Аватар фильмидан кейин айтарли ярим Европа ва АҚШ кўкимтир тусга кирди...хм... ўзи уларда мажозий кўкимтирлик одатий тус эдикуя, ха майли гап уларнинг юзлари ва баданларини бўяш хақида эди. Ёдингизда бўлса бу хақида суратларни хам тақдим қилгандик.
Август ойида, яъни икки ойдан кейин айнан Аватар фильми махсус эффектлари устида ишлаган кино ижодкорлари томонидан янги "Маймунлар инқилоби" (Восстание обезьян) фильми премьераси бўлиб ўтади.
Бир қанча аввалги "Маймунлар сайёраси" (Планета обезьян) фантастик фильмига рухан яқин бўлган фильмнинг фарқи кўпроқ илмий тус тарафлама бўлса керак.
Маймунзодалар кино оламида Аватарлар каби инқилоб қила олармикан?
Хозирда эътиборингизга мазкур фильмнинг трейлерини тақдим этамиз:
avatardan o'tadi lekin efekt kino olinishi kak hayotda bo'votgande , rustam sagdiyiv milianer bo'pketsayam bunaqa kino olomidi stenari bilan grafikchilani qattan oladi
Avatar haqiqatan kino olamida inqilob qildi. Har xil syujetlar, ajoyib qaxramonlar, maxsus effektlarniku gapirmasayam bo'ladi. Ko'ramiz bunis qanday chiqarkin.
Agar odamla kiradi diyishsa, Rustam Sa'diyev nafaqat maymunlar balki chuvalchangla haqidayam kino oladi.Oldingi Mahallada duv duv gapmi Suyunchiga oxshagan kinola olishsa bomidimi? Hamma yoni trash bn toldirib tashashdikuuu bu polovoy gigantlar
Rus tarjimon va dublyajchilaridan namuna olgan holda tezlik bilan mazkur filmni sotib olib, dunyoda tengi yo'q "o'zbekcha dublyaj"ni amalga oshirish kerak. Bemani filmlar o'rniga yoshlar ushbu filmni tomosha qilgan bo'lar edilar. Marketing ustozim daromad olishni istagan tadbirkor avvalam bor odamlar pullarini nimaga "SOVURMOQDA", shunga e'tibor qaratish kerak. Shunday ekan, yurtimizda soni oshib borayotgan " soxta va asl oshiqlar"ning kapitalini milliy ovozdagi Jahon kinosiga jalb qilish kerak.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.