Бош сахифа » 2016 » Январь » 3 » Арзон ижод билан қиммат кўринаётганлар!
11:47
Арзон ижод билан қиммат кўринаётганлар!

 

Инсон шундай ишлаши керакки, унга хизмат хақи берилган 100 сўмдан, аслида  кўпроққа лойиқ бўлдим деган ички тушунча ётсин. Алам билан эмас, ўзига ўзи рости хам шу пулдан кўпроққа арзигулик зўр ишладим-а десин. Бебахо санасин!  Бошқа сохалар учун бу бир фидоийлик тушунчасида бўлса, ижодкор учун эса  бу нарса шарт!

Негаки ижодкор асли ним оч бўлиши керак, шундагина  ижодда интилиш ва ривожланиш  юксак бўлади. Демакки санъатда хам!

 

Бизлардаги ошпазларни билмадиму аммо дунё бўйлаб ўзини хурмат қилган буюк  ошпазларнинг мухим бир қоидаси бор, у хам бўлса қозон бошига келган пайти қорни тўқ бўлмаслиги керак.  Шундагина таомга чанқоқлик билан бирга ўзга бир иштаха ва қизиқиш сабаб мехнат кучи алохида ёндошувда бўлади. Шу таомни худди ўзи ейиш учун тайёрлагандек, уни кейин ейишини тасаввур қилгандек тайёрлайди..безайди... Ошпазлик хам бир санъат у хам ижодкор.  Ижод махсулотлари хам шу тариқа тайёрланиши керак аслида.

Хонанда қўшиқ танлаётганида унинг мисраларида қандай азобланишини,   унинг мусиқаларида қандай  парвоз этишини ва  қалби уни қай тариқа нолалар билан ифодалаб ижро қилишини сезиб,  билиб ва чанқоқ тарзда интилиб ишлаши керак. Уни тасаввур қилиб, хис этиб, ўша рольга кириб, у рольда яшаб ижро этиши шарт.  Хонанда хеч бўлмаса актер бўлмаса куйлагани бари сохта.  Бўлмаса, унга таклиф қилинган мавзудан холи, гохида ўзини қалбига хам қулоқ тутмоғи мухим, у нима демоқда? У нимани айтмоқчи? Аксарият холларда ана ўшанисини қўшиқ қилиб куйласа унинг жони реал бўлади. Демаккки тинглаётган одам у билан мулоқотга киради. Жонли нарсани қабули хам жонли. Тингловчи билан    мулоқотга кира олиши, унга  хам ўз хиссиётларини сездира  олиши билан хонанданинг  ютуғи хисобланади!

Бу нарса фақат хонандага эмас созандаю шоирларга хам тегишли. Сўз кучи қўшиқни тингловчига сингдирувчи, ўйлантирувчи ва қалбидаги тилга кира олмаган эмоцияларни портлатувчи мухим негиз . Созанда мусиқани ижро қилаётганида хам берилиб уни у ўзи сўзлаётганидек ижро қилиши мухим. “Ха, 50 долларлик чалиб тезроқ кетсам, нариги студияда яна 50 долларлик чаладиган ишим бор” деб эмас.  Қўшиқни жони бўлмайди унда. Бу ижодку, унга жон мухим усиз бу фақат  матох олди берди бўлган бизнес бозоридан ўзгаси эмас. Менга қолсаку шу “ставка”ларни ишлаганига яраша эркин нархда белгилардим.  Ишлаганингга яраша нарх бўлса унда мехнат учун хам ўзгача  иштиёқ бўларди.  Бўлмаса “Ундай куйласам хам, бундай чалсам хам, бундай ёзсам хам, нархим ўша!” тушунчаси онгида ётаверади. Бунда мухит ва шароит бўлган санъатда ким жонини жабборга бериб ишларди?

Қўшиқ бир инсон каби, унга қалб ва тана аъзолари мухим.  “Один в поле не воин” дегандек, хонандани бир ўзини хонишига бағишлаган жони камлик қилади. Сўзга, мусиқага қўйингки бир қўшиқ тингловчига етиб боришидаги унинг устида ишланган хар бирига қалб мухим ва бу хаммаси бир тан бир жон билан буюк асар бўлади.

Қачон сиз буюк асар тингладингиз?

Хамма асарлар эски қўшиқлар-а...нега? Чунки у пайтлар яратилаётган қўшиққа “бирров” ва “дежур” хизматлардан минглаб доллар берилади деган тушунча бўлмаган! Демакки ният хам харакат хам уни илинжида бўлмаган! У асарлар яратилган пайтлар хонандага бугунги кундагидек БИЗНЕС доирасида хақ тўланмаган. У асарларнинг боқийлиги сири  хам унинг хар бир нотасидан хар бир ноласигача ЖОН берилган! Манфаат унинг ЯШАШИ учун бўлган, пул келтириши учун эмас.

Бу фикрларни ўзимча ёзаётганим йўқ, болалигимдан ижодий мухитда катта бўлдим, 80-йиллардаги ёзилаётган қўшиқлар, нота дафтарларидаги битмас чизиқлар, ёзувлар, изланишлар,  мусиқалар ва шеърларни кўриб, билиб сезиб ўсдим. Театр учун ёзиладиган катта катта ариялар, ватан учун ёзиладиган оркестр билан ёндошиладиган жиддий композициялар... Хозир улар борми?

Бугунги даврдаги машхур ва таниқли бастакор ва аранжировкачиларни хаммаси хам нотани билармикан? Яратган мусиқасини нота дафтарига ёза билармикан? Хонандадан қандай талаб бўлса уларнинг хам ишлаши шуда аслида...Хонандаларнинг ўзи қандай бўлса уларга ишлаётганлар савияси хам шу даражада! Бу фақат хонандаликка боғлиқ бўлган аксиома эмас, барча турдаги сохаларда талаб бўлган нарсага қараб ишлаб чиқариш бўлаверади ва бу талабни хамиша хам халқ олға сурмайди. Мухим узвий боғлдиқликдаги занжирда асосан тингловчига етиб бориладиган жараён барини бошқаради. Тингловчи эса ЎРГАНГАН нарсасини сўрай бошлайди.

Нимани халққа ўргатяпсизлар ижод ахли? Нимани сингдиряпсизлар? Нимани промо ва реклама кучи билан гипноз қиляпсизлар? Хеч бўлмаса битта жонли асар орасида борми?

 

 

Хозирги даврда кўпайган хонандаларни 95 фоизи фақат бизнес учун! Умуман қалб учун келаётганлар йўқ! Ё машхурлик ва ёки пул! Бўлди! Бу факт! Қанча кастингларда иштирок этяпман...кўряпман, биляпман...иккинчи саволни бермасимдан хаммаси тушунарли ташхис. Ёнаётган қалблар йўқ!  Мушук офтобга текинга чиқмагани каби  сахнага текинга чиқиш йўқ! Гўзаллик ташқи кўринишдан нарига ўтмаяпти, қалб гўзаллиги йўқ! Диққат фақат ташқи кўриниш чиройида..сўзлар, мусиқа ва ижрода йўқ улар... Овозларни ўзи бирам хуник...хўтик ва мушИк.

Яхшиям бир олам мусиқа ва эффектлар ўша эшик ғирчиллашидан то миёвлаб ангиллашу ханграшдан иборат  овозлар қулоқларимизга лойиқ кўрилмоқда.  Хониш эмас зоопаркдек санъат олами гўё. Нима татияпти қалбларимиз...қандай ижод емишлар билан тўйяпмиз? Табиатан фойдали нарсаларни ейишга интиламиз, чекиш ва ичишдан чекинамизу, қулоқларимиз қабул қилиб қалбимизга едираётган емишларимиз гиёхванд моддалардан ўзгаси эмас. Қанча ёшларни ич-ичидан онгию  тарбиясини емиргани қоляпти холос.  Эшитгани шу бўлса, кўргани усти ялтироқ ичи қалтироқ артистлар...

Инсонга таъсир кўрсатишда  хизмат кўрсатадиган  омиллардан сезиш аъзолари бўлган кўз, қулоқ, бурун ва тилни олсак шундан иккисини аксарият артистлар захарлашга улгурмоқда. Қизиғи онг учун хизмат қиладиган қулоқ ва кўзни! Мухимини! Бу эса муаммо одамзот организмига путур етказиш даражасида дегани. Онг, фикрлаш доираси...дунёқараш...фантазиялар...тушунчалар...хатти-харакатлар...ва натижалар!

Сўнгги йиллардаги хит деб билган аксарият қўшиқни шартта мусиқасиз хонанда  овозини алохида тинглаб кўрингда. Ёки ўша ёзган студияга бориб, махсус эффект қилинмаган соф овозини ўзини берларинг деб бир тинглангчи...кўпида   қайт қилиб юборасиз. Шуни едимми, шуни хазм қилдимми деб ачинасиз! Вахоланки бу давом этмоқда...

 

Бизнес билан қаралса, савдоси учиб турган махсулотни таркиби билан кимни иши бор  тўғрими? Унинг таркибидаги зарар моддани зиравор ва ширин таъм билан қуршаб турган мусиқа ва эффектлари борки  демакки сезилгани ёқимли. Худди колбаса, сосиска ва кола каби.

Лекин у махсулот дея қаралаётгани -  ижод! У ўз номи билан ижод! Унга пул илинжида қарашнинг ўзи нотўғри! Рухшуносга бориб дардингизни айтсангиз у сизга эмас, сиз унга пул тўлайсиз. Биздаги артистлар эса “дарди”ни хам айтади, қулоғингизни қоматга келтиради, кун давомида радио ва телевизор орқали кўзингизни шамғалат қилиб қулоғингизга ЗЎРЛАБ сингдираверади ва яна хизматга келиб пулингизниям ўмаради.

Мана бугунги санъат хақиқати!

 

Афсуски биздаги ижодкорлар 100 сўмлик хизмати учун 500 сўм талаб қилишади. Юқорида айтганимдек реал ички бахо тушунчаси эмас, бу талабга чиқмоқда. Нархи 100 эмас 10 сўмлигини била туриб  минг сўрашдек.  Бу аввало ижодини бўғиб қўйиб ижодан семириш, танбаллик ва албатта инсондаги  кибрни оширади.  Хеч нарса қилмай шунча пул олдим-а деган ички нидо уни фақат ғафлатга чорлайди. Натижада пул келтириш учун харакат ижодга хам сингади. Қўшиқлар тўйбоп ва оёқ учун, сўзлар саёз ва юзаки, аммо кўриниш ва кенг омма олдида эса салобатини кўринг! Уни ортида нималар турибди?

 

Ижод қилишни истаган одам бировни қўшиғини куйлардими? Қайта куйлашни хам ўзига эп билмайди.  Афсуски биронта плагиат ва ёки қайта куйланган қўшиқни танқид қилсанг "Ахир биз буни устида мехнат қилдикку, унинг тагида қанча одамлар мехнати ётибди, сенлар эса бир пул қилаяпсанлар" дейишади.  Кулгулик а? Бу нарсани фильм "ижодкорлари" хам кўп айтишади.

