Мустақиллик буюк неъматимиз ва уни илк нишонлаш давримизни эсласам борми... байрам сўзда эмасди, хис қилинарди. Хамма телевизорга ёпишиб олиши қай тарзда кечишини тасаввур қила олмайсиз. Хозир хам шу...лекин аввал "Қани бугун нима янги ашула бўларкин?" "Қани ким Ватан қўшиғини бопларкин" ва албатта "Юлдуз нима қўшиқ айтаркин?" деб кутса, хозирги настрой ўзгача: "Хм..нима каромат кўрсатаркин яна ўша дежур артистлар?"
Қизиғи, халқимиз башоратчи бўлиб кетди ўзиям. Росмана аниқ чиқяптида башоратлар.
Бу байрам ахир буюк байрамларимиздан бири, бир йил кутамиз, жиддий ва маъсулиятли байрамку. Нима учун ўша пайтлардагидек халқ маза қилмаяпти? Твни кузатиб, сахнада кечадиган режиссура халққаям кўчгандек. Сунъий...
Эринмасдан Тв архивларини бир кўрингчи. Ана, ютубда мингта видео, бир қаранг ўша видеоларни. Хозир хам кўриб этингиз жимирлайди.
Шахзод гурухи, Севара Назархон, Руслан Шарипов, Ялла гурухи, Юлдуз Усмонова ва бошқалар, ахир улар авлиё эмас, оддий одамку, улар харакат қилишганку. Нима учун, бугунги кундаги бу катта байрамда эски ва саёз қўшиқлар?
Бугунги байрам тадбирини кузатиб охиригача ниманидир кутдим. Яхшиям бахтимизга салют бор, ва яхшиямки дастур сўнггида. Хамма нарсани устини ялтироқ ўраш осонроқде тўғрими?
Фақатгина Гулсанамнинг кўриниш жихатдан чиқиши ёқди холос. Дид билан, миллий ва чиройлик кўринишда чиқдию..."Ажаб"ланди. Зўр қўшиқ лекин...эскию. Бу хам майли, майдонда, давлат тадбирида плагиат қўшиққа қум борми ўртоқлар? "Бемор" қўшиғи халқда оммалашгани билан, спутник орқали намойиш қилиб турибмиз миллат байрамини, уни асл эгалари кўриб, ха миллий байрамингни кўрки асли негизи бизники-ку демайдими? Балки шунинг учун умуман хонандани операторлар твда кўрсатишмади, фақат қўшиғи янгради холос. Лекин шартмиди шу? Миллат байрамидаги миллий шармсорликмасми бу? Майли шу йигитни давлат тадбирида чиққиси келгандир, лекин нахотки шу болани биронта муаллифлик қўшиғи бўлмаса-я?
Алишер Файз хам ўша мозий қўшиғи билан. "Дардим борееей"... байрамда дардга қум борми ўртоқлар? Ундан кўра "Индама.."санг яхшироқ бўларди (қўшиқ назарда тутилди Индамадим)
Шу куни янграган биргина "Қайроқ ялласи" ёқди тўғриси. Алишер Файз ва Гулсанамларда албатта етарли янги ва Ватанпарварлик хамда шодон қўшиқлар кўп, ва бу тадбирда уларнинг танлови умуман роль ўйнамайди. Хамма гап режиссерда!
Умумий бахо берганда, худди бу йилги дастур формати мозийдан садо стилида ўтгандек...
Хар йили бир сценарий, албатта болалар, кейин спорт, кейин офицерлар, тарихий миллий тароналар, кейин опера (иногда балет) кейин турли вилоятлар ва миллатлар, кейин эстрада, орада лазги ва албатта опера билан тугаб, устидан салют сепилади. Қарабсизки майдон дастури таоми тайёр! Ялтиллаааааб турибди салютлари ила!
Юқоридаги хар бири алохида айтилган нарсаларга хам адоватим ё эътирозим йўқ, лекин нахотки ИЖОД билан сценарий тузиш қийин бўлса? Янгилик, ДИНАМИКА! КАЙФИЯТ! ЭФФЕКТ, СЕНСАЦИЯ деган тушунчаларм бор ўртоқлар, фақат мозий садоси ва бир хилликмас.
Кимладир ким биландир дуэтми, кутилмаган артистми, керак бўлса, бошқа бир, дунё миқёсидаги артистни мехмон сифатида ўзбек артисти билан дуэтими билмадим, ҒОЯЛАР ФАНТАЗИЯЛАР КЎПКУ!
Режиссерларнинг тажрибаси ўз йўлигаю, лекин мозийдан энди бугунги давр ва келажак ёшларигаям ўтийлу, қанчадан қанча ёш режиссерлар, янги ғоялару фантазиялари билан жавлон уриб ётишибди . Ана қаерга эмоция ва куч ғайратини сарфлашни билмай, кўчада мошина пойгасию, дискобарларда ирғишлагандан кўра, ўшаларни ёш ва кучга тўла энергиясидан фойдаланинг , кам бўлмайсиз!
Халққа байрам рухияти керак ўртоқлар! Зўр байрамимиз борку, такой маза қилиб Ватанпарварлик рухиятини қон қонимиздан қайнатиб, сакратиб юборадиган даражада қилса бўладику, эй бу ахир рости ўзбек халқини Ватанпарварлик байрамику! Фахр, ғурур озодлик байрами!
Хозирги "Бунёдкор" стадионида ооолдин бўлиб ўтган "Адойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон" гала концертини эслайдиганлар борми? Чипталари "Матбуот" киоскларидаям сотиганди, стадион тўла, хамма Ўзбекистон деб бақиряпти, хеч қанақа сунъийлик йўқ! Театр йўқ, қўшиқларни ўзи, тарғибот рухияти динамикаси дискотекадаги энергиядан юқорироқ, одамлар хаммаси ёшлар ва хеч ким маст эмас, лекин ўша даражада эмоциялари юқори! Хеч ким ўтирмайди, хеч ким ўтиролмаяпти!
Эсласам борми, у ердан чиқиб кетаётган барча ёшлар бақириб "Адойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон" деб куйлаб кетишган. Йўллар албатта ёпиқ ва бир икки километр юриб кетяпмиз, хамма Ватанпарварлик рухиятида, кўпчилик байроқларга ўранган, буни тасвирлаб беролмайман. Футбол матчларидаги фанатлардек бўлган.
МАНА ВАТАНПАРВАРЛИК РУХИЯТИ! Мана миллат байрами!!!
Хозирги ёшларни ўз истаги билан куйлата олган бугунги кундаги Ватанпарварлик рухиятидаги қўшиқни кўрсатингчи!
Барибир ўша Севаранинг "Улуғимсан Ватаним" ва "Адойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!"
Эски қўшиқлар, лекин шу эскисиям бугунги майдонда йўқ. Бугунги майдонда эски қўшиқларни "емаган"и фақат! Мана сизларга байрам рухияти! Байрам тадбирига муттасаддилар учун уят! Бу байрамга хос тантанани одамлар СОҒИНДИ! Ана, кеча Андижонда Севарани "Улуғимсан Ватаним" билан чиққанидаги холатни бир кўринг! Одамлар бақириб юборди! Севарага бақириб рахмат айтишди! Юлдузнинг эса сўнгги икки "Асрлар садоси" ва "Девоналармиз" қўшиғи майдонда янграса борми?
Гап юлдузларда хам эмас, майли, халиги русча "На без рыбье и рак рыба" (балиқ йўқлигида, қисқичбақа хам балиқдек кетаверади) мақолидек "Работать над тем что есть" - бор нарсани устида ишлаш мумкинку!
Бахонани сабаби бўлмайди, майли кимдир "запрет"да, лекин фақат кунимиз санъаткор ижодигамас, РЕЖИССЕР ИЖОДИгаям боғлиқку. Қани у ИЖОД? Механизмда барча деталлар ишлаши керак!
Йилда бир мартта маза қилиб Ватанимизни эркинлигини чин дилдан байрамини хис қилиб ўтказайлик деймизу...афсус... телевизорни ўчиргач, хеч қайси қўшиқниям куйламаймиз, танишларимизга қўнғироқ қилиб "Эшитдингми, бопладия" демаймиз, "Эй қачон қайтаради яна?" демаймиз ва бир икки хафта хисланиб юрмаймиз!
Идеологияни тўғри тутишдаги мухим стратегиялардан бири тв (тадбир) гипнози ва ундан таралаётган таъсирнинг тўғри қўйилишида! Авваллари қўшиқ таъсирида кўзларимиз ёшланарди. Ич-ичимиздан шу кунларга етганимиздаги машаққатларни сезардик! Тарихни хис қилардик! ЎЗБЕКМАН!-деб фахрланардик. Шу даражагача бугунги кунда механизмни мухим детали етишмайди...ИЖОД! Стратегия!
Этинг жимирламадими? Ижодмас.
Узр..бугун байрамни хис қилмадим! Фақат "Ажаб"ландим, "Дардим борей" эди ва уни шу ерга тўкиб сочдим.
|