Байрам, ўқув мавсуми ва куз хақида... Yangiliklar
Байрам, ўқув мавсуми ва куз хақида...

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 
-Аввало Мустақиллик байрами муборак! Борган сари Ўзбекистон тинчлиги қадрига етаётганимизни атрофдан хам кўп эшитмоқдаман.
Таксими, бозордами   "Шукр-ки холатимиз Украина, Сирия, Ироқ, Исроилдекмас" дея қулоққа чалинаётган ўзбек халқини хитобларидан мамлакатимиз фаровонлигини хис этаётганини сезиш қийинмас. Рости, Евронювс телеканалини томоша қилиб, кунига дунёни бир қанча мамлакатларида нималар бўлаётганидан хайратланаман.
 
Кечагина нолиётган таксичилар  бугунги кун  хаёлидагисини тилга чиқаради: "Хозир автосалондаги хамма мошиналарни одамларга бирдан бериб юборишни бошласа, тасаввур қиляпсизми нима бўлади? Кўчалар тўлиб кетади".  Янги йўллар ва кўприклар бекорга очилмаяптида, машиналар кўпайиб кетди".
Авваллари битта мошина бир махаллада бўлса, хозир бир хонадонда икки учталаб.  
Ортиқча гапни хожитиям йўқ. Хаммаси факти билан,  халқ тўқчилигу кўпчиликда яшамоқда.
Ишлаган тишлаяпти, зўр ишлагани зўр тишлаяпти.
 
Тўйлар...
Олдинлари  битта тўйга битта машхур артист келса, тўй зўр ўтди дея махаллага шов-шув бўларди. Хозир тўйда камида 4-5та машхур артист келмаса стандарт тўймасдек. Хориж артистлари ташрифинику айтмаса хам бўлади. 
Олдинлари Волга машинаси келинни олиб кетса супер эди, хозир кўчаларни Джип ва лимузинлар 7-8талаб тўлдириб кетмоқда.
Олдин тўйхоналар фақат домларни ховлисида бўларди. Махалладагилар уйини ховлисида ёки кўчани тўсиб тўйхона қиларди.
Хозир деярли хар чоррахада хашаматли тўйхоналар қурилган.
 
Ўзбек ўзига бек тарзда турмуш қуряпти, балки шу сабаб бизга бўлган четдан танқид тобора кулгулик тус олмоқда. Тахлилга хам хожат керакмас, хаммаси кўриниб турибдику.
Олдинлари келажак хақида ният қилиб сўрардик, хозир тобора ШУКР сўзини қайтармоқдамиз. 
 
Шукрона давримиз муборак ўзбегим!
 

 

 -Ўқиш ўқиш ва яна ўқиш... 1-сентябрь болаликдан янги китоб ва дафтар варақлари исию,  "попка"(портфель)нинг чарм хиди, янги дазмолланган шим ва кўйлак иси билан хам  ёдимда қолган. Сентябрьдан  мактаб ва институтларга ошиқаётганларни хам ўқув мавсуми билан табриклайман. Шунингдек менинг севимли куз фаслим келгани билан хам табрик! 
 

 

-Мустақиллик байрами тадбирини тв-дан кузатар эканман, борган сари кузатиш иштиёқим сусаймоқда.  Бу йилгиси хам шахсан мен учун жуда зерикарли ўтди. Кутилган артистлару, кутилган тароналар бўлмагандек. Кутилмаган янгилик ва сюрпризларку тобора орзуга айланмоқда.
 
Йилда бир маротаба  бўладиган байрамга масъул ижодий жамоа фантазияси хам қаригандек.
Ривожланишни сахнага   қўйишмаётгандек.
Йилдан йилга бир хил сценарий, хозир ким чиқади, қандай блок кейин нима ва охирида Озоду Гулсанам, гох гохида Бойхонова ва Зиёда билан Алишер Файз-буниси хаммаси доим "посредственно!"(бир хиллик)
 Байрам тадбирлари стандарт иштирокчилари... Ўзбек санъати фақат 4-5 артист  билан чегараланиб қолгандек гўё. 
Айрим санъаткорларнику шу байрам тадбирида фақат кўрсак (масалан Шомағрупов), баъзиларини айнан шу байрам сабаб кашф қиляптгандекмиз.
 
Бу йилги тадбирдан бир нарсани сездингизми:  У.Рахматуллаевни олдинги йил камералар кўрсатишни истамагани сезилган бўлса, бу йил уни мутлақо кўрсатишмади. Ундан бошқа хамма ва хамма нарса кўрсатилди, хаттоки тепадан кўчалару, унда ўтаётган машиналаргача.  Ким куйлаётгани  ёзувдаги титрда кўринганини айтмаса, камералар уни кўрсатишга "бойкот" эълон қилгандек. Операторлар корпоративкасига бормаганмиди шўрлик?
Хуллас, Давлат телеканалида у запретдами дейман?) Бу йил ўғирланган қўшиқ билан чиқмаганди...адашмасам!)
 
Йилда бир бўладиган тадбирда йил давомида энг аъло ижод қилганлар хитлари билан чиқишса қани эди? Ёки бўлмасам шу тадбирга мосланиб янгича нарсалар қилинса, кутилмаган дуэтларми... Ахир ижодда фантазия чек-чегарасизку. Режиссерларга нималар бўляпти?
Хеч бўлмаса спутник орқали бошқа давлатларга намойиш қилинадиган байрам тадбири эканлиги маъсулиятини сезиш пайти келгандир. 
01-Сен-2014 06:09
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 ledylove   (01-Сен-2014 08:55)
O`zligimizga ko`z tegmasindoim xalqimiz shunday tich totuv bo`lsin yurtboshimiz omon bo`lsinlar

2 No ONe   (01-Сен-2014 09:33)
Bayram tadbiri to`liq videosini qo`yingla iltimos. chet eldagilayam ko`rsin

3 elif   (01-Сен-2014 09:50)
MANIMCHA BAYRAM JUDA CHIROYLI UTDI,KURIB MAZZA QILDIK

4 elif   (01-Сен-2014 09:52)
NO ONE,WWW.MEDIABAY SAYTIDA A`LO SIFATDA UZBEK VA BOSHQA MAMLAKAT KANALLARINI BEMALOL KURISHINGIZ MUMKIN

5 Komily   (01-Сен-2014 10:14)
Bayram har yilgiga nisbatan chiroyli buldi "yomonlashga arzimaydi hicham zerikarli emas" aka
Ответ: xa albatta, lekin maqtashga xam arzimaydi. Xar yili bir xil saxna, bir xillikdan zerikdi odamlar. Sevgi xaqidagi ashula bilan mustaqillik bayramini o`tkazadimi yana xalq artistlari. Rejissyorni almashtirish kerak yoki xar yili majburlab yedirilib kelayotgan senariyni almashtirish kerak. Agar shu ketishi bo`lsa kelasi yil bayramni avvaldan aytib bera olamiz nima bo`lishini va  qanday tugashigacha. Uji 4-5 yildan buyon yod bo`lib ketdi. 

Izoxlar moderatori Bek8111

6 FC_PAXTAKOR   (01-Сен-2014 10:27)
no coment

7 Азиза   (01-Сен-2014 10:51)
Хм чиройли утди байрам лекин зурамас Юлдуз,Шахзода,Тохир,Райхон,Насиба,Фаррух Зокиров......шулани курмокчидик

8 Without YoU   (01-Сен-2014 11:05)
Ха ростдан хам Улугбек Рахматуллаевни юзини курсатмагани жуда ажойиб булдида Умуман мен танимаган хонандаларни куринишидан кура унинг чехраси афзалрок эди Байрам дастури тугагунча нимага???? деган савол кийнадида sad

9 Without YoU   (01-Сен-2014 11:09)
Энг улуг байрамимиз Хаммамизга муборак булсин!

10 ФАЙЗУЛЛО   (01-Сен-2014 11:11)
Ха Улугбек Рахматуллаевни курсатишмади сабаби нима булиши мумкин роса кизикдим. Концерт охирида юртбошимиз б н куришаётганда куринди холос. Бошида уйлабманки Улугбек ателаб келмаган булса курсатишмади дебман. Кейин билдимки сиз айтмокчи запрет бор шекили.

11 Farru_kh   (01-Сен-2014 11:47)
Har doimgidek bu yil ham YULDUZ USMONOVAni o`rni bilindi....

12 Hudoyor   (01-Сен-2014 11:55)
Mustaqilligimiz abadiy bolsin...

13 sherzod   (01-Сен-2014 13:12)
Xar doimgidek ozod va gulsanam bir xil ashulasini etdi. Manimcha 4 yildan beri etiladi shu ashula. U xam etmaganidek ozod omon ashulasini navro`z bayramida xam etdi. Uyat bu xalq artistlariga naxotki yilda bir martda bo`ladigan bayramda vatan xaqida tuzukroq qo`shiq kuylay olmasa. Endi rejisyorlarga kelsak tvda ko`rsatmasdan qo`shig`ini qo`yarkansan mana yulduzni o`sha mashxur ashulasini qo`ymisanmi mazza qimimizami.
Karochi govaryat manga umuman yoqmadi.
Bayram muborak xammaga.

14 мухаррам   (01-Сен-2014 13:39)
Ёзсаммикан ёзмасаммикан

15 zaya   (01-Сен-2014 16:16)
Man bu yil Ozodbek N. Urniga Yulduzni kuramiz deb uylagandim(((

16 Zohid   (01-Сен-2014 16:35)
Реал фикрлашни хам урганишни бошлашимиз керак. Мутлако тугри, мустакиллик байрами хар йили бир хил, уша сахналар олдиндан билиб турасиз сахнага ким чикишини. Бошка хонанда ва ижрочилар йукми мамлакатимизда?

17 Bakhtisher   (01-Сен-2014 16:36)
Konsertning oxirigacha ming umid bilan kutdim, lekin bu yil ham YULDUZim chiqmadi  sad

18 Nilufar   (01-Сен-2014 16:45)
sputnik órqali 80 ta davlatga uzatilmoqda diyilgan.......Lekin xich unaqa bo´madi, masalan bizani tomonda xich qaysi o´zbek kóromadik,......!!!

34 ledy   (03-Сен-2014 13:38)
кайси сайтдан куролмадингиз, мтркни сайти яхши ишлаяптику.

19 Далер   (01-Сен-2014 17:06)
мухаррам ёзинг,ёзинг,ёзинг,дилингизда колиб кетмасин уз фикрингиз,хамма уз фикрини ёзадику.

20 Azamat   (01-Сен-2014 17:44)
Shu ham bayram bo'ladi-yu!

21 Мухаммаджон   (01-Сен-2014 20:42)
Костюм шим униформадек бир хиллигичи хаммасиники кук, хакикатдан сценарий бир хил уже знаеш ким чикади нима булади охири Озод Гулсанам даже финалная музика 23 йилда узгармаса

22 Мухаммаджон   (01-Сен-2014 20:44)
Лекин  вилоятларда сценарийларда узгариш буляпти масалан Андижонни мисолида Навруз умуман узгача Мустакиллик янаям бошкачарок тусда буляпти такрорланишлар бору лекин унчалик даражада эмас

23 сайёра   (01-Сен-2014 20:54)
хмм

24 Фарход   (02-Сен-2014 00:53)
Ниме ростини ёзмидиган буп колдиз Сардор канака тинчли хич нима бумагандан кейин тинч буладиде миллионлаб одамлар Узбекистондан чикиб кетиб ишлашвоти ! Канака тинчлик нимала дивос 2 - 3 та лаб мошина ё угриларда бор ё афиристлада !
Ответ: увахахаха, унда бутун республика аферист ва ўғри эканде?)) Миллионлаб одам чиқиб ишлавотган бўлса каттароқ пул истагидадир, ва умуман олганда авваллари умуман чет давлатларга чиқиш таъқиқланган бўлган биласизми? ФАКТ! Шу четга чиқиб котта котта пул олиб кириб участкала қургани, уй мошина олганиям имкониятни МУСТАҚИЛЛИК бермадими?! Хаммаани ўзини қўлида, истасанг қорнинг тўқ ва эгнинг бут бўлиши билан кифояланиб Тошкентда ишлаб яша, хохласанг каттароқ олиш учун четда хизмат қилиб қайт. Танлов хаммада бор. Хамма мамлакатдан четлада миллионлаб одам ишлайди, это дело выбора! Тинчлик хақида саёз ва тушунарсиз нарса ёзибсиз, нима деганиз зеч нарса бўлмаса деб? Сомали ва Афғонистон, хозирги Ироқ жа нари борса Болливуд дея дунёга машхур Хиндистон кўчаларини кўринг. Ана ўша ерда очарчилик ва қашшоқлик. Все познаеться в сравнении! Агар зўр давлат билан таққослаганда хам атиги 23 йил ичида бизлар эришган ютуқларга ўша зўр давлатлариз асрлар мобайнида эришган.

25 Mahmudxon   (02-Сен-2014 01:52)
4 Yil 23 yowim va 23 yillik mustaqqillik bayramimizda oz yurtimda bololmapman. Lekin qalban xis qilaman onamni xar yilgi tabriklari mani goyoki uzb da owa yowlig cogimizda qanday yayrab quvnab bayram qilsak xozir xam birgalikda bayram qilyatkandekman. Xammamizga 23 yillik musaffo osmondek tinchlik davri muborak bolsin!!!

26 Гульноза   (02-Сен-2014 11:31)
"Узбекнаво" га эътирозим бор Нима учун  мамалакатимизнинг Наврўз ва Мустақиллик байрамларида халқимизни.юртимизни равнақини ўйлаб хам Севара Назархон Юлдуз Усмонова Насиба Абдуллаева Азим Муллахонов Озода Нурсаидова Абдулазиз Карим ва яна бошқа юртимизни ўзга юртларда куйлаб юрган хонандаларни байрам репертуарига киритиш мумкин эмасми?

27 Kozim   (02-Сен-2014 11:52)
Uji )))))

28 Дильфуза   (02-Сен-2014 11:57)
Байрамда халк яхши курган артислар йук, байрам зерикарли ва хар йили бир хил булади.Юлдуз Усмановани курамиз деб уйлагандик

29 Komila   (02-Сен-2014 12:38)
Сайёд гапизга 100 % кўшиламан. сценарийни ўзгартирила илтимос. нокал этвотган ашулалигини ўзгартиришсин айникса Озодди.

30 Samina   (02-Сен-2014 15:04)
Улугбекни наврузда хам курсатишмаган эди, хайрон булудик хозир хам курсатишмади. Лекин концерт ростанам бир хил доим. Озод хам эски кушигини этиб чикди.Юлдуз Усманова эса хар байрамда енги кушик этардилар, одам маза килиб курарди.

31 Дильфуза   (02-Сен-2014 15:30)
Байрамда халк севган артисларни чикаришса яхши буларди, масалан ватан хакида яхши кушиклар ижро этган "Ялла"ансамбли, Юлдуз Усманова, Севара Назархан, Тохир Содиков,Райхон, Шахзодаларни курсак янаям хурсанд булардик. Эл ардоклаган санаткорларни байрамларда курсак нур устига нур буларди.

32 Гульноза   (03-Сен-2014 10:46)
Байрамларда ва телевиденияда хам бир хиллик.Телевизорда кўрадиган кўрсатувлар кетма-кет қайтарилаверади.Қачон Узтв ни курсатувларини биз хам Россия каналларини интиқлик билан кутгандек кутамиз?.Қачон? Шу эътироз ва таклифларимизни тегишли ташкилотлар ўқиб хулоса чиқаришармикан ёки ўзимиз ёзиб ўзимиз ўқиб юраверамизми?  Янгиликлар бўлишини кутиб қоламан..

33 sandy   (03-Сен-2014 13:14)
sayyod yanglik yo'qmi?

35 Sardor Khamdamov   (03-Сен-2014 14:02)
Elyor (24), fikringizga qo'shilaman! Darhaqiqat,o'zganing omadi hisobiga ijod qilgan,kechirasiz, to'g'rirogi,yurgan bunday qo'shtirnoq ostidagi "xonandalar"ga NAFRAT! Sayyod, SIZ ham e'tibor beribsiz, bayramni oilaviy kuzatayotib, U.R.ni ko'rsatishmaganiga,avvaliga, biz ham ajablandik. Agar adashmasam, xozirgi o'zbek shou-biznesida, o'g'irlik borasida avvalgi yetakchilar A.Sanayev va M.Asalxo'jayevalarnni ortda qoldirib, peshqadamga aylanib oldi. To'gri, bu fikrlar bilan, uning muxlisi kamayib qolmidi,lekin baribir unga KATTA HARFLARDA UYAT!!!

36 soundmusic   (03-Сен-2014 17:43)
salom sayyod.com ning tinim bilmas hodimlari. iloji bo'sa lozim topsela kecha milliy bog'da bo'lib o'tgan konsert haqida to'liq ma'lumit va iloji bo'lsa fotosuratlarni taqdim etsangiz hamma zo'r konsert bo'ldi dib aytmiqda nega sayyod jim jit bunga shunga iltimos oydinlik kiritilar

37 Ziyowa   (03-Сен-2014 18:19)
Wu bayramga rosa borgm keladide .t6ri har yili bir hil artisla sal 6zgartirilsa z6r bolardi yulduz usmonova kesa bayram z6r b6ladi

38 siroj   (04-Сен-2014 00:36)
Ulugbe yetip kelomadi oka man osha bayramda monitorlaga qariman rosa uziyam eslashdi

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 40
Мехмонлар: 40
Рўйхатдагилардан: 0