Бош сахифа » 2016 » Январь » 30 » Бир сақич бордирки таржимаси уятдур!
07:23
Бир сақич бордирки таржимаси уятдур!

Эфирларни шу кунларда банд этган ва деярли минутига реклама қилинаётган бир сақичми , сақичсимон нимадирни номи  ижтимоий тармоқларда фаранг тилида  ўғилболанинг жинсий аъзосини англатадиган сўзлигини фош қилишгани телеграмда хам тарқалмоқда. Шунингдек аслида у ўзимизда эмас хитойники бўлиб бизда ўзбекники деб реклама қилинаётганлигига ўша таржимани фош қилганлар ғазабда. Балки хитойликлар атай шундай номлаб чиқаргану бизникилар билмай реклама қилиб ётибди дейишмоқда.

Рости хам фаранг тилидан таржима қилиш тугул шу сақич номини гуглга тавсия қилсангиз борми... вайвуууй... "товар на выбор" бўлиб расмидан то рангго-ранг хиллона ўлчамларигача чиқариб беряпти.   Фош қилганлар хақ.

 

Асли теги хитойники эканлигиям гуглда кўрсатилган. Бизникида эса худди ўша дизайн ва логоси билан негадир ишлаб чиқарувчи Ўзбекистонлик МЧЖ деб ёзилган . Балки шартнома асосида ва балки қўшма корхонами хуллас асли рости хам Хитой сақичи экан....ўтмаганми уларда ё...энди сифатсиз матохлар билан бирга  кунимиз сифатсиз ва номиям харом нарсаларни чайнашга қолармикин? Яна камига болалар учун...

Аввалига у сақичга тегишли корхона билан боғланишга харакат қилдик, бесамар.

 

Бу мавзуда яхшилаб суриштирув қилмоқчийдигу бироқ,  "ўлар энди ўзбекларимиз шуни таржимасини билган холда чайнатаётган бўлса" деган ишонч  юқорироқ келди. Яна камига бундоқ олиб қарасангиз, турли миллатлардаги турли сўзлар бошқа тилларда рости хам хақорот ва бошқа уят сўзларни англатади. Биргина ўша хитойликларни айримларини фамилиясидан бир сапчиб тушасиз, астааағфируллаааах ким бўлиб ўтган экан буни додаси деб))

Русларнингку сабзавотдан тортиб то хайвонларгача қўйилган фамилияларини  айтмаса хам бўлади.

 

Лекин барибир хитойни махсулоти бўлган ва харом нарса номини ўзига олган нарсани болаларга чайнатишга қаршиман!

Хуллас, ижтимоий тармоқларда мухокама қилинаётган бу мавзуга шу тариқа фикримни билдириб қўйдим.

 

Телеграм рақамларимизни бу мавзуда бошқа портллатмаслигингизни сўрардим.

 

Бошқа қизиқ хабар, сурат ва видеоларни эса сайтимизнинг телеграмдаги +99894 695-21-21 рақамига бемалол отаверсангиз бўлади. 

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 22713 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 13
1 Sohibxon   (30-Янв-2016 09:51) [Материал]
Яхши эмас!
Хўрозқанд Япондикин экан деб ётволиб чайнамаслик керак!
Олаётган ва сотаётган нарсаларимизни номига эътиборлироқ бўлишимиз керак !

2 Jonibek   (30-Янв-2016 12:35) [Материал]
Qayerdan olarkin shunaqa nomlarni. Umuman daxshatuuuuu..

3 Otabek   (30-Янв-2016 14:37) [Материал]
Shu reklama o'zi jonga teguvdi. Endi yaxshilab tanqid qilish kerak shu firmani. Qaytib efirga ham berishmasin.

Firma direktori televideniyaga katta pul to'lagan shekilli, har vaqtda takror-takror qo'yadi. Hayronman, bu so'zni ma'nosi yomon bo'lsa, bular qanday qilib bu nomni qayoqdan topib qo'yishgan? Birortasi so'kish ohangi bilnmasin deb ishlatgan bo'lsa, ""O, zo'r so'z ekan. O'zi nom qidirib yurgandik", deb qo'yib yuborganmikin? Ana, xolos. Yaxshi mavzu. Shunaqa jihatlar e'tibordan chetda qolishi kerakmas. Omad sayyodga.

4 Oldman   (30-Янв-2016 19:19) [Материал]
aaanchadan beri kutgan mavzuni yozibsiz , rahmat sizga oka. Minutigamas sekundiga qo'yadigan bo'ldi o'ziyam oxirgi paytla. Man na prinsip, asabni o'ynativorgani uchunam o'z tanishlarimga shuni sotivomela dib iltimos qildim. Xojiboyni gapi boridi "mazza qib reklama ko'rib o'tirganinda orasiga kino qo'yivoradimiyee.." digan. Aynan mashu reklamala uchun etilgan gap bu! TVda bunchalik ko'p va tinmasdan qo'yilgan reklamani hali ko'rmaganman.

5 Dilnavoz ...   (30-Янв-2016 19:39) [Материал]
Ha bu juda galati holat odamlaga nima bölyapti özi. Hayron qolasan kishi.

6 Abadul abad   (31-Янв-2016 02:27) [Материал]
Биргина ўша хитойликларни айримларини фамилиясидан бир сапчиб тушасиз, астааағфируллаааах ким бўлиб ўтган экан буни додаси деб))
Источник: http://sayyod.com/news/bir_sa_ich_bordirki_tarzhimasi_ujatdur/2016-01-30-3962

biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin rostan ham bazi kinolarda ham shunaqa nomlari tarjima qilsanigz g'alati* nomni anglatadi

7 sevara   (31-Янв-2016 15:28) [Материал]
ana sharmandayu mana sharmanda

8 Обиджон   (01-Фев-2016 09:50) [Материал]
Хурматли Саййод ходимлари. MY5 Каналида СУГДИЕНА КУРСАТУВИ булади курган булсангиз.Хайрон коладиган жойи шундаки студияда аеллар ички кийимини катта килиб
расимини куйиб курсатув олиб борилади энг кизиги еши катта катта эркаклар билан шу расимни олдида курсатув. Хуллас аеллар ишлатадиган нарсада исми ФЭМЕНИ ми билмайман. Жуда хунук холат

9 Kamola_5   (01-Фев-2016 11:25) [Материал]
Эфирлардан олиб ташлаш керак бу рекламани, манимча мутасадди ходимларга хам етиб борган булса керак бу хабар. Бунака сакични реклама килишнинг узи мантикка зид. Кизиги, шу нарса телеграмда таркатиям, 4 секундлик реклама энди тулик бериладиган булди. Аслида ёш болаларнинг огзида катта пуфак хосил килиб, сакич чайнашини таргиб килиш кайси бир ахлок-одоб коидаларига тугри келади?

10 Gerard Depardieu   (02-Фев-2016 11:36) [Материал]
Шармандалик бу, доим одамни асабига тегади шу ахмокона ном ва реклама. Франциялик туристлар бу рекламани куриб роса котишган эди, мен уялганимдан уларга бу бизнинг тилда бошка маънони англатади деб куя колдим. **************** *************** ************* * Чайнайнидан нарса топилмагандек. Ундан кура кора сакич (битум)чайнаган яхши...

11 Nodira   (02-Фев-2016 17:41) [Материал]
o'zi umuman saqich zararli foydasi yoq narsa, reklama qilmasliklari kerar edi
yana bir narsa sogdiyona korsatuvidagi holatni ham aytinglar, o'sha ayollar ichki kiyimi rasmini olib tashlashsin sharmanda, katta erkak aktyorlani chiqarib o'tkazi qoyishibdi shu rasmni tagiga, farosat bormi qani madaniyat

12 Mansurbek   (02-Фев-2016 21:16) [Материал]
qanaqa saqich tugrisida gap ketyapti nomini aytvorilar

13 Saliha )))   (19-Мар-2016 04:49) [Материал]
Vayyyyy surprised

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!