Бу мавзу диққат билан теран фикрлашни талаб қилса керак, зеро мавзудаги юзаки кўрилган хайит ва табрик хақида эмас, муносабат (!) ва “галочка”-қилинди хисоби муаммосига эътибор қаратиш.
Хаққоний муносабатга одамларни жалб қилиш холос.
Мобил телефонлари пайдо бўлишидан аввал одамларни муносабатидаги самимийлиги биргина кўришиб, ЮЗ КЎРИШИБ, ёки қўнғироқда асл овозимиз билан боғлиқлиги ўша пайтдаги кучлироқ кечган мехр-оқибати билан боғлиқ бўлгандир... Борган сари оқибат йўқолаётгани сабабларидан бири техника-тезлик даври билан хам боғлиқлигига буям бир далил.
Масалан сўнгги давр “тили ва юзи” бўлган смс ва бугунги кундаги вацапу телеграмлардаги кечаётган табрикларга реал қарайлик.
Бир йилгина аввал кечган бир холат:
-Сардор зўр битта табрик жўнат танишимга юбормоқчиман, такой шеър бўсаям зўр бўларди.
Ёки:
Рамазон хайитида танишимни телефонига смс келди.
-Эй, кимлар ёзвурадия... Нега рахмат? Аааа ўзим рассылка қилувдимку, бунгаям кетиб қопти...
Яна:
-Кеча юборган табрик шеърим бир кундан кейин ўзимга учта одамдан қайтиб келди.
Мана шу холатдан эса ўша хайитда бу мавзуни кўтармоқчи эдиму , кўпчилик нотўғри тушунишлари ва мени одамларни табригидан энсаси қотаркан, ёки хайит табригини дин ва хайит мавзусига қориштириб адаштириб ташлашади деб индамагандим. Бугун шундоқ бўлди хам...тавба...
Хуллас, агар ўз фикрларим ва ичимдаги хақиқатимдан чўчийдиган бўлганимда Сайёд бўлармидим?
Йўқ бу йил бу мавзуни очиқчасига ва тушунтириб кўтаришга мажбур бўлдим.
Байрам келишидан юрак безиллайди, хозир узундан узоқ шеърий табрикни , БИР ХИЛ шеърни 75-та одамдан қайта қайта ўқиб ёдлаволаман деб. Хаммасига рахмат деб ёзиш қийинмас уларга ўхшаб копировать қилиш аммо бу нима бўлади? Шунчаки ўйин. Байрам ўйинига айланган муносабат...
Аввало, хар бир одамга табрик келиши бу завқли холат, хаммага ёқади, лекин бу спам рассылкасифат бўлиб унда самимийлиги бўлмаса нимаси қизиқ уни? Нимаси кўнгилни кўтаради?
Пустой (бўм бўш жонсиз) табрик! Худди реклама спамидек.
Аксарият кўчириб (копировать қилиб) юбораётган табрикни ўзлари ўқимай, кўплари маъносиниям билмайдиганларам йўқ эмас.
Муносабат? Эътибор?
Қўйсангизчи, эътиборни юқоридаги холатдан билсангиз бўлади, хаммаси тайёр:
Тайёр шеър интернетдан олинади, телефондаги рақамлар СПИСОК(рўйхат)идан ГАЛОЧКА(белгилаш)лар қўйилади ва ОТПРАВКА(юбориш)! Тамом...
Хаммага бирдек кўчирилган табрикни қабул қилингу завқланинг.
Шуми эътибор?
Шуми муносабат?
ЭРИНАМИЗ! Хар бирига алохида ёзишга ЭРИНЧОҚЛИК! Оқибатичи? Муносабат ва оқибатга хайр, байрамда ўйин ўйин ва ниқоб...ёлғон...
Битта шеърни камида 4-5 контактдан оламиз. Нимаси табрик? Нимаси эътибор?
САМИМИЙЛИКЧИ?! Сиз нарсамисиз? Исмингиз йўқми? Ўша одамга хурмат даражангизчи?
Битта сирни очаман, санъат оламидан Адиз Ражабовдан “именной” – аталган самимий табрик олишимни эслайман (балки бошқаларданам бўлгандир узр эсалолмадим, шунчаки кўп Адизда исмим билан қисқа ва лўнда аниқ бўлгани учун ёдда қолган). “Сардор ока байрам билан табриклайман!”
Бўлди, шуку самимий табрик. Шу байрамда олинган 100дан зиёд (ижтимоий тармоқларданку санамай) табрикдан мана шу каби аниқ аталган ва исмингиз турган, ортиқча шеърсиз шунчаки икки оғиз “байрамингиз билан табриклийман!” деган сўз мингта шеър ва суратчалар орасида кўзингизга оловдек кўринади.
Вей, байрам келди дегунча хамма шоир!
Бобур Бобомурод ё Ахад Қайюмдан келсаку ха тушунасиз, шоирку булар деб.
Бу мақоладан кейин манга табриклар сони камайса камаяқолсин, манга самимий бўлмаган шунчаки кўчириб юборилган жонсиз ва умумий ГАЛОЧКа керакмас. Кам бўлсаям ЖОНЛИ ва аталгани бўлсин, менга хақиқат яқинроқ.
Самимий муносабат ва аниқ сизга эътибор билан аталган икки қатор (камтар, хато ёки тушунарсиз бўлса хам) СИЗГА АТАЛИБ ЁЗИЛГАНИГА нима етсин?
Мақола қилишдан аввал одамларни фикрини ўрганай деб инстаграмга бу мавзуни қисқача кўтариб, шу менга келган шеърий табриклар ва уларга билдирган эътирозларим сурати билан қўйганимда “Ур Хамзани, ос хақиқатни, теп адолатни!” акцияси бошланди.
Одамлар нақадар юзаки фикрлай бошлаганию, нақадар ЁЛҒОНга ўрганганига ачиндим... Мана сизга натижа. Ёлғон бўлсаям эътибор бўлсин а?
Кемтик кўнгилу...ёлғизлик қурсин...балкиде.
Ўша бахсда Камола Орипова хам иштирок этиб, кейин тилак билдирди: Келаси йил хайитда ўғлингиз билан хайит намозга чиқиш насиб қилсин-деб
Ишонсангиз бу байрамдаги энг ёқимли ва таъсирли тилак шу бўлди. Аталган, самимий ва реал тилак!
Реал қаранг хаётга. Худди кўришиб қолсангиз шартта шеър ўқиб ташлашадигандек... Байрамда юзта номига галочка табрик олгандан кўра ит табрикламагани яхши.
Хаётда атрофингиз тўла ниқоблар бўлганидан ёлғиз ўтган афзал.
Кўпчилик билиб билмай шунчаки ўрганиб қолгани учун шу нарсани қилар лекин сиз бошқаларни ўргатишни бошланг. Бу мақола билан хамма шеър юбораётганларни айбламаяпман, кўпчилик атай қилмаётгандир, шунчаки ўрганиб қолганидан қилар, аммо шу сатрларга кўзи тушганларга ижобий таъсиримни кўрсатай деяпман. Қулайлик деб Муносабатлар ва оқибатга эринчоқлик қилмаяпмизми?
Шунчаки ўрганиб қолган нарсадан воз кечинг ва вазиятга теран қаранг:
Рўйхатдаги сондан сифат афзал.
Бахонада муносабатти аниқлаб оласиз, юбораётган рўйхатга қаранг, кимга аниқ нима деб айтмоқчисиз? ЭРИНМАНГ! Нима унда бу муносабат? Эринганларингизга ёзманг, демак юзингизга ортиқча ниқоб шартмас!
Қарабсизки 4-5тагина одамни исмини айтиб, уйдагиларидан хол ахвол сўраб, қай биринидир орзусини билиб унга эришиш тилагини ёзинг, қай бирини дардини билиб ундан фориғ бўлишини сўранг. Ана шунда ўзингиз хам юборган номадан ЖОНЛИ эканлигидан завқланасиз. Ёзганингиз хам ёдингизда бўлади.
Ўзингизга шундайи келса жонли ва аталган табрик нақадар самимий ва завқли!
Қаранг-да: Кимдир дуо қилинг деса, Рахматулло қорини дуосини телефондан қўйиб бериб омин қил дейсизми?
Дуо ва намозни бемаъно ўқимаймиз, кимникинидир ёзиб олиб қўйиб бермаймизку, номига қилинган дуо ва номига ўқилган намоз қабул қилинмаганидек, галочка қилиб юборилган табрикдаги тилагингиз ижобат бўлишига ишончингиз комилми?
Енгиллик ва техника даври ўз йўлига аммо муносабат ва эътибор реал, аниқ ва аталганига бўлиши керак!
Виртуал ва техника даври тезлик ва қулайликка хизмат қилсин, аммо муносабатга ёлғон билан эмас!
Ишқилиб...Ростакасим табриклашийлууу!)
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
-тузимисиз?
-ишлар булябдими?
-ха рахмат (йук касалман ишлар булмаябди дейиш хам мумкинку)
-Узизам чарчамай боллариз яхшими? (Агар доктор майли эди)
онангизни сураб куйинг (базибир эринмаган,хотираси кучли одамлар бор уйига борганда онасига айтади фалончи сизни сураб юборди)
шу каби сузларни жамлаб туриб бир маротаба юракдан АССАЛОМУ АЛАЙКУМ фалончи деб куйсангиз озгина камлик киладию лекин булади.
нима дедиз Сардорака бир ответ килинг факат ЭРИНМАНГ :D
P.S.: Aslida Uzfikrim 'hammamiz deb emas 'ko'pchiligimiz' desa, to'g'riroq bo'lardi, chunki "hamma" va "ko'pchilik" boshqa-boshqa tushunchalardir.