Бироқ, кечирасизу оддий жиноят замирида хам хатти-харакат-мехнат бор. Бировни уриш ва ўғирликда хам хатти-харакат ва мехнат бор, уни рўкач қилишдан аввал асли неча пуллик иш қилдинг деган савол туғилади. Шартта ўғирланган ғоя асосида фильм ва ёки клип қила туриб қандай қилиб уни стандарт нархда бахолайсан? Асосий негиз ғояси текин келдику. Ўғирладинг, жиноят қилдинг ва жазосиз пул  топясан. Бахтингга хорижликлар бизни мониторинг қилмаяпти...бўлмаса қанчадан қанча артист ва режиссерлар қурган участкасидан минган мошинанггача ва керак бўлса жазманига олиб берган хонадонигача сотиб жарима тўлаган бўларди. Кўряпмизу хаммасини. Эшитишлар ортда қолган  аллақачон, кўряпмиз...кўряпмиз, биламизу.

 

Хамма хаммасини тагида мана шу бахоланиш борда. Ижодкорми бошқами талтайиш ва хаддидан ошиш негизида 100 сўмлик иши учун 9999 сўм олганлигида! Унга кибр бергувчи кийган кийими ёки олган машинаси салобат бермайди, йўқ, яхшироқ қаранг, унинг нигохи ва кўтарилган бурнида "МУМКИН!" деган нарса бор!

"Менга мумкин, мен буни қилдим ва жазосизман!" “Буни халқ еяпти ва мени кўкларга кўтаряпти!”, “Мухлисларим орасида фалончи ока ва фалончи опашкам бор!” , “Истаган хархашамни қила оламан, истаган эшикдан кираман, менга мумкин!” .. Менга мумкин дегани чунки негизидаги айбларидан бошланган. Илк айби эса жазосиз қолган. Битта тухум ўғирлаганига онаси индамай кейин катта ўғри ва каззоб бўлиб кетган инсон хақидаги нақл ёдингиздами? Албатта кибриям ошади, хаддидан хам ошаверади. Бу нарсалар унинг фақат салбий тарафларини ривожлантиргани қолади. 

Ижодий жазони кўрмаган ижодкор мисли тузсиз таом дегандек. Бу фақат айби учун олган жазоси билан эмас, ижоддаги омадсизликлари билан хам боғлиқ. Улар хам керак! Қанча харакат қилиб омади юришмагач  шартта осони ўғирликка  ўтиб бирдан семирадиганларни кўряпмиз. Шунча йиллик мехнатини бир кунда бир пул қилади. Йўқ, келган омади билан эмас, хасадга ўрин йўқ, шунча харакатини тайёр ўғирлик билан алиштириб ижодкор сифатида  хурматини  йўққа чиқаргани билан. Балки асл ва хаққоний омад учун атиги бир қадам қолгандир? Нега қирқига чидаган қирқ бирига чидай олмадинг? Шунча фундаментингни  бузиб ташлаб шартта бировни уйи устига ўтовингни қурдинг қўйдинг. Албатта юқорироқ кўринасан, чунки бировни тайёр уйи устида турибсан аммо энди ўзингни шахсий фундаментингда эмассан! Унинг устига минг қаср қур, лекин бировни устига қуряпсан, унутма!

  

  Ижодкор синов ва омадсизликдан қочиши эмас, ундан дарс олиши керак, фундаментини мустахкамлаб бориши керак. Инсон сифатида хам.  Ижодда синалмагани хаётда  қай тарзда экан?  Қоқилиш мухим,  керак бўлса йиқилиш.  Фақат шакар билан иш битмайди....ёпишиб қолади, ёпишиб! Ана, қанча артистларимиз кеча чиқмай арзон ижодига қиммат кўриниб талтаймоқда? 

  Бироқ...  қанча бошқа артистларимиз қоқила туриб  ўзини  ўнгламай юзтубан йиқилмоқни афзал кўрди. Қанчаси йиқилиб ўша тупроқдан юзини олиб қочиш ўрнига ундан лой ясаб бошқаларга  шуни раво кўриб отиб йиқитай демоқда?   Ўзинг қай ахволдасан? Лой ясаган саринг унга кўмиляпсан хамки бошқага хеч  бўлмаса бир чаплансин дейсан...  Ижодкор дейсиз...оддий  одамлар ичида камми шундайлар?  Балки бундайларни айримларини ўзини ўнгламагани  айбимасдир, шунчаки хаётий тажрибаларни кўрмаган ва қайта тикланишга ўзида куч топа олмаган тоифадагилардир.  Бироқ менга хам эмас, сенга хам эмас деб лой отадиганларга  сабаб хам бахона хам топиб бўлмайди. Рахминг хам келмайди, тушунмайсан, яқинлашмайсан  хам. Бора-бора улар ўз яқинларини хам ўзи билан бирга ботқоққа тортиб кетади.  Азобини кошки ўзи кўрса?

Балки уларни хам шу 100 сўмлик хизмати учун 1000лаб берилган ва талтайтирган пул сабабчидир? 100 сўмлик мехнат кетган ўғирланган қўшиқлар эвазига халқнинг 10000лаб берилган олқишлари ва хурмати сабабдир...

 Аммо шу йиқилгандан туришни хам эплаш  нафақат ижодкорни кучи  балки шу мавзу мохиятидаги ижоддаги ним очлик тушунасидан кечса керак.  Яна қиладиган нарсам қанча, яна унданда зўр ижод қилай...қалбимдаги қўшиқ орқали тилга кириб айтмаган хали қанча гапларим бор деган куч, интилиш ва енгилмаслик тушуняпсизми?

 

Хамма нарса манфаат ва пулга бориб тақалади. Бироқ фидоийлар йўқ  эмас ва шу манфаатни хам  пулдан ташқари бошқа нарсада хам кўриб харакат қиладиганлар бор.  Ном қолдириш, ўрин қолдириш.... унвонга хам...аммо бу хам ўша лойиқлик каби масала.  Ўзингга минг сабаб ва бахона излама ички нидоинг лойиқмассан деб турса у виждон тили билан барибир ижодий семириш учун бир сабаб холос.

Манфаат... даврлар оша яшаётган асарлар муаллифлари нима манфаат юзасидан шундай қўшиқлар яратган экан деган савол уларни тинглаётган пайти  ўз-ўзидан йўқолади. Чунки қўшиқ уни хаммасини кўрсатиб турибди.  Қалбалараро мулоқот, даврлар оша юборилган номалар, яшамоқ учун яралган жонли ижод намуналари! Манфаатсиз! Қалб эшиги очилиб унга сўз берилган холос.  Хеч нарса кутмайди у, уни тинглашларини  истаган холос.  Уни тушунишларини, хамдард бўлишларини ва уларни куйлашлари учун яралган ижод  асарлари.

Яқин-яқингача хам аксарият қўшиқлар кенг оммага тақдим этилиши учун минг чиғириқдан ўтилган. Уни пул бериб айлантиришмаган ва пул хечнарсани хал қилмаган. Эфир деса салобат босиб у учун ижод намунасини тайёрлашга жуда жиддий ёндошилган...Хозир эса...пулини беру истаган қўшиқни оммага бер...сингдир... Худди мактабларда ёшларга истаган китобингни ўқит ва дарс бер деганидек.  Таълим тизими бора-бора шу куйга бизнесдек келса борми? Вахоланки нима фарқи бор хозир? У хам дарс тарбия билан сингдирилади бу хам.  Фақат санъатдаги назорат бизнес учун қўлдан чиқариб эркинликда.

Ўша даврлардаги бадиий кенгаш бўлишини истардим.  Маданий таълим тизими назоратга мухтож!

 

Биласизми, “Эътироф”-2015 тақдирлаш маросими хақида фикр юрита туриб  тақдирлашда стратегия қўлланилгани хақида тахминимни олға сургандим... агар шундай бўлса   тўғридир?-деган фикр  менга кўп кела бошламоқда. Фақатгина эрта тақдирланиш ва нотўғри номинацияларга қарши  фикримни ўзгартирмайман холос, мухим урғуни эса қўллаб-қувватлайман.  

Бир неча санъаткорлар  олди қаторга  сараланаётганига урғу аслида кераги  ва фойдасига бўлаётгандир?   Қўллаб –қувватлаш ва промо рекламаси айнан ижро махорати юқори , овози чиройлик бўлган, куйлаётганида ёнаётгани сезилган ва алабатта   хонанда касби тақозо этган жонли ижрода куйлаши мажбуриятларини ўзида мужассам этган санъаткорларга қаратилиши керак. Бу борада уларнинг  маданиятлилиги, сўзлашидан то кийинишигача, хатти-харакатию ва керак бўлса ўрнак бўлгувчи турмуш тарзи хам шунга хос бўлса маданият сохасига монанд хақиқий артист бўлди дегани.

 

Лекин мавзу аслида бироз бошқачароқ  ва бу мавзу мохияти артист учун  намуна сифат белгилари орасида мухимлиги кам бўлмагани – ижод жони хақида.  Урғу бериб олди қаторга ўтказилаётган ва намуна саналмиш хонандаларни хам ижодга муносабати шу    қадармикан... Буни балки вақт белгилаб берар. Асар тушунчалари шлягер бўлишига йиллар керак...асрлар балки.  Хозирча негадир ( бу шахсий фикрим албатта) бугунги кундаги намунавий санъаткорларимиз ижодидан мукаммал асарни сезмадим. Сезилгани эса даврлар оша яшай олишидаги жони  борилигини исботлаши учун   вақт керак(дир). 

 

Ижод пул учун эмас, пул ижод учун хизмат қилсин!

Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 55388 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 20
1 Baxtiyor Sheraliyev   (03-Янв-2016 13:03) [Материал]
Bir tanishimning facebookdagi statusiga yozgan gaplarini doimo takrorlashni yaxshi ko'raman: "Niyatingni to'g'ri qil, halolidan so'ra va kasbingga professional yondash - shunda natija uzoq kutdirmaydi".

2 Baxtiyor Sheraliyev   (03-Янв-2016 13:08) [Материал]
Inglizlarning bir gapi bor, haqiqiy biznesmen 100 so'm pul topish uchun 200 so'mlik ish qiladi. Bu gap o'ziga otning kallasidek narx qo'yib olgan ayrim xonandalarga tegishli. Shularga hayron qolaman, seni 10 yil oldin hech kim tanimas edi, mayli mehnat qilding, mana rohatini ko'ryapsan, lekin bu osmonga chiqib ol degani emasku. Yana internetda muxlislarga qarata baralla "Ko'rpangga qarab oyoq uzat" deyishi kam bularning!!! Qani endi hamma artistlarimizda Nasibaxonimdagi iqtidor va tarbiya, Sevara nazarxondagi samimiylik va oddiylik bo'lsa edi...

3 Girl   (03-Янв-2016 13:32) [Материал]
Sizzi ichizda shuncha gapiz borikan qoyil

4 Girl   (03-Янв-2016 13:36) [Материал]
Bir nimani bilmasez bekorga yozmisiz shou biznes olamini tushunasizde

5 azikoooo   (03-Янв-2016 15:46) [Материал]
Сардор ака шунча маколала кивоссиз,лекин бу нарсани уже тогирлаб бомиди,хаммаси котта пулга органиб колди,ПУЛ киладиганини килиб болди.

6 Чурткесар   (03-Янв-2016 15:57) [Материал]
Шунака

7 жумагул   (03-Янв-2016 17:14) [Материал]
Ўзбек мусиқв санъатида дунё танийдиган фидоий инсонлар кўпайишиниҳоҳлардим.

8 анови   (03-Янв-2016 18:50) [Материал]
Муниса Ризаева куп шунака асарлар яратдику масалан

9 Nigi   (03-Янв-2016 20:40) [Материал]
Rossa ichiz tolib ketibdideee

10 Masrur!   (04-Янв-2016 01:27) [Материал]
Shu 100% qo'shilmadim shu gaplarga!
Shu yil Yulduz ikkita albom chiqardi, u albomni ichida xilma xillik bor! Sizningcha bu qo'shiqlar asar e'masmi?!
E'ndi ohirgi albomni qaysi bir qo'shig'ini misol qip ko'rsatayin?! (Hammasi zo'r, Original)

11 ledy   (04-Янв-2016 02:32) [Материал]
Балик бошидан деганларидек... Кимларгадир керакда шулар хам. Булмаса маънавият маърифат дастурлари жуда кучли ишлаб чиккан бизда. Афсуски бу дастурлар бир томон, артист шоучилар бир томон. бир-бирига зид тушунча. Демак, кимгадир шу ялтирок хонандаларнинг личинкалаб кетиши жудаям керак.

12 Самина   (04-Янв-2016 11:47) [Материал]
Улугбек Рахматуллаев ану куни кайсидир курсатувда битта кушигини зууурга жонли этиб берди

13 Самина   (04-Янв-2016 11:48) [Материал]
Овоз умуман йук

14 Самина   (04-Янв-2016 11:49) [Материал]
яхшиям Ботир Зокировни кушиклари бор экан хаммаси уша кушикларни этиб ётишибди

15 Rano   (04-Янв-2016 14:49) [Материал]
Bor ekanku to`g`ri fikrlaydiganlar, hamma pulga sotilib ketganmi deb o`ylagandim. Naqadar to`g`ri fikr " Ijod pul uchun emas, pul ijod uchun" bo`lishi kerak, yani "Eyish uchun yashash kerak emas, yashash uchun eyish kerak", buni farqini bilish kerak. cry surprised sad

16 wurausmanova   (05-Янв-2016 06:56) [Материал]
Hahaha...yomon boplaysizda Sardor!Olloh umringizni ziyoda qilsinlar!

17 sssssss   (05-Янв-2016 12:42) [Материал]
Hammasiga to'y maraka qilayotgan insonlarni o'zi aybdor. orzu-havas, dabdaba uchun bitta to'yga 5 ta echkiday ma'raydigan chittakni olib kelib pul bergandan bitta bo'lsaham professionalni olib kelsa to'ylar ancha fayzli o'tadi. Ammo bunga hali ko'pchilikning ongi shakllanib ulgirmagan. Shuningdek, ba'zilarni to'yga aytsang ular faqat birrovga kelarmish, ushanda ham qistir-qistir bo'lmasa noz qiladi... Bunaqa hangilani boshga ko'targan odamlani o'zi ahmoq aslida.

18 Алишер   (05-Янв-2016 13:08) [Материал]
Сахнада. эфирда факат пули бор ёки танкаси борлар. овоз талантлари бумаса хам.

19 sherzod   (06-Янв-2016 17:49) [Материал]
Маъмуржон Узоқов, Жўрахон Султонов, Комилжон Отаниёзов каби буюкларни гапирмайлик,яқин ўтмишдаги санъаткорлар Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов, юлдуз Усмонова, Охунжон Мадалиев, Мухриддин Холиқов сингари ўз йўлига ўз услубига эга санаткорларга ўхшаш санаткорлар афсуски йўқ, кўп санъаткорларимиз айтаётган қўшиғини сўзларини тушунмайди сиз эса жон сўраяпсиз. Мусахон Нурматов, Иқбол Мухаммад, шуларга ўхшаш уч тўртта бастакор, ва шу каби уч тўртта қўшиқчи шоирлар ишламай қўйса тамом 80 фоиз қўшиқчилар йўлини тополмай қолади, касодга учреди чунки ўзлари хеч нарса қилолмайди

20 Bek_Uzbekistan   (08-Янв-2016 19:23) [Материал]
O'qib chiqishga erindim nima haqidekan o'zi ?

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!