Юк кўтариб кетаётган одам, юкнинг оғирлигини била туриб, ўзини чалғитиш, ёки юпатиш учун хам енгил деб қайтариб кетиши қийин кечса керак. У инсонга четдан енгилку дея хитоб қилмоқ осону, лекин шу юкни оғирини кўтариб юриб, уни енгил дея олиш қанчалик қийин кечса, халиги енгилку дея енгилгина гапирган одамга ўша юкни отиб юбориш шунчалик мушкул. Иложиси хам йўқ...
Чунки у юкни отиб хам юбора олмайсиз, бировга раво хам кўролмайсиз... Хеч ким ёрдамлаша хам олмайди.
Сабаби, у сизни юкингиз!
Хар бир инсонни ўзига яраша ташвиши, муаммолари ва юки бўлади. Уни оғирлигини бошқа хеч ким, энг яқин инсонингиз хам хис қила олмайдиям, кўтариша олмайдиям. Минг далда бўлмасин, йўқ, хис хам қилмайди, ёрдами хам теголмайди...
Бировни юкини хис этолмас ва кўтариша олмас эканмиз, хитобдан хам тийилсак. Хеч ким юкдан мосуво эмас, унинг оғирлигию, ўлчами балки нимамизгадир ўлчаниб берилгандир...шу хитоб билан ўзимизнинг юкимизни хам оғирлаштирмасак...
Sayyod tugri yozibsiz haqiqatdan hom birovni yukini engillata olmaedi, har-kim uz buenidagi yukini uzi kutarishi lozim, olloh hammamizga insof va sabir bersin.
Juda iliq, ko'ngilga yoqimli, asosiysi, haqiqat!!! (Bu jumlalarni o'qib, huddi Rayhonga atalgandek his qildim) Kattakon Rahmat, sizga Sayyod! Alloh hammamizdan rozi bo'lsin! Bayram muborak!!!
Assalomu alaykum! Lekin mo'min mo'minga oyna degan gap bor. Hamma ham har hil yuk ko'taradi. Kerakli keraksiz deganday. Keraksiz yukni ko'tarib ketayotgan odemga betiga rostini aytish menimcha yahshi (taroqqa o'hshab ortidan gapirgandan ko'ra). Nima dedingiz vatandoshlarim.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.