06:28 Боримни ол, лек кўнглимга тегма! Жума овози - 13 | |
Яшаб турган инсонни кўнглини ўлдирмоқ уни хаётига нуқта қўйишдан оғирроқ. Инсон ўлса қалби учар самога, кўнгил ўлиб тани қандай яшайди? Бизга осон ва билинмас нарсаларнинг натижалари нақадар оғир ва фожеали бўлишини қани энди бошиданоқ билсак? Инсон танаси кўнгилни бошқара олмайди, кўнгилга оз бўлсада ёрдам бера оладиган ўша ирода ва сабр хам тана аъзоси эмас. Йиғлайсан сув беришади...юзинга тарсаки туширишади..фойдаси-чи? Қалб оғриғи олдида инсонни тепкилаб ташла у тана оғриғидан йиғламайди. Кўнглимизни бу тариқа захарловчи нарсаларнинг энг асосийсида севги, бевафолик ва сотқинликлар ётади. Севгидан аввал ширин захарланиб, оғриғидан хузур қиласиз. Мингдан бирига тўғри келгувчи бахтли якун топса топди бўлмаса, хузури кетиб оғриғи қолади. Оддий дўстингни бевафолигидан оғринасан. Хеч ким билмайдиган бир нарса бор кўнгилда: аслида инсон хеч қачон бировни айбламайди! Мана шу пайтда у ўзидан жирканади...Демак мен ёмонман, демак мен лойиқ эмасман, демак мен...демак мен...демак мен.. Бу нарсаларни айтмайди, лекин шу демак мен дегани инсонни ичидан ўз МЕНини еб битира бошлайди. Ўзига ишонч хисси кемирила бошланади.. Оддийгина бир бевафолик а? Лекин натижасини қаранг, қалбимизда фожеа, қалбимизда фалокат. Нимадир емириляпти, нимадир нобуд бўляпти ахир... Алам...алам...алам...ўкинч.. Нима еяпсан, нима ичяпсан, нима қилишинг керак...бари умуман гўё энди йўқдек. Кўнгил халак, халовати йўқ фақат титрайди...нахот ўляпман деб..
Инсонни қалби нозик эканлигини била туриб ўз мақсадинг йўлидами у билан ўйнашдан аввал ўйлармикансан инсон? Ниятингга етарсан хам, кетарсан хам ғалаба ила бошинг юқори кўтариб...у инсонни қалбини кўмиб. Менимча хаётда аслида рости хам инсон ўлимидан унинг рухини ўлдиришдек оғир гунох йўқ. Уни умри аслида мана шунда ўғирланади.
Бугун
жума, муборак кун. Бу сатрларни ўқиётган инсонларга хеч бўлмаса мана шу кунда
кўнгил хақида ўйлашларини истардим. Жума намозга бориб минг ракат намоз ўқиб илтижо қилганингиздан кўра ўша инсондан бир оғиз узр сўрашингиз ёки кўнглига малхам бўлгувчи бир харакат қилсангиз савоби улуғроқ бўлар? Инсонни қалбини ўлдириб, бориб Аллохдан узр сўраш...балки тўғридир, лекин у инсон тирикку...ўлган қалби билан қандай яшашни билмаётгандир? Уриб йиқитган инсонингизга ўзингиз келиб қўл бериб турғазмагунингизча бошқаларнинг қўлини у кўрмайди. Бошқалар қандай йиқитганингизни билмайди-ку.
Жума намозга шошиб келаётган инсонларнинг аксариятини мана шу нарсаларда кўнгли пок бўлишини истардим.
Намоз ўқишдан аввал инсон тахорат олиши керак. Лекин қалб тахоратини хам олиб, кўнгил пок бўлиб намоз ўқилсагина уни Аллох эшитса керак.
Намозга
ниятга туришдан аввал, қилган хатоимизни тўғирлашга ният қилайлик. Тахорат олишга киришдан аввал кўнгилни ювайлик ва оғринган дилга малхам бўлайлик. Намозда гунохдан кечишни сўрашдан аввал эса, ўзимиз у гунохни кечир деб номлайлик. Аллох кечиримли, рецепти оддий намоз ўқи деб рецептдек қараш керак эмаску. Бир ходимингизни уриб, бориб директордан узр сўраганингиз билан у ходим рози бўлармикан директорнинг авфидан? Бу тўғримикан? Аллох бекорга харакат қилсанг баракат бераман демайди. Гунохдан хам ўтиш учун аввал ўзингиз харакат қилиб кейин Аллохдан сўрашингиз керак деб ўйлайман. Яшаб турган инсонни кўнглини ўлдирмоқ уни хаётига нуқта қўйишдан оғирроқ.. Кўнгил муқаддас даргох, уни поймол қилсанг кўкармайсан! Бугун жума, намозга шошяпсан, соатга қарайсан, улгуряпсанми? Тахорат қилдим, бу хам эсдан чиқмади... Қалбингчи? У хам покми? Sayyod | |
Бўлим: Din |
Кўрилган: 27244 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |