Режиссер Ёдгор Носиров, радиобошловчи Жамшид Хожиниёзов билан ижодий тандемда сўнгги пайтлар мазмунли ва гўзал клиплар тақдим қилишмоқда.
Бу икки ижодкорнинг хамкорлигидаги йил бошида тақдим қилинган Гулсанамнинг "Ёр ёрни айтинг" қўшиғига ишланган клип хануз ўз долзарблигини йўқотмаган ва сайтимиз хит парадида йилнинг энг аъло клипи сифатида хали хам биринчиликда!
Хонанда Дилдора Ниёзованинг "Ота она" қўшиғига Жамшид Хожиниёзов ғояси асосида режиссер Ёдгор Носиров ғаниматлик мазмунидаги клип суратга олди. Бош рольда махоратли актер Адиз Ражабов.
Нафақат сайтимизнинг балки, санъат оламидаги хурмат пештахтанинг юқори қисмида тургувчи Адизни шу клипни томоша қила туриб, росмана ёмон кўриб қолдим))) Хазил албатта, яъни қахрамонини, сабаби махоратли актер ўз ролига ишонтира олади, молодец.
Қўшиқ мусиқаси бошиданоқ Далер Назаровнинг "Чаки чаки" қўшиғини жуда хам эслатса-да, Дилдоранинг дардли куйлашида ўзга бир тус олиб, этингизни жимирлатади. Айнан клип уйғунлигида қўшиқ дардли охангда жонланган.
Фақатгина монтажда сустлик сездим... Ёмғирли лавхалардаги эффектлар эса қизиқ .
Qo'shiq Manga Yoqdi,Manoli Ashula Chiqibdi ,Klip G'oyasi ham Yahshi O'ylangan va Namunali taraflarini ko'rdim,Bir so'z bilan etganda Chiroyli ishlangan !!!
Manga ham juda yoqdi, ma'noli, insonni o'yga soladigan, ba'zi yerlaridan ibrat oladigan qoshiq chiqibdi... Bu honandani tanimas edim, endi tanib oldim... OTA ONASINI ROZI QILMAGAN IKKI DUNYODA HAM BIRI IKKI BOLMAYDI!
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.