03:12 Арзон бозор ё маркетлар сервиси! | |
Сайр бохона сизларга репортаж хам уюштиришга ахд қилдим. “Макро”- “Самарқанд дарвоза” гипермаркетига майда чуйда олгани кириб, пастки подвол қаватида “Home market” қурилиш моллари бўлими очилганига кўзим тушиб, сўнгги пайтлар мен учун қурилиш мавзуси яқин ва долзарб( асабий ва ғазабий) бўлгани сабабали у ерга шошилдим.
Энг аввало тахсинга лойиқ тарафи барча молларни намойиш қилиш “подавать” қилишда сервис ва қулайлик юқори эканлигига амин бўлдим.
Махсус хоначалар қилиниб, мебеллар ва унга хос ламинатдан то обойигача ўзларини версиялари билан ясатилган тарзда сотувга қўйилган. Мебеллар хам шу тариқа ва комплектда кўрсатилган.
Бу харидорлар учун тасаввур қулайлигини яратиб, бирон махсулотни, айниқса мана шундай : “Хонага тушармикан?”, “Қанақа кўринаркин?” “Унга яна нима тушаркин?”ва хоказо саволларига жавобни олишга ва махсулотни сотиб олишдаги аниқ қарорни фоизини оширишга хизмат қилади.
Махсулотлар ранг-баранг, кафель, обой(деворжилдми?), сантехника , мебеллар, офис моллари, эшик ва хаттоки тутқичларни хам, юқорида айтганимдек тарзда тасаввур қулайлигига хизмат қиладиган тарзда намойиш қилишган. Яъни хар бир қадамда ўша махсулотга хос мини-хоначалар қуриб безашган.
Ховлида яшайдиганлар учун эса ўсимликлардан то уларни безайдиган ажиб атрибутларгача хаммаси бор
Нархлар...
Юқорида айтганимдек, сўнгги пайтлар қурилиш моллари билан дўсту-душманликни тор доирада йўлга қўйганим боис, нархлар қиммат ёки арзонлигини аниқлаш шахсан мен учун осонроқ кечди.
Биринчи “люстра ва чироқлар” бўлимини ўзидаёқ кўзим тушган ва бироз аввал “БекТўпи” бозорида сотиб олмоқчи бўлган қандилни нархини кўриб, фарқи 65 минг сўмлигини билдим. “БекТўпи”да бу прикол лампа-қандил 200.000 сўм бўлса, “Home market” да у 265.000 сўмда турибди.
Тахлил: Қимматми ёки қулайлик ва сервис нархи?
Дарров қиммат ва арзонлиги хақида мухокама ўтишдан аввал бир нарсага алохида эътиборни қаратишни сўрардим: Қулайлик ва сервис.
Масалан бугунги кунда тобора ривожланиб, оддий бозорларни сиқиб чиқараётган савдо тури бўлган супермаркетларнинг асосий ютуғи хам айнан шунда: сервис ва қулайлик! Ёнига бемалол санитария-гигиенани хам бемалол қўшиб қўйишим мумкин. Атроф чанг эмас, хар дам полларни ювиб юришади.
Тошкентни чеккароғида жойлашган бозорлардан оптом(улгуржимиди?) махсулотларни олиб, эт-бетини артиб-суртиб, чиройлик упаковкаларда (мева-сабзовотларни килолаб ажратиб қўйиб хам) уларга чироқларни қаратиб йилт-йилт эттириб , аравакашсиз , шу аравани хам ўзингиз завқ билан ёки болангизни хам қувнатиб (болалар мошинасидек аравачалар) , топ-тоза ва ёп-ёруғ, қишда иссиқ, ёзда муздек шароитда савдо қилиш менимча барчага бирдек завқ улашиб, бозорлардаги стресс холатларини аксариятини бартараф этади. Нима учун қимматроқ тўлашимиз хам аслида мана шунга бориб тақалади. Бу эса хар бир харидорни танлаш хуқуқига боғлиқ. Кимгадир арзон ва сервиссизи мухимроқ, кимларга эса ўша такси пулига хам кетадиган пулга, ёзда офтобдаги (қишдаги совуда) сарсонликка пул тўлаб қутулиш йўли.
Очиғи мен учун хам “Корзинка” жуда қулай. Биринчидан хар бир районда бор, иккинчидан соат 8-дан кеч соат 01гача ишлайди ва албатта учинчидан исталган махсулот бир жойда бор.
Хуллас, “Корзинка” ва “Макро” супермаркетларида бугунги кунгача қисман ва кичик хажмдаги қурилиш молларидан бўлган бўлса, эндиликда каттароқ масштабда “Home market” да сервис ва қулайликда эътиборингизга хавола. Бу реклама эмас, зеро, очиғи шахсан ўзим бу маркетдан қурилиш молларини сотиб олишга шошмаган бўлардим. Биринчидан (балки хозирча) ассортимент керагидек тўлиқ ва тўкис эмас. Масалан ғишт, цемент, шлакоблок, труба ва хоказолар йўқ. Яъни мавжуд бўлган қурилиш моллари бозорларидаги хамма махсулотни кўчириб келишни иложи бўлмаса керак. Шунчаки хар турдаги махуслотлардан “симпатичный” ва замонавийларидан терма тарзда келтирилган.
Қурилишда каттароқ хажмда ва кўпроқ махсулотлардан олинадиганини хисобга олсак, хар ерни ўзида нарх тарафлама анчайин қулайлик келишувда ўтади. Маркетларда эса бунинг имкон ва иложиси йўқ. Бозордан ололмаганингизни кечки пайтми, ё мухим деталларни кам-камдан олинадиганига эса албатта маркет қулай. Бир икки махсулотни деб шахсан ман учун бозорга бориш керакмас нарса. Умуман олганда “Корзинка”даги махсулотларни хам шундай тарзда оптом ва кўпроқ оладиган бўлсак, бозордан олганимиз яхши деймизу, аммо оз-оздан ва кунига свежий (таржимаси баррамиш) қилиб олиб туриш яхшироқ.
Мавзу юзасидан фикрлар бўлса изохларда ўртоқлашамиз.
Суратлар муаллифи телефоним:) | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 8660 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |