Бош сахифа » 2012 » Июль » 12 » Авария, қассоб-сервис ва кинопоход!
04:40
Авария, қассоб-сервис ва кинопоход!
Сайтимиз фанфоруми рахбариятидан Камолиддин акаси сайтимиздаги премьералардан илхомланиб, кинопоходга таклиф киритдилар. Кундузги соат 14лардан аввал Премьер холлга бордик...Афсус мен истаган Мадагаскар у ерда йўқ...

Шу мультфильни кўриш учун рухан тайёр чиққанимга, бир қулоқда мобил телефонидан маълумот марказларидан суриштирганча, Тошкент бўйлаб уни излашга тушдик.

Бу орада йўлимизда мана бу авария учради... Дахшат... Россия мехмонхонасидан Аския бозорга қараб кетаверишда , йўлнинг ўртасидаги панжарага урилган...
Бироз ўтмай, Себзор дахаси, Ганга бўйлаб ёпиштирилган мана бу эълон кайфиятимизни кўтарди. Улардан қўй сотиб олсангиз, қассоб хизмати текин бўлар экан)))

Тентирашлар натижасида Фаррух Соиповнинг айни дамдаги маъмури ва бизнинг сўнгги пайтлардаги содиқ хамтовоқларимиздан Искандар Шукуровни чилимкашлик махоратидан завқлангач, уни хам дайдиш мавзусига асраб олдик. Қизиғи, Соиповнинг дизайнерлик футболкасида эмас, сайтимиз логоси туширилган футболкасида кўчага чиқишни лозим топди)))))))
Хуллас, соат 20-лар деганда Мегапланетга етиб келдик...

Кундузи тел қилган қизимиз сааал алдабдилар, соат 20-30да аввал "Храбрая сердцем" ва ундан кейин бонус мультфильм сифатида текинга Мадагаскар-3 намойиш этиларкан... Бу дегани шу соат 20-30да кинозалга кириб, 23-30ларда озодсан деган гап.. Патнис бўлиб ўтириш онлари бунчалар завқлиииииии

Шунча тентираб, шунча кутганга яраша, ана сенга икта мультфильм дея киришга ахд қилдик.

Мегапланетнинг 4 этажидаги бу синемахона кираверишидан негадир менга ширгуруч таомини хиди келгандек туюлаверди. Билсак, бу ердаги попкорннинг ифори шундай экан.

МИНУСЛАР:

-Илк мультфильм "Храбрая сердцем"ни кинолента орқалик намойиш қилинди...Адашмасам. Ва икки маротаба шартта қирқиб 5-6 секундлик тасвирни олиб ташланган холда қўйишгани ажаблантирди.

-Биз ўтирган 2чи томошабинлар залида товуш яхши эмас, мононинг тошбағир  супермоноси. Храбрая сердцем мультфильми бошларида бир икки жойларида унчалик эштилмади хисоб. Мадагаскарда хам стереони хис қилмадим. Вахоланки фикрлар бўлинди, Искандарнинг фикрича, фақат  Мадагаскарда стерео бўлганмиш. 
Мультфильм намойиш чоғида , тасвирдаги чапдан ўнгга қараб тасвирда отилиб тап этиб тушганини, уни чап ва ўнг қулоқлари худди шу тарзда хис қилганмиш.
 Берилиб кўргандирда, бола пақир,  хис қилиб юборган. Тағин билмадим. Стерео бўлса хам демак сифатсиз стерео, моно компонентлари билан тўйинган стереодир)))

ПЛЮС:

-Храбрая сердцем кутганимдан хам яхши чиқди, хаммаси бор, экшн, ужас ва албатта юмор.  Асосийси юмор кутилмаган ва дидли. Қизнинг сочлари жудаям ишонарли равишда ишланган, ростакамига ўхшайди.  Болакайлар билан боғлиқ сахналари Мадагаскардаги пингвинларни эслатиб юборди. Енгил тақлид бордек.
Лекин айнан уларнинг персонажларини кузатиш жудаям мароқлик.

-Мадагаскар-3! Ооооо! Браво! Мультфильм ижодкорларини фантазияси аниқ инсонники эмас!)))) Кардинал равишдаги кутилмаган бурилишлар инсон тафаккурини шошилтириб қўяди. Бу сафарги серияда мюзикл онлари хам  аъло чиққан.
Ижодкорлар мультқахрамонларнинг оддий сувга тушганидаги кўз бўёғи оқишидан, орқа фондаги кичик деталларигача ишлаб туришини инобатга олишган. Худди мультфильм эмас, фильм кўраётгандек бўласиз. Томдан пастга қараб тушадиган лавхаларида, мультфильмлигини била туриб, гўё реалликни хис қилиб юборасиз.
 Матрицага тақлид лавхаларига гап бўлиши мумкин эмас. Янги қахрамонлар характери мутлақ янгича ва ўзига хос. Улар томошабинни қизиқтиришда  асосий қахрамонлардан умуман ортда қолмаган.
Бу серия аниқ аввалги икки сериядан аъло равишда қилинган!
Бир сўз билан таърифлашга умуман тил ожиз.
Мен бу мақтовларни кўпроқ, мультфильмнинг техник жихатлари, ундаги фантазия ва сценарийсига айтмоқдаман.
Юморни эса таърифлаш... "вынос мозга" ва "мозговой шок"!
Хуллас, Храбрая сердцемдан кўра Мадагаскарни бир нафасда томоша қилдик.


23-30-ларда Мегапланетни хувиллаб қолган йўлакларидан ўтиб, кўчасидаги худди одамни пойлаб қувлайдиган кичкина фонтанчикларидан хўл бўлиб  тарқалдик))) Мадагаскар прокат муддати тугаганигами ё пират тури тарқалиб кетганигами, шахар кинотеатрларидан олиниб бўлинган ва хозирча шу Мегапланетда бор экан. Пират дискдан бу мультфильмни  бироз аввал томоша қилган Искандар, у дискда анчагина лавхалар йўқлигини айтди.
Шунинг учун, сифатли тури хали тугамасиданоқ, бориб томоша қилишни тавсия этамиз!
Кундузги сеанс неча пул билмайману, кечки икки мультфильмни бирда кўришга киши бошига 14.000сўм экан. Болаларга менимча нарх бошқачароқ...эсимда йўқ тўғриси.


Кейин илтимос, сайтимни реклама объекти сифатида кўришни бас қилсангиз, бу сайт шахсий ижодий сахифам, керак бўлса кундалигим, бу аввалдан шундай, ана сайт четидаги "Биз хақимизда" тугмаси орқалик кирган маълумотда хам кўрсатилган. Премьер холлми, Панорамами, Мегапланетми реклама қилсам ўз шахсий сайтим бўлган ва йилига шахсан ўзимнинг чўнтагимдан кетадиган харажат натижасида юритаётган ЎЗ сайтимда реклама қиларман. Хеч кимга оғир ботмасин ва қаттиқ... хуллас))
Бу нарсани ёзишимга сабаб, сайтимда чиққан нарсага уни реклама қиляпсанми, буни реклама қиляпсанми анави қанча пул берди рекламага ва хоказодек гаплар кўп бўляпти. Бировни топарию чиқимидан ўзимизни тарозимизга қайғурайлик, илтимос))
Истаган инсоним хақида ва истаганимча сайтимда ёзаман, ёқмаса сасиш шартмас, барибир бефойда. Шартта тепа ўнг тарафдаги Хни босамизу Байбадос!



Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 6259 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 11
1 Umid   (12-Июл-2012 06:33) [Материал]
Да как то не очень веселий история........))))))))

2 Davron   (12-Июл-2012 07:14) [Материал]
A etkan4i megacinemani zvuki Towkentdigi eng zör hisoblanadi, 4unki uyoda eng zamonaviy Dolby Surround sistemasi örnatilgan. I sila kinoni mono uyoda tursin stereoda körgan böliwila mumkunmas, megada faqat Dolby Digital 5.1. zvuk.

5 komol_76   (12-Июл-2012 11:31) [Материал]
Долбии, сурраундми, яна қанақа алламбалоси бордур билмадим, лекин кеча Сардор билан бирга кўрдик ва овоз умуман сифатсиз эди... балким фильм пленкада бўлганлиги учун махсус эффектлардан фойдаланиш имкони бўлмагандур. Ўзимни худди 80-90 йилларда эски кинотеатрларда кин кўраётгандай хис қилдим... Мадагаскарда сааааал овоз сифатлироқ чиқди...

3 Bek8111   (12-Июл-2012 11:11) [Материал]
Охирги пайтда сайтга эътироз киладиганлар хам купайиб колган Сардор. Однода кириб олиб хам Сардорни "ПАХТА" чилари кузларингни очинглар деб куролмаёиганларга учраб турибмиз. Сиз ижоддан чарчаманг. Душман хаммада хам булади. Бир файласуф айтган экан. Душманинг йукми демак хеч кимга керакли одам эмаскансан деб. Купчиликка керакли одамнинг душмани хам куп булади.
Шу уринда бир туртлик:

Тарбият кисам булур деб хеч качон фикр айлама
Бошидан эгри булганни тугрилашни уйлама
Канча сайкал берсанг хам мис хеч качон олтин булмас
Неча йил ахлатда ётса олтин хар гиз зангламас

4 GuLinoZa   (12-Июл-2012 11:27) [Материал]
Xmmm madagaskar 3ga boriw keregakan.

6 Davron   (12-Июл-2012 11:51) [Материал]
Unda lenta eskirib ketgani u4un ka4estva yomon bögan, ekrandayam rasa pomexla bögan tög'rimi? Megacinemadi bowqa yengi 4iqqan kinoga tuwila körasila ka4estvani.

7 Kamola_5   (12-Июл-2012 12:12) [Материал]
Manam kecha Qassob servisni o'qib rosa kulgandim,Sebzor tuman emas daha hisoblanadi, Olmazor tumani Sebzor dahasi

8 Mark jonson   (12-Июл-2012 13:48) [Материал]
Маколадан хулоса нима энди ..... Тушунмадим айнибсила зерикарли

9 SladkiyYad   (12-Июл-2012 18:30) [Материал]
Кундузгилари 7мин:-)мадагаскарри чкши бн тушудм вообще зур

10 bek88   (12-Июл-2012 22:00) [Материал]
ana vopea mana voqea.

11 B@rno...   (13-Июл-2012 15:31) [Материал]
Madagaskar zo'r multik hammaga yoqsa kere o'ziyam.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!