16:26 Байрамга хос байрам эфири бўлди! +Видео | |
7- декабрь кунги эфирлар ўзбек халқи учун унутилмас бўлди. Айниқса Юлдуз Усмоновани йиллар мобайнида телеэкранда кўришдан мосуво ўзбек халқи Юлдузини ўша илк уни машхур қилган "Хамроз" қўшиғи билан қайта қарши олди. Ўзига хос бир хикмат дерсиз? Балки, зеро бу шунчаки тасодифий сценарий асосида бўлгани сабабли шу қўшиқ мос тушган. Бу хақида мақола сўнггида батафсил тўхталамиз.
8-декабрь Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кунига бағишланган байрам тадбири 7-декабрьда "Ўзбекистон" телеканали орқали эфирга узатилди.
Тадбир бошида янги Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Очиғи, одамни рухлантирадиган ва фикримча самимий сўзлардан иборат сўзлар бўлди. Албатта ваъдалар амалида натижаси билан эканини айтсак, Шавкат Миромонович расман Президент бўлишидан аввалоқ кўп ишларни силжиши хамда мана атиги 2-3 ой ичида анча ишлар қилиб қўйгани сир эмас. Виртуал қабулхона орқали халқ билан ишлашда кўпчиликни оғирини енгил қилишидан то йиллаб тўхтаб ётган метро қурилиш объектларини хам жонлантиришгача.
Умуман олганда илк Президентимизнинг барча фармойишларини бажаришга масъул шахс сифатида бош вазир ваколати пайтиданоқ бугунги кунгача юртимиз равнақи йўлидаги кўплаб ишлар айнан шу инсон назорати остида амалга ошириб келинган. Демакки унинг ваъдалари натижасига шубха йўқ. Президент нутқидан сўнг тадбирни бадиий қисми бошланди.
Бадиий қисм бошида Ўзбекистон Халқ Артисти Озодбек Назарбеков бўлди.
Тадбирни ўзгача ёндошилгани бу фақат қўшиқлар эмас балки шеърлар ўқилиб кетидан шу сатрлар мохиятига яқин қўшиқлар куйланди.
Женисбекнинг шу қўшиғи менга жуда ёқди.
Экранда Юлдуз Усмонова ёзуви ва "Хамроз".
Юлдузданда кўпроқ хаяжонда ўз шодлик кўз ёшларини бошқара олмаган мухлисларни бир кўринг.
"Улуғимсан Ватаним" шеърига видеороликлар қилиниб, турли ёш ва касбдагилар шеър сатрларидан парчалар ўқишди. Улар орасидаги русийзабон Тимур Новиков исмли талабанинг акцент билан бўлса хам шеърни ўқиши томошабинларнинг олқишига сабабчи бўлди.
Табиийки бу шеър Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг "Улуғимсан ватаним" қўшиғига уланиб кетди.
Тадбир якунида илк Президент мархум Ислом Каримовни хотиралаш билан ва унинг хозирги Президентимиз номига билдирган фикрлари билан гўёки худди сезиб билиб Президентликка фотихадек янгради. Видеоролик зўр монтаж қилинган. Мана шу икки Президент билан боғлиқ лавхалару сўзлар уйғунлашуви... Томошабинлар тик туриб олқишлади...кўз ёшлар...
Анча йиллардан бери давлат тадбирларидан одам қониқмаганди. Балки уларда биз кутган, соғинган ва севимли артистлар бўлмаганигами. Бугун хамманинг оғзида шу тадбир. Балки Юлдузнинг файзи рости хам кўрк берар. Севарани хам анча пайтдан бери давлат тадбирида кўрмасдик. Бу тадбирга яна Насиба Абдуллаева , Рашид Халиков ва Фаррух Зокировлар етишмади.
Эфирлар хам шу кун байрамни сездира олди. "Наво" телеканалида Юлдузнинг "Сен мени ишонтир" ретро қўшиғидан то "Ялла" гурухининг қўшиқлари, Миллий Твда Юлдуз Усмонованинг "Сабо бўлиб" клипи премьераси.
Ижтимоий тармоқлар ва айрим сайтлар Юлдуздан тадбир якунини Севара илиб кетганию нима учун у "Адойинг бўлгаймиз"ни куйламагани хақида интригалар авж олмоқда. Бизга бу хақида айтишганида хайратландик. Нахотки шу мухим кўринган бўлса? Ўша сайтларам чунонам қолоқки, тадбир якунини Севара илиб кетди эмиш... Нима қилибди? Юлдузни фамилияси ва унвонларигача юлиб кетмабдими ишқилиб? Юлдуз тадбир якун қилиш учун санъатга келмагандир ўзи? Шу билан ўлчанармикан энди санъатдаги ўрин?!
Юлдуз сахнага қайтсин дея орзу қилган фанатлар бугун энди нега охиридамас, нега у қўшиқ дея хархаша қилиши ғалати.... вей рэп айтиб чиқсаям сахнага қайтдику нима фарқи бор?
Халиги русларнинг от совға қилсанг тишига қарашдек бўлса , узрку, бизни холатда отни айланиб ўтиб думини кўтариб қарашдек гапда буям.
Бу гап сўзлар бошланганига биз билан тадбирга бевосита алоқадор шахслардан бири боғланиб қўйидагиларни маълум қилди: Тадбир махсус сценарий асосида бўлиб асосий урғу шу тадбирда шеърий ёндошув бўлганига ва охирида илк Президентимизни хотиралаш билан якунлаш кўзда тутилган бўлди, шу сабаб хам хонандаларнинг чиқиши айнан шу шеърларнинг тузилишига қараб хамда репертуари хам айнан шеър мохитига яқин тарзда танланди. Юлдуз Усмонова билан боғлиқ гап-сўзларга келсак, рости хам мархум Президентни хотиралаш билан якунланишда "Адойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон" қўшиғи рухияти мардонавор ва росмана байрамона бўлгани учун хам тўғри келмасди. Тадбир байрамона бўлгани билан унда хотиралаш билан якунлаш кўзда тутилганди. Нима учун одамлар охирги йилларда якуний чиқишларда кўринган Озодбекни бошида чиққанига ёки Гулсанамни хам ўртасида чиққанига ахамият бермай Юлдузни сахнага неча йил танаффусидан сўнг қайтганидаги қаерида чиққанидан то нима куйлаганини мухокама қилишди экан тушунарсиз. Майлида, кимгадир Юлдузни қайтгани ёқмагандирки қаерида қандай чиққанию нима куйлагани мухимроқ бўлибди.
15-декабрь куни "Истиқлол" санъат саройидаги "Мавсум хитлари" гала-концертига ташриф буюрсангиз Юлдуз Усмоновани қайси қўшиғига мукофотланишию, концертни қаерида нима куйлашиниям билиб оларсиз.
Байрам ташкилотчилари учун эса ташаккур!
Навруз ва Мустақиллик байрамимиз хам шу тариқа байрамона кечишидан умидвормиз.
Байрам тадбири видеоси:
| |
Бўлим: Tabriklar | Кўрилган: 95171 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 26 | ||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |