Бу серия хақида илк анонсимиз ёз ойларида бўлганидан бери, мухлислар томонидан жуда катта қизиқиш билан кутилаётганини сезяпмиз. Нихоят мархум санъаткор Мухриддин Холиқовнинг хотирасига бағишланган ва Озода Саидзода тарафидан реалити шоуси сценарийсидан ташқари бўлган ва унинг ташаббуси билан киритилган бу шарт қандай ўтганлигини тўлиқ видеосини намойиш қилмоқдамиз.
16 сериямизда хаммаси аввал ака-ука мархум санъаткор Холиқовларни қабрлари зиёратидан, қўшиқлар репетицияси ва албатта қўшиқларни Мухриддин Холиқов созандалари ва ўғли экспертлигида иштирокчиларимиз қай тарзда ижро этишгани ва ким ғолиб бўлганини кузатиш вақти келди.
Серия давомида хар доимгидек қизиқ лавхалар, интрига онлари, шоудан тўй сабаб четлаштирилган иштирокчи ва албатта кадр ортидаги қизиқ онлар билан хам танишасиз.
Келаси сон анонси эса ёшлар учун байрам сони бўлишидан даракчи!
Ундан аввал эса, иштирокчиларни қабр бошига олиб бориб, тиловат қилишди ва Мухриддин хамда Хусниддин Холиқовларни қабрлари атрофига гуллар экишди.
Ёш хонандалар нафақат узоқ ўтмишдаги тарихий шахсларни, балки яқин даврдаги мархум санъаткорларни хам хотиралаши, ёд этиб, уларни сўнмас қўшиқларини йиллар мобайнида келажак учун етказиб бориши кераклигига бу сонда урғу берилди.
Иштирокчилар Мухриддин Холиқовни қўшиқларини қай даражада куйлаганликларига айнан Мухриддин Холиқовнинг неча йиллик созандалари ва Мухриддин Холиқовнинг тўнғич ўғли Тимур Холиқов бахо беришди.
OZODA CHIROYLI BO'LIB KETIBTI... Ijodlariga gap yo'q!!! "Asl honanda" Ozoda Saidzodasiz qiziq emas! Sayyod! Iltimos! keyingi asl honandaga men albatta qatnashaman! bunisida qantashmaganimning sababi, yoshim 16 da edi...mana 17 ga to'ldim... Keyingisi (adashmasam) 18 yoshimda bo'ladi albatta boraman! Olloh hohlasa Orzularim ushaladi...Ozoda opajonim bilan uchrashaman... SAYYOD ! QOYIL ! OZODA ! QOYIL !!!