00:32 Азиз билан муаммо бўлганди аммо бу даражадамас) | |
Азиз Раметовни топиб, ўзидан "Тинчликми Азиз?" деб сўрашга улгурмасимиздан ўзи қўнғироқ қилиб сўрайди: -Ока тинчликми?)))
Сайтимизга қўйган анонсимиз бир зумда унга етиб боргани аниқ.
Бир бошдан!
Куни кеча тв оламидан бир сахих манбаамиз (афсуски бу сафар сал қоқилди) Азиз Раметовни нақ 7 йилга озодликдан махрум қилиб юборди. Яна камига гиёхванд модда билан))) Албатта дарров бу нарсага ишонмай текшириш керакку. Келиб келиб бир хуқуқ тартибот органидаги таниш ва ишончли манбаамизга мурожаат қилсак, ха эшитгандекман деб қолса денг.
Азиз Раметов: -Хамма хавотирда , хавотир олиб хол-ахвол сўраган. Хурсанд бўлиб кетдим керак инсон эканман. "Ўтов" фильмидан сўнг менга гиёхванд тамғаси қўйиб олишган, бу хақида кўп гап бўлган, демак ролим ишончли чиққан. Яқиндагина яна гап тарқалишига эса асос бор. Гап шундаки, бир фильмни суратга олиш жараёнида ўша фильм образидаги мохиятига хос кўринишда бўлгандик. Хозирча фильм номи ва аниқ тафсилотни айта олмайман, озгина қолди катта экранга чиққач кўриб хаммасини билиб тушуниб оласизлар. Суратга олиш майдончасидан ташқарида милиция ходимлари билан айнан шу фильмдаги кўринишимиз туфайли муаммога учраганимиз рост! Аммо бу гиёхванд модда билан боғлиқ эмас албатта, хеч ким судланмади, эшитиб турганингиздек хаммаси жойида шунчаки айни дамда Самарқандда бувимникидаман. У воқеадан тегишли хулоса қилганимизни хам айта оламан. Рахмат уларгаям.
Ижодий янгилигимга келсак, Ўзбекистонда суратга олинган юқорида айтилган ўзбек киносидан ташқари Россия киноижодкорлари билан хам ишладим. Кэри Тагава , Игорь Жижикин , Петр Мамонов, Петр Федоров, Любовь Толкалина ва Иван Охлобыстинлар билан "Иерей Сан" фильмида Чингизхан образини яратиб келдим. 3 ой суратга олиш ишлари Россиянинг Ростовида бўлиб ўтди. Яқин кунлар фильм премьераси бўлиб ўтади.
| |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz |
Кўрилган: 13645 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 13 | |||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |