта дахшатли фожеа, бироқ бу нарса Сурияда 5 йилдан бери давом этмоқда. Хар куни у ерда юзлаб одам ўлдирилмоқда. Одамлар зўрланмоқда, уларни қатл этишмоқда ва портлатишмоқда. Ливия, Ироқ ва Афғонистонда эса бу янада узоқ вақтдан бери кузатилади. Французлар умри сурияликлар, ливиялик , ироқлик ва афғонистонликлардан юқорироқмикан? Ижтимоий тармоқлардаги байроқлар, кўз ёшлар ва хоказолардан иборат жазавага тушмоқлик нимасси? Дунёни тутар мотамингиз билан аввалроқ қаерда эдингиз? Мана яқиндагина 200та болани қатл қилишди! Нима учун жим бўлгандинглар?!”-дейди Башар Асад.
Бу иқтибосга ижтимоий тармоқдагиларни “Бойни боласи ўлса аза, қамбағалникига эса бандалик дейиларкан” деган фикрга кўзим тушади. Фикрлашга ундайдиган сўзлар. Афсуски хаётда бўлгани каби ижтимоий тармоқда хам пода эффекти ва кенг оммага артистлик қилиш мухимроқдек. Шахсий фикр қарашлар ва ўзлик тобора йўқолаётгандек.
Ўзбек эстрадаси вакиллари хам инстаграм орқали кенг оммага "Париж Париж"лаб дохлаётганини кўриб бир нарсадан хайратланаман... Керак бўлса кунига ўлаётган шундоққина ёнгинамиздаги лейкемия билан оғриган болакайларни олдига шунчаки боришга қанча артистларга ялинамиз биласизми? Тўғри, кўпчилиги келишади бироқ қанчасига “Майли қон хам топширманг, шу кунига "бирров"ларни ўзиданоқ топадиган 1000лаб "кўк"лардан ўша дорилар учун хайрияга атиги 100-200 "кўки"ни хам берманг-камайиб қолманг, шунчаки келиб, ШУНЧАКИ “Фахрли инсон” лойихасида қон топширган қахрамонларимизга браслетни тақиб қўйишга 30 минут ажратақолинг ёки кечки пайт ўзимиз одамлардан йиққан пулларга олинган дориларни тарқатиб беришга хечбўлмаса туриб беринг деганимизга қарамай тўйлар ва гўёки хизматлардан бўшай олишмайди(гандек). Қизиғи пуллик иш топиб тўй топиб берсак шартта келишади. Ўзим гувох бўлган холат. Гап эгасини топади, топиб хам бўлди! Тўғрисида, “публика”га ўйнаб инстаграмда Парижлагунча ўзингни элингдаги бўлган айрим мухтожлар хаётини сақлашга хисса қўшсангчи десанг. Одамлар назарида гўёки бир мехрибон ва хамдардлигинг хамда Париждаги воқеадан дахшатга тушгандек образга кириб рости одамни кулгусини қистатишади бору. Худдики Парижликлар сени профилингни кўриб таскин оладигандек. Бўлмаса ким учун бу хамдардлик театри?! Беморларга рухий ёрдам жуда мухим, ёдингизда бўлса Шохруххонни реанимациядаги жудаям оғир ахволда ётган йигит олдига жўнатгандик. Орадан бир неча ой ўтиб борганимизда унинг онаси кўз ёшларини тўхтата олмай бизга ва Шохруххонга рахмат айтиб, айнан унинг ташрифидан кейин ўғли ўзида куч топиб даволанишга иштиёқи бўлгани ва оёққа туриб кетганини айтганди. Ўзимиз хам ўша яқиндагина бир ахволда оғир ётган йигитни энди оёққа туриб бемалол юрганини кўриб қувонгандик. Бу хаммаси хақида репортаж тайёрлагандик. Лекин тан олиш керак, артистларимизни аксарияти хурматга лойиқ, мана лойихани хам кўрсангиз кимлар келмади ва кимлар хаттоки қон топширмади дерсиз. Шунчаки бир иккисини назарда тутиб, айнан лойихага келмай "соққалик" хизмат топганимизда шартта пайдо бўлиб қолганлар бўлганини гувохи бўлганим учунам аччиғимни яширолмадимда, лекин албатта бу танқидлар хаммасига таалуқли эмас, чунки аксариятини ва кўпчилигини жудаям хурмат қиламан! Одам ва инсонийлари жуда кўп!
Хуллас, Париждаги воқеалардан бошлаб туриб Сурия лидери Башар Асад жаноблари фикрига урилиб “Фахрли инсон” лойихасигача хам етиб келдик. Мақоламни хулосаси бир эмас...айнан мана шу юқоридаги икки уч холатга шунчаки назар ташлаб фикрлашга ундашлик холос. Пода эффекти бўлиб эмас, ўз онгимизга мурожаат этиб туриш ва тахлил қилишга хамда ўзликни сақлашга харакат. Тинчлик ва фаровонлик қадрига етиш. Одамни одамдан ажратмаслик ва ўша динда хам айтилганидек аввал ўзингдан, ўз яқинларингдан, қариндошлару кейин қўшниларингга ва кейин эса бошқаларга деган маънони хам эслатмоқчиман холос. Уйимиз тинч бўлса, махалла тинч, махалла тинч бўлса туман тинч, туман тинчми демак шахар, уёғи Республика ва бутун дунё хам демак. Тинчликни сақлаш бу хаммамизни қўлимизда! Атроф мухитга бефарқ бўлмаслик ва огохлик даври тинчлигимизни асрашдаги мухим нарсалардан бири бўлса керак.
Дунё тинч бўлсин! Юртимизга, ўзбегимга кўз тегмасин! Тинчлигимизни сақлашда хизматда бўлганларни жони омон бўлсин! | |
Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 14417 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 29 | |||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |