Бош сахифа » 2018 » Сентябрь » 3 » Бастакор Мусахон Нурматов билан сухбат.
00:30
Бастакор Мусахон Нурматов билан сухбат.

-Нима учун Юлдуз Усмонова ва Озода Нурсаидоваларга қўшиқ ёзиб бермайди?

 

-Хонанда бўлганида уни захарлаб овозидан айро  қилишди аммо у овозни тиклагани билан бастакорликда омадини намоён қилди.

 


-Мусахон Нурматовни болалигида Шерали Жўраев уни тасодиф билан тўйда тасодиф сўзлар билан дуо қилган ва дуо ижобат бўлгандек. 

 


-Мусиқий маълумоти йўқ, 8 маротаба имтихондан йиқилиб тавбасига таянган. Лекин Консерватория дарсларига қандай кириб қолган?

 


-"Озодбек машхур бўлгач унга қўшиқ ёзберадиганлар кўпайди, мен эса хеч қачон бировга мана бу қўшиғимни айт деб эшигини қоқиб бормаганман."

 


-"Ёмон одамларга омад келса кўпчиликка бало келади!"

 


-Негадир айнан Озодбек Назарбеков хақидаги саволлардан қочаверди...Жавоблар бўлса хам, умумий ва яна бурилиб кетилаверди. 

 


-Ёзган қўшиқларидан фақат Абдурашид Йўлдошевга "Ох мани ватаним бу" қўшиғидан фахрланади ва энг умри узоқ бўладигани деб билади. 

 


-Нафақат ёзган қўшиқларида балки фикрларида хам Хиндистон оханглари жаранги ёрқинроқ.


-Реп ва рок хақида Мусахон Нурматов фикрлари кутилмаганда ижобий, бироқ...


-Шоирларни шахсиятига қараб шеърини қўшиқ қилади.  


-Ўзини энг замонавий ва шогирдлари кўп бастакор деб билади. 


-Ёзган қўшиқларини энг аъло 3таликда хамиша бор, аммо 3-ўриндан қўшиғи 4га тушса демак, ижодини хато деб билади. 


-Аълоларни кузатади, ўрганади ва ўзини ўқувчи бўлиб ўтадиган деб билади. 


-Муниса Ризаевани илғор эканини эътироф этади ва фикр билдиради. 


-Ўзи  севиб тинглаб юриши учун тайёрлаган қўшиқлари бор аммо уларни хеч кимга куйлашга бермайди. 


-Биров ёзган қўшиқдан хавас қилган қўшиғи Иқбол Мухаммаднинг Феруза Каримовага ёзиб берган  "дастингдан" қўшиғи. 
 

ЮТУБДА ТОМОША 

 

 

Очиғи, сухбатдан қониқмадим, зеро саволларга жавобда Мусахон Нурматовни ўзини умуман кўрмадим. Жавоблар фақат устозлар сўзи, китоблардан иқтибос ёки қандайдир ёд бўлиб кетган ва барчага бирдек аён бўлган умумий тушунчалардан иборат холос. Сухбатдошни эса ўзим учун мутлақо  кашф этмадим. Чунки унинг вужуди билан сўзлашаётган бўлсамда унинг жавобларида бирорта шахс фикрини олмадим. 

Ўзлик, менлик ва шахсий фикру, шахсий хислар унга бегонадек. Ёки ўзлари интервьюда айтганларидек бир умр ўқувчи бўлиб ўтсам керак деганлари учунам ёзиладиган дафтардек холатга келиб қолибдилар . Яъни кўрган, билгани ва эшитгану ўқиганини айтадиган.

Аммо Мусахон Нурматовни йўқотиб қўйгандек... билмасам, бу сухбатдан қилган анализ шахсий ва субъектив фикрим доирасида холос. 

 

 

Видеооператорлар: Нодира Тўраева ва Сарвар Қамбаровлар. 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 3170 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Musahon Nurmatov

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!