Бош сахифа » 2011 » Декабрь » 21 » Баходир Йўлдошев судда ғолиб!
03:42
Баходир Йўлдошев судда ғолиб!
 Клипмейкерлар орасида ўзбек ифтихори деганда албатта Баходир Йўлдошев кўз ўнгизга намоён бўлади. "BVS” видеостудияси  лидери Баходир Йўлдошевнинг клиплари МДХ давлатлари бўйича энг аъло клиплар сирасига киради. "А-студио”, Нюшаларнинг клиплари бугунги кунда Россия ва бошқа МДХ давлатларидаги энг яхши клип хит-парадларда  юқори  чўққиларни забт этиб келмоқда.

Интернет оламида Нюшанинг хит таронаси  "Не перебивай” қўшиғига суратга олинган хит клипи Турк ижодкорлари томонидан ўғирлангани хақида анчадан бери хабар берилмоқда.

Бирга-бир кўчирилган клипда албатта турк хонандаси Незнинг рақслари Нюшага жуда бир фақир тақлиддек бўлиб қолган.

 Нюшанинг рақслари, унинг харакатлари профессионал тарздалиги хаммага маълум. Буни икки клипни кўриб хам таққослаш қийин эмас:


Нюша не перебивай (ютубда томоша)


Турк хонандаси Нез "Олду му" (ютубда томоша)


Биз сўзни Баходир Йўлдошевга бериб барча тафсилотларни оламиз.

 

Баходир Йўлдошев:

-Нюшани отаси ва продюсери Володя Шурочкин қўнғироқ қилиб, мана  манбага кириб тушунтириб берсанг деб шунақанги бир охангда гапирдики, худди мен айбдордек. Берилган манбага кирдиму видеони кўриб қотиб қолдим. Роса кулдим, биласизми асосан  собиқ иттифоқ ижодкорлари ғарб, турк ва хинд ижод намуналаридан ғояларни ўғирлашарди. Бизларни баъзи клипмейкерларни ноутбукини очсангиз айнан мана шу европа, турк, хинд ва жа бўлмаса Россия клиплари терма клипларини кўришингиз мумкин. Бу ерда эса холат ўзингиз кўриб турганингиздек мендан турклар ўғирлаб турибди.

Нюшани отасига ишонтиришга харакат қилсам, жа бўлмаса сени отанг ёрдамчилари билан туркларга олиб бергандир деди. Мана видеони кўряпсиз, шу қадар хам ўхшашлик бўладими? Столдаги лампа ва уни қизга қаратиш, хатти-харакатлари хам бир хил.

Отамни бунда қўли бўлмаганлигига ишонч билдиргач, суриштира бошладим. Бу турк клипмейкери машхур бўлиб, ўз вақтида Тарканга хам клип олган экан. Нез эса Туркиянинг таниқли хонандаларидан бири бўлиб чиқди.  

Россиянинг машхур Love радиоси у билан мулоқот уюштириб савол берганида, мени Американинг клипидан ўғирлаганликда айблай бошлади. Радиодан эса айнан қайси клип эканлигини сўрашганида айта олмади. Биласизми аввалига судга хам бермай хеч нарса қилишни истамагандим, нима бўлса хам кўпчилик мана шу тарзда ривожланар ва бошқа тарафдан мени суратга олган клипни турклар бирдек қилиб қайта олишгани қайсидир маънода мени қувонтирди хам. У мени ўғирлаганликда айблагандан сўнг чидай олмадим ва судга беришни талаб қила бошладим. Судга берилди ва албатта уни ютиб чиқдим.

Унинг клипи барча эфирлардан олингач, хозир у  ўз хамёнидан клипни қайта суратга оляпти. Нез эса Нюша билан дуэт куйлаши мумкин, бу режалаштирилмоқда.


Сиз режиссерлик қилган "Волчонок в раю” фильми трейлери сайтимизга тақдим қилиниб, реклама қилинганди. Орадан бир йилдан ошиқ вақт ўтди хамки хануз фильмдан дарак йўқ.

-Монтаж жараёни узоқ вақтни талаб қилмоқда.

Молиявий тарафлама муаммо хақида гап чиқди

-Сентябрьда баъзи лавхалар суратга олиб тўлдирилди.

Продюсер билан сизнинг орангизда молиявий муаммо бор деган гап бор

-Продюсер ўз вақтида пулни бермади, у пулни бергунча кутдик. У бир йил мобайнида ишчиларга бериши керак бўлган пулни хануз ўзим тўламоқдаман. Павильондан декорация бир йил мобайнида туриб қолган, продюсер бу давр мобайнида керакли маблағни топа олмади. Кечирасизу вақт-пул!  Фильмни сотиб юбормоқчиман, хозир аниқ мижозлар мавжуд, уларга сотаётган пайт мана шу харжларни продюсерга албатта тақдим этаман...

