01:19 Арча ўрнига нимани ясатган бўлардингиз? | |
Машҳурларимизга янги йил билан боғлиқ қўйидаги савол билан мурожаат қилдик: "Агарда янги йил тимсоли сифатида арчанинг ўрнига бошқа нарса танлаш керак бўлса сиз нимани танлардингиз ва уни нима билан ясатган бўлардингиз?"
Озода Саидзода:- Йилига янги мошина олиб ясатган бўлардим.
Алишер Файз: Дастурхонни худди арча безатгандек дид билан ясатган бўлардим. Бу усул байрамона кайфият ва ёқимли иштахани ҳам таъминлайди.
Гулсанам Мамазоитова: Арча ўйинчоқларига миллий матоларимиз суратини чиздириб, кўзмунчоқлар билан ишлов берардим. Мовий, оқ ва яшил рангларга тасмалардан бантиклар ясаса янада гўзал бўлади, байроғимиз рамзи. Юлдузча турадиган энг юқори қисмига эса Гербимизни жойлаштирган бўлардим. Шунда менимча, ҳам ўтмишимиз, ҳам бугунимиз намоён бўларди.
Шохжахон Жўраев: Биринчидан, арча одамлар онгига сингиб улгурган. У доим яшнаб туради. Иккинчидан, аждодларимиз оилавий ўтириб, янги кунни нишонлаган. Улар янги ва пўрим кийимлар билан ўзини безатганлар. Мен Янги йилни ҳовлимизда нишонлашни ёқтираман. Агар уйда кутсаму, арча бўлмаса, хонанинг ҳамма ерини турли анвойи гуллар билан безатар эдим. Сабаб, гул – ҳаётсеварлик, гўзалликка ошуфталик рамзи. Қишда баҳор шароитини ҳис этишга нима етсин?
Роксана (My5 телебошловчиси): Арчанинг ўрни барибир бошқача. Арча ясатиш эса энг севимли машғулотим. Арча ясатилмаса, бошқа дарахтни ясатар эдим. Ширинлик ва бошқа турли мевалар билан) Менимча, жуда чиройли бўлар эди. Фараз қилинг, олма дарахтида: ҳам мандарин, ҳам банан, ҳам нок, ҳам ширинликлар. Ҳам чиройли, ҳам мазали. Лекин Америка кашф қилиб нима қиламиз? Янги йил энг севимли байрамим. Ўғлимга арча ва Қорбобо жуда ҳам ёқади.
Дилшода Матчанова ( "Наво" телеканали журналисти) : Пардани тўғноғичлар билан майда ялтироқ конфет ва шоколадлар билан ва майда шаклдаги ўйинчоқлар билан ясатса бўлади. Болаликда пахтани хўллаб шифтга герлянда отардик. Яна тувакдаги гулларни ўйинчоқлар билан ёки қизлар тақинчоқлари билан ясатиш мумкин.
Шохруххон: Қиз болани ясатган бўлардим.
Шахноз: Ҳовли бўлса, ток яъни сўрига (сўри йўқ бўлса) ҳар йили мева бериш даражасига етган дарахтга йил давомида бўлиб ўтган яхши ва ёмон воқеа, ҳодисаларнинг қоғозга санасини, нима бўлганини ёзиб, (яшаб турган жойида + дунё бўйича сиёсий, ижтимоий, маданий ўзгаришларни ҳам ёзса бўлади), агар оилавий, танишлар билан қувончли воқеалар расмда ифодаланган бўлса ўша расмларнинг четидаги оқ жойини нинада тешиб, 10 - ип билан осиб қўйиш мумкин. Яна 0.5 баклажканинг ичига ўтиб кетаяпган йилда улгурмаган режада бор ишларни ёзиб, ичига конфет билан солиб осиб қўйиш мумкин. Дўстлари, қариндошлари келишганида кимдир ўша баклажкадаги ёзилган қоғоз, кофетни олади, келаётганган йил ўша ёзилган нарсани амалга оширади (баклажкада танишларининг ёши, имконияти инобатга олиниб ёзилган бўлади) кейинги йилга яна учрашганида ҳамма натижасини кўради. Квартирада турса, расм ва ўша баклажкаларни битта столга тахлаб қўйилади. У баклажкадаги шарт: конфет ёнига яна (масалан мезбон ўзидан эсдалик совға номини ёзиб қўйса ҳам бўлади) кейин ўша совғани беради. Жуда баклажка кўп жой эгалласа, конфетни ўша қандайдир шарт билан совға номи ёзилган қоғозга ўраб, битта идишга солиб қўйилса, қоғозни танлаб очганда ичидан конфет чиқади, нима қилиш кераклигини ўқийди ва совғасини олади. Кириб келаётган янги йил муборак!
Умидахон: Агар арчанинг ўрнига бошқа бир тимсолни ясатиш керак бўлганида, атлас матолардан гуллар ва яна бошқа буюмлар билан, лекин барибир зарларсиз ҳам бўлмайди, шунинг учун уйимизни, стол - стул - ҳамма уй буюмларни шулар билан ясатган бўлар эдим.
Сардор Рахимхон: Уйни ясатган бўлар эдим, яқинларга совғалар бериб.
Адиз Ражабов: Арчанинг ўрнига ўзимизнинг мева дарахтларидан: олманими, гилосними ясаттирардим чердакдаги эски –туски нарса билан)
Манзура: (жудаям узоқ вақт жавоб топа олмади) Пальма дарахтини мевалар билан ...балки, билмадим.
Райхон : Мевали дарахтни. Лента, ўйинчоқлар ва оилавий расмлар билан ясатардим.
Шахло Ахмедова : Тўғрисини айтсам, арчанинг ўрнида ниманидир тасаввур қила олмайман. Ҳар бир келадиган йилнинг ҳайвонини қўйган бўлар эдим, менимча... Масалан, бу сафар қўйни бантик билан .
Муниса Ризаева: (узоқ жавоб бера олмади) Валенокни (этикчалар Сибирликлар киядиган) art (художество) кўринишида бубликчалар (тешкулчалар) билан русча услубда безатган бўлардим.
Лола : Биз уйдаги ҳамма ойналарга расм чизиб бўяб чиққан бўлар эдик. Чунки гўзаллик бизнинг ички дунёимизда. Янги йилда ҳамма ойнага эмас, балки ўз ички дунёсига назар солиши учун.
Бобур Бобомурод: Яхши ниятда бешикни ясаттирган бўлардим.
Шоира Отабекова: Жуда ҳам қизиқарли савол бўлибди. Мен дарахт ясатиб, мевалар билан безатган бўлар эдим. Ёнига пулдан гул шаклида ясатар эдим ва келаяпган йилнинг мучалини ҳам ясатган бўлар эдим)
Севара Назархон: Ахмоқона савол. Худди “Сахардаги ошнинг ўрнига нима таом берган бўлар эдингиз?” каби. Хоҳласангиз хоҳламасангиз бу – ош. Бу ерда ҳам хоҳласангиз хоҳламасангиз – арча! Арчасиз бу Янги йил эмас. Шунинг учун мен арчани ясатган бўлар эдим. Ва уни яна арча билан ясантирар эдим. Атрофига ҳам яна арчалар қўйган бўлар эдим. Ахир бу Янги йилку!!!!!!!! (ва бу ерда янги нарса ихтиро қилишнинг кераги йўқ!!!) Sayyod: Арчани ҳам инсонлар танлаганку Севара Назархон: Мен ҳам худди шуни айтдим) Омад
Шу арчаниям бир вақтлар инсоният танлаган ва у Қуръонда келтирилган бир аниқ нарса бўлсаку, унга бошқа нарса ўйланса ахмоқона дейилса. Кечагина симсиз телефонни хаёлимизга келтира олмаётгандик, шукрки фантазияси, ривожланиши ва интилиши кучли инсонлар бор эканки, ҳозирда уяли телефонлар норма. Ижодкор одамнинг фантазияси бошқалардан фарқли бойроқ ва бир шаблондан чекланганроқ бўларди, бошқа (фантазия) тарафдан айнан Севара учун бу ахмоқона савол бўлгани тушунарли, чунки анчадан бери унинг ижоди суст. Унга янги йилда янги ижодлар билан фантазияси тўлиб тошишини тилайман, токи бир шаблонда қотиб қолмасин!;) Ахир у - ижодкор, адашмасам) Ва
Севара учун (таржима шартмасдир, Ева-ку) махсус: Во многих странах мира в качестве символа Рождества и Нового года используется вовсе не привычная нам ёлочка.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 16097 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 26 | ||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |