Бош сахифа » 2017 » Сентябрь » 3 » Бири Исломни ниқоб қилса, бошқаси мусулмонларни қиради. Бари манфаат!
15:25
Бири Исломни ниқоб қилса, бошқаси мусулмонларни қиради. Бари манфаат!

 

Сўнгги бир хафта ичида Мьянма (Бирма)да Рохинжалик саналган  беватан мусулмонлар ўлдирилди. Болалари билан!

Ижтимоий тармоқда ва айниқса ютубда  #birma #myanma #rohinya  хештеглари дахшатли видеоларни кўрсатмоқда.

Бугун инстаграмдаги @ibrahim_msl сахифасида жойлаштирилган видеодан музлаб қолдим. Юраги  темирдан бўлсаям бу видеодаги гўдакни электрошокер билан қийнаб азобланишини , унинг чинқириб йиғлашини кўрган одам борки, бутун хаёлот оламию  дунёси остин устун бўлиб кетади.

 

Ишонсангиз бугунги кунимгача , шу ёшимгача барча мавзулару, сезган муаммою қувончларим хаммаси биргина шу видео билан бир пулга чиқиб кетди. 

Дунё эса жим! ОАВ кўр ва кар!

 

Қонли дарё...аммо дунё жим!

 

Неча йиллардан бери давом этаётган ушбу нохақликлар юзасидан бир неча маротаба , хусусан шу йили март ойида хам БМТда шу мавзу кўтарилганида Россия ва Хитой унга қарши чиққани хайратлантирди (манба)

Гўёки бу ўша давлатни ички сиёсий тузуми бла бла бла...

Ироқ, Сурия ва Украиначи?

Тинмай Россия ОАВсида ахборот уруши билан секундигача хар бир кўрсатувда Украинани  янчияптику!

АҚШ билан Россия уруш уруш ўйинини Сурияда қиляптику. Кимда зўр техника мана деб мақтанчоқлик билан. 

Қани ўша Украинада хозир шунақа руслар қирилишни бошласа борми, руслар бомба отиб йўқ қилиб юборармиди... Украина сал қаттиқроқ йўталганига  Қримни олиб қўйдику)

МАНФААТ! Сиёсатчиларга бари манфаат! У бўлмаса ёнида ўзини боласини сўйса хам пинагини бузмайди.

 

Мусулмонми бошқами майли аммо ОДАМЗОТ БОЛАЛАРИ билан ўлдирилмоқдаку. Шунчаки! Қон дарё бўлиб оқяпти!

 

Дунё миқёсида эса хайвонлар химоясига пикетлар, қора ва оқ танлилар урушига митинглар, атроф мухит ифлосланишидан то гейпарадлар хуқуқигача оламшумул хабарларни телеэфирлар бонг ураётган бир пайтда бу мавзуга хамма жим!

Худди шу керакдек.

Бирор давлатни сув босса, тўфон келса, зилзила бўлса, теракт сабаб одамлар ўлгани хақида хамма хамма жойда ёритилиб хамдардлик билан суратларимизга ўша давлат байроғигача босамиз. Айниқса Франция ва Испаниядаги холатлар юзасидан юзлаб ўзбеклар ўз суратларига ўша давлат байроқларини юзига қўйганини кўргандим.... ОАВ кучи ва гипнозини қаранг... 

Бирмадаги теркат эмасми?

Видеога болаларни сўйиш, одамларни чопишни суратга олиб тарқатиш бу ўлдириш ва теркатдан бешбаттар нарсаку!

Бу одамзот хиссиётлари ва қадриятларию орзусини устидан кулиш, масхаралаш ва тупуриб, янчиб  ташлаш эмасми?

Гўдакларни қандай қилиб   майдалаб видео ва суратга олиши мумкин?

 

Хамма дин тубида яхшиликни  тарғиб этади дердим. Буддистларда нима ёзилган экан а, бу масалада?

 

Ислом давлати деб теракт қиладиганлар аслида  Ислом ниқоби остида беркинганларини яна бир бора намоён қилдилар! Қани мусулмонлар химояси?

Тўғри, зарилми уларга қашшоқ давлатга бориб портлатиб?

Уларга Европа керак! Катта давлатлар керак! Катта реклама учун хаммаси!

Ўзи шуларни ёллаганларам катта пиарталаб ва бу бари бошқа мавзулардан одамларни фикрини бузиб туриш ва огохликни чалғитиш учун керакдек.

Сурия, Ироқ бу барини тагида катта ўйин ётганини фахми етган одам тушунади. Бир ўқ билан икки мавзу:  Ислом давлати дея атай Исломни қора қилиб, иккинчиси  сиёсий манфаатлар кўзланиб худудлар ва улардаги ресурсларга кўз олайтиришлар бу барини тушунишга фахмимиз етади.

 

Тўғрисиде, ман хозир у террористлар бориб Бирмани остин устун қилсин демаяпман, хотя.. аммо ростиям бир мантиққа назар ташлангчи. Ахир улар Исломни тарғиб қилмоқчи бўлган одамлар эдику. Нега мусулмонлар қириб геноцид қилишига жим?

Исломни ниқоб қилган ва аслида Исломга қарши манфаатдор ва ёлланма террористлар эканига яна бир далил бу!

 

Хамма жим! Сиёсат оламидан то мана шу энг тубан террористларгача жим!

 

Бири Исломни ниқоб қилиб уни қоралаш учун одамларни қиради, бошқаси мусулмонларни.  

 

Бу не қассоблик даври?

 

Биласизми яна энг қизиғи нима?

Ўз фикрини айтишга Сталин давридан бери қўрққан,  фаолияти асосан баён остида ва хориж мақолаларини тайёр хамда кўпинча мутлақо ўзга маънода КЎЧИРИБ чоп этишдан иборат  журналистикамиз (спорт журналистлари бундан мустасно, тан олиш керак) негадир бу мавзуни халиям хеч бўлмаса ўша "ижод куч"и доирасидаги ТАРЖИМА қилиб хам чоп этмабди.

Ислом, мусулмон ва геноцид сатрларию қонли суратлардан қўрққандир...

Мен хам у суратлар ва видеоларни келтирмадим.

Лекин мавзуни кўтармасликка чидай олмадим. 

Бизда хаммаси зўр, "моя хата с краю" дея олмадим. Чунки дунё миқёсидаги хар бир воқеа хар бир инсонга тегишли!  Худо кўрсатмасин бир кичкина жойдаги вазият чегарадан чиқиб бошқара олинмай қолинса борми? Нақ дунёни тутади.

Хамма мавзуни бир бўлиб  кўтарса у муаммони бартараф эта оладиганларга етарли таъсир бўла олади.

 

Анави халқ ОАВси ХАМ ёзибди, у ХАМ кўтарди, бу ва хоказо уланиб тепса тебранмасларни муаммога қаратишга ё атай қилаётганларга қарши куч пайдо бўлишига сабабчи ХАР БИРИМИЗ!

Жамийки инсонларни профилида худди Франция байроғи воқеасидек бефарқ эмасман деган мавзу  турса  ишонинг у ўз самарасини беради. 

 

Дунёни адолат, тинчлик, хотиржамлик, тўқлик ва соғлиқ қопласин илойим!

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 8815 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: genocid

Нравится
Барча изохлар: 3
1 Said   (04-Сен-2017 00:25) [Материал]
Qani uwa hamma narsani kupirtirib tirnoqni icidan kir qidirib yozadigon bbc ozodlik amerika ovozi dgan oav.lar
Hammani noroziciligini elon qimesanlami? Hammen asl bawareni kursatyapsanla. Alloh uzin yordam ber musilmon ahliga.

2 8287147   (04-Сен-2017 11:24) [Материал]
Бу мудхиш вокеани шунчаки куз юмиб кетиб булмайди. Дахшат!!! бу мургак болада не айб??? Оллохдан ва факат оллохдан сураб коламиз, уларни жазосини беришини!!!

3 muussii   (04-Сен-2017 14:24) [Материал]
Rossiya shu masala yuzasidan BMT da Veto qo'ymaganida balki bu ishlar sodir bo'lmasmidi? Ramzan Qodirov ham Rossiyani bu ishiga munosabati salbiy ekanligini namoyish qildi. Qaysi dinga e'tiqod qilishdan qat'iy nazar, bolalarga bunchalik munosabat, daxshat. Ularda nima gunoh? Xudo jazosini bersin hammasini

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!