Асл хонанда иштирокчилари кенг омма олдида илк маротаба жонли ижрода, бундан аввалги сонларда танлашган қўшиқлари билан иштирок этишлари кераклигидан хабарингиз бор.
Гранд радиосининг бахор ойларидаги сумалак шоусида уч финалист иштирок этишди. Шу куни бир иштирокчи Нилуфар Каримова техник тарафлама хатоси туфайли, бу сон ўтмай қолишига оз қолди.
Нилуфар "Джингл" студияси ёрдами билан қўшиқлар минусини қайта мини-дискка ёзидириб келгунча, икки иштирокчи йигитлар даврани жонли ижродаги қўшиқлар билан қиздириб туришди. Қизиғи, Гранд радиоси фанклуби томонидан уларга хаттоки қоғозларда қўшиқ буюртмаси билан мурожаат қилишгани бўлди.
Фақатгина ёшларимиз хануз хамма фонограммада куйлайди деб ўйлашлари ачинарли хол, сабаби иштирокчилар куйлаётган пайтлари биронта қўшиқни буюртма қилишда "анави қўшиқни ҚЎЙИБ БЕРИНГ" дея мурожаат қилишарди, куйлаб беринг деб эмас.
Шунинг учун иштирокчиларимиз жонли куйлаётганлари қайта-қайта айтиб турилди.
Нилуфар Каримова студиядан етиб келгунча аварияга учрагани етмаганидек, нихоят шарт бошлангач, бизни бошқа кутилмаган кўнгилсизликлар хам таъқиб эта бошлади. Буни видеодан томоша қиласиз... ким қўшиқ сўзларини унутган ва адашиб кетган ким эса аввалдан келишилган қўшиқни эмас, бошқасини куйлади.
Уч тарафда, хонандаларимиз тўғрисига фанклубдагилар туриб, шу куни энг аъло бўлган асл хонанда иштирокчисини аниқлашди.
Шу кунги сонни экспретлари бўлган шоира, бастакор ва хонанда Шахноз хамда Гранд радиоси бошловчиси Иброхим Ахмедовалар хам ўз хулосаларини билдиришди.
Мана нихоят, Асл хонанда реалити шоусининг уч финалисти! Шоу тугашига оз қолди деб ўйласангиз адашасиз! Хаммаси олдинда! Уч финалистни олдинда мураккаб шартлару, машхурлар билан дуэт хамда катта сахналар кутмоқда!
Уч финалистни эслаб қолинг! Элмурод Тожиев, Жахонгир Султонов ва Нилуфар Каримова!
Улар хали сизларни анча ажаблантиришади! Албатта Якзондек шокка тушириб хайратлантиришмаса хам, хархолда иқтидорлари билан хали анча кутилмаган хисларни сизда уйғотишлари аниқ!
Nima bo'gandayam mushketyor e yo' finalistlarga Omad)))