02:03 ҚАШШОҚ КЎПАЙСА, МАШШОҚ КЎПАЯДИ | |
sayyod.com
учун махсус АДОЛАТСИЗ ҲАҚИҚАТ
ҚАШШОҚ
КЎПАЙСА, МАШШОҚ КЎПАЯДИ – муқаддимада
пойдеворнинг йўқлиги
Яқинда кўчада
ҳамдўстлик мамлакатларидан бирида ишлаб қайтган танишимни кўриб қолдим. У
деярли тўрт йилдан бери ўша ерда "карера” қилаётганди. "Бутунлай қайтдим, энди
бормайман. Тошкентнинг ўзида "кўзга кўринарли” бир иш қилмоқчиман” деди у мен
билан ўзи ҳақида суҳбатлашар экан. Шунда у менга "Мана сен журналистсан,
санъатга яқинлигинг бор, шу нарсада маслаҳат берсангчи” деб дилига тугиб қўйган
ўша "кўзга кўринарли” ишини айтганида чуқур "уҳ” тортиб, энсамнинг томирлари
тортишиб кетди. Эмишки, у орттирган бир-икки сўм пулини қўшиқчиликка тикиб, 3-4
та ашула айтмоқчи, клип олдириб ТВга чиқмоқчи, бир сўз билан айтганда: хонанда
бўлмоқчи экан. У ўз мақсадлар ҳақида шу қадар тўлиб тошиб гапирар, ҳали
айтилмаган қўшиқлари билан димоғи осмонда эдики, гўё у менга ҳозир дастхат олмасанг, кейин ёнимга яқин
келолмайсан мазмунида сўзларини ифода этарди. Саводсизлигидан 19 ёшидагина
бир амаллаб 9-синфни битирган, "Чорсу” бозорида чўнтак кесиб юриб, пойтахт
миршабхоналарининг деярли барчасида меҳмон бўлиб чиқишга улгирган бу бола билан
баҳслашгим, орзуларини бўғгим келмади. Қофияси
мос тушгани билан мардикор дегани санъаткор дегани эмас, мусофир юртда кўтарган
ғиштларинингни вазнини хонандалик юки билан солиштирмагин, хонанда ўғри бўлиши мумкин лекин ўғри,
хонанда бўлолмайди, номи "шоу-бизнес”
бўлгани билан саҳна билан бозорни адаштирмагин, деган тақдиримда ҳам унинг
онгсиз нигоҳлари буни англамаган бўларди. Яна бир энг асосий томони ҳам борки,
орадан маълум вақт ўтиб, ҳақиқатдан ҳам у хонанда Фалончи Фистончиев сифатида
пайдо бўлса ҳам ажабланмайман. Фикримча,
инсон ҳаётдаги кўника олмаган
нарсаларига ўзини кўниктиришга ҳаракат қилмаса, асаблари заволига жамиятдаги ўша
АДОЛАТСИЗ ҲАҚИҚАТлар тўлов қилмайди. Аммо виждон деб аталувчи сийқа бир тушунча
ҳам борки, бошқаларга нисбатан ижодкорда бир мисқол кўпроқ тош босувчи ўша юк
мавжуд экан оқ қоғознинг дилини сиёҳ қилаверади. Ўша танишим билан
кечган қисқа суҳбатдан аввалроқ интернетда олди-сотди билан боғлиқ эълонларини
ёритувчи сайтда "Юлдузга айлантираман. 30.000$”, "Қисқа муддатда хонанда
сифатида машҳурлик сари. 50.000$” каби эълонларни кўриб, мана сенга ҳақиқий
"шоу-бизнес” деган эдим. Чунки қўшиққа мусиқа учун бастакорга, сўз учун шоирга,
аранжировка учун яна алоҳида хизмат ҳақи белгиланган бир пайтда санъатга бўлган
бу қарашдан таассуф қилмаса ҳам бўлади. Замон ўзгаряпти, одамларнинг дунёқараши
ўзгаряпти. Буни тўғри қабул қилиш керак. Аммо
99% меҳнатни қоғоз капиталлар бажарган тақдирда ҳам хонандада 1% истеъдод
бўлиши шарт. Ҳозирги юлдузликка интилаётганлар ана шу истеъдодни ўзларининг
ҳавойи иштиёқлари билан алмаштириб қўйишмаяптимикин?! Санъат оламида эл
кўзига маданияти юқори даражада кўринган элита қатламлар савиясининг нолга тенг
эканлигини ана шу соҳа орасида юрган зиёли қатлам яхши билади. Sayyodнинг ўз
мақоласидаги бир ўхшатишга кўра бозордаги
маддоҳдан саҳнадаги машшоқнинг ортиқ жой қолмаяпти. Қўшиқ сотиб(айтиб)
обрў, пул топишни орзулаган ўша танишим каби ювилмаган оёғи билан гулзорга
қадам босганлар ҳозирги "юлдузлар” орасида камми?! Нега улар бундай? Бунинг таг
замири яна ўша эски, қадирдон ақидага бориб тақалади: устоз кўрмаганлик,
билмнинг йўқлиги, савиянинг пастлигию тарбиясизлик. Бу ўринда истеъдод ҳақида
умуман гапирмаса ҳам бўлади. Санъатдаги маънавий қашшоқлик шу эмасми?! Раҳбарият
хонанданинг лицензиясини олиб қўйишдан аввал унга ўша лицензияни бераётган
пайтнинг ўзидаёқ кўпроқ бош қотирса, яхшироқ бўларди. Ўзи қўшиқчиликка лицензия
кимларга берилади? Низомга кўра хаваскор хонанданинг лицензия олишгача бўлган
ижтимоий йўли чуқур ўрганиб чиқиладими? Лицензия бериш учун махсус комиссия
ишлайдими?.. Назаримда, лицензияни
шунчаки руҳсатнома сифатида эмас, унвон даражасида баҳолаш, жиддий ёндашиш
бугуннинг зарурий талабига айланмоқда. Бундан 7 йил аввал
талабалик пайтимда машҳур сариқ матбуот наширларидан бирида фаолият юритардим.
Газетада "истеъдод” рукни бўлиб, раҳбариятнинг кўрсатмаси билан санъатга
эндигина қадам қўяётган ҳаваскорлар билан суҳбат уюштириш менга топширилган
эди. Фаолиятим юзасидан ўнлаб "келжаги порлоқ юлдузлар билан суҳбатлашиш
бахти”га муяссар бўлиб, берган саволларимга жавобни ҳам ўзим ижод қилишимга
тўғри келган. Вокалдан билим уёқда турсин ўзи ҳақидаги оддий саволларга жавоб
бериш ҳам уларнинг аксариятига мушкуллик туғдирарди. "Ока, ўзиз чиройли қилиб
бирор нарса ёзворарсиз, расмиятчиликка йўроман”, дея изоҳларди улар буни... Не
таассуфки, бугунга келиб, уларнинг аксари санъат осмонида "юлдуз бўлиб
порламоқда”. Тўғри, ҳозир улар ҳар томонлама ўзини тутиб олган, баландпарвоз
интервюлари ОАВларда шов-шув кўтармоқда. Аммо синчиклаб эътибор берилса, муқаддимада пойдеворнинг йўқлиги шундоқ
билиниб туради. Ана шундай
маънавий жиҳатдан қашшоқ қатламларни санъат элитаси даражасига кўтарган ва кўтариб
бораётганлар эса афсуски юқорида айтганимдек адолатсиз ҳақиқатларга ўзимизни кўниктираётган – Биз!.. Бу биздаги
савиянинг кемтиклигими, ўз тинчимизни ўйлашми ёки оқимга қарши суза олмаслик
аламими, билмадим... Халқ қабул қилмаса хонанда ким? Ҳеч ким!.. Энди бу – қўшиқ
тинглаш ва танлаш маданияти алоҳида мавзу. Ҳар соҳада ҳам маълум бир ўтиш даври бўлади, назаримда. Ўша ўтиш даври санъатда ўтди. Гулзор ёввойи ўту тиканакларга тўлиб кетди: саралаш, янги ўсимталарнинг ўсиб чиқишини олдини олиш пайти келди. "Давр изидан чиқди, уни қайтадан изга солмоқ менинг зиммамга тушди” дейди Шекспирнинг Гамлети. Дарҳақиқат қўшиқчилик санъатини тизгинлаш, маънавий қашшоқликка барҳам бериш пайти келди. Фақат жонли ижро, тўлақонли мусиқий билм ва саҳна маданияти бўлганларгина бу бўстонга қадам боссин... Бошқаларга полиз ҳам бор. Полизда ҳам жамиятга керакли маҳсулотлар етишади. Ёввойи ўт ўзини гул деб таништирганидан кўра шолғом бўлиб жамиятга фойда келтиргани афзал. Савдогармисан
савдоингни қил санъатга нарх берма, ҳунармандмисан ҳунарингни қил фақат
санъатда ҳунар кўрсатма. Ҳеч нарса қўлингдан келмаса, бир четда шунчаки яша.
Лекин асло қўшиқ айтма!.. Илтимос!..
Алишер ИСОМИДДИНОВ, мустақил журналист. | |
Бўлим: Adolatsiz haqiqatlar | Кўрилган: 12893 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |