Чоршанба-фикристон рукнимиз учун бугунги фикрлар туғёни, чоршанба тонгиданоқ Россия ОАВлари бонг ураётган АҚШга Россиядан асранган болакайнинг ўлими мавзуси сабабчи бўлди. Бу АҚШда рус болаларини асраб олиб, калтаклаш ва ўлимига сабаб бўлгувчи холатларни биринчи холати эмас.
Четдан қўрқинчили туюлган нарсанинг оддий сабаблари , болаларнинг инжиқлиги ва гапга кирмаслиги билан боғлиқ бўлиб, ота-оналарнинг сабр косаси тўлиб қўл кўтаришга боғлиқлиқдир. Бу холатда барибир у бегона эканлиги онгда мухрланиб шу йўлга тутар? Ўйланиб қоламан... инсон фақат ўз фарзандини инжиқликларигагина чидармикан?
Бола асраб олишга ундаган фарзандсизлик алами хам, онгда тинч ухлаб ётар ва бегона болани асраб катта қилишдаги рухий синиқлик холатида, ўша бегона боланинг хархашаси ортиқча бўлиб, хаммаси бирда инсон рухияти портласа керак деб ўйлайман.
Шунақа десанг, фарзанди борлар бола асраса, барибир таққослаш бўлади, ва барибир ўз пушти камаридан фарзанди яқинроқ бўлиши, оддий адолатсиз бўлсада хақиқатку.
Бундай холатларни инобатга олсакку, умуман фарзанд асрашни таъқиқлаш керак бўлиб қолади. Бошқа тарафдан болакайларга янги хаёт, имконият, бошқалардек хаёт тақдим этиш унданда зарурроқ масала. Лекин масаланинг хамиша бошқа аччиқ тарафлари хам мавжуд.
Биласизми, фарзанд асраган кўп танишларим бор. Бир эмас нақ учта тақдирни кузатишим натижасида, бир нарсага хайрон қолганман... Фарзанд чақалоқликдан асранган бўлса хам, шуни сезиб ўсади. Қанақадир жим ва ўз ичига яширинган болаликни кузатамиз. Қандайдир ўзи билмаган комплексда ўсади. Шу уч тақдирни биламан, улар асранди эканлигини умуман билишмайдию, лекин шундай комплексда ва ўз ичига қамалиб ўсаётгани, кўзларидаги гўё туғма маъюслик борлиги яққол сезилади.
Қони бошқа... Бир танишимнинг ўғли 18 га киради... ўсмирлик пайтидаги акселерация давридан оғир ўтди. Онаси хар бир кичик ва катта хатосига бўлишар экан...Қони бошқада дерди. Қон, ген мани фикримча бу нарсалар фигня!
Ўз фарзандингиз гохи шундай характер билан туғиладики (балки шу тарзда катта бўлади) шу мани қоним ва генимданми деб хайрон бўладиганлар қанча? Менимча бу бошқа нарсалар. Болаликдан гиёхга қай тарзда тиргак берсанг шу тарзда катта бўлиб шаклланади. Инсоният хам худди шундай, атроф мухит ва тарбия асосида шаклланиб бораверади. Сабаб бошқа: ОНГИМИЗДАГИ МУХРЛАНГАН ХАҚИҚАТ!
Ечим? Қизиқ... бу сафар ечимим йўқ. Ўзим учун хам жавоби йўқ. Тахлилим бор ва у қай даражадаги хақиқат эканлиги хам ўзимга аён ва субъектив фикр(дир)
Сизнинг бу борадаги хақиқатингиз чоршанба-фикристон рукнида нима дейди?
|