"ФАХРЛИ ИНСОН" ?    | Биз:  +99894 695-21-21 (+телеграм) |   Телеграм  канал:  @sayyoduz  | эл.почта: sayyod@gmail.com
 

     

Реклама бўлими: +99894 6952121
 
Артистга ишониб... реклама Baxs| Tanqid | Janjal
Артистга ишониб... реклама

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Артистга ишониб. Реклама.

Савдо марказларида янги қурилаётган уйлар рекламасида таниш овозларни эшитиб диққатни қаратдим. Яна бир машхур зўр бериб янги уйларни мақтаяпти.

Интернетда ва янгиликларда эса тобора алданган халқ норозиликлари ва улар орасида “санъаткорларга ишонгандик”- деган гаплари хам учрайди.

 

Янги уйлар “гемморой” мавзуси албатта алохида ва жудаям катта мавзу. Аммо ўша бахсбоп ва хали тўкис ўз ўрнига тушиб бўлмаган(дек) бу тадбиркорлик турига санъаткорларни жалб қилишар экан, бундай олиб қарасанг, аслида “улар шу реклама пулига зор бўлмаган-ку, тўй хизматлардан  яхши топади, реклама қиляптими, демак ишончли!”- деган тушунча аксарият одамларда бўлади.

 

Лекин, ишонинг, артистлар хам рекламага розилиги шу пул учун аслида. Тирикчилик деймизу аммо ўша ўғриям, ғариям,  гиёхванд сотувчиям тирикчилик дейди, гап эртага нимага сабабчи бўлиб қолишини тушунишда. Нахотки санъаткорлар бугунги даврда яшашмаса ва янги уйлар билан боғлиқ қанчалаб фирибгарлик ишларидан хабари бўлмаса?! Санъат оламида қанчадан қанча ижодкорларни ўзи чув тушганидан хам хабарим бор.

 

Яна бир ачинарли тарафи, санъаткорлар пул учун ўз салобатини йўқотиб қўяётгандек. Масалан Фаррух Зокировни “Артель” учун тушган рекламасида ўз қўшиғини рекламага қайта мослаб куйлагани очиғи мени ажаблантирди. Ахир неча йиллик қўшиқлар, халқ ностальгияси билан боғлиқ, деярли халқнинг мулкига айланган қўшиқларам рекламага пулланиб бир мартталик ишлатишга қурбон қилиб юборилса. Салобат ва хурматку етиб келиб бўлди аммо азизлик ва қадриятларга хам чанг солинаётгандек.

 

Ёки санъаткорлардан-да керак бўлса нуфузлироқ бўлган ва каттароқ пул топадиган спортчиларни хам ғалати-ғалати рекламалардаги беўхшов матн айтиб турганини кўриб... “шундан кўра жанг майдонидаги мағлубиятига ачинганим яхшироқ эди”- деб юборасиз...

Икки боксчи соқол олиш мосламаси рекламаси мисолида..

 

Ёки яна ўша “Артель” рекламасида Баходир Жалоловни “супермен” талқинидаги кўриниши, рости ўта бесўнақай реклама бўлгандек. На спортчини деразадан чиқишдаги бўй-басти инобатга олинмаган ва на Голливуд съемкасидек ёндошув бўлмаган.

АҚШ бу борада ўта беўхшов кишиниям шу қадар махорат билан суратга оладики, экранда қахрамон хаётда эса ўзи бир нимадирдек бўлади.

Баходир Жалолов эса Ўзбекистон ЮЗИ, фахри сиймоси саналади, назаримда. Ва бундай рекламалардаги иштироки уни нафақат салобатига балки бу соха вакилларини устидан кулишдек туюлади.

Худдики пулга истаганимизни истаганимизча ўйнатамиз-дегандек.

 

Тўғри, бутун жахон миқёсидаги тажриба бу...вахоланки бутун жахон тажрибасини хаммасини хам қўллаш тўғри деб хисоблаб бўлмайдию, лекин бу борада уларда махсус қўшиқлар қилинади ёки суратга олиш ишлари ўша санъаткор ва ёки спортчини ДАРАЖА ва МАВҚЕСИда бўлади.

 

Реклама, пиар ва хоказоси албатта махсулотни халққа етказишдаги энг самарали усул...аммо, мени фикримча яхши махсулот аввало рекламага мухтож эмас!

Одамларни тавсиясини ўзи, камерагамас, айнан ишончли тавсиясини ўзи етарли.

 

Худди шундек санъаткорми, спортчими ким орқали талаб бўлмасин, қандай пул бўлмасин, халқ ишончи ва хурматини йўқотишга манимча арзимайди... айниқса йиллаб йиққан хурмат ва салобату, дунё миқёсида эришилган хурмат ва эътибор...

ИмХо

 

16-Дек-2024 16:53
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Наргиза   (17-Дек-2024 11:50) [Материал]
Ассалому алайкум! Узур ман изох колдирмокчи эмасдим, факатгина кииичкина хатони тугирлаб куйишингизни айтмокчи эдим * махслот * сузида

0
2 Sayyod   (17-Дек-2024 20:06) [Материал]
рахмат)

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [34]
Arhiv [1]
Baxs| Tanqid | Janjal [516]
BeshBet [20]
Din [85]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [58]
Hit-Parad [44]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [83]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1070]
Muhlis Minbari [216]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [17]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [74]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [18]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [743]
Tabriklar [179]
Taqdimot [55]
Hayriya| Akciya | Tadbir [328]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [819]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 1
Мехмонлар: 1
Рўйхатдагилардан: 0