Премьерани қачонга мўлжаллаяпсиз ва қаерда бўлади?

-Бахорга мўлжаллаяпмиз, албатта Ўзбекистонда бўлади. Бирваракайига икки: ўзбек ва рус тилларида бўлади.

Менга берган интервьюингиз кўпчилик клипмейкерларга ёқмаганидан хабарим бор

-Ўша клипмейкерлар чунки декорациямдан тортиб ғояларимгача ўғирлашадида. Қўлим билан кўрсатишим хам мумкин истасангиз. Аксарияти "плагиатчи” ўғрику. Билвоган гаплари "Агар менда шунча бюджет бўлганида зўр клип олардим”, кечирасизу менинг хит бўлган клипларимни 50.000 доллорга олмаганман! Нюшани клипи Райхонни клипидан арзон нархга олинган ишонасизми?

Райхонни "Табассум қил” клипини ўзингиз олгансиз, хафа бўлмангу лекин сиз олганингизга  ишонмадим, ўзингизга ёқдими ишингиз?

- Хафа бўлмайман, хечқиси йўқ. Ўзимга ёқмади! Клип унинг ғояси асосида олинган. Бу клипни ўзимдан ўчириб ташлаганман. Мен унга Максимга суратга олган "Весна” клипим  борку, ана ўша ғояни тавсия қилгандим. 

Тўғри сал кўпроқ пул тўласанг зўр клип қиламан дегандим. Йўқ, Майкл Джексондака хохлайман, мана  Майкл Джексон каби рақсга тушадиган болакай бор деб туриб олди. Фикримча у болакай умуман Майкл Джексондака  рақсга туша олмайди.

Максимнинг "Весна” қўшиғига суратга олган клипингизни Қозоғистонлик хонандаларнинг клипида хам кўриш мумкин,  ўзингизда хам "плагиат” бўладими?

-(асабланади) Максимга суратга олишдан аввал ўзим Қозоғистонлик хонандаларга шу ғоя асосида клипни суратга олдим, кейин эса бир ярим йил ўтиб Максимга. Бу плагиат эмас, мен ўзимни ғояларимдан қанча хохласам шунча фойдалана оламан. Яна бир фарзандни дунёга келтирсам плагиатчилик қилган бўламанми?

Икки бошқа-бошқа хонандада бир хил клип бўлиши хам нормал холат эмаску

-Бир хил эмас! Умуман бошқа-бошқа, фақатгина бошланиши ўхшаш холос. Яна бир бора қайтараман, мен ўз-ўзимдан қанча хохласам ўғирлашга хаққим бор! Асосийси ўзгалардан ўғирламаяпманку. Менданку ана қанчаси ўғирлайди, Шохрух рэпперга суратга олган "Хато” клипимни ғоясини хам ўғирлашга улгуришибди. Россиялик "А-студио” айнан Шохрухнинг шу клипи каби суратга олиб беришимни сўрашгани хақида Сизга айтгандим. Бироз ўтмай ана "Мумий тролль” гурухи шу ғоя асосида клип суратга олибди.

 

Хозирда нималар билан бандсиз?

-Финландиялик машхур Стейсига "Урушни истамайман” (Не хочу войны) номли қўшиғига клип суратга олишни бошлайман. Бу хонанда Евровидениеда қатнашган бўлиб, бу қўшиқ уруш хақида эмас, йигит ва қиз орасидаги жанжал хақида бўлади.  

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 8818 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Bahodir Yoldoshev

Нравится
Барча изохлар: 26
1 chanel   (21-Дек-2011 04:22) [Материал]
qoil smile

2 chanel   (21-Дек-2011 04:24) [Материал]
bu ----- juda jonga teydida rosti qayerga qarasa shu maykl jeknsinni fonatkasi angry >( angry

3 Dilnoza   (21-Дек-2011 05:05) [Материал]
Omad Bahodir Yòldoshevga lekin Rayhonni "Tabassum qil" klipi yoqadi.)

4 Shahzod   (21-Дек-2011 05:05) [Материал]
Klipmeykirlani ichida eng Hurmatga sazovor inson BAHODIR YOLDOSHEV , doim o'zlarini betakror g'oyalari bilan ajralib turadila,suratga olgan kliplarining sifati har taraflama zo'r deb hisobliman va Man ulani Hurmat qilaman hamda ishlariga doim Omad tilab qolaman !!!

5 JeeS   (21-Дек-2011 05:21) [Материал]
Гап йук омадини берсин!

6 Frenk   (21-Дек-2011 07:37) [Материал]
Uqib kurib hayron qoldim Maladess boshqa chet el davlatlaridan ham taklif tushaykan qoyil hammaniyam qulidan kelurmaydi maladess qoyil.

7 Zuxraxon   (21-Дек-2011 08:37) [Материал]
Bahodir Yo'ldoshevga omad.

8 sherzod   (21-Дек-2011 09:40) [Материал]
Ajoyib klipmeyker iwlariga omad.

9 oybek   (21-Дек-2011 10:24) [Материал]
Omad tilaymiz. cool

10 SHAXZOD NORMATOV   (21-Дек-2011 10:55) [Материал]
Woxi ¤XATO¤ sini wu odam ogamidi))) E vapwe Gap yö Supper Iwizga rivoj oka. Özbek artistlari bnam iwlap turin. . . .

11 Farhod_shoubiznesga_umuman_aloqam_yoq   (21-Дек-2011 11:07) [Материал]
Ko'pchilik yoshi kotta insonlar, O'zbekiston xalq rejissyori Bahodir Yo'ldoshev (o'g'li Bobur Yo'ldoshev) bilan klipmeyker Bahodir Yo'ldoshevni adashtirishadi.

Rahmatli Xojiboy Tojiboyev etganlaride, Anvar G'aniyev bilan Anvar Sanayev oka ukami yo familyadoshmi digan gaplaridande )))

12 ledy   (21-Дек-2011 12:29) [Материал]
Баходир Йулдошевни чет эл эстрадаси учун клиплар олишини энди эшитдим тугриси. Хурсандман. Олган клиплари профессионал.

13 Abdumalik   (21-Дек-2011 14:00) [Материал]
o'zbeklardan taniqli insonlar chiqsa doimo xursandmiz,omad tilayman.

14 ledy   (21-Дек-2011 16:33) [Материал]
Rahmatli Xojiboy Tojiboyev etganlaride, Anvar G'aniyev bilan Anvar Sanayev oka ukami yo familyadoshmi digan gaplaridande )))

Уларнинг фамилиялари хам бир хилда.. Сиз айтамасангиз мен хам уша деб уйлаб юрарканман.

15 Vodima   (21-Дек-2011 17:13) [Материал]
rahmat mavzu uchun smile

16 Fast   (21-Дек-2011 22:10) [Материал]
Zor zor. Gap yo Bohodir akaga. omad .. rayhon ozi rayhondeee maykl jekson cha

17 nozima   (22-Дек-2011 00:53) [Материал]
qoyil qolish kere

18 nozima   (22-Дек-2011 00:55) [Материал]
zo'r

19 Mo'mina   (22-Дек-2011 09:42) [Материал]
zo'r ishlaga omad

20 pink   (22-Дек-2011 10:47) [Материал]
ha, bu insoni tiri legenda disa bo'lad, perfekcionistla dib hisovliman, yengi ovotkan mashi kinolari haqida ntv da gapirshud, kadirlari alambaloidi, tarihi kostumlidi, zo'r

21 Мужчина   (22-Дек-2011 14:45) [Материал]
bub turadi lekin Jaxongir xam kolishmidikan NEZdan ishommaselar kurishilar mumkin http://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=4yVebsKnwyg#!
mana bu uzimizi JAXON http://www.youtube.com/watch?v=Z7bA8KI4fyU&feature=player_embedded

22 Мужчина   (22-Дек-2011 14:50) [Материал]
LOLANIKI XAM SAL-PAL BUNI MUXLISLAR OBSUJDAD KILSIN
http://www.youtube.com/watch?v=RrJ_-oZxtDo
MANABU UZIMIZI LOLA http://www.youtube.com/watch?v=Fg9ChoVW6I0&feature=related

23 Jasur   (23-Дек-2011 20:34) [Материал]
Shoxruxni Xato klipi vapshe professional, gap bo'lishi mumkinamas,rahmat shu klip makerga...

24 narcizuz   (25-Дек-2011 02:06) [Материал]
Максимга суратга олган "Весна” klipini nimasi yahshi? jinnichilikni, "hammangizga tupurib quyibman" deyishni targ'ib qilishdan boshqasiga yaramaydi. dry

25 narcizuz   (25-Дек-2011 02:13) [Материал]
lekin Шохрух рэпперга суратга олган "Хато” klip yahshi chiqqan.
MA'NO BOR!

26 jamic   (27-Дек-2011 18:18) [Материал]
qoyil Ko`krak nishoni berardim Omad

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!